Olmazor tuman tibbiyot birlashmasi
16.6K subscribers
33K photos
2.18K videos
62 files
6.77K links
Mazkur kanal Olmazor tuman tibbiyot birlashmasining rasmiy telegram kanali bo‘lib, bu yerda Olmazor tumanida sog‘liqni saqlashga oid voqea va xodisalar, shuningdek tizimdagi kunlik yangiliklar berib boriladi.
Download Telegram
🔹Олмазор туманидаги махаллаларда ўтказилаётган чуқурлаштирилган сайёр тиббий текширувлар ўтказишдан мақсад, касалликлар балансини шакллантириш ва давлат ҳисобидан даволаниши лозим бўлган беморларни аниқлаш лозим. Навбатдаги босқичда эса уларга ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида бепул муолажа олишлари учун йўлланмалар тақдим этишдир.

🏥Олмазор туманида бошланган галдаги соғломлаштириш акцияси доирасида тумандаги “Зиё” МФЙда сайёр қабул ва 17-оилавий поликлиника малакали мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди.

🚑Ихтисослашган тиббий ёрдам ва юқори технологик операцияларга муҳтож беморларга давлат ҳисобидан даволанишлари учун йўлланмалар жойида расмийлаштирилди.

🤝Сайёр қабулларнинг барчаси туман Президент ҳалқ қабулхонаси билан ҳамкорликда ўтказилди.

@Olmazorttb
🔹Энг аввало, сифатли тиббий хизматни “маҳаллагача тушириш”, соғлиқни сақлаш тармоғини янада кенгайтириш, тизимни одамларга янада яқинлаштириш, бу орқали юртдошларимизнинг соғлиқни сақлаш йўналишидан розилигини таъминлашга жиддий эътибор қаратиляпти.

🔸Олмазор туманида давом этаётган галдаги соғломлаштириш акцияси доирасида тумандаги “Умид” МФЙда 15- оилавий поликлиниканинг малакали мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди.

🤝Ўз саломатлигини асраган ва мустаҳкамлаган инсон соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиради ва узоқ умр кўради.

@Olmazorttb
💎Энг аввало, сифатли тиббий хизматни “маҳаллагача тушириш”, соғлиқни сақлаш тармоғини янада кенгайтириш, тизимни одамларга янада яқинлаштириш, бу орқали юртдошларимизнинг соғлиқни сақлаш йўналишидан розилигини таъминлашга жиддий эътибор қаратиляпти.

🔸Бирламчи тиббиёт бўғини мутлақо янги ёндашувлар асосида иш олиб бормоқда. Юқори малака ва технологиялар талаб қиладиган тиббий хизматлар кўлами янада кенгайди. Ҳар бир маҳаллада “хонадонбай” ишлар ташкил этилиб, аҳоли 120 турдаги дори воситалари билан бепул таъминланиб келинмоқда.

🏥Олмазор туманида давом этаётган галдаги соғломлаштириш акцияси доирасида тумандаги “Ғалаба” МФЙда 15- оилавий поликлиниканинг малакали мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди.

🤝Ўтказилаётган тиббий кўриклар давомида Сайёр қабуллар туман ҳалқ қабулхонаси ва туман фавқулотда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда ўтказилди.

@Olmazorttb
📗Бугун Аҳолининг соғлом тумуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази томонидан “Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга янгича услубларни қўллаш тўғрисидаги” Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғининг ижроси ва жойларда ўқув тадбирларнинг самарасини таъминлаш мақсадида Олмазор туман тиббиёт бирлашмасида, тумандаги оилавий поликлиника тиббий бригада ва шифохона тиббиёт ходимлари учун ўқув семинар машғулотлари ўтказилди.

📝Семинар давомида аҳоли орасида тиббий маданиятни шакллантириш, касалликлар профилактикасига кенг қамровли ёндошишга қаратилган “Тўғри овқатланиш” ва “Жисмоний фаоллик”ни ошириш мавзулари кенг ёритиб берилди.

Семинар машғулотлари амалий ва савол жавобларга бой тарзда ўтказилди, шунингдек иштирокчиларга қўлланмалар тарқатилди. Бу каби семинарларни ўтказиш йил давомида келишиб олинди.

@Olmazorttb