BuxDU Pedagogika fakulteti
88 subscribers
1.03K photos
210 videos
41 files
905 links
Download Telegram
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#online

Айни дамда «Жонгелди» МФЙда «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остидаги «Уч авлод учрашуви» маънавий-маърифий тадбирлари ўтказилмоқда.

📸 Тоҳир Истатов олган суратлар

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#savolimbor Ижара шартномаси қандай тузилади? Нотариал тасдиқлаш шартми?

⚠️ Ҳурматли, талабалар! Ижара шартномаси тузмаганмисиз, шошилинг бу жуда ҳам осон! Ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларига Президент фармонига кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб ижара тўловининг маълум бир қисми қоплаб берилади:
Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан (270 минг сўм);
қолган ҳудудларда – базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараваридан (135 минг сўм) ошмаслиги керак.

Табиийки, бу тўлов ижара шартномаси мавжуд бўлса тўланади. Ижара шартномаси йўқ талабалар нима қилиши лозим?

⚠️ Диққат! 2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилинган. Ижара шартномаси ўрнига солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби ўрнатилган.

📌 Бу эса жуда-жуда осон. Ижарага берувчи электрон равишда ёки бевосита давлат солиқ хизмати органига мурожаат қилиш орқали шартномани расмийлаштириш мумкин. Бу Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 15 августдаги 2018-65-сон қарорига илова “Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади.

📌Низомда уй-жойни ижарага бериш шартномаси ва бошқа барча зарур ҳужжатларнинг намунавий шакли берилган. https://lex.uz/docs/3972177#3988740|

❗️Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 612-моддасига мувофиқ уй-жойни ижарага бериш шартномаси 5️⃣ йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Агар шартномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у 5 йилга тузилган ҳисобланади.

👨‍💻 Кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижарага берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтидаги шахсий кабинети орқали электрон тарзда амалга оширилади.

Ижарага берувчи ёки унинг вакилининг хоҳишига кўра кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижарага берувчининг доимий яшаш манзили ёки кўчмас мулк жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органига шахсан қоғоз шаклида тақдим этилиши мумкин.

Ижарага берувчи ёки унинг вакили кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ кўчмас мулк ижара шартномасини мажбурий ҳисобга қўйиш ҳақида сўровнома;
б) кўчмас мулк ижара шартномаси;
в) ижарага берувчининг шахсини ёки унинг вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

Мазкур бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардан ташқари бошқа қўшимча ҳужжатларни талаб қилинишига йўл қўйилмайди.

Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйишда тўлов ундирилмайди.

💻 Murojaatlar uchun: @MehnathuquqiBot Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 15 августдаги 2018-65-сон қарорига илова “Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом

Ижара
шартномасини мазкур тартиб асосида шакллантиришингиз сўралади. Ижара шартномаси тайёр бўлгандан сўнг факультет Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари, комиссия аъзосига тақдим этасиз.
👇👇👇👇👇👇👇👇https://lex.uz/docs/3972177#3988740%7C
#Kun_xabarlari.

Pedagogika fakulteti 1-bosqich talabalari saylov oldi jarayonlari hamda emlanishga doir mavzular bo'yicha virusolog prafessor Barakayev bilan uchrashuv jarayonida qadnashdi.
@Pedagogika_buxdu
✌️BuxDU PARTY NING 3-SONIDA SIZNI NIMALAR KUTAYOTGANLIGINI BILASIZMI?

Buxoro davlat universiteti yoshlar ittifoqi boshlang'ich tashkilotidan BuxDU PARTY ning navbatdagi
1-oktabr- "Ustoz va murabbiylar kuni" ga bag'ishlangan sonini qabul qiling!

Sana: 27.09.2021
Soat: 19:00
Manzil: BuxDU TTJ hovlisi


5 tashabbus kechasi(Party) da siz:
- QVZ "OSKAR" jamoasidan "siz eshitmagan" hangomalarning guvohi bo'lishingiz;
- San'atshunoslik fakulteti talabalarining ko'ngilochar taronalarini tinglashingiz mumkin bo'ladi!

"BuxDU Party" jamoasi sizga eksklyuziv sovg'alarini tayyorlamoqda!

🎭Do'stim, yaxshisi, kel!
Barchasining guvohiga aylan!
Do'stlaring bilan dam ol!

📞Savoling bo'lsa, qo'ng'iroq qilarsan:
+998914000372
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови:

Номзодлар ва уларнинг дастуридаги асосий шиорлари

👉🏻 @BDU_Yoshlar_Ittifoqi
Forwarded from Behzod Ne'matov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Сайлов-2021” видеороликлар танлови эълон қилинди

Энди Сиз сайловга ўз ҳиссангизни қўшиб, пул ишлаб топишингиз мумкин. Аҳолининг сайлов жараёни соҳасидаги билим ва кўникмаларини бойитишга қаратилган “Сайлов-2021” видеороликлар танлови тўртта номинация бўйича ўтказилади:

энг яхши информацион ролик;
энг яхши саҳналаштирилган ролик;
энг яхши анимацион ролик;
мухлислар эътирофи.

💵 Ҳар бир номинация ғолиблари ва совриндорлари пул мукофоти билан тақдирланади: 1-ўринга 20 миллион сўм, 2-ўринга 15 миллион сўм ва 3-ўринга 10 миллион сўм.

@buxoro_saylov_2021
Таъзия

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун».
Бухоро давлат университети жамоаси Педагогика кафедрасида кўп йиллик фаолият олиб борган азиз ва меҳрибон устоз Тошева Гулноз Жўраевна вафот этганликлари муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.
Яратган марҳумани борар манзил маконларини кенг ва ёруғ айласин! Ортларида қолган барча яқинларига сабр ва сабрларига улкан ажрлар ато қилсин!