Жинсий етилиш даврида ўғил болаларда қандай ўзгаришлар пайдо бўлади?
Бу даврнинг энг биринчи белгиси – тухумларнинг катталашиши. Ўғил болаларнинг тухуми ўлчами 1 ёшидан бошлаб пубертат даври бошигача деярли ўзгаришсиз қолади. Пубертат даври бошлангач 6 йил давомида ўсиб, ҳажми 18-20 мл га етади. Тухумлар иккита асосий вазифани бажаради: гормон ишлаб чиқиш ва сперматозоид ишлаб чиқиш. Бунда гормон ишлаб чиқиш фаолияти олдинроқ бошланиб сперматозоид ишлаб чиқарилишини стимуллайди. Жинсий етилиш бошланишининг биринчи йилидан бошлаб ўғил болаларнинг эрталабки пешобида сперматозоидлар аниқланиши мумкин. Пенис эса тухумлар ўсиши ортидан ўсади. Пенис ўсиб боргани сайин болада аввал эрекция, кейин поллюция кузатилади. 13 ёшда ўғил бола потенциал фертил, яъни уруғлантиришга тайёр бўлиб, 14-16 ёшда тўлиқ тайёр бўлади.
Жинсий аъзолар ўсиши бошлангач адренархе, яъни туклар ўсиши бошланади. Бу биринчи галда қов усти соҳасидан бошланади. Қов устида туклар кўпайиб, кейинчалик сон ва қорин оқ чизиғи бўйлаб тарқалади. Ўтгани сайин қўлтиқ остида, анус атрофида, юқори лаб устида, қулоқлар атрофида, кўкрак сўрғичлари атрофида ва иякларда туклар кўпайиб боради. Тукларнинг ўсиш кетма-кетлиги ва интенсивлиги индивидуалдир. Ҳаёт давомида туклар ўсиб, қўл ва оёқлар, кўкрак ва елкани қоплаши мумкин. Барча эркакларда ҳам туклар юз, кўкракларда бўлмаслиги мумкин.
Андрогенлар овоз бойламларига таъсир қилиб, уларни узун ва қалин қилиб қўяди. Натижада овоз пасаяди. Овознинг ўзгариши бўй ўсиши билан боғлиқ бўлиб, одатда бирдан юза беради. Ўғил болаларнинг овози таҳминан 15 ёшларда ўзгариб, юзда туклар пайдо бўладиган даврга мос келади.
Пубертат даври якунига келиб ўғил болалар оғир суякларга эга бўлиб, мушак массаси ҳам қизларникидан кўра икки баробар кўп бўлади. Елка, жағ суяклари тез ўсиб, тана тузилишининг ўзига ҳослигига эга бўлади. Мушакларнинг ўсиши ҳам пубертат даври якунида бўлиб, бўй ўсишидан бир ўтиб максимумга етади. Жинсий етилиш давридан сўнг ҳам мушаклар ўсиши давом этиши мумкин. Лекин жараён анча секин кечади.
@OnlineDoctorUz

Қизларда жинсий етилиш бошланишининг энг биринчи белгиси – кўкракларнинг ўсиши, яъни телархедир. Бу таҳминан 10.5 ёшдан бошланади. Дастлаб битта ёки иккала кўкраклар ареоласи остида оғриқли шиш пайдо бўлади. 6-12 ойда қаттиқлашган жой икки томонда ҳам бўлиб, ўлчамлари катталашган, юмшоқроқ бўлади. Шишлар ареоладан ташқарида ҳам бўлади. 2 йил ичида кўкраклар етилган кўкракка ҳос бўлиб, сурғичлари ажралиб қолади. Кўкракларнинг ўлчами ва шакли индивидуалдир.
Кўкраклар ўсишидан бир неча ой ўтиб қизларнинг қов усти соҳасида туклар ўса бошлайди. 15% қизларда эса бу белги биринчи бўлиб ривожланади. Дастлаб битта, иккита бўлган туклар 6-12 ойдан сўнг бутун қовни, кейинроқ қов усти учбурчагини эгаллайди.
Эстрогенлар таъсирида қин эпителийси қалинлашиб, усти қавати қипиқланиб тушади. Бачадон бўйни оз миқдорда шиллиқ ажрата бошлайди. Бу оқ рангли ажралмалар, ўсмирлар ажралмаси келишига сабаб бўлади. Бачадон ва тухумдонлар ўсиб, фолликулалар етилишни бошлайди. Ултратовуш текширувида кўплаб майда фолликулаларни кўриш мумкин. Биринчи ҳаз кўкраклар катталашишни бошлаганидан сўнгги яқин икки йил ичида кузатилиб, кейинги икки йил давомида норегуляр бўлиши мумкин. Илк йилда фолликулалар одатда ёрилмайди. Кейинги йилда циклларнинг таҳминан ярмида фолликула ёрилади. Шундан сўнг қиз жинсий жиҳатдан етилган саналади.
Пубертат даврида эстрогенлар таъсирида суяклар ўсиб, тос суяги ва сон кенгаяди. Ёғ тўқимаси кўпайиб, пубертат даври якунида ёғ тўқимаси ҳажми икки баробар ортади. Ёғлар асосан сут безлари, сон, думбалар, елка камари ва қовда йиғилади.

50-80% соғлом ҳомиладорларда шишлар ривожланади. Бунда қон босими ортмайди. Бундай физиологик шишлар оёқларда, айрим ҳолларда қўл, юзда ва тарқалган шаклда бўлади. Кўпинча 3-триместрда ҳомиладор аёллар узук сиғмай қолишидан қўлдаги шишларни сезади. Бундай физиологик шишлар одатда секин ривожланиб, тана вазни ҳам секинлик билан ортиб боради.
Қон босими ортмай, пешобда оқсил ажралмай, тарқалган шиши мавжуд ҳомиладорлар шиш ривожланмаган ҳомиладорларга нисбатан каттароқ чақалоқ туғиши аниқланган. Бундан кўриниб турибдики физиологик шишлар ҳомиладорликнинг физиологик мослашув эканлигидир.
Шишлар таҳминан ҳомиладорларнинг 85% қисмида учраб, кейинчалик преэклампсия ривожланиши мумкин. Бунда шишлар нисбатан тез ривожланиб, аёлнинг тана вазни ҳам тез ошиб боради. Бундай шишлар физиологик шишдан кўриниши бўйича фарқи йўқ.
Қон босими мейёрий, пешобда оқсил йўқ, нисбатан секин ривожланган шишларга эга аёллар саломатлиги ҳавф остида эмас, деб баҳолаш мумкин. Бундай шишлар туғруқдан сўнг ҳеч қандай даволашларсиз қайтиб кетади. Қайтанга, шишлар бўлмаган преэклампсия (қон босими ортиши ва пешобда оқсил ажралиши) ҳомила ўлими ва оналар ўлимига кўпроқ сабаб бўлади.

Бепуштлик тўғрисида саволлар бўлаётган эди... Бепуштликнинг ўзи нима?
Бепуштлик – туғиш ёшидаги жуфтликларда ҳеч қандай контрацепциясиз, регуляр жинсий ҳаётда яшаганда 1 йил давомида ҳомила бўлмаслигидир. Яъни, бирор сабаб билан (эр узоқда ишлаб ёки ўқиб, бир ойда бир икки кун келса ёки уч-тўрт ойлаб узоқда юрса) доимий жинсий ҳаёт бўлмаса бундай ҳолатда бир йилда фарзанд бўлмаслигини бепуштлик дея олмаймиз. Шунингдек, келин 3 ойда ҳомиладор бўлмаса ҳам (маҳаллани хотинлари, келинни тинч қўйиб туринглар) ҳали бепуштлик эмас!
Бепуштликни талай сабаблари бор. Аввало бепуштликка ҳар икки жинс вакиллари ҳам сабабчи бўлишини билишимиз зарур. Эркаклар бепуштлигини андролог врач текшириб, даволайди. Аёллар бепуштлигини эса акушер-гинеколог даволайди. Лекин сабабларига кўра турли мутаҳассислар ҳамкорликда даволашига тўғри келади.
Тиббиёт ривожланганлигига ва текширув усуллари такомиллашганлигига қарамай бепушт никоҳнинг таҳминан 10% қисмида бепуштлик сабаби аниқланмайди. Навбатдаги постларда эркаклар ва аёллар бепуштлиги сабабларини келтириб ўтаман.
https://t.me/joinchat/AAAAAEZTvyxHi3uTCHBZhQ

Эркаклар бепуштлигининг сабаблари қуйидагилар:
- руҳий-жинсий бузилишлар;
- уруғ плазмасининг патологиялари;
- ятроген сабаблар;
- тизимли касалликлар;
- туғма нуқсонлар;
- моякларни орттирилган шикастлари;
- варикоцеле;
- жинсий аъзолар инфекциялари;
- иммунологик омиллар;
- эндокрин сабаблар;
- идиопатик олигозооспермия;
- идиопатик астенозооспермия;
- идиопатик тератозооспермия;
- обструктив азооспермия;
- идиопатик азооспермия;
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEZTvyxHi3uTCHBZhQ

Аёллар бепуштлигига эса қуйидагилар сабаб бўлади:
- жинсий фаолият бузилиши;
- гиперпролактинемия;
- гипоталамо-гипофизар тизимнинг органик шикастлари;
- ФСГ ошиши билан кечадиган аменорея (ҳайзнинг йўқлиги);
- Эстрадиол миқдори мейёрийлиги билан кечадиган аменорея;
- эстрадиол миқдори камайиши билан кечадиган аменорея;
- олигоменорея;
- норегуляр ҳайз цикли ва/ёки ановуляция (фолликула ёрилмаслиги);
- регуляр ҳайз циклида фолликула ёрилмаслиги;
- жинсий аъзолар туғма нуқсонлари;
- бачадон найининг икки томонлама ўтказувчанлиги бузилиши;
- кичик тосда чандиқли жараёнлар;
- эндометриоз;
- бачадон ва бачадон бўйнининг орттирилган шикастлари;
- бачадон найлари ўтказувчанлигининг орттирилган бузилиши;
- жинсий аъзолар сили;
- ятроген сабаблар;
- тизимли касалликлар;
- манфий посткоитал тест;
- аниқланмаган сабаблар (эндоскопик текширувлардан ташқари ўтказилган текширувларда сабаб аниқланмаган);
- тушунтириб бўлмайдиган сабаблар (барча текширувлар ўтказилган, лекин сабаб топилмаган. Жумладан эндоскопик текширувлар ҳам).

🔅Россияда биринчи бор БАД ишлаб чиқарувчи компаниялар устидан жиноят иши кўрилди.
🔅БАД бу биологик актив добавка яъни қўшимча бўлиб давлатдан рўйхатдан ўтганида кимёвий дори эмас балки озуқавий қўшимча сифатида кўрсатилади. Яъни таркибида дори сақламайди. У шунчаки озуқага қўшимча бўлиши керак.
🤔Риа Панда номли БАД ишлаб чиқарувчи компания ўзининг Сеалекс, Эретроген, Апилакс БАД воситалари таркибига эркакларни жинсий фаоллигини оширувчи кимёвий модда *тадалафил* қўшиб келган ва буни яширган.
Тадалафил бу кичик тос ичида қон айланишни яхшилайди ва жуда кўп қарши ва ножўя таъсирлари бор.
🗣Риа Панда 16 миллард рубллик БАД сотган ва буни устидан жиноий қўзғатилган.
☠ Бу аслида янгилик эмас. Кўпгина БАДлар таркибидаги кимёвий моддани яширади. Бу айниқса Оздирувчи Бадлар таркибида кўп қўлланилади. Ўзбекистонда хам кўпгина дорилар Бад сифатида регистрациядан ўтади. Сабаби оддий Бадга қатий лабаратория текширувлари ва моддий қийинчилик камроқ.
🕵♀ Яна бир хулоса : БАД жуда кучли ва мўжизавий таъсирга кимёвий моддасиз эриша олмайди. Янаям аниқроғи БАД зўр таъсир қиляптими демак таркибида яширилган кимёвий модда бор.
Манбаа: @doridarmonlar

Ҳомила қанчада туғилиши керак?
Ҳомиладорлик ўртача 40 ҳафта ёки 10 акушерлик ойлиги давом этиши ҳисобга олиниб, ҳомиладорлик муддати 40 ҳафтага етган кун тахминий туғиш вақти деб ҳисобланади. Ҳомила аслида 37 ҳафтадан бошлаб етилади ва туғилишга тайёр бўлади. Ушбу муддатда туғилган ҳомила етилган ҳомила ҳисобланади. Ҳомиладорлик муддати тўлиқ 41 ҳафтадан ошса, муддатидан ўтиб кетаётган ҳомиладорлик ҳисобланади. Йўлдошнинг қариши ва қон ўтказувчанлиги бузилишини эътиборга олиб, бундан катта муддатда ҳомиладорликни сунъий тўхтатиш тавсия этилади. Чунки муддатидан ўтган ҳомиладорликда ҳомиланинг она қорнида вафот этиши кўп учрайди.
Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда сизга врачингиз белгилаган тахминий туғиш кунидан 3 ҳафта олдин ва икки ҳафта кейинги муддатларда туғилган бола ўз вақтида туғилган ҳисобланади. 37 ҳафтагача туғилган чақалоқ етилмаган, 42 ҳафта ва ундан кейин туғилгани муддатидан ўтиб кетган деб саналади.

Сийдик тута олмаслик
Сийдик тута олмаслик 12-22% (Пушкар Д.Ю., 2004 й.) учрайди. Бу касаллик барча ёш тоифасида учрайди, лекин ёши катталарда кўпроқ учрайди.
6 та Европа давлатларида 40 ёшдан ошган 16776 нафар бемор иштирок этган кўп марказли текширувларда аниқланишича 16.6% сўралганларда пешоб тута олмаслик ҳолати бўлиб, уларнинг 55% ини аёллар, 45% ини эркаклар ташкил этган.
Болаларда кундузги ва тунги (тунги энурез) пешоб тута олмаслик фарқланади. Бунда 6 ёшгача бўлган болаларнинг 12% ида учрайди (Пиргов В.А. 1999 й.).
Мазкур касалликнинг келиб чиқишига нерв тизими шикастлари, детрузор (сийдик пуфаги силлиқ мушаклари) нинг структур ўзгаришлари, сийдик қопи рецепторларининг сезувчанлигини пасайиши каби ҳолатлар сабаб бўлади. Касаллик нейроген (нерв тизими сабабли) ва миоген (мушак тизими сабабли) ривожланади. Сийдик қопидаги М-холинорецепторларни ацетилхолин билан таъсирлаш сийдик қопи мушакларини одатий ва исталмаган тарзда қисқаришига олиб келган.
Олиб келувчи омиллар:
1. аёл жинси
2. генетик омил
3. ирқий омил (кўпроқ европоид аёлларда учрайди)
4. касбнинг ўзига хосликлари (жисмоний зўриқиш)
5. неврологик касалликлар борлиги
6. анатомик бузилишлар
7. бириктирувчи тўқима ҳолати
Кучайтирувчи омиллар:
1. туғруқлар
2. кичик тосда жарроҳлик амалиётлари
3. тос нервлари ва тос туби нервлари жароҳатлари
4. нур таъсири
Сийдик тута олмасликни қуйидагилар кучайтиради:
1. ичак бузилишлари
2. таъсирловчи пархез
3. ортиқча тана вазни
4. менопауза
5. пастки сийдик йўллари инфекциялари
6. дори воситалари таъсири
7. руҳий ҳолат
Декомпенсацияга олиб келувчи омил:
1. Беморнинг катта ёшдалиги
Сийдик тута олмаслик турли даражада ифодаланади: озгина томиб қолишдан тортиб, сийдикни бутунлай тута олмай қолишгача. 1978 йилда Д.В. Кан 3 та даражали таснифлашни таклиф этган.
Сийдик тута олмаслик бўйича Халқаро жамият сийдик тута олмасликни энг яхши давоси фармакологик, яъни дори воситалар билан даволаш деган фикрга келган. Ушбу касалликни даволаш сабабига кўра уролог, акушер-гинеколог ва невропатолог мутаҳассислари ёрдамида даволанади.

Рационал овқатланиш бўйича БЖССТнинг 12 та принциплари
1. Соғлом овқатланиш турлича ва етарли бўлиши лозим:
- овқат билан биз организмнинг энергияга бўлган эхтиёжини қондирамиз.
- Ҳомиладор бўлмаган аёлнинг ўртача кунлик энергия эхтиёжи 2000 ккал (Европа учун);
- Ҳомиладор аёл учун қўшимча равишда 200-300 ккал бериш керак (2-3 бўлак нон).
2. Нон, гуруч, картошка, макарон маҳсулотларини ҳар бир овқатланишда истеъмол қилиш керак.
3. Турли сабзавот ва мевалар истеъмоли. Кунига 500 граммдан ортиқ бўлиши ва бир неча бўлакларда кун бўйлаб ейиш лозим.
- Сабзавотларнинг меваларга нисбати 2/1 бўлиши керак.
- Маҳаллий ишлаб чиқарилган махсулотларга асосий эътибор зарур;
4. Сут ва сут маҳсулотлари: паст даражада (1.5-2.5%) ёғ сақлашиги эътибор бериш керак: кефир, қатиқ, пишлоқ, йогурт кабиларни кунда ейиш зарур;
5. Гўшт маҳсулотларидан қушлар, балиқ гўштини кўпроқ истеъмол қилиш керак, шунингдек тухум ва дуккаклилар ҳам гўштнинг ўрнини босади.
6. “Кўринарли” ёғлар истеъмолини чеклаш: гўшт-сут маҳсулотларининг кам ёғ тутувчисини танланг.
7. Шакар истеъмолини чекланг: бу гуруҳ озиқ овқатлар энергия манбаи холос, фойдали моддалар тутмайди.
8. Тузнинг умумий қабули кунига 1 чой қошиғи (6 грамм)дан ошмаслиги лозим. Йодланган туз истеъмоли тавсия этилади.
9. Агар сиз спиртли ичимлик истеъмол қилсангиз суткалик дозаси 20 гр тоза спирт миқдоридан ошмаслиги керак. Яъни 40% лик ароқдан 50 грамм кунига.
10. Идеал тана-вазн индекси 20-25 ни ташкил этиши лозим.
- жисмоний меҳнат билан тана вазн индексини тўғри сақлашга ҳаракат қилинг.
11. Дудланган, қайнатилган, димланган, микротўлқинли печда тайёрланган овқатлар истеъмолига аҳамият беринг. Ушбу усулларда пиширилганида ёғлар, туз ва шакар миқдори камаяди. Шунингдек 3 марта асосий, 2 марта қўшимча овқатланишга аҳамият беринг.
12. Бола ҳаётнинг дастлабки 6 ойида фақатгина кўкрак сути билан эмизиб боқишга аҳамият беринг. 6 ойдан сўнг қўшимча овқат бериш керак. Кўкрак билан эмизиб боқишни 2 ёшгача давом эттириш тавсия этилади.
Янада кўпроқ маълумотлар 👇👇👇:

Америкалик психотерапевт Александр Лоуэн ўз китобида “Соғлом болалар тўшакда ўзини бахтли ҳис этадиган ота-онадан туғилади” деб ёзган эди. Бу амалиётда бир неча марта ўз исботини топган. Ҳомиладорлик вақтида алоҳида кўрсатма бўлмаса жинсий ҳаётни чеклаш керак эмас. Фақат бир нечта ўзгаришлар қилиш керак бўлади.
1-ой. Одатда бу ойда аёл ўзининг ҳомиладорлигига ҳам шубҳа қилмайди. Бу вақтда ҳомила ҳатто УТТда ҳам кўринмаслиги мумкин. Шу сабабли бу ойда чеклашлар бўлмайди.
2-ой. Бу вақтда келиб оила янги меҳмон тўғрисида хабар топади. Аёл ҳисобга туради, таҳлиллар ўтказилади. Тушиш ҳавфи каби белгилар бўлганлиги сабабли одатда врач томонидан жинсий ҳаёт чекланади. Агар бундай ҳавф бўлмаса чеклаш зарур эмас.
3-ой. Бу ой якунида кўпчиликда бўладиган токсикоз тугайди. Айнан шу сабаб ҳам аёл жинсий алоқани ҳоҳламаслиги мумкин.
4-ой. Бу ойда токсикоз ўтиб кетган, қорин ҳали катта эмас (ҳалал берадиган даражада), аёл тетиклашган бўлади. Бу ойда жинсий ҳаёт чекланмайди. Фақат она қорнига ортиқча босим бўлмаслиги керак.
5-ой. Бу ойда кўпгина аёлларда жинсий майллик ошади. Тиббий томондан чеклашга кўрсатма бўлмаса, ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланинг.
6-ой. Ҳомиладорликнинг 2-триместрида аёлда бир қанча ўзгаришлар бўлади: шиллиқ қаватларга қон қуйилади, шишиб, кўп миқдорда шиллиқ ажратади, қин бўшлиғи шиш ҳисобига тораяди. Шу сабабли ҳам айнан шу вақтда аёллар кўпроқ алоқадан қониқиш ҳис қилишади.
7-ой. Бу ойда қорин сезиларли катталашади ва ҳафта сайин катталашиб боради. Кўпчилик бўлғуси оталар аёлга яқинлашишга ҳам қўрқади. Қарши кўрсатма бўлмаса, жинсий ҳаётни давом эттириш мумкин, фақат қулай ҳолатда.
8-ой. Бу ойда жинсий майл аёлда пасаяди. Бунга сабаб олдиндаги туғруқ ва унга бўладиган эхтиёжлар (туғруқхона, боланинг кийимлари, жойи ва б.). Лекин ушбу ойда ҳам жинсий ҳаётнинг давом этиши эндорфинлар ажралишига ва жуфтликнинг қувончига сабаб бўлади.
9-ой. Кўпгина врачлар туғруққа қадар жинсий алоқа билан шуғулланишни маслаҳат беришади. Бу туғруқ фаолиятини яхшилайди.
Янада кўпроғи:

Телеангиэктазиялар – теридаги томирларнинг (артериола, венула ва капиллярларнинг) яллиғланишсиз турғун кенгайиши бўлиб, томир юлдузчалари ва тўрлари кўринишида юзага чиқади. Бундай кенгайган томирлар диаметри 0.5-1 мм атрофида бўлади. Телеангиэктазиялар туғма ва орттирилгандир.
Телеангиэктазиялар юзда (бурун қанотларида, иякда ва лунжда), оёқ терисида кўпроқ учрайди. Умуман олганда барча жойда учраши мумкин. Унинг ранги оч-қизил рангдан кўкимтир қизил ранггача бўлади. Бу кенгайган томир тури ва диаметри, тери ҳолатига боғлиқ.
Туғма телеангиэктазия Рандю-Ослер синдроми, Луи-Барр синдроми ва энцефалотригеминал ангиоматоз касалликларда юзага келади. Шунингдек у розеоцеа, тизимли касалликлари (тизимли склеродермия, дерматомиозит, тизимли қизил бўрича), сурункали вена томирлари етишмовчилиги, юқори ва паст ҳарорат таъсирида, жигар касалликларида, эндокрин бузилишларда, гормонал контрацептив қабул қилганда, ҳомиладорликда ривожланиши мумкин.
Тизимли касалликларнинг белгилари сифатида юзага келган телеангиэктазия одатда даволанмайди. Даволаниш зарур бўлса склеротерапия ёки лазер терапияси қўлланилади. Айрим ҳолларда склеротерапия (кўпикли склеротерапия) бош мияда қон айланиши бузилишларига сабаб бўлади. Телеангиэктазияни даволашдан сўнг кўпинча маҳаллий ёғ безлари шикастланиб, томирлар қайта шиши юзага келиши мумкин.

Организмга таъсири, киритиш йўлига кўра дори воситалари турли кўринишда бўлади. Келинг, ҳозир шу ҳақда...
Демак, қаттиқ шаклли дорилар:
1. Таблеткалар. Қаттиқ, дозаланган таъсир этувчи ва қўшимча моддаларга эга дори шакли. Қўшимча моддалар таблеткага ҳажм, ранг, ҳид ва таъм беради. Дорининг дозаси фақатгина таъсир этувчи асосий моддасиники келтирилади.
2. Гранулалар. Цилиндрик, юмалоқ ёки нотўғри шаклли бир ҳилдаги бўлакчалардан иборат. Қўшимча модда тариқасида шакар, натрий гидрокарбонат, крахмал ёки глюкоза кабилар ишлатилади ва эритиб ичилади.
3. Кукун. Қуруқ, майда бўлаклар бўлиб, дозаларга бўлинган ёки бўлинмаган бўлади. Дозаси белгиланмаган бўлса пакетда ёки қутиларда чиқарилади. Кукунлан эритилиб ичилади ёки кукунни қуруқ еб, кейин сув ичилади.
4. Капсулалар. Дозаланган кукунсимон (баъзан суюқ ёки пастасимон) дори воситалари учун қобиқ. Кўпинча капсулада номаъқул ҳидли ёки таъмли, оғиз бўшлиғи ва ошқозон ичак тракти шиллиқ пардасини таъсирлантирувчи моддага эга дорилар чиқарилади. Капсулулар желатинли ва крахмаллидир. Айрим капсулалар фақатгина ошқозон-ичакнинг маълум жойларидаги ферментларда эрийдиган қилиб тайёрланади. Бу таъсир қилувчи воситани таъсир жойида сўрилишига шароит яратади.
5. Драже. Қаттиқ дозаланган дори воситаси. Бундай воситалар асосий ва қўшимча моддаларни шакар гранулаларига ёпиштириш орқали тайёрланади.
Юмшоқ шаклли воситалар:
1. Маз. Ташқи қўллашга мўлжалланган, ёғсимон восита. Мазлар асосий восита ва мазли асосдан (ёғ ёки ёғсимон бирикмалар) тайёрланади. Улар ўзаро реакцияга киришмаслиги ва терини таъсирламаслиги зарур. Шунингдек, яхши аралашиб, терига осон сўрилиши ҳам аҳамиятга эга.
2. Линимент. Желесимон масса ёки қуюқ суюқлик бўлиб, тана ҳароратида эрийди. Линимент тайёрлаш учун зиғир ёғи, кунгабоқар ёғи ёки шафтоли ёғи ишлатилади.
3. Паста. Кукунсимон қўшимчалар қўшилганлиги сабабли юзага келган маздан қуюқроқ восита. У сурилган юзада узоқроқ сақланади.
4. Шамча ёки суппозиторий. Қаттиқ консистенцияли восита бўлиб, тана ҳароратида эрийди. Қўллаш жойига кўра ректал (тўғри ичакка) ёки вагинал (қинга) бўлади. Кўпинча суппозиторий таркибига какао ёғи қўшилади.
Суюқ шаклли воситалар:
1. Вена ичига ёки ташқи қўллаш учун эритмалар. Улар заводда ёки рецепт асосида дорихонада тайёрланади. Эритувчи сифатида сув ёки ёғ каби воситалардан фойдаланилади.
2. Инъекция учун эритмалар. Мушак ичига, тери остига ёки вена ичига қўллаш учун эритмалар. Бундай воситалар флаконларда ёки ампулаларда ишлаб чиқарилади. Бу воситаларга стабиллик ва стериллик бўйича қатъий талаблар қўйилади. Ностабил воситалар кукун шаклида чиқарилиб, ишлатишдан аввал эритилади.
3. Дамлама ва настой. Суюқликни қиздириш орқали таёрланади. Ўсимликлар юмшоқ қисмларидан (гуллари, барги) настойка, қаттиқ қисмларидан (илдизи, пўстлоғи) дамлама тайёрланади. Бундай воситалар узоқ сақланмайди. Шу сабабли ишлатишдан олдин тайёрланади.
4. Экстракт ва настойка. Этил ёки диэтил спирти, сув-спиртли, эфир-спирти воситасида тайёрланган ўсимликлардан олинган восита.
5. Микстура. Таркибига бирор дори воситаси қўшилган настой ёки дамлама.

Оёқларни томир тортиши ҳаёт давомида бир марта бўлсада безовта қилган бўлса керак... Бу оғриқли жараён бўлиб, тортишиш ўтиб кетгач ҳам мушаклар анча вақтгача оғриб туради. Бунга нима сабаб бўлади?
1. Витаминлар ва микроэлементлар етишмовчилиги. Магний, калций, калий, Д витамини нерв толалари бўйлаб импулслар ўтишида аҳамиятга эга. Уларнинг етишмаслиги импулсларнинг ўтишини бузиб, мушаклар ҳаракатини бузади. Микро ва макроэлементлар етишмовчилигига эса нотўғри овқатланиш, зарарли моддаларнинг кўплиги (никотин, кофеин, танин ва шакар), оқсилли диета, дори воситалари қабули, озуқаларни ўзлаштира олмаслик сабаб бўлади.
2. Сувсизланиш. Фаол терлаш вақтида микроэлементлар йўқотилиши ошади. Бу эса мушаклар қисқаришига таъсир қилади. Шу сабабли кунига камида 2.5 литр суюқлик ичиш лозим. Айниқса иссиқ вақтда ва жисмоний зўриқиш вақтида.
3. Жисмоний зўриқиш. Спорт билан шуғулланиш вақтида кўп жисмоний меҳнат қилиш, машғулотдан олдин мушакларни қиздириб олмаслик, оғир бир хилдаги жисмоний ҳаракатлар бир гуруҳ мушакларининг ортиқча ишлашига, фаолиятни нотўғри тақсимланишига ва тортишишларга олиб келади. Жисмоний фаолияти вақтида зўриқиш ва дам олишни тақсимлаб олинг.
4. Ҳарорат ўзгаришлари. Сузиш вақтида ёки куннинг совуқ вақтида мушаклар бирдан тортишиб қолади. Шу сабабли ҳароратни бирданига 10 даража фарқ қилишидан сақланинг.
5. Касалликлар. Моддалар алмашинувининг бузилиши, томир касалликлари, оёқ ва қўл жароҳатлари – тортишишларнинг энг кўп сабабчиларидир. Бундай ҳолатларда мутаҳассислар билан (эндокринолог, невропатолог, флеболог ва б) маслаҳатлашинг.
6. Стресс. Руҳий зўриқиш вақтида бутун нерв тизими зўриқади. Бунда энг кўп зўриқиш мушаклардаги невр охирларига тушади. Бу эса мушакларни қисқаришига олиб келади. Шунингдек кортизол гормонини ошиб кетиши ҳам микро ва макроэлементлар миқдори камайишига, бу танада калцийни камайишига олиб келади. Калций етишмаса тортишишлар албатта бўлади.
Оёқ панжаси ва бармоқлар тортишишига моддалар алмашинувининг бузилиши, томирлар атеросклерози ва қандли диабет сабаб бўлса, панжа тортишишига нерв бузилишлари ва яссиоёқлик сабаб бўлади. Қулай оёқ кийим кийилганда бу тортишишлар кузатилмайди.

Тортишишлар нега кўпинча тунда бўлади?
Бунинг асосий сабаби қон оқими пасайишидир. Қон оқими пасайгач, мушакларга моддалар сўрилиги пасаяди. Бундай ҳолларда калций, калий ва магнийга бой таомлар истеъмол қилинг. Гречка, овсянка, дуккаклилар, чечевица, қуруқ мевалар, денгиз карами, қатиқ истеъмол қилинг.
Томирлар ўтказувчанлигини яхшилаш учун эса никотин, кофеин ва шакардан воз кечинг. Ҳайвон оқсилларини камайтириб, қуш (товуқ) гўштига кўпроқ ўрин беринг. Кўпроқ очиқ ҳавода сайр қилинг. Уйқу сифатини яхшиланг. Ортопедик матрасли қулай ётоқ тунги тортишишларни камайтиради.

Ҳомиладорларда оёқ тортишишларига кўп учрайди. Бунга нималар сабаб бўлади?
- В гуруҳ витаминлари, магний, калий, калций етишмовчилиги;
- гемоглобин камайиши;
- қонда қанд миқдори камайиши;
- томир касалликлари, оёқ веналари варикоз кенгайишлари;
- оёқларда вена қони оқиб кетиши бузилиши;
- ортиқча кофеин;
- кам ҳаракатлилик;
Рационал овқатланиш, қўшимча витаминлар ва жисмоний фаолият тортишишларни камайтириши мумкин. Агар тортишишлар тез-тез бўлиб, ўтиб кетмаса даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг. Ўз вақтида олиб борилган даво сиз учун албатта самара беради.

Мушак тортишишларида нима қилиш керак?
1. тортишган мушакни интенсив уқаланг;
2. ортишган мушакни чўзишга ҳаракат қилинг:
- болдир мушаклари тортишса – ўтиринг, оёқларни тўғриланг, болдир суягини ушлаб, ўзингизга тортинг;
- болдир олд юзасида тортишиш бўлса – тик туринг, тортишган оёқни тиззада букинг, товонни ушлаб, оёқ кафти устига ўтиришга ҳаракат қилинг;
- сон орқа қисми мушаклари тортишса – тик туринг, тортишган оёқни бир қадам олдинга ташланг, ўша оёқни товонида туринг, тортишмаган оёқни тиззада букинг, секин аста тортишган оёқни чўзинг, худди ўша оёқдан оёқ кийимини ечаётгандек ҳаракат қилинг;
3. совуқ компресс қилинг
Бу амаллар тортишиш вақтида уларни қўйиб юбориши учун аҳамиятга эга. Улар мушакларни бўшашишига, уларга қон бориши яхшиланишига, оғриқ пасайишига олиб келади. Оғриқ ўтиб кетгач, мушакларга қон яхши бориши, вена қони оқиб кетиши учун чалқанча ётинг ва оёқларни бироз кўтариб ётинг.
Оёқлар тортишиши кучли ва кўп бўлса врачингизга учраб, даволанинг.

Ортиқча вазн бепуштликка сабаб бўлади
6% ҳолатда семизлик бепуштликнинг сабаби бўлади. Тана вазни мейёрга қайтиши билан бу аёлларнинг тахминан 30% қисми қўшимча муолажаларсиз ҳомиладор бўлади.
Ёғ тўқимаси ҳам эндокрин аъзо саналади. Бу ерда эстрогенлар ҳосил бўлади. Ёғ тўқимаси қалинлиги сабабли эстрогенлар миқдори ошиб боради. Бу эса доминант фолликуланинг ёрилмаслигига сабаб бўлади. Сариқ тана ҳосил бўлмай, етарли миқдорда прогестерон ишлаб чиқарилмаганлиги, тухум ҳужайра ажралиб чиқмаганлиги сабабли ҳомиладорлик бўлмайди.
Семизликда тана вазн индеки 30 дан кўп бўлади. Ортиқча вазн углеводларнинг нотўғри ўзлаштирилишига сабаб бўлиб, қандли диабет ривожланишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, қон босими ошишига, юрак-қон томир касалликларига ҳам сабаб бўлади.
Бепуштликни даволашда ҳам семиз аёлларда стимуляцияга жавоб паст бўлади. Шунингдек биринчи триместрда ҳомиланинг йўқотилиши кўпроқ учрайди. Гестацион қандли диабет, қон босими ошиши, гестозлар ривожланиши юқори бўлади. Бачадон қисқариш кучи ўзгаришлари сабабли туғруқлар оператив йўл билан тугалланиш кўпроқ учрайди.
Бепуштликка кўп сабаб бўладиган тухумдонлар поликистози ҳам семизлик билан бирга кечади.
Эркакларда семизлик ривожланса, қонда эстрогенлар миқдори ортади. Бу эса сперматозоидлар миқдори ва сифатига таъсир қилади.

2018-2019 йил куз-қиш мавсумида грипп касаллиги етарлича тарқалди. Об-ҳавонинг илиқ келиши ушбу касалликни кучайтирганлиги табиий. Ушбу касалликни нотўғри даволашимиз ҳам уни тузалишини қийинлаштиради. Қуйида грипп ва шамоллашларни даволашда ишлатадиган айрим дориларимиз тўғрисида гаплашамиз...
1. Арбидол. Арбидол грипп мавсумида энг машҳур дорилардан бири бўлиши шубҳасиз. Ушбу препарат А ва В гриппда профилактика ва даво мақсадида тавсия этилади. Дорининг таъсир этувчи моддаси умифеновир бўлиб, препарат ҳаётий муҳим дорилар реестрида ҳам қайд этилган. Қизиғи шундаки, препарат дастлаб иммуностимулятор сифатида қайд этилган бўлиб, 2011 йилда вирусга қарши воситалар қаторига ўтказилган. Арбидол собиқ СССРда ишлаб чиқилган бўлиб, қайд этишдан аввал ўтказилган текширувлар сир тутилган (бу ҳақда кейинроқ батафсил гаплашамиз). Препарат АҚШ ва БЖССТ томонидан тан олинмаган.
2. Терафлю. Ушбу восита таркибини 99% қисмини парацетамол ва С витамини ташкил этади. Препарат таркибида фенирамин малеат ва фенилэфрин гидрохлорид бўлиб, қон томирларини қисқартириб, шишни камайтиради. Умуман олганда препарат касалликнинг фақатгина симптомларини енгиллаштиради, уни даволамайди.
3. Анаферон. Иммуномодулятор ва вирусга қарши гомеопатик препарат. Гомеопатия тўғрисида каналда бир қанча постлар бор. Уларни ўқиб, фикр юритишингиз мумкин. Қисқаси бефойда дори.
4. Кагоцел. Ушбу восита пахта полимери ва целлюлозадан олинган бўлиб, “Ниармедик” компанияси буюртмасига кўра ишлаб чиқилган. Етарли текширувлардан ўтмаганлиги сабабли БЖССТ ўзининг дори воситалари реестрига киритмаган. Ишлаб чиқарувчилар Кагоцелни альфа ва бета интерферонларни генерациясини кучайтиради дейишса, Россия фанлар академияси (ушбу препарат Россияда ишлаб чиқилган) “самараси исботланмаган”, деган фикр билдирган.
5. Колдрекс. Бу препаратнинг асосини парацетамол ташкил этади. Қўшимча моддалар эса кофеин, мезатон ва С витаминидир. Колдрекс вирусга қарши даво эмас. Лекин унинг симптомларига тез таъсир қилади.
6. Фервекс. Асосан парацетамол, фенирамин (антигистамин восита, аллергия ва шишни қайтаради) ва С витаминидан иборат. Порошок кўринишида бўлиб, эритиб ичилади. Шу сабабли сўрилиши осон ва тез таъсир қилади. У ҳам гриппнинг белгиларини йўқотади, ҳолос.
7. Амиксин. Зарарли таъсирлари борлиги учун препарат 7 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладорларга қўллаш мумкин эмас. Амиксин – интерферон индуктори бўлиб, самараси шунга асосланган. Ушбу дори препарати нафақат гриппга, балки гепатит герпес каби бошқа вирусли касалликларга ҳам тавсия этилади. Собиқ иттифоқ худудида кенг тарқалган билан Ғарбда уни қўллашмайди.
8. Виферон. Вифероннинг таъсири рекомбинант альфа-2 интерферонга асосланган. Интерферонлар мустақил равишда вирусга қарши кураша олмайди. Улар фақатгина вирус кўпайишини олдини олиши мумкин. Кўплаб вирусли касалликларга қарши ишлатиладиган Виферонни Ғарбда ҳатто танишмайди. Препаратни ишлаб чиқаришдаги текширувлар уни ишлаб чиқарувчилар иштирокида ўтказилганлиги препарат самарадорлигини шубҳа остига олади.
Бундай мисоллар талайгина. Айримлари тўғрисида келгусида кенгроқ гаплашамиз. Ушбу препаратларнинг самараси рекламалар орқали бўрттирилган. Уларнинг маълум миқдорда самараси бор, лекин рекламаларда “ваъда қилинганчалик” эмас.
Дўстларга улашинг:

Калций ҳомиладорлик вақтида ҳомила ривожланиши ва она саломатлиги учун жуда муҳим рол ўйнайди. Шу сабабли агар калций етишмовчилиги бўладиган бўлса, калцийга бой таомлар ва калций препаратлари истеъмол қилиш зарур. Хўш, каций ҳомиладорлик вақтида қандай рол ўйнайди?
- ҳомила тоғайлари ва суяклари ривожланиши учун асосий восита;
- аёлнинг таянч-ҳаракат тизими фаолиятини яхшилайди;
- холестерин алмашинувида иштирок этади;
- ёғ кислоталари алмашинувида иштирок этади;
- мушак тўқимаси қисқаришини, яъни мушаклар фаолиятини таъминлайди;
- тромб ҳосил бўлишида иштирок этиб, қон ивишида аҳамиятга эга;
- буйраклар ва айирув аъзолари фаолиятида иштирок этади;
Калций етишмовчилиги қандай белгилари билан юзага чиқади?
- мушаклар тортишиши ривожланади, айниқса тунда;
- суяклар ва бўғимлар оғриқлари юзага келади;
- тишлар саломатлиги бузилиб, кариес ривожланади;
- суяклар мўрт ва синувчан бўлиб қолади;
- пешоб тахлилида оқсил пайдо бўлади;
- аёлни бош оғриши безовта қилади;
- қон босими тез ўзгарувчан бўлади;
- кучли ифодаланган шишлар ривожланади;
Калций ҳомиладор аёл организмига, умуман инсон организмига озиқ-овқатлар, турли дори воситалари ёрдамида тушади. Лекин, чой, какао, газланган ичимликлар, ёғли таомлар, оқ нон, дудланган таомлар, шўр ва консерваланган маҳсулотлар калцийни ўзлаштирилишига тўсқинлик қилади.