Олмалиқ 24 хабарлари | Allohning panohida bo‘ling!
4.61K subscribers
32.8K photos
9.43K videos
144 files
7.74K links
Олмалиқ шаҳри хақида ҳабар ва янгиликлар бериб борувчи канал.



Хабар юбориш учун 👉 @Olmaliq24admin



Мулоқот учун гуруҳи: 👉 https://t.me/joinchat/UaJaH4p-GLesFJmZ

👉 канал: https://t.me/Olmaliqnews
Download Telegram
🚗Дамас сотилади.
Йили 2020 кузов 2021
🌀Ҳадавой ҳамма нарса тайёр.
❗️Олдида камроқ краска бор

Нархи 6800$

☎️ +998998571515



@olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌🕊Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳу ва барокатуҳ!
Бугун 14 май, сешанба!🍃


Тонг отганда ўқиладиган дуо
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, ла қуввата илла биллаҳи машааллоҳу кана ва ма лам йаша лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шайин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шайин ъилма»
🕋
Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир.
🕌
Бошланган Сешанба Кунимиз эзгу амаллар билан, зикрда ва шукрда ўтсин!

@olmaliqnews
#электр

⚡️⚡️⚡️

Бугун, 14 май куни ТП-144 жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, "Бўстон" МФЙдаги кўп қаватли уйлар, 41-боғчада соат 8 дан 18:00гача вақтинча электр таъминоти тўхтатилади.

@Olmaliqnews
⚡️⚡️⚡️⚡️

«Сўнгги қўнғироқ»да БИТИРУВ КЕЧАЛАРИ ва бошқа тадбирлар ўтказиш тақиқланди

25 май куни т
адбир 1 соат давом этади, унга 1, 4, 9, 11-синф ўқувчилари жалб этилади.

Турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшоми»ни ўтказиш, ўқувчилардан пул йиғиш ТАҚИҚЛАНАДИ.

@Olmaliqnews
#Биласизми

⚡️⚡️⚡️

Қуйидаги сабаблар билан боланинг боғчага кетма-кет 3 кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади:

▫️боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги сабабли;
▫️карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли;
▫️ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра.

Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади.

❗️Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.

☑️ Шунингдек, ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг боғчага қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда боғчага қатнаган кунлар учун тўланади.

@Olmaliqnews
⚡️⚡️⚡️

Дунё таълим тизимидаги ўзига хос қоидаларни биласизми?

Ҳар бир давлат таълим тизимининг ўзига хос қонун-қоидалари бор. Улар мамлакат анъаналари, одамларнинг дунёқараши, таълимга бўлган муносабат ва бошқа сабабларга кўра шаклланади. Қуйида шулардан айримларини келтириб ўтамиз.

Хитойда ўқувчиларга уйга вазифа кўп берилади. Масалан, ўқувчилар ҳафтада 14 соат вақтини уйга берилган вазифаларни бажаришга сарфлайди.

Россияда ўқув йили «Билимлар куни» билан бошланади, байрам ва дам олиш кунларига тўғри келса ҳам 1 сентябрь шу тариқа нишонланади.

Кундалик овқатланиш масаласига Францияда катта эътибор берилади, ўқувчилар таом тайёрлаш ва овқатланиш режими ҳақида мукаммал тасаввурга эга бўлиши керак.

Эронда ўғил ва қиз болалар алоҳида ўқитилади, қизларга аёл, ўғил болаларга эркак ўқитувчи дарс ўтиши шарт.

Австралияда узоқ минтақаларда яшайдиган талабаларга радио орқали дарс ўтиш тажрибаси бор.

Чилида ёзги таътил биз учун ғайриоддий муддатда, яъни декабрнинг ўрталаридан мартнинг бошигача давом этади.

Нидерландияда болалар жуда эрта — 4 ёшидаёқ мактабга чиқишади.

Исландияда мактаб ўқувчиларига тикиш-бичишдан ҳам сабоқ беришади.

Бразилияда тушликка катта эътибор қаратилади, кўп мактабларда дарслар жуда эрта, яъни эрталаб соат еттидан бошланади, тушликни эса ўқувчилар уйларига бориб оила даврасида қилишлари мумкин.

Финландияда болалар етти ёшга тўлгачгина мактабга қабул қилинади. Бундан ташқари, ушбу давлат таълим тизими самарадорлиги бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Ҳукумат тасдиқлайдиган таълим ҳужжатлари фақат йўриқнома ҳисобланиб, ўқитувчи ўзи маъқул топган услубда дарс бериши мумкин. Ўқувчиларга тўққиз ёшидан швед тили (икинчи тил сифатида), ўн бир ёшидан инглиз тили ўқитила бошлайди. Мактаб ўқувчилари камида тўртта тилни ўрганадилар.

@Olmaliqnews
📣📣📣Кончи ва металлурглар касб байрами: Нима, Қаерда, Қачон?

🫥 Касб байрамининг шукуҳи доимо ўзгача бўлади...

✈️💠 Ушбу ҳафта барча олмалиқликлар учун ёрқин воқеаларга бой ўтади десак муболаға бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни муносабати билан айни кунларда барча корхоналарда байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

💠Шунингдек, комбинат ҳомийлиги остидаги Ихтисослаштирилган муассасаларда ҳам байрамона кайфият ҳукмрон. Ушбу муассасаларда байрам дастурхонлари ёзилиб, концерт дастурлари ташкил этилади.

🫥17 май куни эса ҳамшаҳарларимизни яна бир янгилик кутмоқда. Янгитдан барпо этилган🌳🌳🌳 “Қурувчилар боғи” соат 10.00да тантанали равишда фойдаланишга топширилади.

🎉🔸🎙Шу куннинг ўзида ОКМК спорт мажмуасида Ўзбекистон кончилик ва металлургия саноати ходимлари кунига бағишланган эстрада юлдузлари иштирокидаги катта гала концерт дастури бўлиб ўтади. Унда машҳур санъаткорлар Ғиёс Бойтаев, Дилфуза Раҳимова, Ирода Искандарова, Аҳрор Усмонов, эстрада юлдузлари Ёрқинхўжа, Афрўза ва Ҳамдам Собировнинг шўх-шодон тароналари, “Наврўз” рақс ансамблининг чиқишлари барчага манзур бўлиши аниқ.

📡Мазкур байрам тадбири тўғридан-тўғри “Нурафшон” телеканали орқали эфирга берилади.

🔸18 май шанба куни эса барча ҳамшаҳарларимизни “Металллург” маданият саройи атрофида ўтказиладиган оммавий сайлга таклиф этиб қоламиз.

✈️🫥Сайлда комбинатнинг ишлаб чиқаришда эришган ютуқлари, корхоналарнинг маҳсулотлари, ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган технологик қурилмалар кўргазмалари намойиши ва турли-туман спорт ўйинлари ўтказилади.

💠Хуллас, минг маротаба эшитгандан бир маротаба кўрган афзал.

💠Барчангизни байрам тадбирларида иштирок этишга таклиф этамиз!

@olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича, йўлларда шу каби мобил радарлар хизмат олиб бораётган экан.

@olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қойил

⚡️⚡️Япония, Хитой, Кореяда жамиятда ўзини тутиш қоидалари боғча ёшиданоқ ўргатилади.


Видеода Япония боғчаларидаги ҳолат тасвирланган.

P/S. Бизда ҳам шу тизим йўлга қўйилса, жамиятда сезиларли ижобий ўзгаришлар бўлармиди???

@olmaliqnews
⚡️⚡️⚡️

Бир одам эрталаб уйидан чиқаётганда хотинига дебди:
— Бугун, албатта, от сотиб оламан!
— Худо хоҳласа, денг, — эслатибди хотин.
— Худо хохласаям, хохламасаям, барибир, сотиб оламан, — дебди афанди.

Эр бозорда узоқ юриб, яхши от танлабди, баҳосини келишибди, сўнг киссага кўлини солса, пули йўқ эмиш. Унинг фиғони фалак бўлиб уйига қайтаётганда қаршисидан бир нечта отлиқ чиқибди. Улар савол беришса, у чурқ этиб жавоб қилмабди. Аччиқланган отлиқлар уни обдон калтаклаб, олдиларига солиб кетишибди.

Пул олдирган, калтак еган, ўлгудек ҳориган эр ярим тунда уйига қайтибди. Эшик тақиллаганини эшитган хотини сўрабди:
— Ким у?
— Худо хоҳласа, эрингман! — дебди.

@Olmaliqnews
⚡️⚡️⚡️

Тошкент вилоятида 2 ёшли бола 5 метрлик ҳожатхонага тушиб кетди

ФВВ хабарига кўра, 2024 йилнинг 13 май куни соат 16:58 да Тошкент вилояти Зангиота тумани “Ҳаракат” маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида ушбу уй эгасининг 2 ёшли фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб борган ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида тахминан 5 метрлик ҳожатхона чуқурлигидан болани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган.

@Olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Кола қутиси ёрдамида "wi-fi" сигналини қандай ошириш мумкин

Мен "wi-fi"ни тезлигини фақат пул бериб ошириб юрган эканман😁

@Olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#долзарб

🌞 Ёз келяпти, кўпчилик кондиционер ишлатиб касал бўлиб қолади!

Иссиқ кунларда "КОНДИЦИОНЕР" ишлатиб касал бўлиб қолмаслик сири очилди.

Яқинларга улашинг

👉 @olmaliqnews
Уйлар сотуви камайган, бироқ бирламчи бозорда нархлар сезиларли юқори

Марказий банк Кўчмас мулк бозори таҳлилини ўзбек тилида ҳам тақдим қилишни бошлади. Уйлар сотувининг сезиларли пасайиши Тошкент шаҳри (12 фоизга пасайган) ва Навоий вилоятида (20 фоиз) кузатилди.

Келгусида даврда уй-жой таклифининг кенгайиши ортидан уйлар ижараси бўйича вариантлар кўпайиб, бу нархларга таъсир қилиши кутилмоқда.

Нархлар ҳақида гапирадиган бўлсак, иккиламчи бозордаги уйлар нархи ўсиши бироз сусайиб, йиллик ҳисобда 29,6 фоизни ташкил қилган. Уйларнинг нархи долларда ҳисобланганда 17,7 фоизга ўсган. Янги уйлар (бирламчи бозор) нархи эса юқори ўсишда давом этмоқда. Тошкентдаги ижара нархлари эса 2023 йил мартига нисбатан сўмда ўзгаришсиз қолган. Долларда эса 9 фоизга пасайган. Ҳудудлар бўйича Тошкентда иккиламчи бозордаги уйларнинг 1 кв м учун ўртача нархи 15,5 млн сўм бўлиб турибди (2023 йилда 10,9 млн сўм).

@Olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Официант, менюни келтиринг!". Таом сифатсиз бўлса нима қилиш керак?

Кафе, ресторанларда таом буюртма қилдингиз ва у сиз ўйлагандай чиқмади ёки сифатсиз. Нима қилиш керак? "Нимаям қилардик, инсоф берсин!"

Тўхтанг! Сиз истеъмолчисиз, ҳуқуқларингиз бор. Видеода бундай вазиятда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида батафсил маълумот берилган.

Агар сиз ҳам шундай вазиятга дуч келган бўлсангиз, Адлия вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамкорлигидаги "Истеъмолчи адвокати" лойиҳаси орқали муаммога ечим топинг.



каналга уланиш⤵️⤵️⤵️

https://t.me/olmaliqnews
#электр

⚡️⚡️⚡️

Эртага, 15 май куни 260А-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмир ишлари бажарилиши сабабли, шаҳримизнинг "Бобур" МФЙ А.Навоий кўчасида соат 08:00дан 18:00гача электр энергияси тўхтатилади.

⚡️⚡️⚡️

Шунингдек, эртага, 15 май куни Қорақиясой нимстанциясида ОКМК томонидан таъмир ишлари бажарилиши сабабли, "Теракли" МФЙда ҳам соат 08:00дан 11:00гача электр энергияси тўхтатилади.

@Olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Ҳурматли истеъмолчилар!

“Ўзсувтаъминот” АЖнинг “Шахсий кабинет” хизмати сизларга кўплаб қулайликларни тақдим этади.

Бундан ташқари, фойдаланилган ичимлик суви ва кўрсатилган оқова сув хизматлари учун тўловларни бир қатор электрон тўлов тизимлари ҳамда бошқа замонавий ва қулай воситалар орқали амалга оширишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

@Olmaliqnews