platforma.uz
47.2K subscribers
4.82K photos
2K videos
91 files
5.61K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Тошкентдаги иккита меҳмонхона сотилди

“Lotte” меҳмонхонасини “ALFA INVEST cуғурта компанияси” АЖ 20 млн АҚШ долларига сотиб олди.

“International” меҳмонхонасини эса “Smart Fast Stroy” МЧЖ 26 млн АҚШ долларига сотиб олди.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Акмал Саидов Шавкат Мирзиёевга: “Янги Ўзбекистон парламентининг меъмори ким дейишса, сизни айтардим”

1997 йилдан бери парламент депутати сифатида тайинланиб (сайланиб деганимизда кулгили бўлар эди) келаётган Акмал Саидов Қонунчилик палатасининг илк йиғилишида давлат раҳбарига қарата шундай деди:

Яқиндагина чоп этилган китобингизда парламентга оид ғояларнинг қаймоғини кўрдим.

Бугун мен парламентга оид яна бир қанча ҳикматли тушунчаларни киритганингизни эшитдим. “Янги Ўзбекистон парламенти”, “Парламент – халқ уйи, демократия мактаби” дегандингиз. Бугун айтдингизки, “бугун бу – халқ хизматчиси”. Кейин “Халқ уйидан халқчил қонунлар чиқиши керак”, деган янги бир ҳикматли сўзларни айтдингизки, шунда мен ўйлаб қолдим. Ким бу Янги Ўзбекистон парламентининг ташаббускори, меъмори дейишса, мен сизни айтардим”, деди

@platformauzb
“Аския деҳқон бозори” АЖнинг бино ва иншоотлари тегишли ер участкаси билан бирга бошланғич нархи 214,8 млрд сўм қийматда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.

Бунда жамият фаолиятини сақлаб қолган ҳолда замоновий бозорга айлантириш, меҳмонхона ва кўп қаватли турар жой барпо этиш, шунингдек, бозор ўрнида замоновий “экобозор”, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуасини автотураргоҳи билан бирга барпо этиш каби шартлар белгиланади.

@platformauzb
Эртага "UzAuto Motors” 10:00 да Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва GX-MIDNIGHT AT автомобиллари учун контрактация бошланишини маълум қилди.

Автомобилларни харид қилиш учун шартномани savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали тузишингиз мумкин.

@pltformauzb
“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари
РЎЙХАТИ

“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича Танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ қуйидаги талабгорлар танлов ғолиби деб топилди:

1. “Ihlos travel 1” МЧЖ;
(Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Ўзбегим МФЙ, Бобур шох кўчаси 40в-уй)
2. “Yuksak travel Air” ХК;
(Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Б.Марғилоний кўчаси 3б-уй)
3. “Муҳташам травел” МЧЖ;
(Наманган вилояти, Наманган ш, Шодлик МФЙ, А.Навоий кўчаси 2/1-уй, 3с-хонадон)
4. “Мусаффо туризм хизмати” МЧЖ;
(Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Бобур мавзеси 10,4-уй)
5. “Risola travel lux” МЧЖ;
(Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Уйчи кўчаси 1-уй)
6. “Хоразм умра жамияти” МЧЖ
(Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, П.Маҳмуд кўчаси 350-уй)
7. “Ҳикмат Умра Травел” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Миробод тумани, А.Темур шох кўчаси 43-уй, 41-хонадон)
8. “Реал Дреамс” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 14-берк кўчаси, 75-уй )
9. “Travel with family” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли 21-уй )
10. “Sofa Marva tour” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё МФЙ, Кичик ҳалқа йўли 19-уй)
11. “B2 Management” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ўрикзор кўчаси 124-уй)
12. “Safar time exclusive” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 2-Чарх Камолон МФЙ, Бунёдкор кўчаси 2-уй)

Изоҳ: Лицензияда кўрсатилмаган манзил бўйича “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланиш таъқиқланади.

Огоҳ бўлинг! “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган.

“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн. сўм) этиб белгиланган.

📝 Батафсил: https://gov.uz/oz/religions/pages/umra-tadbirlarini-tashkil-etish-va-otkazish-faoliyati-uchun-litsenziyaga-ega-bolgan-tadbirkorlik-subyektlari-royxati

Дин ишлари бўйича қўмита  ахборот хизмати

@platformauzb
Очилбой Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига маъқулланди

@platformauzb
Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига маъқулланди

@platformauzb
Жамшид Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига маъқулланди

@platformauzb
Зулайҳо Маҳкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига маъқулланди

@platformauzb
❗️ Президент Фармони билан вазирлар тайинланди. Ўзгариш йўқ.

Лазиз
Кудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар,  саноат  ва  савдо  вазири;

Ботир Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни  қисқартириш  ва  бандлик  вазири;

Иброхим Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ  хўжалиги  вазири;

Шавкат Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув  хўжалиги  вазири;

Шерзод Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги  вазири;

Илхам Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт  вазири;

Жўрабек Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси  энергетика  вазири;

Бобир Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон  саноати  ва  геология  вазири;

Шерзод Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли  технологиялар  вазири;

Азиз Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;

Асилбек Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни  сақлаш  вазири;

Хилола Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;

Конгратбай Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий  таълим,  фан  ва  инновациялар  вазири;

Адхам Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт  вазири;

Озодбек Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият  вазири;

Акбар Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия  вазири;

Бахтиёр Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи  ишлар  вазири;

Абдулла Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда  вазиятлар  вазири;

Пўлат Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички  ишлар  вазири;

Баходир Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари этиб тайинланди.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пискент полигонидаги навбатлар "кўздан панага" олиб ўтилибди.

Э
ндиликда ҳатто Қорақалпоғистондаги божхона омборларидан ҳам импорт қилинган автомобиллар эвакуаторга ортилиб, Пискентга олиб келиниши шарт. Ҳайдаб келиш мумкинмас. Текширувдан кейин яна ўша божхона омборига эвакуатор орқали қайтариларкан.

Шунчаки даҳшат!!!

@platformauzb
Уй-жойга инвестициялар даромадлилиги тушиб бормоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассисларига кўра, Тошкент шаҳрида уй-жойга инвестициялар даромадлилиги тушиб бормоқда. Хусусан, 2024 йил февралда пойтахтда кўп қаватли уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги ўртача 32,4 фоизни ташкил қилган бўлса, октябрда ушбу кўрсаткич 12,2 фоизгача тушди.

Уй-жойнинг инвестицион даромадлилиги уй-жой нархлари йиллик ўзгаришидан олинадиган даромад ҳамда уларни ижарага беришдан келадиган йиллик даромад йиғиндиси асосида ҳисобланган.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент топшириғига биноан бош вазир Абдулла Арипов Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги Кофрун қишлоғида конда содир бўлган авария жойига 29 сентябрь ва 11 ноябрь кунлари борган ва аҳоли билан мулоқот қилган.

Суҳбат чоғида одамларни бошқа жойга кўчириш ҳам таклиф қилинган.

«Ҳамма шароитларни яратиб бериш — бу давлатнинг иши, буни қилиб берамиз, масала йўқ. Ҳали олдингларга яна 2-3 марта келаман, Худо хоҳласа. Бўлмаса [кўчишни] бир маслаҳат қилиб айтасизлар» деган бош вазир.

@platformauzb
platforma.uz
Президент топшириғига биноан бош вазир Абдулла Арипов Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги Кофрун қишлоғида конда содир бўлган авария жойига 29 сентябрь ва 11 ноябрь кунлари борган ва аҳоли билан мулоқот қилган. Суҳбат чоғида одамларни бошқа жойга кўчириш…
Ахборотнинг камёблиги нотўғри қарашларни шакллантирмоқда

Мана шу хабардан кейин бир нарсани ўйладим, Бош вазир Кофрунга сентябрнинг охири ва шу ой - 11 ноябрь борган ва аҳоли билан учрашган экан. Нега ўша пайтнинг ўзида бу айтилмади,  тушунмадим.

Ҳар қалай А.Ариповнинг аҳоли билан гаплашгани, давлатнинг гапини етказгани яхши ҳодисаку. Видеони кўриб, одамлар ҳам бўлган ҳодисани тўғри тушунаётгандай туйилди.

Нега орадан шунча вақт ўтиб энди?.. Бу  ўртада қанча гап-сўз айланди. Давлат, ҳукумат нега қарамайди, деган иддаолар ҳам бўлди...

Ўзи очиқ айтганда, биздаги ахборот сиёсатини кескин кўриб чиқадиган вақт келганига анча бўлган. Аммо негадир қизиқиб кўришга иштиёқ йўқ.

Ахборот ва матбуот хизматларимиз блогерлик билан шуғулланиб ётибди. Таҳлил деган нарсалар унутилиб кетаётгандай. Бўлаётган жараёнларни шарҳлайдиган, тушунтириб берадиган халқ кўрадиган, ўқийдиган форматлар жуда тақчиллашди. 

Тўғри ва аниқ ахборотнинг камёблиги эса нотўғри қарашларга йўл очаётир. Бунга эса ўзимиз айбдормиз, менимча.

@platformauzb
Бюджет ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва штатлар жадвалини шакллантириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

@platformauzb
Бюджет ташкилотлари штат жадвалларининг қоғоз шаклидан воз кечилиб, тўлиқ электрон шакллантириш тизими йўлга қўйилди

Жумладан: бюджет ташкилотларининг штатлар жадвали ва харажатлар сметаси электронлаштирилиб, штат бирликлари ҳамда лавозимлар тегишли меъёрлар асосида киритилди, шунингдек, лавозимлар хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига мувофиқлаштирилди;

бюджет ташкилотлари штат бирликлари ажратилди, тўлов турлари ҳамда иш ҳақи тўловларини ҳисоблашдан келиб чиқиб гуруҳларга тоифаланди;
тўлов турлари стандартлаштирилди, шунингдек, ҳар бир тўлов турлари ва уларнинг чегаравий миқдорларининг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлиги таъминланди;

“Ягона счётлар режаси”ни жорий қилган ҳолда иккита алоҳида дастур (main.uzasbo.uz ва zp.uzasbo.uz) битта дастурга бирлаштирилди.

Умумтаълим мактабларининг тарификация жараёнлари рақамлаштирилиб, ишлаётган ходимларга тегишли малака тоифалари интеграция қилинган ҳолда уларнинг иш ҳақларини ҳисоблаш жараёнлари автоматлаштирилди.

@platformauzb
Хусусий боғча ва мактаблар солиқдан озод қилинади

Президент қарори билан 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:

барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;

унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.

2025 йил 1 январдан бошлаб:

нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга “А-2” ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;

давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.

@platformauzb
ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан олинди — манба

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов лавозимидан олинган, дея хабар қилди Kun.uz манбаси. Ўтган ойда Президент администрацияси собиқ мулозими Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд ушбу истеъфо сабабларидан бири экани айтилмоқда.

@platformauzb
Мудофаа вазири генерал лейтенант Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинлангани айтилмоқда.
***
Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-маёр Халмухамедов Шуҳрат Ғайратжонович Мудофаа вазири этиб тайинлангани айтилмоқда.

@platformauzb
Расмий хабар

Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимини Баҳодир Қурбонов эгаллади. Абдусалом Азизов Хавфсизлик кенгашига тайинланди.

Абдусалом Азизов 2019 йил февраль ойидан бошлаб ДХХ раҳбари лавозимида ишлаб келган.

ДХХнинг раиси лавозимига Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов тайинланди. Янги раҳбарни тайинланиши маросимида Абдусалом Азизовнинг давлат хавфсизлиги тизимининг ривожига қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, янги тайинланган ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов генерал-лейтенант Азизовнинг хавфсизлик тизимининг янгиланиши ва янги кадрларни тарбиялашдаги меҳнатини алоҳида қайд этди.

Абдусалом Азизов унга қайси лавозимда ишлаш буюрилмасин, халқ ва президентга содиқ қолиб ишлашга тайёрлигини билдирди.

Қайд этиш лозим, Абдусалом Азизов Ўзбекистон ДХХ тизимини шаффофлик ва очиқлик томон тубдан ислоҳ қилишда шахсан иштирок этди.

ДХХ

@platformauzb