Бир куни жаҳон классик ёзувчиси Эрнест Ҳемингуейдан 4 сўздан иборат трагик (ҳасратли) ҳикоя ёзиб бера оласизми деб сўраб, устидан кулишганида у ушбу ҳикояни ўша заҳоти ёзиб беради:
Болалар поябзали сотилади, кийилмаган!
https://t.me/Political_Insight
Болалар поябзали сотилади, кийилмаган!
https://t.me/Political_Insight
😢5❤2
Исроилдаги яҳудийлар овқатланиш учун ресторанларга келишиб, ҳаво ҳужумидан мудофаа сигналларини кутишади ва пул тўламасдан бошпаналарга қочиб кетишябди — Исроил ОАВлари. 😁
https://t.me/Political_Insight
https://t.me/Political_Insight
🤣7😨2
Ҳозир Хитой қудратини кўрсатаётган нарса бу технологиялар ва инновациялардан ҳам кўра минерал ресурсларнинг катта заҳирасини тўплаётганлигидир. Ва булардан у яхшигина ричак сифатида фойдаланиши мумкин.
ХХР айни дамда электромобиллар учун аккумуляторлар, шамол электростанциялари учун воситалар, дрон, қуроллар, технологиялар, сунъий интеллект, ноу-хаулар учун керак бўладиган муҳим компонентлар назорати бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. Африка, Яқин Шарқ, Жанубий Осиё ва бошқа нуқталарда Хитой капитали асосида фойдали минераллар ишлаб чиқарувчи компаниялар сони ошиб борябди.
Бекорга Трамп ҳам Украинадан ундаги фойдали қазилмалар бўйича келишув имзолашни талаб қилмаганди (Эронда уруш бошланиб ҳозирча бу масала кун тартибидан тушиб қолди). Чунки, АҚШ бу борада Хитойдан сезиларли даражада ортда қолябди.

👍3🔥1
Forwarded from Mirkonomika
Агар А давлатда жон бошига даромадлар ўртача 1 фоизга, Б давлатда эса 2 фоизга ўсса, 50 йилда Б мамлакатда ўртача даромадлар А мамлакатга нисбатан 64 фоизга юқорироқ бўлади.
Агар ўсиш орасидаги фарқ 2 ёки 3 фоиз бўлса унда 50 йилда тезроқ ўсиш кузатилган мамлакатларда даромадлар А мамлакатга нисбатан мос равишда 2,7 ҳамда 4,3 баробар юқорироқ шаклланади.
Агар даромад ўсиши орасидаги фарқ 4 фоизга етса, 50 йилда мамлакатлар орасидаги фарқ 7 баробарга етади. Яъни 50 йилда секинроқ ўсган мамлакатда даромад 1640 долларга етса, тезроқ (ўртача 5 фоиз) ўсган мамлакатда 11 470 долларга етади.
Нисбатан юқори ўсиш суръатларини узоқроқ муддат сақлаб қолиш ёки ўсишни бироз (1 фоиз банд бўлса ҳам) тезлаштиришга эришиш бир авлод умрида мамлакат фаровонлигини кескин ўзгартиради.
@Mirkonomika

❤2👏2👍1
Эрон уруши бўйича Трамп билан келишмовчилик туфайли АҚШ армияси штаби бошлиғи истеъфога чиқишини эълон қилибди.
Қизиғи, генерал бир соат ўтиб, "қандайдир телба улкан Америка армиясини фалокат сари етаклайди" деб огоҳлантириш берибди. Демак, ички таранглик ростдан ҳам юқори Америка элитасида.
https://t.me/Political_Insight
Қизиғи, генерал бир соат ўтиб, "қандайдир телба улкан Америка армиясини фалокат сари етаклайди" деб огоҳлантириш берибди. Демак, ички таранглик ростдан ҳам юқори Америка элитасида.
https://t.me/Political_Insight
👍4🔥2
Эслатма: 4 апрель НАТО ташкилотининг туғилган кун. Бугун НАТО 77 ёшни қарши олди.
Менимча уни қандай тузилма эканлигини ҳамма билса керак бу ерда.

👀4
АҚШ ҳарбийлари Эронда уриб туширилган Ф-15 самолётининг учувчисини қутқариш учун Эронга бостириб кирибди
Трампнинг маълум қилишича, учувчи Эрон ҳудудининг тоғларида яқин жойда бўлган, Эрон кучлари эса унга соат саин яқинлашиб келган. Шундан сўнг, АҚШ уни олиб кетиш учун ўнлаб самолётлар юборди.
Самолёт қулаганидан кейин экипажнинг икки аъзосидан бири қутқарилган, иккинчисини олиш учун эса АҚШ ва КСИР ҳаракат бошлаган.
Ҳозиргача АҚШнинг барча кучлари душман ҳудудидан олиб чиқилган, деб хабар бермоқда ОАВлар.
Шунга ўхшаш воқеа совуқ уруш пайтида (1960 йилда) бўлганди. Ўшанда Свердловск осмонида бошқарувида Гарри Пауэрс бўлган АҚШнинг жосус самолёти уриб туширилганди.

🔥3🥰2
Uktamdjanov
АҚШ ҳарбийлари Эронда уриб туширилган Ф-15 самолётининг учувчисини қутқариш учун Эронга бостириб кирибди Трампнинг маълум қилишича, учувчи Эрон ҳудудининг тоғларида яқин жойда бўлган, Эрон кучлари эса унга соат саин яқинлашиб келган. Шундан сўнг, АҚШ уни…
⚡🇺🇸🇮🇷 АҚШ расмийси “Ал-Жазира”га F-15 учувчиси Америка кучлари томонидан қутқарилганини маълум қилибди.
Эрон АҚШ билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш эвазига Ҳўрмуз бўғозини очмоқчи эмас
Бу хақида Reuters агентлигига Эроннинг юқори мартабали мулозими хабар берибди. Шунингдек, у Теҳрон америкаликлар таклифини кўриб чиқиш учун белгилаган ҳеч қандай муддатни қабул қилмайди деган. Трамп эса Хўрмузни очиш учун Эронга 2 кун вақт бериб, агар у очилмаса Эронни кунини қўрсатаман деганди.
Бироқ, шунга қарамай, музокаралар давом этмоқда.
Покистон армияси раҳбари фельдмаршал Асим Мунир "кечаси билан" Венс, Уиткофф ва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи билан телефонда гаплашиб чиққан.

👍3
"Пул ювиш" нималигини биласизми?
Anonymous Poll
52%
Ҳа биламан
15%
Йўқ билмайман
33%
Қисман хабардорман
Меҳнат ва матонат ҳамма нарсани енгади
Эронликлар уддалашди ҳозирча! Улар чидамлилик кўрсатишди ва тик туришди. Кеча Эронга «дўзах» билан тахдид қилган Трамп бугун заиф ва аҳмоқ кўринябди. Қандай қилиб одам ўз қўли билан ўз сиёсий образини шундай бузгани ҳайратланарли.
Аммо тин олишга ҳали эрта деб ўйлайман. Ҳозирча қайта хужумлар рўй бермаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ.
Икки ҳафталик танаффус назарий жиҳатдан Теҳрон шартларини қабул қилган барқарор тинчликка айланиши мумкин. Аммо бу фақат бирпаслик дам олиш бўлиб, тарафларга куч тўплаб, бир-бирини яна уришда давом этиш имконини ҳам беради. Менимча, Теҳрон иккинчи вариантни танлайди.
Шу муносабат билан эронликлар иккинчи раундга тайёргарлик кўришади ва ўз дронлари ҳамда ракеталарини мамлакатнинг анча узоқ ҳудудларига кўчиришади, бу ерда уларни топиш қийин ва уларни узлуксиз узоқ вақт давомида ишга тушириш мумкин бўлади.
Эроннинг музокара позицияси эса ҳозирги кунда ҳар қачонгидан кучлироқ, чунки уруш таҳдиди, эронликлар шунчаки қўрққан ва ўйинга қўйилган ўлжа эмаслигини кўрсатди. АҚШнинг эронликларни ҳайратга солиш ёки қўрқитиш учун ҳеч нарсаси йўқ энди (ядро қуролидан бошқа). Вашингтоннинг манипуляция имкониятлари урушдан олдингидан анча кам.
Шу билан бирга, Трамп уруш қайта бошланишидан қўрқувчилар ёки ундан манфаатдор бўлмаганлар томонидан максимал босимга учрайди. Бундайлар АҚШ ичида ҳам, унинг ташқарисида ҳам жуда кўп.
Ўз навбатида, Эрон матонат ва жасорат кўрсатди, «География — бу тақдир» деган иборанинг ҳақиқийлигини яна бир бор исботлади. Ҳозирги натижаларга Эрон Хўрмуз бўғозини назоратга олган ҳолда эришди. Боб-ал-Мандебгача иш бормади. Аммо иккинчи раунд бошланса, бу мумкин. Буни инкор этиб бўлмайди. Исроил ва уни бошқарувчи фанатиклар ҳали ҳам йўқолмагани ҳисобга олинганда бунинг эҳтимоли юқори.

👍2🤝2
Юрий Гагариннинг инсоният тарихидаги биринчи космонавт этиб тайинланиши
1961 йилнинг худди шу кунида СССР Давлат комиссиясининг тарихий йиғилиши бўлиб ўтади, унда катта лейтенант Юрий Гагарин "Восток-1" космик кемасининг учувчиси, Герман Титов эса унинг дублёри этиб тайинланди.
Ернинг биринчи космонавти номзодининг тасдиқланиши — номзодларнинг мукаммал жисмоний тайёргарлиги, техник билимлари ва энг муҳими, фавқулодда психологик барқарорлигини ҳисобга олган ҳолда мисли кўрилмаган мураккабликдаги кўп ойлик танловнинг якуни бўлди.
Афсонавий стартдан атиги икки кун олдин қабул қилинган қарор танланган офицер зиммасига нафақат миссия муваффақиятини, балки совет илмий-техник ғалабасини халқаро майдонда намойиш этиш учун ҳам улкан масъулият юкларди. Воқеаларнинг тарихий ривожи комиссиянинг мутлақо ҳақлигини исботлади.
Гагариннинг парвоз пайтидаги бенуқсон вазминлиги ва табиий дипломатик назокати оддий ҳарбий учувчини тинчлик элчисига ва XX аср тараққиётининг асосий рамзига айлантирди.

🔥4
Қўшма Штатлар Эроннинг музлатилган 6 миллиард долларлик активларини блокдан чиқаришга рухсат берибди.
Ушбу пулларни Эронга қайтариш устида Қатар ва Корея вакиллари ишламоқда экан.
Бу орада Эрон парламенти раҳбари Багир Ғолибоф ва унга ҳамроҳлик қилаётган Эрон делегацияси музокаралар учун Покистонга келибди.
https://t.me/Political_Insight
Ушбу пулларни Эронга қайтариш устида Қатар ва Корея вакиллари ишламоқда экан.
Бу орада Эрон парламенти раҳбари Багир Ғолибоф ва унга ҳамроҳлик қилаётган Эрон делегацияси музокаралар учун Покистонга келибди.
https://t.me/Political_Insight
❤5
Uktamdjanov
Юрий Гагариннинг инсоният тарихидаги биринчи космонавт этиб тайинланиши 1961 йилнинг худди шу кунида СССР Давлат комиссиясининг тарихий йиғилиши бўлиб ўтади, унда катта лейтенант Юрий Гагарин "Восток-1" космик кемасининг учувчиси, Герман Титов эса унинг дублёри…
Космонавтика куни
1961 йил 12 апрель. Бойқўнғир (Байконур) космодроми. Қозоғистон.
Худди шу куни инсоният тарихида оламшумул воқеа юз берди — инсоният илк бор очиқ космосга чиққан биринчи космик парвоз амалга оширилди. Бу шарафга СССР фуқароси Юрий Алексеевич Гагарин мушарраф бўлди. Унинг парвоз бошланишида айтган "Поехали" деган сўзи эса кейинчалик жуда машҳур бўлиб кетади ва ўзига хос шиор бўлиб қолади.
Парвоз умумий ҳисобда 108 дақиқа давом этади ва Гагарин бошқарувида бўлган "Восток-1" кемаси Ер юзини бир марта тўлиқ айланиб чиқади.

🔥3👍2
Uktamdjanov
Қўшма Штатлар Эроннинг музлатилган 6 миллиард долларлик активларини блокдан чиқаришга рухсат берибди. Ушбу пулларни Эронга қайтариш устида Қатар ва Корея вакиллари ишламоқда экан. Бу орада Эрон парламенти раҳбари Багир Ғолибоф ва унга ҳамроҳлик қилаётган…
Покистонда бўлиб ўтган АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар натижасиз тугади. Аниқроғи, энг асосий 2-3 масала бўйича АҚШнинг қарашлари кескин бўлди: уранни бойитишни тўхтатиш, ядро дастуридан тўлиқ воз кечиш, ракеталар масофасини қисқартириш.
Хуллас калом Эрон ултиматум кўринишидаги талабларга йўқ деди. Исроил эса музокаралар натижасиз тугаганидан хурсанд, лекин барибир нима қилишни ҳалиям билмайди. Уруш давом этади.
https://t.me/Political_Insight
Хуллас калом Эрон ултиматум кўринишидаги талабларга йўқ деди. Исроил эса музокаралар натижасиз тугаганидан хурсанд, лекин барибир нима қилишни ҳалиям билмайди. Уруш давом этади.
https://t.me/Political_Insight
🤯2😢2🆒2
Венгрия ЕИнинг Исроилга қарши санкцияларига тўсиқ бўлмайди
Венгриянинг янги бош вазири Петер Мадяр мамлакат энди Европа Иттифоқининг Исроилга қарши қарорларини автоматик равишда блокламаслигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, энди ҳар бир қарор "манфаат ва ҳақиқатга мувофиқ" қабул қилинади. Шунингдек, у Венгрия Гаагадаги Халқаро жиноят судига қайтишини қўшимча қилди.
Шу пайтгача айнан Венгрия ветоси Европанинг Исроилга қарши санкцияларини тўхтатиб келганди.

🔥5❤2👍1
"Келишувга жуда яқин эдик"
Эрон ТИВ раҳбари АҚШни Покистондаги тинчлик музокараларини барбод қилганликда айблади ва томонлар келишувга жуда яқин қолганини маълум қилибди.
“47 йиллик тарихга эга олий даражадаги қизғин музокараларда Эрон урушга барҳам бериш учун АҚШ билан виждонан мулоқот олиб борди. Аммо “Исломобод меморандуми” имзоланишига озгина қолганида, биз максимализм, шартларнинг доимий ўзгартирилиши ва блокадага дуч келдик. Ҳеч қандай сабоқ олинмади. Яхшилик яхшиликни, ёвузлик эса ёвузликни тортади”, — деб ёзди Аббос Арақчи.
Шунингдек, у музокаралар пайтида АҚШдан вакил бўлган раҳбар вице-президент Жей Ди Венс Нетаняху билан телефонда гаплашганини ҳам айтибди. Эҳтимол шу телефон кўнғироғидан кейин АҚШ айнигандир.

👍2🔥2🤔1
Forwarded from bakiroo
Ўзбекистон топ-60 иқтисодиёт қаторига киради
Миркомил Холбоев Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми номинал бўйича 2025 йилда Пуэрто Рико, Доминикан республикаси, Эквадор, Эфиопия каби мамлакатларни ортда қолдирганига эътибор қаратмоқда.
Агар иқтисодий ўсиш прогнозлардаги каби давом этса, Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда энг йирик 60 иқтисодиётдан бирига айланади (ҳозир 61-62 ўринда). Кейин энг йирик 50талик иқтисодиёт қаторига кириш эса анча узоқ вақт олади, (фарқ анча катта — 300 млрд.доллардан бошланади), эҳтимол бу мўлжал 2030 йилдан навбатдаги ўнйиллик вазифаси бўлади.

Telegram
Mirkonomika
Мамлакатимиз иқтисодиёт ҳажми бўйича (номинал) 2025 йилда Пуэрто Рико, Доминикан республикаси, Эквадор, Эфиопия каби мамлакатларни ортда қолдирган.
2026 йилда эса Словакия, Қувайт каби давлатларни қувиб ўтиши прогноз қилинмоқда.
2017 йилда (хатто 2023…

❤2👍1🔥1
Ўзбекистонда 67 та йирик давлат компанияси хусусийлаштирилар экан
Буни Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродов маълум қилиб, иқтисодиётда давлат сектори улушини 15% гача камайтириш режалари ҳақида гапирди.
Режага кўра, корхоналардаги давлат улушлари сотилади, шунингдек, 1000 та кўчмас мулк объекти ва 3,5 минг гектар ер майдони савдога чиқарилади.
Президент йил охиригача 35 трлн сўмлик давлат мулкини сотиш бўйича топшириқ берган. Активларни хусусийлаштиришдан тушумлар 13,5 трлн сўмни ташкил этиши керак, шундан 12 трлн сўми бюджетга йўналтирилади.
Хусусийлаштириш жараёнида туман ҳокимликларига янги вазифалар юклатилади. Улар ўз ҳудудидаги ҳар бир объект бўйича инвесторларни жалб қилиш ва уларга ҳамроҳлик қилиш учун масъул бўлади.
Шунингдек, қарийб 5 млн квадрат метр кўчмас мулк аукционга қўйиларкан.

Сомали ўз суверенитетини бузган мамлакатларга Боб ал-Мандеб бўғозига киришни тўсиб қўйиш билан таҳдид қилябди
Сомали ҳукумати мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигига путур етказаётган давлатлар учун стратегик аҳамиятга эга бўлган Боб ал-Мандеб бўғозига киришни чеклаши мумкин. Бу ҳақда Сомалининг Эфиопиядаги элчиси ва Африка Иттифоқидаги доимий вакили Абдуллаҳи Варфа ўзининг Х саҳифасида маълум қилибди.
Гарчи Варфа аниқ мамлакатлар номини айтмаган бўлса-да, бу баёнот биринчи навбатда Исроилга тўғридан-тўғри ва жуда қаттиқ сигналдир. Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида айнан Исроил дунёда биринчи бўлиб Сомалиленд ярим автоном минтақасининг "мустақиллиги"ни расман тан олган эди. Бу эса Могадишонинг кескин реакциясига ва Миср ва Туркиянинг Сомалини қўллаб-қувватлашига сабаб бўлганди.
Агар Сомали Боб ал-Мандеб бўғозидаги ҳаракатларини "Ансаруллоҳ" билан мувофиқлаштира бошласа, Қизил денгиздаги Исроил кемалар тўлиқ ва мутлақ блокадага дуч келиши мумкин.

🔥3❤2🆒1