FC PAKHTAKOR
6.41K subscribers
28.7K photos
814 videos
18 files
768 links
Download Telegram
"Пахтакор" мавсумга тайёргарликни бошлади

Жамоамизнинг асосий таркиби бугун янги мавсумга ҳозирлик жараёнини бошлаб юборди.

Қибрайдаги клуб базасида ўтган дастлабки машғулотда футболчилар енгил югуриш ва тўп билан ишлаш машқларини бажаришди. Январь ойида тайёргарлик жараёни Қибрайда олиб борилади.
Питер Хюистра билан ҳамкорлик давом эттирилмайди

Жамоамизни ўтган мавсумда бошқарган голландиялик мутахассис билан шартнома узайтирилмади.

"Пахтакор" клуби тизимида 4,5 йил ишлаган ва 2021 йил бош мураббий сифатида фаолият олиб борган Питер Хюистра билан шартнома узайтирмаслиги тўғрисида клуб раҳбарияти қарор қилди. "Пахтакор" футбол клуби Питер Хюистра ва у билан бирга меҳнат қилган Гоча Ткебучава ва Ласло Ямборга жамоамизда амалга оширган ишлари учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг кейинги фаолиятига омад тилайди.

Тез орада жамоамизнинг янги бош мураббийи номи эълон қилинади.
Славче Войнески - "Пахтакор"нинг янги бош мураббийи!

"Пахтакор"ни Шимолий Македониядан бўлган мутахассис бошқаради.

47 ёшли мураббий Славче Войнески билан клубимиз ўртасида 2022 йил охирига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекилди. Битим томонларнинг хоҳиши билан мавсум давомида узайтирилиши мумкин.

Войнески Шимолий Македонияда турли тоифадаги ёшлар терма жамоаларида узоқ муддатли фаолияти билан танилган. У 1999-2004 йиллар оралиғида ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ишлаган. 2004-09 йилларда эса миллий терма жамоада ёрдамчи мураббий сифатида меҳнат қилган. Асосан Сречко Катанец ва Драго Канатларовскига ёрдам берган. Шундан кейин Туркияда "Элазигспор", "Генчлербирлиги", "Газиантепспор" ва "Ризеспор" клублари мураббийлар штабида фаолият олиб борган. 2019 йил Словакиянинг "Серед" клубида бош мураббий сифатида ишлаган. У ёшлар билан тизимни йўлга қўйиш орқали яхши ишлаган мутахассис сифатида баҳоланади.

Умид қиламизки, Славче Войнескининг "Пахтакор"даги фаолияти муваффақиятли ва совринларга бой кечади. "Пахтакор"га хуш келибсиз, Славче!

Славче ВОЙНЕСКИ
Туғилган санаси: 1974 йил 28 апрель.
Фуқаролиги: Шимолий Македония, УЕФА "Про" лицензиясига эга.
Фаолияти: 1996-2003 "Металлург" Скопье (ёрдамчи мураббий, бош мураббий, ёшлар бўлими раҳбари)
2004-09 Шимолий Македония U-17, U-18, U-19 терма жамоалари бош мураббийи
2009-2014 Шимолий Македония миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи
2015 "Элагигспор" жамоаси ёрдамчи мураббийи
2016 "Генчлербирлиги" жамоаси ёрдамчи мураббийи
2016-17 "Газиантепспор" жамоаси ёрдамчи мураббийи
2017-18 "Ризеспор" жамоаси ёрдамчи мураббийи
2019 "Серед" жамоаси бош мураббийи.
Славче Войнески "Пахтакор"нинг янги бош мураббийи этиб тайинланди
Авазбек Ўлмасалиев "Пахтакор" футболчисига айланди

22 ёшли футболчи "Шерлар" билан икки йиллик шартномага имзо чекди.

Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган Ўлмасалиев эркин агент сифатида "Пахтакор" сафига кўчиб ўтди ва икки йиллик келишув имзолади. Ҳимоя ва ярим ҳимояда ўйнай оладиган Авазбек Суперлигада дебютини 17 ёшида "Нефтчи" таркибида нишонлаган. Суперлигада ҳозирга қадар "Нефтчи", "Локомотив" ва "Бунёдкор" сафида 63 учрашувда 8 гол муаллифига айланган.

Ёш футболчи жамоамиз билан кўплаб совринларга қўлга киритишига умид қиламиз.

"Шерлар" сафига хуш келибсан, Авазбек!
Матбуот анжуманига таклиф этамиз!

13 январь, пайшанба куни "Пахтакор"нинг янги бош мураббийи Славче Войнески билан таништириш маросими ва матбуот анжумани ўтказилади.

Анжуман пайшанба куни соат 10:00да "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида бошланади. Унда барча турдаги ОАВ ходимлари, мустақил журналистлар ва блогерлар иштирок этишлари мумкин. Матбуот анжуманида барчангизни кутиб қоламиз.
"Пахтакор" Славче Войнески қўл остида машғулот ўтказди

Жамоамиз мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Бош мураббий этиб тайинланган Славче Войнески бугун жамоа билан ўзининг биринчи машғулотини ўтказди. Ундан фотожамланмани томоша қилинг.