Олмалиқ 24 хабарлари | Allohning panohida bo‘ling!
4.39K subscribers
31.6K photos
9.1K videos
138 files
7.63K links
Олмалиқ шаҳри хақида ҳабар ва янгиликлар бериб борувчи канал.



Хабар юбориш учун 👉 @Olmaliq24admin

бфе сиз вх






ф



хяф,ч

Мулоқот учун гуруҳи: 👉 https://t.me/joinchat/UaJaH4p-GLesFJmZ

👉 канал: https://t.me/Olmaliqnews
Download Telegram
#Диққат
‼️ Саудия Арабистонида Ҳаж зиёрати даврида 10 нафар ўзбекистонлик вафот этди.

2024 йилги Ҳаж мавсумида зиёрат чоғида 1300 нафар зиёратчилар вафот этишган. Улар орасида ўзбекистонлик ҳам борлиги маълум бўлди.

Канал👉 @olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Диплом бу эрга тегиш документи эмас” – Жаҳонгир Ортиқхўжаев ота оналарга мурожаат билан чиқди!

👉
@olmaliqnews
❗️ТЕЗКОР ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК АХБОРОТ!

Жорий йилнинг 30-июндан 1-июлгача кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

🔹Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.

@olmaliqnews
❗️2024-йил 1-сентябрдан айрим мактаб ходимларига 100 фоизгача устама тўлаш тартиби жорий этилади

2024-йил 1-сентябрдан ихтисослаштирилган спорт
мактаблари ходимларига ҳар ойлик 100 фоизгача устама тўлаш тартиби жорий этилади.

Бу ҳақда жорий йил 22-июнда имзоланган "Тошкент шаҳрида бокс ва гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент фармонида назарда тутилмоқда.

👉 https://t.me/olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Оилада битта фарзандга ҳар томонлама берилади

Уни тўғри сарфласа, опа-сингил жигарларига ҳам илинса давомий беради...


@olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️2024 йил 1 июлдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

— Йўл бўйидаги мактаблар олдига махсус камералар қўйилади
— Тадбиркорларнинг баъзи харажатлари қопланиб, айрим тўловлари бекор қилинади
— Республика бўйлаб ҳуқуқий маслаҳат бюролари очилади.

👉 https://t.me)olmaliqnews
⚡️⚡️⚡️

Пенсияга чиқишда иш стажи билан боғлиқ муаммолар  бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

Бугунги кунда баъзи ҳолатларда пенсия ёшига етган фуқаролар пенсия тайинланиши учун мурожаат қилганларида иш стажи кам чиқиш ҳолатлари учраб турибди.

Бу нима билан боғлиқ?

🔄Маълумки, айни вақтда Пенсия жамғармаси пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг барча маълумотларини электрон равишда тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олмоқда.

Шахснинг иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилган бўлса, “иш стажи йўқолиб қолиш” ҳолати юз бермайди.

Аксинча, фуқаро ишлаган ташкилот, корхона ва муассасалар қонунчиликка мувофиқ ходимнинг пенсия тайинлаш учун зарур бўлган маълумотларини (меҳнат стажи, иш ҳақи ва бошқалар) “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритмаган тақдирда пенсия тайинлаш вақти келганда “иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар” чиқмаслиги мумкин.

⌨️ Бундай ҳолатга тушмаслик учун расмий меҳнат фаолияти юритаётган барча фуқароларимиздан иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларга эътиборли бўлган ҳолда, иш берувчиларидан барча маълумотларини “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиб рақамлаштириб қўйишларини маслаҳат берамиз.

👤Шунингдек, ишламаётган фуқаролар меҳнат дафтарчаларидаги маълумотлар рақамлаштирилмаган бўлса, яшаш ҳудудларидаги камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилган ҳолда, меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштириб олишлари мумкин.

Айтганча, мазкур хизмат мутлақо бепул амалга оширилади.

👉 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

@Olmaliqnews
⚡️⚡️⚡️

Қайтар дунё бу. Нимани берсангиз шуни оласиз.  Экканингизни ўрасиз.

Ёлғонга ёлғон қайтади. Ҳар бир ҳаракат аҳамиятга эга. Кечирсангиз кечириласиз. Сиз берасиз, сизга берадилар, сиз бировнинг сирини ошкор қиласиз, сизникини сотадилар. Сиз хафа қиласиз, сизни хафа қилишади. Сиз ҳурмат қиласиз, сизни ҳурмат қилишади. Қайтар дунё бу - кимки нима қилган бўлса албатта қайтади. Ёвуз ниятликларни Аллоҳ балога гирифтор қилса, яхши ниятлиларни Ўзи қўллайди.

Агар бу ҳақида ҳеч ўйламаган бўлсангиз албатта фикр юритиб кўринг...

@olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
🍃Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
🍃Тинчлик омонликда отган ҳар
бир тонг,

🍃Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир

Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ


🤲🏻Аллохим, дунёда тинчлик омонлик бўлсин! Ёрдамга муҳтож инсонлар, болаларни, аёлларни, қарияларни, беморларни ўз паноҳингда асрагин! Мазлумларга ёрдам бер, ёмонларга ўзинг кифоя қилгин🤲🏻

🕊Сиз-у бизни, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни яратган эгам Ўзи паноҳида асрасин🤲

@olmaliqnews
Бугун 30-июнь – Ўзбекистонда “Ёшлар куни”.


Ўзбекистонни 60 фойизидан ортиқ
қатламини ёшлар ташкил қилади
Бугунги ёшларнинг барчаси креатив фикрга эга, замонавий билимларга иштиёқи баланд ҳамда кенг дунё қарашли ёшлардир.

Қадрли йигит-қизлар бугунги ёшлар куни байрами муборак булсин!

@olmaliqnews
#Шукуҳ
#Журналистлар_боғи

⚡️⚡️⚡️

Кеча Нурафшон шаҳрида журналистлар боғининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Республикамизнинг таниқли журналист-зиёлилари иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, Президент матбуот котиби Шерзод Асадов, вилоятдаги ёш муҳаррир, "Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси  Шоира Тўлаганова сўзга чиқиб, кўркам боғ билан ижод аҳлини қутлади.

Боғнинг тантанали очилишидан сўнг Қибрай туманида журналист-блогерлар учун  байрам тантанаси ўтказилди.

@olmaliqnews