ParalympicUz
6.13K subscribers
8.16K photos
820 videos
7 files
2.63K links
O'zbekiston Milliy paralimpiya qo'mitasining Telegramdagi rasmiy kanali

Tel: +99871 239 17 36
Download Telegram
Хабарингиз бор, яқиндагина пара камондан отиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтган эди. Мамлакат биринчилигида саралаб олинган маҳоратли спортчилардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари айни кунларда Республика Олимпия ва Паралимпия марказининг камондан отиш секторида ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

Тренер Даврон Абдубакиров қўл остида Убайдулло Имомқулов, Абдулваҳоб Киргизбаев, Насиба Абдуллаева ҳамда Ойдиной Мансурова каби спортчилар кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб бормоқда. Асосий эътибор, келаси ой Туркиянинг Конья шаҳрида бўладиган Ислом бирдамлик ўйинларига пухта тайёргарлик кўришдан иборат.

Ушбу ўқув-машғулот йиғини 5 августга қадар давом этади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой кечган пара дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг энг ёрқин лаҳзаларини яна бир бор ёдга оламиз!
Республика ҳамда вилоят олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига 2022/23 ўқув йили учун қабул бошланди!

Марказлар янги ўқув йили учун жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ўқувчиларни қуйидаги йўналишлар учун қабул қилади.

Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига:

Пара сузиш (5 та)
Пара дзюдо (5 та)
Пара таэквондо (5 та)

Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига:

Пара велоспорт (4 та)
Пара пауэрлифтинг (3 та)
Пара сузиш (3та)

Гулистон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига:

Пара велоспорт (3 та)
Пара эшкак эшиш (3 та)
Пара сузиш (2 та)
Пара каноэ (2 та)

Жиззах олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига:

Пара велоспорт (4 та)
Пара енгил атлетика (3 та)
Пара сузиш (3 та)

Самарқанд олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига:

Пара дзюдо (3 та)
Пара енгил атлетика (2 та)
Пара сузиш (2 та)
Пара таэквондо (3 та)

Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига:

Пара енгил атлетика (5 та)
Пара сузиш (5 та)

Бухоро олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига:

Пара дзюдо (5 та)
Пара енгил атлетика (2 та)
Пара сузиш (3 та)

Термиз олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига:

Пара дзюдо (3 та)
Пара енгил атлетика (3 та)
Пара сузиш (2 та)
Пара таэквондо (2 та)

Фарғона олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига:

Пара енгил атлетика (3 та)
Пара сузиш (4 та)
Пара таэквондо (3 та)

Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига:

Пара дзюдо (3 та)
Пара енгил атлетика (3 та)
Пара сузиш (4 та)

Наманган олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига:

Пара дзюдо (3 та)
Пара енгил атлетика (4 та)
Пара сузиш (3 та)

Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига:

Пара велоспорт (3 та)
Пара дзюдо (4 та)
Пара сузиш (3 та)

Урганч олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига:

Пара велоспорт (3 та)
Пара дзюдо (4 та)
Пара сузиш (3 та)

Ҳужжатлар 15 июлдан 15 августгача қабул қилинади.
Пара стол теннисчиларимиз ҳам Ислом бирдамлик ўйинларига пухта тайёрланишмоқда
Кўплаб пара спорт турлари қатори пара стол тенниси бўйича ҳам терма жамоаси аъзолари ўқув-машғулот йиғинларига киришди.

20 июль санасидан бошланган ушбу ўқув-машғулот йиғини Ўзбекистон Стол тенниси федерацияси спорт залида бўлиб ўтмоқда.

5 августга қадар давом этадиган йиғинда Расул Атамуратов, Абдураҳмон Зоҳиджонов, Умиджон Аҳмедов, Артём Саприкин ва Абдураҳмон Раҳматуллаев, жами 5 нафар спортчи иштирок этмоқда. Уларга эса тренерлар – Нодира Бурҳанходжаева, Шодиёр Атаев ҳамда Аброр Фатҳуллаев бошчилигик қилмоқда.

“Асосий эътибор август ойида бўлиб ўтадиган Коньядаги Ислом бирдамлик ўйинларида муваффақиятли иштирок этишга қаратилган. Бу йўлда спортчилар билан тинимсиз ишлаяпмиз. Машғулотлар кунига 2 маҳалдан олиб борилмоқда ва асосан спортчиларнинг техник-тактик ҳамда жисмоний тайёргарлигини оширишга қаратилган”, - деди тренер Нодира Бурҳанходжаева.
O'zbekiston Respublikasi Sportni Rivojlantirish Vazirligi hamkorligida Esports Uzbekistan Federatsiyasi va Milliy Paralimpiya Qo’mitasi “Minsport Esports Cup” respublika musobaqasini taqdim etadi. Uzoq kutilgan havaskorlar o’rtasidagi kibersport musobaqasi start olmoqda.

Respublikamizning istalgan hududidan bo’lgan havaskorlar 10ta yo’nalishda tashkil etilayotgan ushbu turnirda qatnashgan holda, seleksiya orqali kelajakda professional kibersportchilar safidan o’rin olishlari mumkin.

Tez orada turnirga oid barcha ma’lumotlarni e’lon qilamiz. Bizdan uzoqlashmang!

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев бугун ўзларининг 65 ёшларини қарши олмоқдалар.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси оиласи бугунги қутлуғ айём билан муҳтарам Президентимизни чин дилдан самимий муборакбод этади. Уларга узоқ умр, сиҳат- саломатлик тилайди.

Янги Ўзбекистонни қуришда куч-қувват Сизни ҳеч қачон тарк этмасин! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоева ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ҳурматли Танзила Камаловна,

Сизни бугунги таваллуд айёмингиз билан Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси меҳнат жамоаси, тренерлар ва спортчилари номидан самимий муборакбод этамиз!

Туғилган кунингиз муборак бўлсин.
Спортни ривожлантириш вазирлигида Миллий паралимпия қўмитаси фаолияти муҳокама қилинди
Юртимизда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларни халқаро спорт майдонларида муносиб иштирокини таъминлаш ҳамда давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 майда имзоланган “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бугун Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг раиси Мухторхон Ташходжаев мазкур қарор асосида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамовга ҳисобот берди.

Қарор асосида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг Нукус, Фарғона филиалларида Паралимпия факултети ташкил этилди. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Паралимпия кафедраси, шунингдек, “Адаптив соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт” магистратура мутахассислиги очилди. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида биргина жорий йилнинг 6 ойи мобайнида 506 нафар тренер Паралимпия йўналиши бўйича ўз малакаларини оширди.

Эътиборлиси, 2021 йил бошида паралимпия йўналишида 73 нафар тренер фаолият юритган бўлса, бугунги кунга келиб улар сони 892 нафарга етказилди. Натижада тизимдаги 46 фоиз спорт таълим муассасаларида 158та паралимпия йўналиши бўйича спорт секциялари ташкил этилди. Спорт турлари сони 12 тадан 28 тага етказилди.

Илк бора маҳаллабай ишлаш тизими жорий қилинди. “Паралимпия ҳаракатини маҳалладан бошлаймиз!” лойиҳаси асосида 224та оммавий спорт тадбирлари ташкиллаштирилди. Унга 12 400 нафар жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар қамраб олинди.

Шу билан бирга, қўмита ҳузурида 22та ёзги ва 6та қишки спорт турларини ўз ичига олган жами 5та Паралимпия спорт клублари ташкил этилди. Клублар томонидан 10та пара спорт туридан 34та ўқув-машғулотлар йиғини ўтказилди. Унда 364 нафар спортчи иштироки таъминланди.

Жорий йилда паралимпиячи спортчилар 16та халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиб, 26та олтин, 32та кумуш ва 30та бронза, жами 88та медалларни қўлга киритишди. Хусусан, тўппончадан ўқ отиш бўйича Жаҳон кубогида иштирок этган Сервер Ибрагимов Париж-2024 Паралимпия ўйинларининг илк лицензиясини қўлга киритди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-270-сонли “Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Матонат мактаби” фаолияти йўлга қўйилди.

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида 2022/2023-ўқув йили учун устувор 8та паралимпия спорт турлари танлаб олинди ва ажратилган 144та квота асосида 10-11 синфларга ўқувчиларни қабул қилиш ишлари бошланди. Бугунги кунда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларини жорий йилда Туркия давлатида бўлиб ўтадиган V Ислом бирдамлик ўйинларида муносиб иштирокини таъминлаш бўйича ишлар олиб борилаётгани айтиб ўтилди.

Муҳокама жараёнида қўлга киритилган ютуқлар билан бир қаторда ечимини кутаётган масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Айниқса, Паралимпия спорти турлари бўйича миллий ва халқаро классификаторлар ва тренерларга бўлган эҳтиёж мавжудлиги таъкидлаб ўтилди.

Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида паралимпия йўналиши бўйича ўқув-машғулотлар жараёнини ташкил этиш ва методик қўлланмалар билан таъминлаш вазифаларига алоҳида урғу қаратилди.

Шу билан бирга, мутасадди ходимларга ҳудудларда паралимпия ҳаракатини янада ривожлантиришга доир қўшимча топшириқлар берилди.
Пара каноэчиларимиз Жаҳон чемпионатига сўнгги тайёргарлик жараёнини олиб боришмоқда