Эльмира Бекмуродова
369 subscribers
1.71K photos
437 videos
1.06K links
Download Telegram
Мажмуа учун зарур бўлган 11 мингдан ортиқ технологик ускуналар Япония, Жанубий Корея, Сингапур, АКШ, Германия, Италия, Хитой, Россия каби 24 та давлатдаги 126 та заводда тайёрланиб келтирилмоқда.

Табиий газдан синтетик суюк ёқилги (GTL) олиш жуда ноёб жараён бўлиб, юқори технологиялар ва мураккаб илмий ечимларни талаб этади. Ҳозирда дунёда бундай заводлар атиги бешта бўлиб, Шўртандагиси олтинчиси ҳисобланади.

Мазкур йирик лойиҳанинг умумий қиймати 3,6 миллиард АКШ доллари. Унинг амалга оширилиши натижасида йилига 3,6 миллиард куб метр газ чуқур қайта ишланиб, жаҳон стандартларига жавоб берадиган 1,5 миллион тонна синтетик суюк ёқилғи ишлаб чиқарилади. Булар 307 минг тонна авиакеросин, 725 минг тонна дизел ёнилғиси, 437 минг тонна нафт ва 53,4 минг тонна суюлтирилган газдир.

Ушбу маҳсулотлар транспорт соҳаси учун тоза экологик келажакни таъминлайди ҳамда иқтисодиётнинг ўсиши ва ривожланишига муносиб ҳисса қўшади.

Пресс-тур давом этмоқда.

@prminenergy
ПРЕСС-ТУР ШЎРТАН ГАЗ КИМЁ МАЖМУАСИДА ҲАМ ДАВОМ ЭТДИ

Шўртан газ кимё мажмуаси мамлакатимизнинг жанубий-ғарбий қисми - Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган бўлиб, Шўртан газконденсати кони базасида барпо этилган.

Завод таркибида газ ва конденсат тайёрлаш қурилмаси, компрессор станциялари, технологик қурилмалар (газни тозалаш, газни қуритиш, этан, пропан, бутан ажратиш, олтингугурт ва полиэтилен ишлаб чиқариш), шунингдек ёрдамчи объектлар, товар парки, сув, азот ва электр таъминоти хизматлари мавжуд.

Мажмуанинг асосий ишлаб чиқариш жараёнлари - Этилен ишлаб чиқариш цехи ва Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи ҳисобланади.

Заводнинг полиэтилен грануласини ишлаб чиқариш технологик қурилмаларида АҚШ, Германия, Япония, Корея, Канада ва Италия мамлакатларининг илғор технологиялари ва жиҳозларидан фойдаланилмоқда.

@prminenergy
Forwarded from MINENERGY.UZ
ЎЗБЕКИСТОН САУДИЯ АРАБИСТОНИНИНГ ACWA POWER КОМПАНИЯСИ БИЛАН МУҲИМ БИТИМЛАР ИМЗОЛАДИ
__________________________

УЗБЕКИСТАН ПОДПИСАЛ ТРИ СОГЛАШЕНИЯ С ACWA POWER
________________________

UZBEKISTAN SIGNS MILESTONE AGREEMENTS WITH ACWA POWER

@minenergy_uz
НУШКЕНТ ҚИШЛОҒИНИНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТУБДАН ЯХШИЛАНМОҚДА

Жорий йилнинг 3 март куни "Qo‘shni mahalla" каналида "Шаҳрисабзда қайта-қайта портлайдиган трансформатор ва абгор йўллар ҳақида" сарлавҳали материал эълон қилинган эди. Унда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани "Пахтакор" ҚФЙ Нушкент қишлоғининг электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар тилга олинган эди.

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ҳақиқатдан ҳам, ҳудуднинг электр таъминотида камчиликлар борлиги маълум бўлди. Шунга кўра, 2020 йил режа-дастурига асосан Нушкент қишлоғининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан ушбу ҳудуднинг электр таъминоти учун мўлжалланган қуввати 250 кВА бўлган 175-сонли трансформатор пункти мукаммал таъмирланди.

Шунингдек, ҳудуднинг электр таъминоти сифатини ошириш мақсадида қўшимча бир дона қуввати 160 кВА бўлган замонавий типдаги янги трансформатор пункти ўрнатилди.

Бундан ташқари, 1,2 км узунликдаги 0,4-10 кВ кучланишли янги ҳаво электр узатиш тармоқларини қурилиш-монтаж ишлари бошланди. Айни пайтда мавжуд электр узатиш тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу Нушкент қишлоғининг электр таъминоти билан боғлиқ ҳолат назоратга олинган. Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Ушбу мурожаатни ёритгани учун "Qo‘shni mahalla" каналига ҳамда бошқа ижтимоий тармоқларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.

@prminenergy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 5 март куни маҳаллий ва хорижий ҳамкасбларимиз билан Қашқадарё вилоятидаги Шўртан газ-кимё мажмуаси ва унинг негизида синтетик суюқ ёқилғи (GTL) ишлаб чиқариш заводи «Uzbekistan GTL»га пресс-тур ташкил қилган эдик.

Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида эфирга узатилган репортажни томоша қилишингиз мумкин.

@prminenergy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 5 март куни маҳаллий ва хорижий ҳамкасбларимиз билан Қашқадарё вилоятидаги Шўртан газ-кимё мажмуаси ва унинг негизида синтетик суюқ ёқилғи (GTL) ишлаб чиқариш заводи «Uzbekistan GTL»га пресс-тур ташкил қилинган эди.

Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида эфирга узатилган репортажни томоша қилишингиз мумкин.

@prminenergy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йирик шаҳарлар учун навбатдаги қизиқарли ечим.
—————————————————————————————
Очередное интересное решение будущего для крупных городов.

https://t.me/clearenergy
Forwarded from MINENERGY.UZ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНИШ ҲОЛАТЛАР АНИҚЛАНДИ
___________

НЕЗАКОННЫЕ СПОСОБЫ ИСПОЛЬЗОЛВАНИЯ ЭЛЕКТРОЭНЕРГИИ

@minenergy_uz
Forwarded from MINENERGY.UZ
ЎЗБЕКИСТОН ВА ТОЖИКИСТОН ЗАРАФШОН ДАРЁСИ ҲАВЗАСИДА ГЭС ҚУРИШ МАСАЛАСИНИ МУҲОКАМА ҚИЛМОҚДА
______________

ОБСУЖДАЮТСЯ ВОПРОСЫ СТРОИТЕЛЬСТВА СОВМЕСТНОЙ ГЭС

@minenergy_uz
Forwarded from MINENERGY.UZ
РАСТЕТ ИНТЕРЕС ЗАРУБЕЖНЫХ ИНВЕСТОРОВ К ПРОЕКТАМ ВИЭ В УЗБЕКИСТАНЕ

@minenergy_uz