Penalty | Нарзулла Сайдуллаев
15.1K subscribers
1.65K photos
374 videos
4 files
1.28K links
Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевнинг телеграм канали.

Ушбу каналдан олинадиган ҳар қандай хабар манбаси сифатида www.championat.asia сайти кўрсатилиши шарт. Perfluence

Мурожаат учун: @tozareklama1
Download Telegram
Penalty | Нарзулла Сайдуллаев
Video
Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!

6 май куни каналимизда U-23 Осиё кубогида Ҳусайн Норчаев ва Жаҳонгир Файзуллаев биргаликда машҳур қилган дўппи аукционга қўйгандик.

Аукцион бугун 10 май куни соат 19:59да тугади. 4 кун давом этган савдолардан кейин дўппига энг баланд нархни Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мураббийлар штаби ва футболчилари таклиф этишди - 50 миллион сўм!

Терма жамоа аъзолари келишган ҳолда бу дўппини ЎФА музейига топширишга қарор қилишди.

Шундай қилиб, бошланғич нархи 1 миллион сўм бўлган дўппи якунда 50 миллион сўмга сотилди.

Эслатиб ўтамиз, аукциондан тушган ҳамма пул болалар шифохонасига хайрия сифатида топширилади. Тез орада бу жараёндан фото ва видео тақдим этилади.

Агарда сизда ҳам касал болажонлар учун хайрия қилиш истаги бўлса, қуйидаги пластик картага исталган миқдорда пул юборишингиз мумкин:

8600332981400934

Сайдуллаев Нарзулла номида
Килиан Мбаппе ПСЖдан кетишини эълон қилди. У қайси клубга ўтади?
Anonymous Poll
68%
Реал Мадрид 😁
32%
Мадриднинг Реал клуби 😂
2024 йилда барча мусобақаларда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган "Сўғдиёна" етакчиси Шоҳруҳ Абдураҳмонов жароҳат олибди.
Кўпчилик Ўзбекистон U-14 терма жамоасидаги Эммануэль Эмонкпайр ҳақида сўрамоқда.

Бу ҳақда аввалроқ Нодирхўжа Юлдашев маълумот берганди.

Собиқ футболчи Жерри Эмонкпайрнинг фарзанди Тошкентда туғилган ва Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади. Яъни у маҳаллийлаштирилмаган ва терма жамоада бемалол ўйнай олади.

Ушбу суратлар 2017 йил Нодирхўжа Юлдашев томонидан ташкил этилган "Қалдирғоч" мусобақасидан олинган.
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари учун эълон

Агар Сиз Ўзбекистоннинг энг йирик футбол сайтларидан бири бўлган www.championat.asia сайтида амалиёт ўтамоқчи ва махсус ўқув курсида қатнашмоқчи бўлсангиз, бизга мурожаат қилинг.

Шошилинг, жойлар чегараланган.

Мурожаат учун:
Qabulxona50

ЎзЖОКУда ўқиётган талаба дўстларингизга юбориб қўйинг.
"Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов истеъфога чиқарилади.

Бунга клубнинг охирги ўйинлардаги қониқарсиз натижалари сабаб бўлди.

"Хоразм" 3 май куни сафарда "Машъал"га 0:4 ҳисобида, 10 май куни ўз майдонида "Арал"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Аҳмедов 2022 йил февраль ойидан буён ушбу клубда бош мураббий сифатида ишлаб келаётган эди.
Фарҳод Соҳибжонов менимча йил голини урди.
Абдулла Дониёровни табриклаймиз!

Бугун, 13 май championat.asia сайтининг Қашқадарё вилоятидаги фотомухбири Абдулла Дониёровнинг туғилган куни.

Сайтимиз ўқувчилари ва ходимлари номидан унга оилавий бахт, соғлик-саломатлик, узоқ умр, фаолиятида омад тилаб қоламиз.
Бугун 13 май Футбол ТВ қачон очилади деб менга савол билан мурожаат қилаётганлар диққатига: Бу ҳақда менда ҳеч қандай маълумот йўқ. Хабари бор одамлардан сўраганингиз маъқул.
Фарғона вилояти ҳокимлиги куни кеча Олимпиада йўлланмасини қўлга киритан, ушбу вилоятда туғилган футболчиларга 50 миллион сўмдан мукофот пули берди.

Муҳаммадқодир Ҳамралиев
Отабек Жўрақўзиев
Диёр Холматов
Ҳамидулло Абдунабиев
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 4-10 июнь кунлари Хитойдаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этар экан. Биздан ташқари мусобақада Хитой, Жанубий Корея ва Вьетнам жамоалари ҳам қатнашади.

Тушунишим бўйича бу терма жамоа бош мураббийи Фарҳод Нишонов.
"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов бугунги матбуот анжумани тугагач: Нега пул ҳақида сўрамадинглар? Биз 4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз.
Бугун ТТЗда "Локомотив" ва ОКМК тўқнашуви бўлади.

Турсунов Қосимовга қарши
Олимпиадага йўлланма олган дарвозабон Абдувоҳид Неъматов билан Қатарда олинган интервьюни томоша қилинг.

Ёш посбон кўп таъсирли гапларни гапирган.


https://www.youtube.com/watch?v=8lFpSlwz79E
Forwarded from Championat.asia
ВИДЕО. "Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида

https://youtu.be/6KsNzvfP7w0?si=bL5o7LX-6obIyPGo

https://championat.asia/t/ouOdO9AL

@championatasia
Forwarded from Championat.asia
🏆Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз https://championat.asia/t/oE4XZMxX

@championatasia
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM