Olmaliq shahar hokimligi | Rasmiy kanal
3.17K subscribers
33.4K photos
3.14K videos
100 files
8.56K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.



Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
ОАВ ва журналистлар учун: 706143320, 706153166.
Download Telegram
#Тарғибот

⚡️ Шаҳримизнинг барча маҳаллаларида "Қадриятларимиз - бебаҳо бойлигимиз" мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари Оила ва хотин-қизлар бўлими, халқ таълими, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари ҳамкорлигида кенг кўламда ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#ёшлар_сиёсати

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар маҳаллаларига бириктирилган Ёшлар етакчилари билан "Металлург" маданият саройида "Ахборот ва ёшлар" мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

📌 Семинарни Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Рўзиева олиб бориб, бугунги кунда ахборотнинг ёшлар ҳаётида тутган ўрни, ижтимоий тармоқлар билан ишлаш, ахборот хуружи ҳақида маълумотларга алоҳида тўхталди. Семинар давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#ёшлар_сиёсати

Беш ташаббус доирасида

⚡️ Олмалиқ шаҳар ХТБга қарашли 1- ИДУМда Президентимиз илгари сурган беш ташаббус доирасида "Ватан- саждагоҳим менинг!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

📌Тадбирда иқтидорли ўқувчилар томонидан тайёрланган расмлар, шеър ва мусиқага жўр бўлган фестивал ташкил этилди. Мактаб ёшлари, ўз қўл меҳнатлари билан тайёрланган кўргазмалар билан иштирок этишди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#ҳарбий_ватанпарварлик

⚡️Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлари ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши қўшма қарорига биноан "Ватанпарварлар" ҳарбий-спорт мусобақаларига старт берилди.

📌 Олмалиқ шаҳар 18-сонли мактабнинг "Қалқон" жамоаси ушбу мусобақанинг шаҳар босқичида биринчиликни қўлга киритди. Тошкент вилояти босқичида эса ёшларимиз "Темур тузуклари" йўналиши бўйича ғолиб деб топилди.

Шу муносабат билан мактабда шаҳар Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ҳамда мактаб маъмурияти ҳамкорликда "Қалқон" жамоаси аъзоларини рағбатлантириш маросими бўлиб ўтди. Йиғилганлар ғолибларни табриклаб, келгусида юқори марраларни забт этишида самимий тилакларини билдириб ўтишди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri