Педиатрия
83.6K subscribers
5.09K photos
2.4K videos
7 files
9.02K links
“Соғлиқ - энг улуғ неъмат. Соғлиқингизга бефарқ бўлманг”

Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Фақат реклама бўйича мурожаатларга жавоб берилади!!!👇

Реклама учун: @medius_reclama
Download Telegram
#Билиб_олинг

☑️Head & Shoulders-  бу дунёдаги энг машҳур кепекка қарши шампунь брендларидан бири бўлиб, турли хил соч типлари ва эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилади. Ушбу бренд шампунларининг асосий мақсади — кепекни йўқотиш, бош терисини парвариш қилиш ва соч соғлиғини яхшилашдир.

⬅️Head & Shoulders турлари ва уларнинг фойдали жиҳатлари ҳақида маълумот келтирилган:

Head & Shoulders Classic Clean

🟢Тавсиф: Бу бренднинг классик тури бўлиб, мунтазам соч ювиш учун мосдир.
🟢Фойдали жиҳатлари:
     - Кепекни самарали йўқотади.
     - Сочларни тозалаб, бош терисини парвариш қилади.
     - Ҳар куни ишлатиш учун мўлжалланган ва ёқимли ҳидга эга.

Head & Shoulders Anti-Hair Fall

🟢Тавсиф: Бу тур соч тўкилишини камайтириш ва бош терисини мустаҳкамлаш учун ишлаб чиқарилган.
🟢Фойдали жиҳатлари:
     - Соч илдизларини мустаҳкамлаб, соч тўкилишини камайтиради.
     - Кепекни бартараф қилади ва сочларнинг соғлом ўсишига ёрдам беради.
     - Соч тўкилиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун махсус формулага эга.

Head & Shoulders Smooth & Silky

🟢Тавсиф: Қуруқ ва жингалак сочларни силлиқ ва ипакдек юмшоқ қилиш учун мўлжалланган.
🟢Фойдали жиҳатлари:
     - Сочларни намлайди ва жингалакларни текислашга ёрдам беради.
     - Кепекни йўқотади ва бош терисини соғломлаштиради.
     - Силлиқ ва порлоқ сочлар учун тавсия этилади.

🔝Давоми бор…

PEDIATRIYA_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эслатма

☑️Чақалоқда тана вазнининг ўзгариши:

🟥Янги туғилган чақалоқ ҳаётининг биринчи 4 куни давомида 10% (200-300 гр атрофида) вазн йўқотиши нормал ҳолат ҳисобланиб, организмнинг мослашув жараёни ҳисобига амалга ошади. Бола ҳаётининг 6-8-кунларига келиб, тана вазнини аста-секин тиклаб боради.

PEDIATRIYA_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌐Омонмисиз дадажон!!!

Қадрлай шу дилимдан,
Ният қилай тилимдан,
Ширин сўзлаб илмдан,
Омонмисиз дадажон?

Олов қалби музламас,
Мурдаланмас бу синмас,
Оилам дея ҳеч тинмас,
Омонмисиз дадажон?

Ғам ташвишлар қилса мот,
Билдирмайди айтмас дот,
Асло таслим бўлмас, зот,
Омонмисиз дадажон?

Саловат дуода лаб,
Гуноҳ учун афв сўраб,
Қуръон ўқир қайталаб,
Омонмисиз дадажон?

Сабр ахир ошнаси,
Қаҳрлимас ташнаси,
Топар ҳамма чораси,
Омонмисиз дадажон?

Гуноҳим кўп мингталаб,
Ҳасратларни нимталаб,
Борай кўнглизга қараб,
Омонмисиз дадажон?

Дадам менинг давлатим,
Ишонган тоғ савлатим,
Сизку барча омадим,
Омонмисиз дадажон?

✍️ Солиҳабегим
(Дилафруз Шахирхоний)

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

👶 Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
☘️Кўнглингизни хотиржам,
☘️Чеҳрангизни нурли қилсин.

☘️Танангизни саломатлик,
☘️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

☘️Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

PEDIATRIYA_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эслатма

☑️Болани сўрғичдан ажратишда эътибор берилиши зарур бўлган 10 та жиҳат!!!

Биринчидан, шошиш мумкин эмас. Болани сўрғичдан чиқишига яхшилик, меҳр ва эркалаш билан эришиш лозим.

Иккинчидан, сўрғич билан ухлаш одати бўлган болаларга унинг ўрнини босувчи восита топиш керак. Масалан, юмшоқ айиқча, ёқимли мусиқа, онанинг қўллари ва ҳоказо.

Учинчидан, бола гапга тушунадиган ёшда бўлса, унга сўрғич ҳақида эртак айтиб беринг. Сўрғични пари олиб кетиб ўрнига ажойиб совға олиб келишини тушунтиринг. Сўрғични бола билан бирга бир жойга бекитиб қўйиб ўрнига бола учун ёқимли совға солиб қўйинг. Бола сўрғични излаб совға топади.

Тўртинчидан, болани зериктириб қўйманг. Кўпинча зериккан бола сўрғич сўришни қумсайди.

Бешинчидан, бола сўрғичсиз йиғлаб ухлолмай қаттиқ қийналаётган бўлса, сўрғичдан ажратиш муддатини 1-2 ҳафтага суринг.

Олтинчидан, бола сўрғични қумсаб сўраётган бўлса, уни чалғитинг, у билан ўйин-кулгу қилинг.

Еттинчидан, сўрғичдан ажратиш ўйинларини ўйлаб топинг.
Масалан, бир деворга болани бўйи етадиган жойда сўрғични маҳкам ўрнатиб-қоқиб қўйинг. Бола сўрғични қумсаганда ўша девор ёнига бориб сўради. Узоқ вақт деворни олдида туришга зерикиб сиз жалб қилаётган ўйинлар томон шошади ва сўрғичдан ўзи аста бош торта бошлайди.

Саккизинчидан, сўрғичга дори, гаримдори, саримсоқ пиёзи каби ачичиқ нарсалар суриб болага сўрдирманг. Бу унинг психикасига салбий таъсир кўрсатади.

Тўққизинчидан, "сўрғич сўрасан", деб болани уялтирманг. Бу унинг жисмоний ва руҳий эҳтиёжи, эркалиги эмас.

Ўнинчидан, сўрғичдан ажратаётганизда бола соғлом ва яхши ҳолатда бўлиши лозим. Яъни, бирон жисмоний ривожланиш босқичидан ўтаётган (юришни, эмаклашни бошлаётган ва бошқалар) касал ёки эмишдан ажратилаётган болани қўшимча стресс қилиб сўрғичдан ажратиш мумкин эмас

PEDIATRIYA_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эслатма

Асабийлашиш сабаб ёш оналарнинг кўкрак сути «қочиб кетиши» мумкинми???

Кўкрак сутининг «қочиб кетиши» шифокорлар тажрибасида кузатилган. Фарзанди оғир касалликка чалинганда, кучли асабийлашганда, турли фожеавий ҳодисаларга юзма-юз келганда она кўкрак сути камайгани ёки бутунлай йўқолганини ҳис этади.

Гап шундаки, эмизувчи она руҳий зарбага учраганда, асабийлашганда унинг организми фаол равишда адреналин гормонини ишлаб чиқара бошлайди. Мазкур гормон сут ажралишига боғлиқ бўлган окситоцин гормони билан таъсири жиҳатидан қарама-қаршидир. Кўкракда сут бўлади-ю, аммо унинг чиқиши қийинлашгани боис бола сутнинг керакли миқдорини эмиб ололмайди. Шунингдек, бола онасининг асабийлашишини ҳис этиб, хархаша қилади.

Бундай вазиятда она аввало тинчланиши зарур. Илиқ душ қабул қилишу бошқа юмушларини бир четга суриб, дам олиши ниҳоятда муҳим. Агар руҳий зўриқиш фожеавий ҳодисаларга боғлиқ бўлса, она бутун эътиборини кичкинтойга қаратиши, уни қўлга олиши керак бўлади.

❗️Шифокорлар тавсияларига амал қилинса, она сут қолмаган деб ҳисоблаган тақдирда ҳам болага кўкрагини тутаверса, бир неча кундан кейин сутнинг аввалги ҳажми «қайта бошлайди».

PEDIATRIYA_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️Мунтазам кам ухлаш тез қаришга сабаб бўлади!!!

🔹Гап шундаки, уйқунинг етишмаслиги кортизол даражасининг ортишига олиб келади, бу стресс гормони тери ва соч ҳолатига салбий таъсир қилади.

🔹Бу тошмалар пайдо бўлиши, тери тиниқлиги камайиши, рангининг ёмонлашиши кабилар билан намоён бўлиши мумкин.

🔹Шу сабабли, етарлича ухлашга ва айниқса, соат кечки 11 гача ётишга ҳаракат қилинг.
Бу постни кам ухлайдиган яқинларингизга ҳам улашинг.

PEDIATRIYA_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😉Агар бирор таомни жуда ҳам егингиз келаётган бўлса-ю, сизга мумкин бўлмаса, ундан озгина татиб кўринг!!!

Онахонларимиз “Емасанг, сутингга салбий таъсир кўрсатади”, деб бежиз айтишмайди. Бир тишлам есангиз, болага ҳеч нима қилмайди. 

PEDIATRIYA_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕐Болаликни қолдириб ортда,
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда...

PEDIATRIYA_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_олинг

🔔Эркаклар ва аёллар чаноқ суяги фарқи!!!

Эркакларнинг чаноқ соҳасида мустаҳкам мушак корсети мавжуд. Аллоҳ аёлларнинг бу соҳасидаги мушакларини кучсиз яратган бўлиб, бу туғуруқ жараёни осон ўтиши учун ёрдам беради.

Агар аёл киши доимий равишда оғир юкларни кўтарса, бу мушаклар чўзилиб, қалинлашиб кетади. Шундан сўнг, бу мушакларга эластиклик камаяди ва ўз ҳолига қайтмайди. Бу эса чаноқ туби чўкишига олиб келади.

Натижада сийдикнинг беихтиёр томиши кузатилади. Аксирганда ва кулганда бу ҳолат айниқса билинади. Даво чораси фақатгина жарроҳлик амалиёти ҳисобланади.

PEDIATRIYA_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандингиз ҳазм қилиш муаммоларидан азият чекяптими?

Malyuk Premium — бу нозик ҳазм қилиш тизимига эга болалар учун махсус яратилган аралашма. У пребиотиклар, Омега-3 ва Омега-6 билан бойитилган бўлиб, ҳазм қилиш тизимининг яхши ишлашини ва миянинг соғлом ривожланишини қўллаб-қувватлайди.

ГМОсиз, палма ёғисиз ва сунъий қўшимчаларсиз. Аралашма "Ҳалол" сертификатига эга, бу эса ҳалол овқатланишни айниқса муҳим деб ҳисоблайдиган ота-оналар учун идеал бўлади.

🛒
Kichkintoy Market ва Uzum Market орқали маҳсулотимизни ҳозиргина харид қилинг.

Бизнинг акциялар ҳамда янгиликлардан хабардор бўлиш учун эса,
Инстаграм саҳифамизга обуна бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эрингиз сизга ёлғон гапириб хиёнат қиляптими, йўқми, ушбу тест орқали билиб олинг!

Энди ёлғончилар сизни алдай олмайди. Ишониш қийин, аммо бу хақиқат. Тест деярли 100% эхтимол билан, сизга хақиқатни сўзлаб беради. Расимда кўрсатилган чойнаклардан бирини танланг, ва ёлғончилар хақида билиб олинг!

Вариантларни танланг👇🏻👇🏻
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фойдали

➡️3-ёшдан ошган болажонлар учун Нейрогимнастика!!!

Бундай "Ақл гимнастикаси" болалар миясини ривожланиши учун жуда фойдали.

PEDIATRIYA_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔔Ҳуш келибсан жажжи меҳмоним!!!

Баҳт дегани  шу бўлса керак.
Нурга кўмиб қўйган ҳаётим.
Ҳонадоним тўри сеники.
Ҳуш келибсан жажжи меҳмоним.

Кўзларимни қувончи ўзинг.
Миттигина шу қаро кўзинг.
Оллоҳимгга минг шукрлар минг.
Ҳуш келибсан жажжи меҳмоним.

Қадамингга поёндоз жоним.
Сен бор ширин бунда ҳар оним.
Бера  олар сендек баҳтни ким.
Ҳуш келибсан жажжи меҳмоним.

Сен дадангнинг қувончи бўлдинг.
Не не орзу пойларингда жим.
Айтчи сендан ўтар баҳт борми.
Ҳуш келибсан жажжи меҳмоним.

Олам тўлди аллаларимга.
Тинглаб ором ол беғуборим.
Шукр қутлуғ бўлсин қадаминг.
Ҳуш келибсан жажжи меҳмоним.

ҲУЛКАРОЙ  ҲОЖАМОВНА.
🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
Ҳар бир ҳонадонга келган чақалоқнинг қадами қутлуғ келсин.😊😊


PEDIATRIYA_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

PEDIATRIYA_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM