FC PAKHTAKOR
6.68K subscribers
29.2K photos
837 videos
18 files
772 links
Download Telegram
Шота Арвеладзе: "Бундай юқори даражали мусобақада футболнинг ўзини таҳлил қилишимиз яхшироқ бўларди"

"Пахтакор" бош мураббийи "Ал Ҳилол" билан ОЧЛ 3-тур ўйинидан кейин матбуот анжуманида баҳс ҳақида фикрларини билдирди.

- Бундай савияли мусобақада биз футболнинг ўзи ҳақида гапиришимиз яхшироқ бўларди, чунки Осиёнинг энг кучли клубига қарши ўйнадик. Қизил карточка берилишидан аввал тўп оширилганда ўйиндан ташқари ҳолат бор эди. Шунингдек, бизнинг ҳужум пайтида футболчимизга қўполлик ишлатилганди. Бу жудаям оғриқли. Кийиниш хонасида уларга қараш қийин. Афсуски, бундай қўпол хатолар жудаям оғриқли. Биз яна қайтамиз. Футболдаги одамлар эса камроқ хато қилишларига умид қиламиз. Улар қарорларини ўзгартиришмоқда, осон фолларни беришмоқда. Кимдир кўрсатиши билан қарорлари ўзгармоқда. Бундай даражадаги турнирда юқори савияли ҳакамлар бўлиши керак, аммо бу ҳолат бизни хафа қилди.

Бундай даражадаги ўйинларда 3-4 имкониятдан фойдаланиб қолиш керак. Бунга интилиш лозим. Лекин бу ҳали бизнинг энг яхши ўйинимиз, энг юқори даражамиз эмас. Биз яхшироқ ўйин кўрсата оламиз.

Биз олдинга умид билан боқамиз. Ишимиз футболчиларни руҳлантириш. Энди бу тарих эканлигини уларга уқтирамиз. Бугунги ўйин тугаб бўлди. Тезроқ тикланиб, йигитларга навбатдаги беллашув ҳақида сўйлаймиз. Олдинда уч баҳс кутмоқда. Рақиб ҳақида маълум хулосаларга эгаман, аммо бу ҳозирча ён дафтарчамда битилган. Буни йигитларга айтаман. Кейинги беллашувда биз ўзимиз хоҳлагандек ўйнашга ҳаракат қиламиз.
Шота Арвеладзе "Пахтакор" янада яхшироқ ўйнай олишини таъкидлади
"Ал Ҳилол" - "Пахтакор" 2:1. Ўйиндаги эътиборли ҳолатлар.

Al Hilal 2-1 Pakhtakor. Match highlights

https://www.youtube.com/watch?v=izgGUGpbsdQ
Ёшларимиз кескин ўйинда зафар қучишди

U-21 биринчилиги 15-турида "Пахтакор" Бухорода кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Беллашувни жамоамиз ҳисобни очиш билан бошлади. Игорь Чикризов биринчи ҳужумнинг ўзидаёқ "Пахтакор"ни олдинга олиб чиқди. Шундан кейин майдонда кескин кураш бошланди. Натижада ҳакам мезбонлардан бир нафар, жамоамиздан эса икки нафар футболчини майдондан четлатди. Қийин беллашувда муҳим муваффақиятни қўлга киритган "Пахтакор" ёшлари чемпионлик учун курашишда давом этишмоқда.

"БУХОРО" - "ПАХТАКОР" - 0:1 (0:1)
15 сентябрь. Бухоро.
Ҳакамлар: К.Расулов, А.Буров, А.Ляпин, Ш.Муродов.
Назоратчи: Р.Бобомуродов.
"Бухоро": Насимов, Обидов, Муинов, Жумақулов (Ғиёсов, 62), Музаффаров (Фозилов, 64), Бешимов (Темуров, 62), Воҳидов, Шодмонов, Иззатов (Бобоев, 74), Сайфиддинов, Наврўзов (Умуров, 87).
"Пахтакор": Йўлдошев, Мирсаидов, Рамазонов, Шамсиев, Султонмуродов, Чикризов (Турсунов, 80), Жиянов (Розиев, 28), Жўраев, Шербўтаев, Мамасидиқов (Эргашбоев, 68), Ҳошимов.
Гол: Чикризов, 1 - 0:1.
Огоҳлантиришлар: Сайфиддинов, 22. Шодмонов, 28. Шамсиев, 30. Муинов, 50. Музаффаров, 57. Чикризов, 69. Ҳошимов, 79. Турсунов, 87.
Четлатишлар: Муинов, 54. Розиев, 74. Ҳошимов, 90+4.
U-21 биринчилигида "Пахтакор" ёшлари "Бухоро"дан кичик ҳисобда устун келди
"Пахтакор" тикланиш машғулотини ўтказди

Жамоамиз бугун "Ал Эгла" машғулот марказида тикланиш машғулотида иштирок этди.

Бир ярим соатга яқин вақт мобайнида футболчилар мураббийлар штаби бошчилигида тикланиш машқларини ўтказишди. Унда Қатарга етиб келган барча ўйинчилар иштирок этишди.

Чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 14:00да "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ва ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов иштирокида "Ал Жануб" стадионида матбуот анжумани бўлиб ўтади.