Олмалиқ 24 хабарлари | Allohning panohida bo‘ling!
4.61K subscribers
32.8K photos
9.43K videos
144 files
7.74K links
Олмалиқ шаҳри хақида ҳабар ва янгиликлар бериб борувчи канал.



Хабар юбориш учун 👉 @Olmaliq24admin



Мулоқот учун гуруҳи: 👉 https://t.me/joinchat/UaJaH4p-GLesFJmZ

👉 канал: https://t.me/Olmaliqnews
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қойил

⚡️⚡️Япония, Хитой, Кореяда жамиятда ўзини тутиш қоидалари боғча ёшиданоқ ўргатилади.


Видеода Япония боғчаларидаги ҳолат тасвирланган.

P/S. Бизда ҳам шу тизим йўлга қўйилса, жамиятда сезиларли ижобий ўзгаришлар бўлармиди???

@olmaliqnews
⚡️⚡️⚡️

Бир одам эрталаб уйидан чиқаётганда хотинига дебди:
— Бугун, албатта, от сотиб оламан!
— Худо хоҳласа, денг, — эслатибди хотин.
— Худо хохласаям, хохламасаям, барибир, сотиб оламан, — дебди афанди.

Эр бозорда узоқ юриб, яхши от танлабди, баҳосини келишибди, сўнг киссага кўлини солса, пули йўқ эмиш. Унинг фиғони фалак бўлиб уйига қайтаётганда қаршисидан бир нечта отлиқ чиқибди. Улар савол беришса, у чурқ этиб жавоб қилмабди. Аччиқланган отлиқлар уни обдон калтаклаб, олдиларига солиб кетишибди.

Пул олдирган, калтак еган, ўлгудек ҳориган эр ярим тунда уйига қайтибди. Эшик тақиллаганини эшитган хотини сўрабди:
— Ким у?
— Худо хоҳласа, эрингман! — дебди.

@Olmaliqnews
⚡️⚡️⚡️

Тошкент вилоятида 2 ёшли бола 5 метрлик ҳожатхонага тушиб кетди

ФВВ хабарига кўра, 2024 йилнинг 13 май куни соат 16:58 да Тошкент вилояти Зангиота тумани “Ҳаракат” маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида ушбу уй эгасининг 2 ёшли фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб борган ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида тахминан 5 метрлик ҳожатхона чуқурлигидан болани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган.

@Olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Кола қутиси ёрдамида "wi-fi" сигналини қандай ошириш мумкин

Мен "wi-fi"ни тезлигини фақат пул бериб ошириб юрган эканман😁

@Olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#долзарб

🌞 Ёз келяпти, кўпчилик кондиционер ишлатиб касал бўлиб қолади!

Иссиқ кунларда "КОНДИЦИОНЕР" ишлатиб касал бўлиб қолмаслик сири очилди.

Яқинларга улашинг

👉 @olmaliqnews
Уйлар сотуви камайган, бироқ бирламчи бозорда нархлар сезиларли юқори

Марказий банк Кўчмас мулк бозори таҳлилини ўзбек тилида ҳам тақдим қилишни бошлади. Уйлар сотувининг сезиларли пасайиши Тошкент шаҳри (12 фоизга пасайган) ва Навоий вилоятида (20 фоиз) кузатилди.

Келгусида даврда уй-жой таклифининг кенгайиши ортидан уйлар ижараси бўйича вариантлар кўпайиб, бу нархларга таъсир қилиши кутилмоқда.

Нархлар ҳақида гапирадиган бўлсак, иккиламчи бозордаги уйлар нархи ўсиши бироз сусайиб, йиллик ҳисобда 29,6 фоизни ташкил қилган. Уйларнинг нархи долларда ҳисобланганда 17,7 фоизга ўсган. Янги уйлар (бирламчи бозор) нархи эса юқори ўсишда давом этмоқда. Тошкентдаги ижара нархлари эса 2023 йил мартига нисбатан сўмда ўзгаришсиз қолган. Долларда эса 9 фоизга пасайган. Ҳудудлар бўйича Тошкентда иккиламчи бозордаги уйларнинг 1 кв м учун ўртача нархи 15,5 млн сўм бўлиб турибди (2023 йилда 10,9 млн сўм).

@Olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Официант, менюни келтиринг!". Таом сифатсиз бўлса нима қилиш керак?

Кафе, ресторанларда таом буюртма қилдингиз ва у сиз ўйлагандай чиқмади ёки сифатсиз. Нима қилиш керак? "Нимаям қилардик, инсоф берсин!"

Тўхтанг! Сиз истеъмолчисиз, ҳуқуқларингиз бор. Видеода бундай вазиятда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида батафсил маълумот берилган.

Агар сиз ҳам шундай вазиятга дуч келган бўлсангиз, Адлия вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамкорлигидаги "Истеъмолчи адвокати" лойиҳаси орқали муаммога ечим топинг.



каналга уланиш⤵️⤵️⤵️

https://t.me/olmaliqnews
#электр

⚡️⚡️⚡️

Эртага, 15 май куни 260А-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмир ишлари бажарилиши сабабли, шаҳримизнинг "Бобур" МФЙ А.Навоий кўчасида соат 08:00дан 18:00гача электр энергияси тўхтатилади.

⚡️⚡️⚡️

Шунингдек, эртага, 15 май куни Қорақиясой нимстанциясида ОКМК томонидан таъмир ишлари бажарилиши сабабли, "Теракли" МФЙда ҳам соат 08:00дан 11:00гача электр энергияси тўхтатилади.

@Olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Ҳурматли истеъмолчилар!

“Ўзсувтаъминот” АЖнинг “Шахсий кабинет” хизмати сизларга кўплаб қулайликларни тақдим этади.

Бундан ташқари, фойдаланилган ичимлик суви ва кўрсатилган оқова сув хизматлари учун тўловларни бир қатор электрон тўлов тизимлари ҳамда бошқа замонавий ва қулай воситалар орқали амалга оширишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

@Olmaliqnews
#биласизми

⚡️Ходим тушлик вақтида ҳам ишлаб, уйга 1 соат вақтли кетса бўладими?

Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш вақти ва унинг аниқ давомийлиги ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

Янги Меҳнат кодексига асосан, берилган танаффус иш вақтига киритилмайди.

Масалан, ходим 8 соатлик иш режимида ишласа ва 1 соат танаффус олса, ўша бир соат унинг иш вақтига ҳисобланмайди. Шу ҳисобда, ходим 8 соатдан кейин эмас, 9 соатдан кейин уйига кетади.

Агар ходимга ярим соат танаффус берилса ҳам, у белгиланган иш вақтидан олдин кета олмайди.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@olmaliqnews
⚡️⚡️⚡️

❗️Мутахассис: Қўзиқориннинг истеъмолга яроқли ва заҳарли турларини бир-биридан ажратиш жуда мураккаб

🌧 Баҳорда тез-тез ёмғир ёғиши туфайли дала-даштларда қўзиқоринлар кўпаяди. Бундай пайтда уларни билиб-билмай истеъмол қилиш гоҳида нохуш ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин.

Чунки ушбу табиат неъматининг айрим турлари ўта заҳарли бўлиб, инсон саломатлиги учун хавфли ҳисобланади. Айниқса, қўзиқоринларнинг моғорлаган, шиллиқ билан қопланган ва узоқ муддат туриб қолганлари истеъмол қилинганда организмга жиддий зарар етказиши ҳеч гап эмас.

❇️ — Ўзбекистон заминида замбуруғларнинг 200 га яқин тури аниқланган. Шундан 20 га яқини истеъмол учун яроқли.

🖇 Унинг истеъмол қилиш мумкин бўлган ва заҳарли турларини бир-биридан ажратиш жуда мураккаб. Кўп ҳолларда улар бир-бирига жуда ўхшаб кетади. Яроқлиларига — оқ қўзиқорин, қизил қўзиқорин, шампиньон ва опёнок кабилар, заҳарлиларига — қизил мухамор, кулранг мухамор, сатанин, сариқ сохта қўзиқорин, сохта шампиньон ва бошқалар киради.

Айниқса, рангсиз қурбақасалла турдагиси энг заҳарли бўлиб, унинг озгина миқдори ейилганда ҳам киши ҳаётини хавф остида қолдириши мумкин. Тузланган ёки маринадланган қўзиқоринларни рухланган идишларда сақлаганда ҳам заҳарланиш рўй бериши эҳтимоли юқори.

📌 Бундан ташқари, унинг "сморчок" ва "строчок" турларидан нотўғри таом тайёрланиши ҳам заҳарланишга сабаб бўлади. Чунки унинг таркибида зарарли гельвелат кислотаси бўлиб, у сувда яхши эрийди. Шу сабабли ушбу қўзиқоринларни истеъмол қилишдан олдин қайнатиб, сувини тўкиб ташлаш керак.

🛣 Шунингдек, автомагистрал йўл ёқалари, кимёвий моддалар сақланадиган омборхоналарнинг теварак-атрофларида ўсадиган қўзиқоринлардан ҳам заҳарланиш мумкин. Сабаби машиналардан чиқадиган ис гази ва заҳарли моддаларни қўзиқоринлар таркибига сингдириб олиши мумкин. Яъни бундай ҳолларда истеъмолга яроқли бўлган қўзиқоринлардан ҳам заҳарланиш мумкин.

🤕 Асосан беморда асаб тизими фаолиятида ўзгаришлар, сўлак оқиши, кўп терлаш, кўнгил айниши, қайт қилиш, кучли бош оғриғи, ҳолсизлик, қорин соҳасида қаттиқ оғриқлар, бош айланиши, ич кетиши, кўздан ёш оқиши каби белгилар кузатилади.

🩺 Шунингдек, томир уриши секинлашади ва сустлашади, алаҳсираш, титраш кузатилади. Кўз қорачиғи кенгаяди ёки тораяди. Заҳарланган инсонга ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатилса, одатда 1-2 кундан сўнг соғайиб кетади. Акс ҳолда, беморнинг аҳволи оғирлашиб, ўлим билан якун топиши ҳам мумкин.

📄 Бундай нохуш ҳолатлар кузатилмаслиги учун ҳар бир шахс заҳарли ва заҳарсиз қўзиқоринларни ажрата олиши лозим. Бозорлар ва савдо дўконларидан ушбу маҳсулотни харид қилмоқчи бўлсангиз, гигиеник ва мувофиқлик сертификатлари ҳамда ветеринария-санитария лаборатория мутахассислари томонидан бериладиган маълумотномани талаб қилишингиз зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

@Olmaliqnews
#диққат

❗️2024 йил 15 май кунидан бошлаб пойтахтимизда жойлашган барча транспорт карта сотиш шахобчалари фаолияти тўхтатилади.

Шу муносабат билан, эндиликда АТТО транспорт карталарини харид қилиш, ҳисобини тўлдириш ва тариф сотиб олиш хизматлари Uzpost алоқа бўлимларида амалга оширилади.

@olmaliqnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма!
‘Жалолиддин Румий

🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺
🌺ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌼ВА БАРАКАТУҲУ🌼

Бугун 15 май, чоршанба.



🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹
Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга муборак бўлсин, ҳаммша дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин...


@olmaliqnews
#сана

⚡️⚡️⚡️

Бугун, 15 май - Халқаро оила куни!

Барчангизни оилангизга бахт, мустаҳкам соғлиқ, қут-барака тилаймиз! Бугун оила куни эканидан фойдаланиб, оилангизни хурсанд қилинг! Бугун эсда қоларлик кун бўлсин!

Жамиятнинг таянч устуни,
Бу даргоҳни муқаддас билинг.
Ёмонликдан авайлаб уни,
Оилангиз эҳтиёт қилинг!

Ёмон сўзу ёмон қиёдан,
Хиёнату, фаҳш, зинодан,
Ичкиликлар, кайфу сафодан,
Оилангиз эҳтиёт қилинг!

Болангизга беринг тарбия,
Имкон бўлса, қилинг хайрия,
Улғайишсин шу юрт, шу халқ дея,
Оилангиз эҳтиёт қилинг!

Илм олсин, ўқисин китоб,
Масжид сари айласин шитоб,
Пайғамбарлар қилади хитоб:
Оилангиз эҳтиёт қилинг!

@Olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ошхона учун керак бўладиган ТОП лайфхаклар!

Дўстларга улашишни унутманг ↗️

@bekobodhayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Кунига 8 стакан сув ичиш ташқи кўринишга қандай таъсир кўрсатади?

@olmaliqnews