Uktamdjanov
130 subscribers
624 photos
92 videos
5 files
987 links
Майдондан ташқари фикрлар: IMHO

Ҳамкорлик ва таклифлар учун: http://t.me/Murojaatuz_bot
Download Telegram
🇺🇸🇮🇷 АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Эрон нефтини санкциялар остидан чиқариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШ Молия вазири Скотт Бессант маълум қилибди.

https://t.me/Political_Insight
❗️️АҚШ Эрондан тахминан 14 миллиард долларлик нефть сотиб олади. Бу АҚШнинг 1996 йилдан бери биринчи марта Эрон нефтини сотиб олиши бўлади.

“Эрондан сўзсиз таслим бўлиш”!

https://t.me/Political_Insight
⚡️Америкалик журналист Левинс - Трампнинг Эрондаги “муваффақиятлари” ҳақида:

Эпштейн ғазаби операциясининг 21-куни:

- Россия нефти энди санкциялар остида эмас.
- Эрон нефти энди санкциялар остида эмас.
- Кемалар Эронга Ҳурмуз бўғозидан ўтиш учун 2 миллион доллардан тўлаябди.
- Фонд бозоридан триллион доллар чиқиб кетди.
- F-35 ўзининг фойдасизлигини исботлади.
- Америка базалари доимий ҳужумлар остида.
- Хоманаийни... Хоманаийга алмаштиришди.
⚠️ 💦 Эрондаги сувни чучуклаштириш заводларига бериладиган зарбалар бутун минтақа учун ҳақиқий фалокатга айланиши мумкин

Форс кўрфази мамлакатлари жаҳонда ишлаб чиқарилаётган тузсизлантирилган сувнинг тахминан 40 фоизини таъминлайди ва 400 дан ортиқ тузсизлантириш қурилмаларидан фойдаланади. Масалан, 2023 йилда улар жами 7,2 млрд м³ сув ишлаб чиқарган.

Минтақада тахминан 450 та тузсизлантириш заводи фаолият юритади ва улар Форс кўрфази мамлакатларининг сув таъминотида жуда муҳим ўрин тутади: Қувайтда — 90% гача, Уммонда — тахминан 86%, Саудия Арабистонида — 70% ва БААда — 42%.

Агар Америка зарбаларига жавобан бу инфратузилмага Эрон томонидан зарба берилиши тоза ичимлик суви етишмовчилигига олиб келиши ва миллионлаб одамлар ушбу объектлар барқарор ишлашига боғлиқ эканини ҳисобга олганда, гуманитар инқирозни келтириб чиқариши мумкин.

Эроннинг ўзида эса тахминан 75 та тузсизлантириш қурилмаси фаолият юритади, яна ўнлаб янги объектлар қурилябди. Бироқ тузсизлантириш орқали мамлакат ичимлик сувига бўлган эҳтиёжининг атиги 3% га яқини қопланади. Чунки, асосий таъминот манбалари дарёлар, сув омборлари ва ер ости сувлари ҳисобланади. Форс кўрфази монархиялари учун эса тузсизлантириш тоза сув олишнинг асосий усули ҳисобланади.

https://t.me/Political_Insight
АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида халок бўлган Эрон Ислом Республикасининг ядро ва физика олимлари

1. Ферейдун Аббосий
2. Муҳаммад Теҳрончи
3. Аҳмадризо Зулфиқорий
4. Мансур Асқарий
5. Саид Бўржи
6. Акбар Муталибзода
7. Али Боқии Катримий
8. Абдулҳамид Манучеҳр
9. Саид Амир Хусайн Фиқхи


2020 йил ноябрда эса Эрон ядро "отаси" дея баҳоланган Муҳсин Фахризода ўлдирилган эди.

Юқорида санаб ўтилган олимларнинг ярми Эрондаги олийгоҳларда физика ва бошқа аниқ фанлардан дарс берадиган инсонлар бўлган дейилади. Исроил эса уларни мамлакат ядро дастурига ҳисса қўшувчи "таҳдид" деб билган.

https://t.me/Political_Insight
🔥4😢2💔2
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи хитойлик ҳамкасби билан телефонда суҳбатлашиб, уни коалициянинг Эронга қарши тажовузига нисбатан ўз позициясини билдиришга чақирибди. Ван И эса ўз мамлакати бетарафликни сақлаб қолишини айтибди.

Шу ўринда бетарафлик ҳақида айтилган машхур мутафаккирларнинг сиёсий фикрлари ёдга тушади:
Данте (“Дўзахнинг энг қайноқ жойлари буюк ахлоқий синовлар пайтида бетарафликни сақлаганлар учун тайёрлаб қўйилган”);
Чапек (“Бетарафлик – бу бошқалар олиб бораётган урушдан фойда кўриш демакдир”);
Макиавелли (“Бетарафликни сақлаганлар мағлубларнинг нафратига, ғолибларнинг эса менсимаслигига дучор бўлади”).


Хитой стратегияси асли шунинг устига қурилган. Яъни кучлига ҳам кучсизга ҳам ёрдам бер ва ҳар эшикдан фойда билан чиқ.

https://t.me/Political_Insight
👍3🔥2
МИ-6 собиқ раҳбари Алекс Янгернинг фикрича, Эрон АҚШ билан урушда устунликка эга

Бу ҳақда Британия разведкасининг собиқ раҳбари The Economist нашрига берган интервьюсида айтиб ўтибди.

"Гап шундаки, АҚШ вазифанинг мураккаблигини етарлича баҳоламаган ва менинг фикримча, тахминан икки ҳафта олдин улар Эронда ташаббусни йўқотган. Июнь ойидаёқ улар ўз ҳарбий кучларини тақсимлаш ва ушбу қуроллардан фойдаланиш ваколатларини топшириш бўйича бир нечта яхши қарорлар қабул қилишди. Бу уларга жуда кучли ҳаво операцияларига қарши сезиларли даражада қўшимча барқарорлик берди," - дея қўшимча қилди МИ-6 собиқ раҳбари. Унинг фикрича, Эрон раҳбарияти аслида кутилганидан кўра барқарорроқ бўлиб чиқди.


Янгер Эрон "горизонтал ўсиш стратегияси"га амал қилади, деган фикрни ҳам билдирибди.

"Улар Форс кўрфази давлатларини ракеталар билан ўққа тутиб, АҚШга босим ўтказиш орқали ҳаракат қилди ва энергия урушининг аҳамиятини тушунишди ҳамда можарони глобал миқёсга олиб чиқиб, бўғоз (Ҳормуз бўғози) га таҳдид қилишди, бу эса уларга баъзи ричагларни берди. Улар ўзларининг кучсиз картасидан унумли фойдаланишди - деди у.

https://t.me/Political_Insight
🔥31👍1
Эрон парламенти спикери Галибафнинг АҚШнинг Эрон оролларидаги қуруқликдаги операциясига жавобан БААнинг бир қисмини босиб олиш ва Боб ал-Мандебни ёпиш мумкинлиги ҳақидаги баёноти нефть-доллар тизимини йўқ қилиш учун бошқариладиган энергия зарбаси мантиғига мос келади.

Гап углеводородларни етказиб бериш глобал тизимига бир нечта босим нуқталарини шакллантириш ҳақида борябди. Ҳўрмуз, Боб ал-Мандеб, Қизил денгиз — булар жаҳон иқтисодиётининг артерияларидир. Уларнинг синхрон “қисилиши” тизимли спазм эффектини беради.

Трамп учун асосий вазифа — рамзий ҳаракат, яъни ички сиёсий натижага айлантирилиши мумкин бўлган "ғалаба" орқали можародан чиқишдир. Чунки энди бутун конфигурация АҚШ ички контури билан туташади ва сайловларга таъсир қилади.

Энергетик шок орқали бўлса инфляция, капитал қиймати ва қарз юкига босим кучаяди. Бу глобал нефть-доллар тизимини йўқ қилиш учун шароит яратади. Энди бу ерда марказий тугун Трамп қарши бўлган Федерал захира тизими ва унинг бенефициарлари ҳисобланади.

https://t.me/Political_Insight
🔥3👍1👏1
Эрон ҳозир шундай стратегия бўйича ҳаракат қиляпти:
Арзон дронлар ва ракеталари билан АҚШ ва Исроилнинг қиммат ҳимоя тизимларини совуриш ва ҳолдан тойдириш.

Эътибор берсангиз, Эроннинг арзон қуролларини Thaad, Patriot каби қиммат ракетага қарши мудофаа тизимлари ва F35 сингари сўнгги авлод қирувчи самолётлари қувиб юрибди.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, Эрон узоқ муддатли силлани қуритувчи урушга тайёргарлик кўрган.

https://t.me/Political_Insight
👏31🔥1
⚡️АҚШ университетларида оғзаки имтиҳонларга қайтилябди

Бунга сабаб қилиб сунъий интеллект туфайли талабалар мустақил фикрламай қўйганлиги келтирилган. Тан олиш керак, ҳозир талабалар нейротармоқлар ёрдамида ёзма нарсаларни "ёриб ташлашни" ўрганиб олишди, мустақил фикрлашни эса ёддан чиқаришди. Америкалик профессорлар шундай хулосага келиб, эндиликда ёзма ишлардан воз кечиб, эски анъана — юзма-юз суҳбатлашиш усулига қайтябди экан.

Биринчи бўлиб, Корнелл ва Нью-Йорк университети оғзаки имтиҳонларни жорий этябди. Бунда эса 4 дақиқалик блиц-сўровлардан тортиб, ярим соатлик суҳбатларгача ташкил қилинар экан.

https://t.me/Political_Insight
😢3👍2🆒1
Эроннинг нефтдан олган даромади 3,9 млрд доллар

Bloomberg ўз ҳисоботида ёзишича, Эрон АҚШ ва Исроилнинг мамлакатга ҳужумидан кейин бир ойдан камроқ вақт ичида 3,9 миллиард долларга яқин нефть даромадларини олган.

Теҳрон март ойи бошидан бери кунига тахминан 139 миллион доллар даромад олябди, бу февраль ойидаги кунига 115 миллион долларлик кўрсаткичдан юқори.

Битта савол пайдо бўлади, бунга қайси жаҳон молиявий тузилмалари жалб қилинган? Эҳтимол, бунга Трампнинг ўйламай ташлаган қадами сабабдир!?

https://t.me/Political_Insight
🔥41
Нетаняху Ливан жанубида ҳужумни кучайтиришга буйруқ берибди. Шу билан бирга, ОАВ бу ҳужумда Исроил армияси жиддий йўқотишларга учраётганини ёзябди.

Исроил бош вазири томонидан эълон қилинган мақсад - "босқин таҳдидининг олдини олиш ва танкка қарши ракета ҳужумларини Исроил чегарасидан суриб чиқаришдир."

Бироқ, Исроил армияси Ливандаги қуруқликдаги операциялар давомида жиддий қийинчиликларга дуч келябди, деб ёзади Military Watch Magazine нашри.

Унинг сўзларига кўра, Меркава танкларининг йўқотилиши 40 йилдан ортиқ вақт ичида энг йириги бўлди. Зирҳли техника мунтазам равишда пистирмаларга тушябди, у ерда эса танкка қарши ракеталар ва бошқа қуроллар қўлланилади.

Қайд этилишича, Ҳизбуллоҳ кичик мобил гуруҳлар билан ҳаракат қилади, позицияларни олдиндан тайёрлайди ва тез чекиниш билан колонналарга зарба беради. Бу исроилликлар учун ҳаракатланишни сезиларли даражада мураккаблаштиради.

Қўшимча омил сифатида ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари кўрсатилган: Ливан жанубидаги мураккаб рельеф ва зич қурилишлар танклар самарадорлигини чеклайди ва уларнинг заифлигини оширади.

https://t.me/Political_Insight
👍5🔥2
Яқин Шарқда бир ой давом этган урушдан сўнг энг муҳим стратегик ғалабани Эрон қўлга киритди — у Хўрмуз бўғози устидан назоратини сезиларли даражада кучайтирди, деб ёзади Bloomberg.

Март ойида бўғоз орқали ҳаракатланиш кунига ўртача 6 та кемагача тушиб кетди, урушдан олдин эса бу кўрсаткич 135 тага тенг эди. Шу билан бирга, нефть ташувчи танкерларнинг 80 фоизи ё Эронники, ёки унга дўст давлатларга тегишли бўлган.

Ҳозирда бўғоздан ўтаётган деярли барча кемалар Эрон томонидан маъқулланган маршрутлар бўйича — Омон соҳилларига яқин эмас, балки Эрон қирғоқларига яқин йўналишда ҳаракатланмоқда ва кўп ҳолларда хавфсиз ўтиш бўйича олдиндан музокаралардан сўнг ҳаракатни бошлаябди.

Сўнгги кунларда Малайзия ва Таиланд кўрфазда қолиб кетган танкерларни олиб чиқиш бўйича икки томонлама келишувларга эришилганини маълум қилди.

Ҳозирда Эрон бўғоз орқали ўтиш учун тўлов жорий этиш тўғрисида қонун тайёрламоқда. Унга кўра, бўғоздан ўтмоқчи бўлган ҳар қандай кема батафсил маълумот тақдим этиши ва йиғим тўлаши талаб қилинади. Бу амалда аллақачон мавжуд бўлган тизимни расман мустаҳкамлайди: кўплаб кема эгалари билдиришича, воситачилар орқали Эрон танкерлардан юк ва экипаж рўйхатларини тақдим этишни, айрим ҳолларда эса тўлов қилишни талаб қилябди.

Халқаро денгиз ҳуқуқи (БМТнинг Денгиз ҳуқуқи бўйича конвенцияси) Хўрмуз бўғози каби муҳим сув йўллари орқали транзит ўтиш ҳуқуқини назарда тутади. Ушбу бўғоз Эрон ва Омоннинг ҳудудий сувлари кесишмасидан иборат. Бироқ на Эрон, на АҚШ ушбу конвенцияни расман ратификация қилмаган.

https://t.me/Political_Insight
👍2🔥2
🇺🇲🇮🇷 АҚШ президенти Трамп: “Менинг ягона вазифам Эронда ядро қуроли бўлмаслигига ишонч ҳосил қилиш эди ва бу бажарилди. Режимни ўзгартиришни ҳам ният қилганимиз йўқ эди ва биз кетганимиздан сўнг Ҳормуз бўғози ўз-ўзидан очилади. Ҳўрмуз бўғозини очиш бизнинг ишимиз эмас, кимга нефть-газ керак бўлса келиб очаверсин.

Биз Эронда узоқ қолмаймиз. Менинг ёндашувим шундан иборатки, мен Эрон масаласини ҳал қилдим”.

https://t.me/Political_Insight
😁5🔥2
Бугун Эронда миллий байрам — инқилоб куни нишонланмоқда. 1979 йилнинг худди шу куни Эрон Ислом Республикаси деб эълон қилинган.

https://t.me/Political_Insight
2🔥2
Эрон ҳужумлари туфайли кўплаб давлатлар интернетсиз қолиши мумкин

Эрон аллақачон телекоммуникация компанияларига ҳужум қилишни бошлаган. Агар бундай ҳужумлар кўпайса, дунё улкан оқибатларга дуч келади:

▪️Дунё бўйлаб минтақаларда интернетнинг пасайиши. Пинг ўсади, беқарор алоқа, маҳаллий хизматлар тезлиги пасаяди;
▪️"Булутлар"га зарбалар: почта, булутли хизматлар ва Google, Microsoft ёки Apple иловалари ишламай қолиши мумкин;
▪️Йўл ҳаракати йўналишларини бузиш. Интернет шикастланган тугунларни "айланиб ўта бошлайди,"яъни бутун дунё бўйлаб секинлашади;
▪️Сув ости кабелларига ҳужум хавфи. Бир нечта шундай линияларнинг шикастланиши ҳақиқий глобал муаммоларни келтириб чиқаради.

Гап шундаки, Хўрмуз бўғози ва Қизил денгиз орқали ўнлаб сув ости кабеллари ўтади, улар жаҳон интернет-трафигининг 17-30 фоизини таъминлайди ва Европа, Осиё ҳамда Африкани боғлайди. Кабеллар шикастланган тақдирда жиддий оқибатлар юзага келиши мумкин. Мисол учун, интернет секинлашиши, банклар, булутли хизматлар ва сунъий интеллект платформалари фаолиятида узилишлар кузатилиши мумкин.

Агар Эроннинг тизимли ҳужумлари давом этса, дунё мисли кўрилмаган оқибатларга дуч келади. Мавжудлик учун ассиметрик уруш олиб бораётган Эрондан энди ҳар нарсани кутса бўлади.

https://t.me/Political_Insight
👍3😨2🔥1😱1
🇪🇺🇺🇦Европа Иттифоқи Эрондаги уруш туфайли Украинага 90 миллиард евро кредит ажрата олмайди деб хабар беряпти Berliner Zeitung нашри.

Бунга Венгриянинг қаршилиги ягона сабаб эмас. Эрон билан можаро фонида юзага келган энергетика инқирози Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳукуматларига босимни кучайтирмоқда.

Иттифоқ ичида шу кунларде Россия билан ҳеч бўлмаганда қисман энергетика алоқаларига қайтиш учун овозлар тобора кўпроқ янграмоқда. Агар ёрдам пакети келишилмаса, бу Киевни тинчлик музокараларидаги шартларни қайта кўриб чиқишга ундаши мумкин.

https://t.me/Political_Insight
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3
Бир куни жаҳон классик ёзувчиси Эрнест Ҳемингуейдан 4 сўздан иборат трагик (ҳасратли) ҳикоя ёзиб бера оласизми деб сўраб, устидан кулишганида у ушбу ҳикояни ўша заҳоти ёзиб беради:

Болалар поябзали сотилади, кийилмаган!

https://t.me/Political_Insight
😢52
Исроилдаги яҳудийлар овқатланиш учун ресторанларга келишиб, ҳаво ҳужумидан мудофаа сигналларини кутишади ва пул тўламасдан бошпаналарга қочиб кетишябди — Исроил ОАВлари. 😁

https://t.me/Political_Insight
🤣7😨2
Ҳозир Хитой қудратини кўрсатаётган нарса бу технологиялар ва инновациялардан ҳам кўра минерал ресурсларнинг катта заҳирасини тўплаётганлигидир. Ва булардан у яхшигина ричак сифатида фойдаланиши мумкин.

ХХР айни дамда электромобиллар учун аккумуляторлар, шамол электростанциялари учун воситалар, дрон, қуроллар, технологиялар, сунъий интеллект, ноу-хаулар учун керак бўладиган муҳим компонентлар назорати бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. Африка, Яқин Шарқ, Жанубий Осиё ва бошқа нуқталарда Хитой капитали асосида фойдали минераллар ишлаб чиқарувчи компаниялар сони ошиб борябди.

Бекорга Трамп ҳам Украинадан ундаги фойдали қазилмалар бўйича келишув имзолашни талаб қилмаганди (Эронда уруш бошланиб ҳозирча бу масала кун тартибидан тушиб қолди). Чунки, АҚШ бу борада Хитойдан сезиларли даражада ортда қолябди.

https://t.me/Political_Insight
👍3🔥1
Forwarded from Mirkonomika
Агар А давлатда жон бошига даромадлар ўртача 1 фоизга, Б давлатда эса 2 фоизга ўсса, 50 йилда Б мамлакатда ўртача даромадлар А мамлакатга нисбатан 64 фоизга юқорироқ бўлади.

Агар ўсиш орасидаги фарқ 2  ёки 3 фоиз бўлса унда 50 йилда  тезроқ ўсиш кузатилган мамлакатларда даромадлар А мамлакатга нисбатан мос равишда 2,7  ҳамда 4,3 баробар юқорироқ шаклланади.

Агар даромад ўсиши орасидаги фарқ 4 фоизга етса, 50 йилда мамлакатлар орасидаги фарқ 7 баробарга етади. Яъни 50 йилда секинроқ ўсган мамлакатда даромад 1640 долларга етса, тезроқ (ўртача 5 фоиз) ўсган мамлакатда 11 470 долларга етади.  

Нисбатан юқори ўсиш суръатларини узоқроқ муддат сақлаб қолиш ёки ўсишни бироз (1 фоиз банд бўлса ҳам) тезлаштиришга эришиш бир авлод умрида мамлакат фаровонлигини кескин ўзгартиради.

@Mirkonomika
2👏2👍1