ParalympicUz
5.57K subscribers
8.24K photos
826 videos
7 files
2.66K links
O'zbekiston Milliy paralimpiya qo'mitasining Telegramdagi rasmiy kanali

Tel: +99871 239 17 36
Download Telegram
Пара енгил атлетикачиларимиз ёруғ юз билан юртимизга қайтиб келишди
Париждаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган пара енгил атлетика бўйича терма жамоамиз аъзолари юртимизга қайтиб келишди.

Қаҳрамонларимиз Тошкент халқаро аэропортида Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, қўмита мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари томонидан тантанали кутиб олинди.

Бизга қўшилинг 👇👇👇
Instagram   |   YouTube   |   paralympicuz   |   Telegram
Пара енгил атлетикачиларимизнинг жаҳон чемпионатидаги ғалабаларидан руҳланган қашқадарёлик шоира Марҳабо Каримованинг “Бизнинг фахримиз” номли шеърини эътиборингизга тақдим этамиз:

Бизнинг фахримиз.

Сизларда бор кучли матонат,
Она юртга чексиз садоқат,
Омадингиз тилаймиз фақат,
Лол қолдириб, бутун жаҳонни.
Фарзандисиз Ўзбекистонни.

Кўтарасиз байроғимизни,
Қадрлайсиз тупроғимизни,
Кўрдик метин саботингизни,
Лол қолдириб бутун жаҳонни,
Фарзандисиз Ўзбекистонни.

Кўзларингиз бўлмасинда нам,
Ҳеч кимдан сиз, эмасдирсиз кам,
Эзгуликлар сизда мужассам,
Лол қолдириб бутун жаҳонни,
Фарзандисиз Ўзбекистонни.

Қалбингизга юрт ишқи сингиб,
Орзўларга яшайсиз шўнғиб,
Синовларни ўтяпсиз енгиб,
Лол қолдириб бутун жаҳонни,
Фарзандисиз Ўзбекистонни.

Яратганга шукур қиласиз,
Медалларни олиб келасиз,
Доим юртни фахри бўласиз,
Лол қолдириб бутун жаҳонни,
Фарзандисиз Ўзбекистонни.

Она Ватан доим сиз билан,
Сиз қайтасиз,ёруғ юз билан,
Битолмадим,меҳрим сўз билан,
Лол қолдириб бутун жаҳонни,
Фарзандимиз Ўзбекистонни!!!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Янги Ўзбекистон - Янги ғалабалар!

Бизга қўшилинг
👇👇👇
Instagram   |   YouTube   |   paralympicuz   |   Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев бугун ўзларининг 66 ёшларини қарши олмоқдалар.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси оиласи бугунги қутлуғ айём билан муҳтарам Президентимизни чин дилдан самимий муборакбод этади. Уларга узоқ умр, сиҳат- саломатлик тилайди.

Янги Ўзбекистонни қуришда куч-қувват Сизни ҳеч қачон тарк этмасин! Элимиз тинчлиги, юртимиз фаровонлиги, мамлакатимиз равнақи йўлида асло чарчаманг, муҳтарам Президент!

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоева ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ҳурматли Танзила Камаловна,

Сизни бугунги таваллуд айёмингиз билан Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси оиласи номидан самимий муборакбод этамиз!

Туғилган кунингиз муборак бўлсин.
📸 Пара пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини ҳам олдинда бир қатор муҳим мусобақалар кутмоқда.

Жорий йил август ойида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жаҳон чемпионати ҳамда октябрь ойида Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Пара Осиё ўйинлари шулар жумласидандир.

Айни дамда эса терма жамоа аъзоларининг ушбу мусобақаларга тайёргарлиги давом этмоқда. Тренерлар ушбу ўқув-машғулот йиғинлари давомида спортчиларнинг техник-тактик ҳамда жисмоний ҳолатини яхшилашга асосий эътибор қаратишган.

Бизга қўшилинг
👇👇👇
Instagram   |   YouTube   |   paralympicuz   |   Telegram