Matematikadan PISA tadqiqotlariga tayyorlanamiz!
417 subscribers
101 photos
27 videos
56 files
103 links
Matematikadan Xalqaro PISA tadqiqotlariga tayyorlanamiz!
Download Telegram
#Xalqaro_tadqiqotlar

Navoiyda xalqaro tadqiqotlarga tayyorgarlik koʻrish boʻyicha seminar tashkil etildi

Manba:
https://tdi.uz/news/640/

📍Milliy markazning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Facebook | YouTube |Instagram
PISA_топшириқларига_ўхшаш_топшириқлар_ишлаб_чиқиш.pdf
1.6 MB
👉“PISA топшириқларига ўхшаш топшириқлар ишлаб чиқиш” мавзусида ташкил этилган халқаро онлайн вебинарда Бремен Университети (Германия), Техника ва тaълим институти касб-ҳунар ва меҳнат бозори лойиҳалари координатори Маткаримов Акромжон Мухторович томонидан қилинган маърузанинг тақдимоти эътиборингизга ҳавола этилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️❗️ДИҚҚАТ!

🎬 “STesting” лойиҳасининг биринчи видео контенти тайёр!

Биласизки, “STesting” лойиҳаси ўқувчилар билимини баҳолашга, PISA, TIMSS, PIRLS дастурлари доирасидаги топшириқлар билан ишлаш орқали ўқувчиларнинг амалий кўникмасини шакллантиришга йўналтирилган электрон тизим, видео маҳсулотлар яратиш ва уни Республика миқёсида жорий этишга қаратилган.

⚡️Сиз азизлар учун, бугундан эътиборан, мазкур лойиҳа доирасидаги видеоларни кетма-кетликда жойлаб борамиз!

🎬# “STesting” # Digest 1

ПЛИТКАЛАРНИ ЁТҚИЗИШ

Комбинаторикани ҳаётда қандай қўллаш мумкин?

❗️Қадрли ўқувчилар! PISA тадқиқотининг математик саводхонлик йўналишига оид “Плиткаларни ётқизиш” топшириғи билан танишиб, плитка ётқизиш йўриқномасини тузишда комбинаторика бўйича олган билимларингизни қўллашни ўрганиб оласиз.

💥Келинг, илм-фан оламига саёҳатимизни бошлаймиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣📣STesting loyihasining uchinchi video mahsuloti

🎬#_STesting_Digest_3

“BOSHQARILUVCHI KO‘ZOYNAK”

Qadrli о‘quvchilar! Kreativ fikrlash mahsuli bо‘lgan innovatsion texnologiyalarning inson hayotidagi ahamiyati va roli haqida PISA tadqiqotininng “Boshqariluvchi ko‘zoynak” nomli topshiriqlar guruhi bilan tanishish orqali bilib olasiz.

❗️Bu topshiriq zamonaviy texnologiyalar sohasidagi yutuqlar tо‘g‘risida ma’lumot berish bilan birgalikda hayotingizda uchraydigan kо‘rish bilan bog‘liq bо‘lgan muammolarni hal etishga qaratilgan.

💥Keling, ilm – fan olamiga sayohatimizni davom ettiramiz!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣📣STesting loyihasining beshinchi video mahsuloti

🎬#_STesting_Digest_5

“HAR DOIM, BA’ZAN, HECH QACHON”

Rostni yolg‘ondan ajrata olasizmi? Mulohazalar qanday bo‘ladi? Ularni matematikaga qanday dahli bor?

❗️PISA tadqiqotining matematik savodxonlik yo‘nalishiga oid “Har doim, ba’zan, hech qachon” topshirig‘i bilan tanishing hamda mazkur savollarga javob toping!

A.Avloniy nomidagi ilmiy-tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring 👇👇👇

Telegram |Facebook |Website
Forwarded from PISA ga tayyorlanamiz (Abdurashid DAA)
Agar odamning yuragi 1 minutda o'rtacha 75 marta ursa, uning yuragi bir sutka davomida necha marta uradi?
Anonymous Quiz
16%
1 800
11%
4 500
22%
86 400
52%
108 000
Бугунги машгулотимизда яна бир бор хар бир мавзуни бошидан тушунтиришга қарор қилдик.
1.Хуш бу PISA, PIRLS, TIMSS, TALIS нима?Унда қандай ўқувчилар иштирок этади ?
1. PISA – 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий фанлардан орттирган билим ва кўникмаларини реал ҳаётий вазиятларда қай даражада қўллай олишларини аниқлашга мўлжалланган ҳалқаро тадқиқот дастури.
PISA-да ўқиш саводхонлиги , математика соводхонлик, табиий фанлар саводхонлиги ва креатив фикрлаш
2. PIRLS- бошланғич 4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиб тушуниш даражасини баҳолаш бўйича ҳалқаро тадқиқот дастури.
PIRLS-фақат ўқиш саводхонлиги
3. TIMSS- 4- ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўзлаштириш даражасини баҳолаш бўйича ҳалқаро тадқиқот дастури.
TIMSS-2 та йўналиш бўлиб математика соводхонлик, табиий фанлар саводхонлиги.
4. TALIS- раҳбар ва педагог кадрларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиш ва таълим олиш муҳитини ҳамда ўқитувчиларнинг иш шароитини ўрганиш бўйича ҳалқаро
тадқиқот дастури.
PISA (Programme for International Student Assessment) ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқот дастури бўлиб, дастурнинг асосий мақсади ўн беш ёшли ўқувчи ёшларнинг ўқиш, (матннитушуниш), математика ва табиий фанлар бўйича саводхонлик даражаларини ҳамда ижодий фикрлаш кўникмаларини турли хил тестлар кўринишида баҳолашдан иборатдир. Ушбу лойиҳалар ўқувчи ёшларнинг ижодий ва
танқидий фикрлашларига, олган билимларини ҳаётда қўллай олиш қобилиятларига баҳо бериш ва кейинчалик бу кўникмаларни ривожлантиришга ундайди.
Ҳар уч йилда амалга ошириладиган PISA дастури мамлакатларга таълим тизими ютуқ ва камчиликлари ҳақида ўз вақтида ахборот бериш, тегишли дастурларнинг таъсирини таҳлил қилиш имкониятини яратиб, таълим сиёсати соҳасидаги қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлайди.
PISA-да 2021 йилнинг бахорида ўтказилиши режалаштирилган эди. Пандемея сабабли 2022 йил бахорига қолдирилди.
PISA – ўқувчиларнинг ўқиш (матнни тушуниш), математика ва табиий
фанлардан билим даражаларини баҳолашга қаратилган халқаро баҳолаш
дастури бўлиб, ўқувчиларнинг мактаб даврида орттирган билим ва
кўникмаларини аниқлашга мўлжалланган.
PISA халқаро баҳолаш дастури шунингдек, ўқувчилар муносабати ва
мотивацияси ҳақида қимматли маълумот тўплайди ва ўқувчиларда муаммони
ҳал қила олиш каби кўникмаларни ҳам баҳолайди. Масалан, глобал
аҳамиятга эга масалаларни ҳал этишда ўқувчи ёшларнинг фикр
муносабатлари ва улар берган таклиф ва ечимларни баҳолайди.
PISA – дунё мамлакатлари ўқув дастурларида мавжуд бўлган талаблар
доирасида ҳалқаро баҳолаш дастурларини ўтказишга асосланиб,
ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларни қўллаш, фикрлаш ва мулоқот қилиш
қобилиятларига эътибор қаратади.
PISA ҳеч қандай ўқув дастурини белгиламайди ёки тарғиб қилмайди
ёки умумий эътироф этишни тақозо этмайди.
Иштирокчи мамлакатлар экспертлари ва иқтисодчиларининг фикрича,
ўқувчиларда табиий фанлардан ўзлаштирилган билим ва кўникма
даражалари шаклланиши ва мустаҳкамланиши давлатларнинг келажакдаги
муваффақияти учун муҳим дастлабки қадамлар деб ҳисобланишини эътироф
этадилар.
PISA тадқиқоти (Programme for International Student Assessment) –
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ИҲТТ (OECD – Organisation
for Economic Co-operation and Development) томонидан амалга ошириладиган
дастур ҳисобланади.
PISA тадқиқоти қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:
1. таълим соҳасидаги энг йирик, кенг кўламли халқаро мониторинг
тадқиқотларидан бири саналади;
2. тадқиқотда умумий ўрта таълим муассасаларида таълим олаётган
15 ёшли ўқувчилар иштирок этадилар;
3. тадқиқотда ўқувчиларнинг “ҳаётга тайёрлик” даражаси, яъни уларнинг
мактабда эгаллаган билим ва кўникмаларидан ҳаёт фаолиятида учраши
мумкин бўлган муаммоларни ҳал этишда қай даражада фойдалана олишлари
баҳоланади;
4. тадқиқотда ўқувчиларнинг математика, ўқиш (матнни тушуниш),
табиий фанлар йўналишдаги ва глобал муаммоларни ҳал этиш соҳасидаги
функционал саводхонлиги баҳоланади;

5. тадқиқотда иштирокчи мамлакатлар таълим тизимининг ўзига хослиги бўйича маълумот олиш имконини берадиган контекст ахборот тўпланади.
6. Ўзбекистоннинг PISA тадқиқотида иштирок этиши қуйидагиларга
имкон яратиб беради:
7. Ўзбекистон умумтаълим мактаблари битирувчиларининг таълим
олишни давом эттиришга қай даражада тайёрлигини аниқлаш;
8. Мамлакатдаги умумий ўрта таълимни такомиллаштириш
йўналишларини аниқлаш;9
9. ўқувчиларнинг таълим соҳасидаги ютуқлари, шунингдек, турли
мамлакатларнинг таълим тизимлари ҳақидаги қиёсий маълумотларни олиш.
Нима учун PISA тадқиқотлари ҳар уч йилда бир маротаба ўтказилади ва
нега фақат 15 ёшли ўқувчиларнинг билим даражалари синаб кўрилади?
PISAнинг асосий вазифаси – мамлакатларни таълим сиёсатига оид
маълумотлар билан таъминлаш ва қарорлар қабул қилишда уларни қўллаб-
қувватлашдан иборат.
Тадқиқотнинг ҳар уч йилда ўтказилиши эса мамлакатларга сиёсий
қарорларни ва тегишли дастурларнинг таъсирини ҳисобга олиш учун
маълумот ва таҳлилларни ўз ичига олган ҳолда ўз вақтида ахборот бериш
имкониятини яратиб беради.
Агар тадқиқотни ўтказиш даврийлиги қисқа муддатда амалга оширилса, ўзгаришлар ва янгиланишлар учун етарли вақт ва керакли маълумотларни тўплай олмаслик муаммосини вужудга келтиради.
Тадқиқот доираси 15 ёшли ўқувчи ёшлар орасида ўтказилишига асосий
сабаб аксарият Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига (ИҲТТ) аъзо давлатларда ушбу ёш мажбурий таълим босқичининг якуний даври ҳисобланади.