Олмалиқ 24 хабарлари | Allohning panohida bo‘ling!
4.61K subscribers
32.8K photos
9.43K videos
144 files
7.74K links
Олмалиқ шаҳри хақида ҳабар ва янгиликлар бериб борувчи канал.



Хабар юбориш учун 👉 @Olmaliq24admin



Мулоқот учун гуруҳи: 👉 https://t.me/joinchat/UaJaH4p-GLesFJmZ

👉 канал: https://t.me/Olmaliqnews
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️

Бир киши хотини билан ҳеч яхши чиқишолмайди. Уйда ҳар куни оддий нарсалар туфайли тортишув бўларди. Киши бу тортишувлардан безор бўлиб ажрашишни истади. Буларнинг муноқашалари туфайли икки тараф оилаларнинг ҳам орасига совуқчилик тушади. Киши бир кун паришон ҳолда, маслаҳат сўраш учун кўпни кўрган, одамларнинг ҳурматини қозонган бир аҳли илм зотнинг олдига бориб, аҳволини айтади. У зот:

— Энди ажрашсанг ҳам ҳеч бир ўзгариш бўлмайди. Бир ой умринг қолибди, нима қилсанг қил, дейди.

Бу гапни эшитган киши даҳшатга тушиб, ранги оқарган ҳолда чиқиб кетади. Йўлда учраган танишларидан рози ризолик сўрай бошлайди. Уйига қайтиб, "хотин кел, шунча пайт сени хафа қилдим, яхши эр бўлолмадим, ҳаққинга риоя  қилолмадим, мени кечир, мендан рози бўл", дейди.

Хотини," тавба, бу одамга нима бўлди, бундай гаплар гапиряпти", деб унга раҳми келиб:

— Бей, аслида сиз рози бўлинг, мен доим беодоблик қилдим, сизни кўп ранжитдим, дейди. Икковининг ҳам қалби юмшаб кўзлари ёшланади…

Кейин эр, хафалашган қайнотасиникига боради. Улардан ҳам йиғлаб розилик сўрайди. Хотини ҳам, қайнонасидан кечирим сўрайди. Энди уйда ҳар кун жаннатий ҳаётда яшардилар ва бир-бирларини ҳеч ранжитмасдилар…

Лекин у киши, хотинига, муҳтарам зот айтгани ҳақида ҳеч гапирмайди. Бир ой тўлишини санай бошлайди. Кунлар яқинлашгунча яхшиликлари ортар, кечалари ибодат қиларди.

Унинг яхши ишлари кўпайгани сари хотинини ҳам, икки оиланинг ҳам муносабатлари илиқлашиб, яхшиликлари ортиб борарди.

Бир ой ўтади. Ҳа бугун ўлади, эртага эса… Лекин ўлмайди. Аниқ бир ой демади, бир ой атрофида, деди. Балки бир неча кун ҳали бордир, деб ўйлайди.

Бир неча кун кутди, яна ўлмади. Кейин у зотнинг олдига бориб сўрайди:

— Афандим, мен ўлмадим.

— Ўлиш нимаси? — дейди у зот.

— Афандим, сиз бир ойча умринг қолди, дегандингиз, бир ой бўлди. Бироқ мен ўлмадим.

У зот эса:

— Биродар, мен сени қачон ўлишингни билмайман, лекин шуни биламанки, ўлим ҳақ, бир кун албатта ўласан. Ўладиган одам жанжал, низо билан ҳаётини заҳарламайди. Ҳозирги ҳаётингиздан хурсандмисан? — дейди.

— Ҳа, ҳеч тортишмаяпмиз.

— Қани, энди шундай давом этинглар, — дейди у зот.

У оиланинг икки фарзанди бўлиб, гулдай яшнаб улғаядилар.

Хулоса шуки, ҳаётимиздаги кўп муаммолар ўлимнинг ҳақ эканини унутишимиз туфайлидир!

@Olmaliqnews
#депутат_қабули

⚡️⚡️⚡️

"Саховат" ва "Олмалиқсой" маҳаллалари аҳолиси диққатига!


Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг 12-сайлов округи депутати Умаров Фарҳод Яркулович "Маҳалла еттилиги" ва масъуллар билан биргаликда "Саховат" ва "Олмалиқсой" маҳалласи аҳолисининг мурожаатларини қабул қилади.

Вақти: 2024 йил 13 май душанба куни соат 16:00.
Манзил: "Саховат" МФЙ биноси.

Мурожаатларингизни мазкур бот манзилга ҳам йўллашингиз мумкин: ✍️ @Abdurayimov_bot

@Olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
❗️Эрталабда оч қоринга қайнаган илиқ сув ичиш мўъжиза юз беришига сабаб бўлади:

- Организм заҳарлардан тозаланади;
- Қон босими тушади, бош оғриғи кетади;
- Танадаги ёғлар эрийди;
- Тери таранглашиб, ёшара бошлайсиз...

Яқинларга улашинг!

👉 https://t.me/olmaliqnews
Бутун дунёда ягона бўлган Mercedes G-class MANSORY Gronos 6x6 Ўзбекистонга олиб келинди. Бу машинадан атига 10 дона ишлаб чиқарилади. Ва уларнинг биринчиси Тошкентга келди.

Нархи қизиқми? Божхона тўловларсиз 1 миллион 800 минг доллар туради.😳

👉🏻@Olmaliqnews
💰Соғлик учун жуда фойдали машқ бу пул санаш:

🔺– Суяклар оғриғини қолдиради;
🔺– Қон босимини меёрига солади;
🔺– Тиш ва бош оғриғини тўхтатади;
🔺– Кўриш қобилияти, иштаҳа, ташқи кўринишни ва яшаш тарзни яхшилайди.

Ушбу машқни тез-тез бажариб туриш тавсия этилади

👉 https://t.me/olmaliqnews
#эшитмадим_деманглар

⚡️⚡️⚡️

15 май - Оила куни муносабати билан шаҳримизда "Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи" кўрик-танлови ўтказилади.

Шу муносабат билан кўрик-танловда иштирок этиш истаги бўлган оилалар ҳужжатларини ўзлари яшаб турган маҳалла фуқаролар йиғинига топширишлари ва уларнинг тавсиялари асосида танловнинг шаҳар босқичида қатнашишлари сўралади.

@Olmaliqnews
#диққат

⚡️⚡️⚡️

Олмалиқ кон-металлургия комбинати ходимлари диққатига!

"Ипотека-банк" Олмалиқ филиалидан берилган HUMO пластик картангиз муддати тугаётганлиги сабабли, 2024 йил 1 июлгача янги картага алмаштиришингизни сўраймиз.

Сизга қулайлик яратиш мақсадида шанба, дам олиш кунлари ҳам соат 9:00 дан 18:00 гача хизмат кўрсатамиз.

Ҳамкорлигингиз учун олдиндан раҳмат!

Ҳурмат билан АТИБ Ипотека банк Олмалиқ филиали.

@Olmaliqnews
⚡️⚡️⚡️

❗️ Ўзини ўзи банд қилган аҳолига бизнес ташаббусларини молиялаштириш учун кредитлар берилади

📑 02.04.2024 йил кунги ПҚ-149-сон "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинган

🔷 Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган, бироқ асосий иш жойига эга бўлмаган шахсларга қуйидагича ажратилиши белгиланган:

🔷 33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;

🔷
Ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;

🔷 Ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;

🔷 10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз.

🔷 Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ваколатли банклар билан биргаликда 2024 йил 1 июлдан маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши мониторингини ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этади.

Револъвер асосда дегани, — бир муддатга олинган кредит қайтарилганидан кейин аввалги тузилган шартномага кўра, қўшимча музокараларсиз яна шунча миқдорда кредит олиш маъносини билдиради.

@olmaliqnews
#диққат

Болага телефоннинг зарари қандай?


Асосий зарари бу бош мия тўқималарининг зарарланиши, айрим тадқиқотчилар фикрига кўра, бирданига эмас, балки орадан 15-20 йил ўтгачгина аниқ намоён бўлади. Шу сабабли улар яқин келажакда бош мия ўсмаси билан хасталанган ёшлар сони кескин ошиб кетади, деб ҳисоблашмоқда.

Негаки, ҳар куни атиги 15-дақиқа мобил телефонда гаплашишнинг ўзи мияда саратон ўсмаси ҳосил бўлиши учун етарлидир. 

@olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
⚡️Бир йилда 22 та эрта никоҳ ҳолатлари аниқланган

Республика бўйича ўтган даврда 41 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Батафсил 👉🏽 @olmaliqnews
🚗Дамас сотилади.
Йили 2020 кузов 2021
🌀Ҳадавой ҳамма нарса тайёр.
❗️Олдида камроқ краска бор

Нархи 6800$

☎️ +998998571515



@olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌🕊Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳу ва барокатуҳ!
Бугун 14 май, сешанба!🍃


Тонг отганда ўқиладиган дуо
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, ла қуввата илла биллаҳи машааллоҳу кана ва ма лам йаша лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шайин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шайин ъилма»
🕋
Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир.
🕌
Бошланган Сешанба Кунимиз эзгу амаллар билан, зикрда ва шукрда ўтсин!

@olmaliqnews
#электр

⚡️⚡️⚡️

Бугун, 14 май куни ТП-144 жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, "Бўстон" МФЙдаги кўп қаватли уйлар, 41-боғчада соат 8 дан 18:00гача вақтинча электр таъминоти тўхтатилади.

@Olmaliqnews
⚡️⚡️⚡️⚡️

«Сўнгги қўнғироқ»да БИТИРУВ КЕЧАЛАРИ ва бошқа тадбирлар ўтказиш тақиқланди

25 май куни т
адбир 1 соат давом этади, унга 1, 4, 9, 11-синф ўқувчилари жалб этилади.

Турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшоми»ни ўтказиш, ўқувчилардан пул йиғиш ТАҚИҚЛАНАДИ.

@Olmaliqnews