Қўшма Штатлар Эроннинг музлатилган 6 миллиард долларлик активларини блокдан чиқаришга рухсат берибди.
Ушбу пулларни Эронга қайтариш устида Қатар ва Корея вакиллари ишламоқда экан.
Бу орада Эрон парламенти раҳбари Багир Ғолибоф ва унга ҳамроҳлик қилаётган Эрон делегацияси музокаралар учун Покистонга келибди.
https://t.me/Political_Insight

❤5
Uktamdjanov
Юрий Гагариннинг инсоният тарихидаги биринчи космонавт этиб тайинланиши 1961 йилнинг худди шу кунида СССР Давлат комиссиясининг тарихий йиғилиши бўлиб ўтади, унда катта лейтенант Юрий Гагарин "Восток-1" космик кемасининг учувчиси, Герман Титов эса унинг дублёри…
Космонавтика куни
1961 йил 12 апрель. Бойқўнғир (Байконур) космодроми. Қозоғистон.
Худди шу куни инсоният тарихида оламшумул воқеа юз берди — инсоният илк бор очиқ космосга чиққан биринчи космик парвоз амалга оширилди. Бу шарафга СССР фуқароси Юрий Алексеевич Гагарин мушарраф бўлди. Унинг парвоз бошланишида айтган "Поехали" деган сўзи эса кейинчалик жуда машҳур бўлиб кетади ва ўзига хос шиор бўлиб қолади.
Парвоз умумий ҳисобда 108 дақиқа давом этади ва Гагарин бошқарувида бўлган "Восток-1" кемаси Ер юзини бир марта тўлиқ айланиб чиқади.

🔥3👍2
Uktamdjanov
Қўшма Штатлар Эроннинг музлатилган 6 миллиард долларлик активларини блокдан чиқаришга рухсат берибди. Ушбу пулларни Эронга қайтариш устида Қатар ва Корея вакиллари ишламоқда экан. Бу орада Эрон парламенти раҳбари Багир Ғолибоф ва унга ҳамроҳлик қилаётган…
Покистонда бўлиб ўтган АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар натижасиз тугади. Аниқроғи, энг асосий 2-3 масала бўйича АҚШнинг қарашлари кескин бўлди: уранни бойитишни тўхтатиш, ядро дастуридан тўлиқ воз кечиш, ракеталар масофасини қисқартириш.
Хуллас калом Эрон ултиматум кўринишидаги талабларга йўқ деди. Исроил эса музокаралар натижасиз тугаганидан хурсанд, лекин барибир нима қилишни ҳалиям билмайди. Уруш давом этади.
https://t.me/Political_Insight
Хуллас калом Эрон ултиматум кўринишидаги талабларга йўқ деди. Исроил эса музокаралар натижасиз тугаганидан хурсанд, лекин барибир нима қилишни ҳалиям билмайди. Уруш давом этади.
https://t.me/Political_Insight
🤯2😢2🆒2
Венгрия ЕИнинг Исроилга қарши санкцияларига тўсиқ бўлмайди
Венгриянинг янги бош вазири Петер Мадяр мамлакат энди Европа Иттифоқининг Исроилга қарши қарорларини автоматик равишда блокламаслигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, энди ҳар бир қарор "манфаат ва ҳақиқатга мувофиқ" қабул қилинади. Шунингдек, у Венгрия Гаагадаги Халқаро жиноят судига қайтишини қўшимча қилди.
Шу пайтгача айнан Венгрия ветоси Европанинг Исроилга қарши санкцияларини тўхтатиб келганди.

🔥5❤2👍1
"Келишувга жуда яқин эдик"
Эрон ТИВ раҳбари АҚШни Покистондаги тинчлик музокараларини барбод қилганликда айблади ва томонлар келишувга жуда яқин қолганини маълум қилибди.
“47 йиллик тарихга эга олий даражадаги қизғин музокараларда Эрон урушга барҳам бериш учун АҚШ билан виждонан мулоқот олиб борди. Аммо “Исломобод меморандуми” имзоланишига озгина қолганида, биз максимализм, шартларнинг доимий ўзгартирилиши ва блокадага дуч келдик. Ҳеч қандай сабоқ олинмади. Яхшилик яхшиликни, ёвузлик эса ёвузликни тортади”, — деб ёзди Аббос Арақчи.
Шунингдек, у музокаралар пайтида АҚШдан вакил бўлган раҳбар вице-президент Жей Ди Венс Нетаняху билан телефонда гаплашганини ҳам айтибди. Эҳтимол шу телефон кўнғироғидан кейин АҚШ айнигандир.

👍2🔥2🤔1
Forwarded from bakiroo
Ўзбекистон топ-60 иқтисодиёт қаторига киради
Миркомил Холбоев Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми номинал бўйича 2025 йилда Пуэрто Рико, Доминикан республикаси, Эквадор, Эфиопия каби мамлакатларни ортда қолдирганига эътибор қаратмоқда.
Агар иқтисодий ўсиш прогнозлардаги каби давом этса, Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда энг йирик 60 иқтисодиётдан бирига айланади (ҳозир 61-62 ўринда). Кейин энг йирик 50талик иқтисодиёт қаторига кириш эса анча узоқ вақт олади, (фарқ анча катта — 300 млрд.доллардан бошланади), эҳтимол бу мўлжал 2030 йилдан навбатдаги ўнйиллик вазифаси бўлади.

Telegram
Mirkonomika
Мамлакатимиз иқтисодиёт ҳажми бўйича (номинал) 2025 йилда Пуэрто Рико, Доминикан республикаси, Эквадор, Эфиопия каби мамлакатларни ортда қолдирган.
2026 йилда эса Словакия, Қувайт каби давлатларни қувиб ўтиши прогноз қилинмоқда.
2017 йилда (хатто 2023…

❤2👍1🔥1
Ўзбекистонда 67 та йирик давлат компанияси хусусийлаштирилар экан
Буни Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродов маълум қилиб, иқтисодиётда давлат сектори улушини 15% гача камайтириш режалари ҳақида гапирди.
Режага кўра, корхоналардаги давлат улушлари сотилади, шунингдек, 1000 та кўчмас мулк объекти ва 3,5 минг гектар ер майдони савдога чиқарилади.
Президент йил охиригача 35 трлн сўмлик давлат мулкини сотиш бўйича топшириқ берган. Активларни хусусийлаштиришдан тушумлар 13,5 трлн сўмни ташкил этиши керак, шундан 12 трлн сўми бюджетга йўналтирилади.
Хусусийлаштириш жараёнида туман ҳокимликларига янги вазифалар юклатилади. Улар ўз ҳудудидаги ҳар бир объект бўйича инвесторларни жалб қилиш ва уларга ҳамроҳлик қилиш учун масъул бўлади.
Шунингдек, қарийб 5 млн квадрат метр кўчмас мулк аукционга қўйиларкан.

Сомали ўз суверенитетини бузган мамлакатларга Боб ал-Мандеб бўғозига киришни тўсиб қўйиш билан таҳдид қилябди
Сомали ҳукумати мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигига путур етказаётган давлатлар учун стратегик аҳамиятга эга бўлган Боб ал-Мандеб бўғозига киришни чеклаши мумкин. Бу ҳақда Сомалининг Эфиопиядаги элчиси ва Африка Иттифоқидаги доимий вакили Абдуллаҳи Варфа ўзининг Х саҳифасида маълум қилибди.
Гарчи Варфа аниқ мамлакатлар номини айтмаган бўлса-да, бу баёнот биринчи навбатда Исроилга тўғридан-тўғри ва жуда қаттиқ сигналдир. Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида айнан Исроил дунёда биринчи бўлиб Сомалиленд ярим автоном минтақасининг "мустақиллиги"ни расман тан олган эди. Бу эса Могадишонинг кескин реакциясига ва Миср ва Туркиянинг Сомалини қўллаб-қувватлашига сабаб бўлганди.
Агар Сомали Боб ал-Мандеб бўғозидаги ҳаракатларини "Ансаруллоҳ" билан мувофиқлаштира бошласа, Қизил денгиздаги Исроил кемалар тўлиқ ва мутлақ блокадага дуч келиши мумкин.

🔥3❤2🆒1
Bloomberg ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Еврокомиссия Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши сабабли Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида авиаёқилғи тақсимотини “оптималлаштириш” ва муқобил етказиб бериш йўллари бўйича чора-тадбирлар таклиф қиляпти.
ЕИ авиаёқилғининг 40 фоизини импорт қилади ва бу ҳажмнинг ярми Ҳўрмуз орқали етказиб берилади.
Апрель ойида Европага ёқилғи етарли бўлиши керак, бироқ бўғоз қанча узоқ ёпиқ турса, босим шунчалик кучайиб боради.
Нидерландиянинг KLM авиакомпанияси ўтган ҳафта харажатлар ошгани туфайли келаси ой Амстердамдаги Схипхол аэропортига қатновчи 80 та рейсни бекор қилишини маълум қилипти.

❤2🔥2👍1
Риторика ва геосиёсий таҳлилга асосланиб шуни айтиш мумкинки, ҳали бу НАТО Исроилни деб Туркияга қарши боради, буни яхшилаб эслаб қолинг. Чунки Исроил ташқи ёрдамсиз бундай катта урушларни олиб боролмайди. У ёрдам оладиган ғарб давлатлари эса НАТО аъзолари.
Исроил режаларида аллақачон Туркия чегарасигача бориш ва бошқа қўшнилари каби уни ҳам мўрт ҳолатга олиб келиш белгилаб бўлинган. Сабаби, Исроил "бахтли" яшаши учун унинг ёнида нормал давлат бўлмаслиги керак.
Агар НАТО ростдан ҳам Исроилни деб Туркияга қарши урушга кирса бу ташкилотни амалда йўқ бўлишини англатади ва бу Россия ҳамда Хитой учун мислсиз геосиёсий ғалаба бўлади.
Барча савол ҳозирги ва келажакдаги ғарб сиёсатчилари маргинал Исроилни деб бутун бошли ташкилотдан айрилишга тайёрми ёки йўқлигида.

🔥3❤2👍2
Пул ювиш тушунчаси, босқичлари ва асосий усуллари
Пул ювиш — жиноий фаолият орқали олинган даромадларнинг келиб чиқиш манбасини яшириш ва уларни қонуний маблағ сифатида кўрсатиш жараёнидир. Бу жараён орқали “қора” пуллар расмий иқтисодиётга киритилиб, эркин айланиши таъминланади. Бу тушунча АҚШда "Қуруқ қонун" даврида мислсиз бойиган Ал Капонега бориб тақалади. Гап шундаки, у жиноий даромадларини легаллаштириш учун АҚШ бўйлаб минглаб кир ювадиган нуқталар очади ва айнан ўша жойларда "қора пулларини" оқартиради.
Пул ювишнинг асосий босқичлари
1. Жойлаштириш (placement)
Ноқонуний маблағларни молиявий тизимга киритиш босқичи. Бу одатда банклар, молиявий муассасалар ёки нақд пул айланмаси орқали амалга оширилади.
2. Қатламлаш (layering)
Маблағларнинг манбасини яшириш мақсадида кўплаб мураккаб молиявий операциялар амалга оширилади. Бунда пул турли ҳисоблар, компаниялар ёки мамлакатлар орқали офшорда айлантирилади.
3. Интеграция (integration)
Пуллар қонуний иқтисодиётга қайтарилади. Масалан, инвестициялар, бизнес фаолияти ёки кўчмас мулк орқали легал кўринишга келтирилади.
Пул ювишнинг кенг тарқалган усуллари
1. Сохта ёки “қоғоздаги” компаниялар орқали операциялар.
2. Офшор ҳудудлардаги ҳисоб рақамлардан фойдаланиш.
3. Сохта хизматлар ва шартномалар. орқали маблағларни айлантириш
4. Қимор ва онлайн платформалардан фойдаланиш.
5. Криптовалюталар орқали транзакцияларни яшириш.
Иқтисодий ва ижтимоий таъсири
Пул ювиш миллий иқтисодиёт барқарорлигига жиддий хавф туғдиради. У соф рақобатни бузади, солиқ тушумларини камайтиради ва коррупция ҳамда жиноятчиликни рағбатлантиради. Шу билан бирга, молиявий тизимга бўлган ишончни сусайтиради.
Хулоса қилиб айтганда, пул ювиш — бу фақат ноқонуний даромадларни яшириш воситаси эмас, балки иқтисодиёт ва жамият барқарорлигига таҳдид солувчи мураккаб ва хавфли жараён. Масалан, Пабло Эскобар даврида Колумбияда турар-жой нархлари шу даражада қимматлаб кетадики, оддий одамлар уй ололмай қолади. Чунки, жиноятчилар қиммат нархлар таклиф қилиб, объектларни сотиб олади. Озарбайжондаги эр-хотин Гажиевлар кейси замонавий пул ювиш учун яхши кейс бўлган.

🔥4❤1
🇺🇸🇮🇷 The Telegraph: «Теҳрон қилиши керак бўлган ягона иш — яна бир неча ой бардош бериш ва нефть танқислиги ўзини жиддий намоён қилишини кутиш».
Форс кўрфазидаги уруш давом этар экан, дунё ҳар куни ўз нефть таъминотининг саккиздан бир қисмидан айриляпти ва тугаб бораётган захираларга тобора чуқурроқ ботиб боряпти. Агар Эрон қаршилик кўрсатишда давом этса, бир галлон бензин нархи 8 долларга етиши ва АҚШ Конгресси унинг сотуви меъёрлаштирилиши энди ақлга сиғмайдиган ҳолат эмас. Яъни конгресс бу ишга албатта мажбур бўлади.

⚡️Хитойнинг Эрондаги элчихонаси ўз фуқароларини яна мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирибди
ХХРнинг Теҳрондаги элчихонаси хавфсизликка оид таҳдидлар сақланиб қолаётгани муносабати билан ўз фуқароларини Эронни имкон қадар тезроқ тарк этишга ундади. Мамлакатга саёҳатни режалаштираётганларга эса бундан тийилиш қатъий тавсия қилинябди.
Пекин бундан аввал ҳам худди шундай огоҳлантиришни 27 февраль куни, яъни АҚШ ва Исроилнинг Эрон ҳудудига зарбалари бошланишидан бир кун олдин эълон қилган эди.
Дипломатларнинг сўнгги баёнотида айтилишича, Эрон ҳаво ҳудудининг бир қисми очиқ бўлса-да, “минтақавий вазият беқарорлигича” қолябди. Хавфсизлик билан боғлиқ вазият “мураккаб ва ўзгарувчан” дея баҳоланган. Шунингдек, ХХР фуқароларидан ҳарбий ва ҳукумат объектларидан узоқроқ юриш сўралган. Тахминларга кўра, Эрон Ислом Республикаси ҳудудида минглаб Хитой фуқаролари – турли компаниялар ходимлари, тадбиркорлар ва сайёҳлар бўлиши мумкин.
ОАВ маълумотларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш режими бугун ёки яқин кунларда якунланиши мумкин. Вақтирч сулҳ муддати 21 апрель куни чўзилган эди.
Шунақа гаплар. Музокаралар яна натижасиз тугаб ёки уни давомида уруш қайта аланга олиб кетиши ҳам мумкин. Чунки бу Исроил ва Американинг севимли усули.

👍4🤔2❤1
Трамп ва унинг рафиқаси бўлган Washington Hilton меҳмонхонасида номаълум шахс ўт очибди
Катта эҳтимол билан нишон Трамп бўлган. Ҳодиса Оқ уй мухбирлари ассоциациясининг йиллик кечки зиёфатида бўлган. Ўқ овозидан сўнг Трамп администрацияси аъзолари ва журналистлар эвакуация қилинган. Трамп эса ўт очган шахс қўлга олинганини маълум қилибди. Энди Трамп яна чиқиш қилса керак, яратганни ўзи доим мени асрайди деб.

👍5🔥2😁2
Келажак ҳақида қайғуришнинг энг яхши йўли — ҳозирги лаҳза ҳақида қайғуришдир.
Жон Кабат-Зинн️
https://t.me/Political_Insight
Жон Кабат-Зинн️
https://t.me/Political_Insight
💯6
БАА Покистоннинг воситачилик роли туфайли бу мамлакатдан 3,5 миллиард долларни қайтаришни талаб қилябди экан
Шу ойда БАА Покистонни ҳайратда қолдириб, 3,5 миллиард долларлик ёрдамни зудлик билан қайтаришни талаб қилиб, Покистон марказий банки захираларининг бешдан бир қисмини олиб қўйиш билан таҳдид қилибди. Абу-Дабининг ғазаби АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушда Исломободнинг воситачилик роли билан боғлиқ бўлса керак.
Саудия Арабистони аралашиб, 3 миллиард долларлик янги депозит тақдим этди ва мавжуд 5 миллиард долларлик депозитни яна бир йилга узайтирди ва шу билан Покистоннинг Форс кўрфазидаги асосий иттифоқчиси сифатидаги мавқеини мустаҳкамлади.
Уруш пайтида 2700 дан ортиқ Эрон ракеталари ва дронларига дуч келган Абу-Даби Покистондан Эронга нисбатан қаттиқроқ позицияни кутишини айтган.
Бу воқеа Саудия Арабистони ва БАА ўртасидаги тафовут ортиб бораётганини яна бир бор таъкидлайди: Ар-Риёд Исломободни қўллаб-қувватламоқда, Абу-Даби эса Покистоннинг асосий рақиби Ҳиндистон билан муносабатларни чуқурлаштирмоқда.

👍2🙉2😁1
Ўзбекистонда энг катта ойлик Тошкентда ва у ўртача 11 млн сўмдан ошибди
Даромадлар умумий ўсишига қарамай, энг паст иш ҳақлари ҳали ҳам таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида қолябди. Улар мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан паст. Ўқитувчилар 4 млн 400 минг, тиббиёт ходимлари эса 3 млн 600 минг атрофида маош олади.
Энг катта ойликни эса банк-молия соҳаси ходимлари оларкан: 16 млн сўм.

🔥3😢3
Эронга қарши операция якунланди, — деди Оқ уй.
Бу ҳақда конгрессга маълум қилинди, деб хабар беряпти Associated Press.
Агар шундай бўлса, АҚШ ютқазган бўлади. Катта ёриқ билан. Шармандаларча.
https://t.me/Political_Insight
Бу ҳақда конгрессга маълум қилинди, деб хабар беряпти Associated Press.
Агар шундай бўлса, АҚШ ютқазган бўлади. Катта ёриқ билан. Шармандаларча.
https://t.me/Political_Insight
🔥3👍1
Бир кам дунё деб бекорга айтилмас экан. Кимдадир яхши бобо ва буви бор, лекин набираси чатоқ. Ёки бунинг акси, набира яхши, лекин катталар бераҳм ёки муҳаббатсиз. Бу биргина мисол холос, шунга ўхшаш бошқа ҳолатларни ҳам келтирса бўлади.
Барчаси тўкис қилиб берилган хаёт жуда кам инсонларга насиб қилар экан. Лекин, бу дегани Худо хаёти тўкис бўлганларни яхши кўради, ёки аксинча хаёти муаммо ҳамда етишмовчиликка тўла инсонни ёмон кўради дегани эмас. Энг зўр ечим — тақдирни шундай қабул қилиш керак, шунда ҳаммаси тинч ва осон бўлади.

🔥3👏2❤1