BuxDU Pedagogika fakulteti
88 subscribers
1.03K photos
210 videos
41 files
905 links
Download Telegram
#Xotira_abadiy_qadr_muqaddas
#eng_jòshqin_audio
Buxoro Davlat Universiteti Pedagogika fakulteti Pedagogika va psixologiya yònalishi
3 kurs talabasi
Jalolova Mulkijahon
NOMI MANGULIKKA TUTASH ÒZBEK ÒGLONI

"Òzbekni"BEK" qilgan olam sarvari
#audio
Buxoro Davlat Universiteti Pedagogika fakulteti Pedagogika va psixologiya yònalishi
3 kurs talabasi
Jalolova Mulkijahon
#tanlov_uchun
#motivatsion_shèr
#ishtirokchi_21

"Bobomiz xotirasi doim qalbimizda"

Otajon
Qabringga keldim,Ota
Soģinibman ochiģi...
Yiģlayverib ģamga chòkdi,
Kòzlarim qorachiģi...

Na bir taskin na da dalda,
Sòzsiz qolgan Mamlakat!
Balki menday yiģlayotir,
Sizsiz qolgan Mamlakat!

Aytolmayman ichim tòlgan,
Dardim tòlgan Otajon!
To‘rt oy avval siz emas yoq,
Òzim òlgan Otajon!

Shu tuproqdan qònim topdi,
Armonlar ohlar bugun.
Qabringizga tiz chòkmoqda,
Ne buyuk shohlar bugun.

Ishonmayman òlmagansiz,
Sira kònglim tòlmaydi.
Siz, avliyo edingiz -ku
Avliyolar òlmaydi.

Hazrat Xizr tuproģiga
Xotirotlar chòmildi.
Ming yil òtib shu tuproqqa,
Yana Xizr kòmildi.

Bu tong qalbim azob chekib,
Oģrinibman Otajon!
Kulib turgan chehrangizni,
Soģinibman Otajon!

BuxDU Pedagogika fakulteti Pedagogika va psixologiya yo'nalishi 3 kurs talabasi
Jalolova Mulkijahon
#tanlov_uchun
#motivatsion_shèr
#ishtirokchi_21

"Bobomiz xotirasi doim qalbimizda"

Otajon
Qabringga keldim,Ota
Soģinibman ochiģi...
Yiģlayverib ģamga chòkdi,
Kòzlarim qorachiģi...

Na bir taskin na da dalda,
Sòzsiz qolgan Mamlakat!
Balki menday yiģlayotir,
Sizsiz qolgan Mamlakat!

Aytolmayman ichim tòlgan,
Dardim tòlgan Otajon!
To‘rt oy avval siz emas yoq,
Òzim òlgan Otajon!

Shu tuproqdan qònim topdi,
Armonlar ohlar bugun.
Qabringizga tiz chòkmoqda,
Ne buyuk shohlar bugun.

Ishonmayman òlmagansiz,
Sira kònglim tòlmaydi.
Siz, avliyo edingiz -ku
Avliyolar òlmaydi.

Hazrat Xizr tuproģiga
Xotirotlar chòmildi.
Ming yil òtib shu tuproqqa,
Yana Xizr kòmildi.

Bu tong qalbim azob chekib,
Oģrinibman Otajon!
Kulib turgan chehrangizni,
Soģinibman Otajon!

BuxDU Pedagogika fakulteti Pedagogika va psixologiya yo'nalishi 3 kurs talabasi
Jalolova Mulkijahon
"Kompyuter texnologiyalari"
#tanlov uchun
Buxoro Davlat Universiteti Pedagogika fakulteti Pedagogika va psixologiya yònalishi 4_44PPS_19 guruh talabasi
Jalolova Mulkijahon
⚡️Hurmatli talaba-yoshlar!

Barchangizni xabaringiz bor, Respublikadagi barcha oliy ta’lim muassasalarida o'quv jarayonlari 7-fevraldan 24-fevralga qadar bosqichma-bosqich an'anaviy shaklga o'tkaziladi. Respublika miqyosida barcha talabalar, shuningdek universitetimiz talaba-yoshlari ham an'anaviy tarzda tahsil olishadi. An'anaviy ta'lim jarayoni boshlanish arafasida talabalarning muammolarini o'rganish hamda mavjud muammolarni bartaraf etish maqsadida BuxDU Yoshlar ittifoqi boshlang'ich tashkiloti tomonidan so'rovnoma tashkil etildi.

Ushbu so'rovnomaga kirib o'z fikringizni qoldiring👉
https://forms.gle/E3cSjScw2QqkZDug7
Barchangizni faol ishtirok etishingizni so'raymiz.
Forwarded from Edu.uz
⚡️МУҲИМ!!
Республика махсус комиссияси қарорига изоҳ

Маълумки, республика махсус комиссияси қарорига асосан, 2022 йил 7 февралдан бошлаб барча таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилиши эълон қилинган эди.

Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда турли хил талқин қилиниб, кенг жамоатчилик, айниқса талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари орасида айрим тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Талабаларга қулайлик яратиш, доимий яшаш ҳудудидан таълим муассасаларига хавфсиз, тирбандликларсиз етиб келишлари, жойларда авиа ва темир йўл чипталарини алмаштиришдаги ноқулайликларнинг олдини олиш ҳамда талабаларнинг ижара уйлари ва ётоқхоналарига ортиқча қийинчиликларсиз жойлашишларини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анаънавий шаклга ўтказилади. Бу оралиқдаги дарс машғулотлари ҳам масофавий, ҳам анъанавий шаклда олиб борилади.

Бу жараён ҳар бир олий таълим муассасасининг ички имкониятлари, ўқув жараёнининг ҳозирги ҳолати, мавжуд шарт-шароитларини инобатга олган ҳолда алоҳида режа-график асосида амалга оширилади. Бу ҳақдаги маълумотлар ҳар бир таълим масканининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлари орқали бериб борилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 24 февралдан бошлаб ўқув юртларида таълим жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклда олиб борилишини маълум қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Edu.uz
⚡️ ТАЛАБАЛАР УЧУН ЯНГИ СТИПЕНДИЯ ТАНЛОВИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

🔰Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва молиявий рағбатлантириш мақсадида республика миқёсида талабалар учун “REGISTON STIPENDIYASI” танлови ўтказилмоқда.

Унда барча давлат ва нодавлат олийгоҳларида таҳсил олаётган бакалавр босқич талабалари иштирок этишлари мумкин.

👉 БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ

✔️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тавсиялари асосида Регистон таълим лойиҳаси ташаббуси билан ушбу стипендия ташкил этилди.

🏆 Танлов ғолиблари “Регистон стипендияси соҳиби” махсус гувоҳномаси, эсдалик совғалар, пул ютуқлари билан тантанали равишда тақдирланади.

📑 Шунингдек, танловда иштирок этган номзодларга махсус QR-кодли сертификатлар онлайн топширилади.

➡️ Батафсил маълумот: @Stipendiya_Edubot

➡️ Танлов низоми: https://oliygoh.uz/post/registon-stipendiyasi

🔖 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Dilmurod
#ovozli_suhbat
OVOZLI CHAT/ SUHBAT
Ananaviy dars jarayonini qachon boshlanadi va shu kabi savollarga javob beriladi.

🔉Bugun soat 19:00 da Buxoro davlat universiteti Pedagogika fakulteti dekani N.X.Rajabov,
Pedagogika fakulyeti o'quv iahlari bo'yicha dekan o'rinbosari A.G'aybullayev
Pedagogika fakulteti Yoshlar bilan ishlash bo'yicha dekan o'rinbosari: F.S.Jumayeva,
Psixologiya kafedrasi mudiri A.Nazarov, Pedagogika kafedrasi mudiri SH.Olimov Texnologik ta'lim kafedrasi mudiri A.Murtazoyevlar bilan OVOZLI CHAT/ SUHBAT bo'lib o'tadi.

📋 Suhbat mavzusi:
- O'quv jarayonlari 7- Fevraldan 24 fevralgacha bosqichma-bosqich ananaviy ta'lim shaklini joriy etish bo'yicha

- Pedagogik amaliyotlarni tashkil etish tartiblari

- Nazoratlarni topshirish jarayonidagi muammolar va korrupsion holatlarni oldini olish

☝️ Ovozli suhbat
👉https://t.me/Pedagogika_buxdu rasmiy telegram sahifasida bo'lib o'tadi.

📲BuxDU Pedagogika rasmiy sahifalariga obuna bo'ling:

👉BuxDU Pedagogika fakulteti
https://t.me/Pedagogika_buxdu
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
2
BuxDU Pedagogika fakulteti
Аудио чат ананавий таьлимга кайтиш буйича савол жавоб
"Eng go'zal g'azal kuychisi" yo'nalishi bo'yicha
4-1Psi-21 guruhi talabasi Roziqova Munisa
#ovozli_davra_suhbat
OVOZLI CHAT/ SUHBAT

2022—2026-yillarga mo‘ljallangan Yangi O‘zbekistonning taraqqiyot strategiyasi to‘g‘risida

🔉 5-Fevral kuni soat 9:00 da Buxoro davlat universiteti Pedagogika fakulteti Yoshlar bilan ishlash bo'yicha dekan o'rinbosari: F.S.Jumayeva,
Psixologiya kafedrasi mudiri A.Nazarov, Pedagogika kafedrasi mudiri SH.Olimov Texnologik ta'lim kafedrasi mudiri A.Murtazoyev va fakultet tyutorlari G.Rajabova, M.Murodova, M.Yuldasheva, F.Olimova, N.Achilovalar bilan OVOZLI CHAT/ SUHBAT bo'lib o'tadi.

📋 Suhbat mavzusi:
- Yangi O‘zbekiston taraqqiyot strategiyasi yetti yo‘nalishi

- 5- ustivor yo'nalish: ma’naviy taraqqiyotni ta’minlash, ushbu sohani tubdan isloh etish va yangi bosqichga olib chiqish;

- 100 ta maqsad hamda Oliy ta'lim tizimidagi islohotlar

☝️ Ovozli suhbat
👉https://t.me/Pedagogika_buxdu rasmiy telegram sahifasida bo'lib o'tadi.

📲BuxDU Pedagogika rasmiy sahifalariga obuna bo'ling:

👉BuxDU Pedagogika fakulteti
https://t.me/Pedagogika_buxdu
Forwarded from Mehr ulashing
​​#тарбия.

Қачондир мен ўғил кўраман ва ҳаммаси бошқача бўлади. Уч ёшидан унинг қулоғига қуяман:

“Асалим! Сен инженер, юрист, врач... бўлишинг шартмас. Ким бўлишни истасанг – паталогоанатомми, футбол шарҳловчисими, циркда клоунми – бўлавер!”

Ўғлим ёши ўттизга чиққанда, қорин қўйиб, семириб, юзидан гримлари оққан ҳолда ёнимга келади:

“Она! Ёшим ўттизга чиқди! Савдо марказида клоунман. Шу ҳам ҳаётми? Нега вақтида мени мажбурлаб ўқитмадингиз? Олий маълумот муҳиммас деганда менга шу ҳаётни раво кўрганмидингиз? Нега дўстларимнинг ота-онаси математика тўгаракларига мажбурлаб жўнатишганда, менинг кўчада шаталоқ отиб юришимга рухсат бердингиз?”

Мен: “Ўғлим, ахир, сенинг истакларингга қарши бормадим, уларга эргашдим, холос. Босим ўтказишни истамадим, болалигинг беташвиш, безаҳмат ўтсин дедим”.

У: “Мен бола эдим, тушунмаганман, аммо сиз мени тўғри йўлга солишингиз керак эди-ку. Мана энди ўртоқларим бир креслонинг эгаси бўлиб ўтиришибди, мен эса кўча масхарабозиман” дейди ва юзидаги бўёқларини суркаб ташлайди.

Шунда мен шаҳд билан ўрнимдан тураман ва дейман: “Менга қара! Одамлар икки хил бўлади: бири мазза қилиб яшайди, иккинчиси нуқул айбдор қидиради. Агар шуни тушунмасанг, аҳмоқ экансан”.

Ўғлим оҳ уриб ҳушидан кетади. Психотерапияга камида беш йил керак бўлади.

Ёки бошқачароқ.

Қачондир мен ўғил кўраман. Тарбиясини умуман бошқача қиламан.

Уч ёшидан қулоғига қуяман: “Бола, эсингни йиғ, ўқи. Умрингни “колл-марказ”да қўнғироқларга жавоб бериш билан ўтказишни истамасанг, математикани ўрган, мутахассис бўл”.

Сочи тўкилиб, қорин қўйган ўттиз яшар ўғлим ёнимга келади ва таъна қилади: “Она! “Гугл”да дастурчиман. Суткасига 20 соатлаб ишлайман, на оилам, на бола-чақам бор. Яхши иш, лавозим сени бахтли қилади дердингиз, ёлғон экан-ку.”

Мен: “Ўғлим, мен яхши таълим олиб, имкониятларинг кенг бўлишини, ҳаётда қийналмаслигингни истагандим”.

У: “Нима қиламан бу имкониятларни, барибир улар менга бахт бермаса, она?! Савдо марказида қувноқ масхарабозлар ёнидан ўта туриб, ҳавасим келади. Улар нақадар бахтли. Сиз эса менинг ҳаётимни барбод қилдингиз!”

Ўрнимдан шаҳд билан тураман ва дейман: “Одамлар икки хил бўлади: бирлари шунчаки ҳаётдан завқланиб яшайди, иккинчилари нуқул нолийди. Агар шуни тушунмасанг, аҳмоқ экансан!”

У оҳ тортиб йиқилади. Психотерапияга беш йиллар кетади.

Ёки яна бошқача.

Мен қачондир ўғиллик бўламан ва ҳамма ишнинг тескарисини қиламан.
Уч ёшидан бошлаб қулоғига қуяман: “Мен сенинг қулоғингга ҳеч нимани қуймоқчимасман. Нима саволинг бўлса, отангдан сўра. Яна айбдор бўлишни истамайман”.

Ёши ўттизга чиққанда, у ёнимга келади – қорин қўйган, сочи тўкилаётган ақлли, файласуф режиссёр ва дейди: “Она! Сизга бағишлаб ўнта фильм олдим, бешта спектакль саҳналаштирдим. Сиз ҳақингизда китоб ёздим. Лекин сизга барибир – менга эътибор бермайсиз. Нега ҳеч қачон маслаҳат бермайсиз, насиҳат қилмайсиз, бирон фикр билдирмайсиз ҳатто. Нима учун нуқул отамга рўпара қилаверасиз?!”

Мен: “Азизим, сен учун қарор қабул қилишни истамадим. Сени яхши кўрдим, холос. Маслаҳатни отанг бергани яхши, у ақлли деб ҳисобладим”.

“Менга фақат маслаҳат эмас, она меҳри, эътибори керак. Мен учун қайғураётганингиз, маънан мен билан эканингизни ҳис қилишим керак эди. Сиз ўзингизни четга олиб, совуқ муносабатингиз билан мени бахтсиз қилдингиз, ҳаётимни барбод қилдингиз...”

Мен одатдагидек ўрнимдан шаҳд тураман ва дейман: “Демак, билиб ол.Одамлар икки хил бўлади:бирлари мазза қилиб яшайди, иккинчилари доим кимдандир нимадир кутади. Агар шуниям тушунмаган бўлсанг, аҳмоқ экансан!”

У оҳ тортиб йиқилади. Психотерапияга беш йиллар кетади.

Юқоридаги матн оналик перфекционизмини тартибга солиш учун яхши бир кўзгу. Идеал она бўлиш имконсиз – барибир бир кун келиб фарзандингиз ниманидир бошқача бўлишини истаганини билиб қоласиз.


П/с: Бахтли бўлиш – меҳнат, фақат ҳар ким бу меҳнатни ўзи қилиши керак, кимдир сизнинг бахтингизни таъминлаш учун келмаган дунёга, ҳатто ота-онангиз ҳам.