platforma.uz
47.6K subscribers
4.82K photos
2K videos
91 files
5.61K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Эртага, 14 январь — барча учун иш куни

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Ўзбекистонда кенг нишонланади, бироқ бу кун дам олиш куни ҳисобланмайди.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, қуйидаги 9 та ишланмайдиган байрам куни бор:

1 январь — Янги йил;
8 март — Хотин-қизлар куни;
21 март — Наврўз байрами;
9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь — Мустақиллик куни;
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь — Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

Қонун билан тасдиқланган байрамлар сони 30 дан ортиқ бўлиб, уларнинг 9 таси дам олиш куни ҳисобланади, қолганлари эса ишланадиган байрам кунларидир. 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳам қонун билан белгиланган ишланадиган байрам кунларидан биридир.

@platformauzb
Уй-жой таъмири учун ипотека кредити олишга берилган аризаларнинг бор-йўғи 8 тасига рухсат берилибди

10.01.2025 йил ҳолатига кўра, 9,2 мингдан ортиқ ариза келиб тушган.


Мазкур аризалар онлайн маҳалла платформаси скоринг тизими орқали ўрганилиб фақат 8 таси учун рухсат берилган.

2 968 та ариза скоринг тизими орқали рад этилган ва 6 230 та ариза ўрганиш жараёнида.

Аризалар фуқаролар томонидан нотўғри берилганлиги сабабли рад этилаётганлиги айтилган.

Ҳоким ёрдамчиларидан, мазкур йўриқнома билан танишиб, тўғри ариза беришларини сўраб қоламиз.

Шунингдек, йўриқномада скоринг талаблари кўрсатиб ўтилган.

https://www.youtube.com/watch?v=i3Wu9zW2rak

@platformauzb
Paynet 65 млн долларга Humo'ни сотиб олди

“Миллий банклараро процессинг маркази” АЖнинг 100 фоиз давлат акциялари пакетини сотиш бўйича очиқ савдолар жараёни бошланди ва Мажбурий таклифларни топшириш босқичида 6 нафар номзод иштирок этишга таклиф қилинди.

Бу босқичда Маълумотларни ошкор қилмаслик ҳақидаги битимни имзолаган номзодларга Жамиятнинг хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи халқаро компанияси томонидан тайёрланган молиявий, солиқ, ҳуқуқий ва экологик фаолияти бўйича комплекс таҳлилий ҳисоботлар билан танишиш, шунингдек, Жамиятнинг бошқарув органи билан учрашиш имкони берилди.

65 миллион АҚШ доллари миқдорида энг юқори харид баҳосини таклиф қилган “Paynet” АЖ ким ошди савдосининг ғолиби, деб топилди.

Жамиятни хусусийлаштириш натижалари Давлат активларини хусусийлаштириш ва мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарори билан тасдиқланган.

@platformauzb
Фуқаролар йиғини раисининг ваколат муддати уч йилдан беш йилга узайтирилади. Қонун Парламентда кўрилмоқда.

@platformauzb
Олти йил аввалги овозли хабар учун беш йиллик қамоқ жазоси

Ижтимоий хавфи катта бўлмаса-да тирноқ тагидан кир қидириш амалиёти кўпайиб бораётганга ўхшайди. Масалан,
“ISHONCH VA HARAKAT” адвокатлик бюроси адвокати Абдували Даминов айтиб берган ҳолатни эшитиб, Сталин давридаги НКВДнинг хунрезликлар кўз олдимизда гавдаланмоқда.

Маълум бўлишича, фуқаро С.Илиусинов 2019 йил июль ойида телеграмм орқали ўзининг иккита танишига моҳиятини англамай Ўзбекистон қонунлари шариатга тўғри келмаслиги, қонун чиқарувчи Сенатда мусулмон бўлмаганлар ҳам борлиги тўғрисида овозли хабар юборган.

Бироқ орадан 6 йил вақт ўтгач, бу иш кўтарилиб, ЖИБ Олмазор туман судининг судьяси С.Шодмонов, С.Илиусиновга ЖКнинг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди ва 156-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиш айби билан беш йил-у бир ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлабди.

Қизиғи шундаки, Олий суд томонидан эълон қилинган таъқиқланган материаллар рўйхати (19.12.2024 ҳолатига кўра бу маълумотлар доимий янгиланиб борилади)да  С.Илиусинов юборган овозли хабар файли мавжуд эмас.

Негадир суд С.Илиусиновга жазо тайинлашда унинг муқаддам судланмагани, оилада ёлғиз боқувчилиги, қарамоғида касалманд онаси, турмуш ўртоғи ҳамда уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, овозли хабар бундан олти йил аввал юборилгани, уни бирор бир диний оқим ёки йўналишга мойиллиги йўқлиги, етти ойдан бери қамоқда сақланаётгани, қилмишидан пушаймонлиги, айбига иқрорлиги, маҳалла томонидан кафиллик берилганига қарамай унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўлламаган.

Адвокатнинг айтишича, С.П.Илиусиновни оиласининг иқтисодий аҳволи ниҳоятда оғир. У ўзи рассомчилик билан шуғулланган. Иш бўлмай қолганда таксичилик ортидан оила боққан. Бугун унинг оиласи ҳимоя учун ҳатто адвокат ёллашга ҳам пул тополмай қийналмоқда.

Қизиқ: олти йил аввалги биргина овозли хабар учун бугун бир оиланинг боқувчисини қамаб, онаси ва болаларини оч-наҳор, қаровсиз қолдириш кимга керак: давлатгами, судгами ё..?

@platformauzb
Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

@platformauzb
Синиқ метафора

Ижтимоий тармоқлар тоқида бокира, покиза, сутдек тоза ва шу билан бирга одамнинг жигарини эзар даражада мазлум, ноҳақ хўрланган, адолатсиз дунёга исён янглиғ бир персонаж балқиб чиқмоқда.

Бадиий-адабий хошияси ажабтовур романтизм билан "суғорилган" бу супер медиақаҳрамон ким?

@platformauzb
500 нафар раҳбар кадрларнинг коррупцияга мойиллиги текширилади

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмаси асосида 2025 йил февраль ойидан бошлаб, йил давомида камида 500 нафар раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражаси баҳоланади.

@platformauzb
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган «Бешёғоч» деҳқон бозори бузилиб, унинг ўрнида йирик бизнес маркази қурилади.

@platformauzb
Долларнинг курси 1 сўмга пасайди...

@platformauzb
Ўзбекистондаги тижорат банкларининг бошқарув раислари

2025 йил, январь ҳолатига Ўзбекистондаги 36 та тижорат банкларининг 3 тасининг (AloqaBank, InFinBank, Yangi bank) бошқарувида аёллар, қолган банкларда эса эркаклар раислик қилади.

10 та банкда (Капиталбанк, Ипотекабанк, Uzum bank, Tenge Bank, TBC bank, Ziraat Bank Uzbekistan, KDB Bank Uzbekistan, AVO bank, Евросиё банки ва Saderat bank) бошқарув раислари хорижлик мутахассислардир.

@platformauzb
ВМҚ 8-сон қарори.pdf
828 KB
Эндиликда таълим муассасаларининг ошхоналари тадбиркорларга ижарага берилади

@platformauzb
"UzAuto Motors" сотилмаётган автомобиллар учун контрактацияни эртага яна очмоқда

“UzAuto Motors” АЖ Chevrolet Cobalt GX-MIDNIGHT AT автомобиллари хариди учун аввалги контрактацияда тузилган шартномалар бўйича тўлови белгиланган муддатларда амалга оширилмаган ҳажмлар қайта контрактацияга қўйилишини маълум қилди.

Автомобилларни харид қилиш учун шартномалар 16 январь куни соат 10:00 дан бошлаб savdo.uzavtosanoat.uz онлайн платформаси ва UzAvtoSavdo иловаси орқали тузилиши мумкин бўлади.

@platformauzb
Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб судланган Андижон тумани собиқ ҳокими вилоят касаба уюшмалари кенгашига раис бўлди

2021 йил февралидан 2022 йил сентябригача Андижон тумани ҳокими лавозимида ишлаган Абдужаббор Эгамбердиев қабулига келганларга айвон пойгакидан жой бергани ортидан интернетда машҳур бўлганди. У ўзбошимчалик, мансабга совуққонлик билан қараш ҳамда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб, суд ҳукми билан жиноий жазога ҳам тортилган эди.

@platformauzb
"Ўзавтосаноат" АЖ бошқарувида янги тайинловлар

Шукуров Азизбек Қобилович "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раисининг трансформация ва молия масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Раҳмонов Баҳодиржон Солижонович "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раисининг маҳаллийлаштириш, саноатда кооперацион алоқаларни кенгайтириш ва ахборот технологиялари масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди;

Муҳамедов Диёр Рауфович "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раисининг трансформация ва молия масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

@platformauzb
Privileges and preferences_uz.pdf
1.2 MB
Тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган имтиёзлар ва преференциялар
РЎЙХАТИ


@platformauzb
Бу йил Рамазон ойи қачон бошланади?

Муқаддас Рамазон ойининг 2025 йилдаги биринчи куни 1 март, шанба кунига тўғри келиши астрономик ҳисоб-китоблар асосида тахмин қилинмоқда.

@platformauzb
2025 йил 1 июлдан бошлаб моддий ёрдам ва нафақа пуллари ижтимоий карта орқали тўланади, - Президент қарори.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи шарафига Дубайдаги дунёнинг энг баланд биноси – “Бурж Халифа” Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди.

@platformauzb