Олмалиқ 24 хабарлари | Allohning panohida bo‘ling!
4.29K subscribers
30.1K photos
8.54K videos
130 files
7.35K links
Олмалиқ шаҳри хақида ҳабар ва янгиликлар бериб борувчи канал.



Хабар юбориш учун 👉 @Olmaliq24admin












Мулоқот учун гуруҳи: 👉 https://t.me/joinchat/UaJaH4p-GLesFJmZ

👉 канал: https://t.me/Olmaliqnews
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

Ҳар бир инсоннинг кўнглида меҳр бор: гоҳида яширин, гоҳида ошкор!
Ҳамманинг онгида яхши фикр бор, амалга ошириш учун уни ниятга айлантирса бас. Одамзотнинг руҳиятида эзгу ишларга иштиёқ бор, бу қилган амалларида кўринади...
Сизнинг ҳам яхши ниятларингиз эзгу ишларга васила бўлсин. Яна бир янги кунингиз муборак бўлсин. Ассалому алайкум!

@olmaliqnews
#Ҳаётий_мисол

⚡️⚡️⚡️

Бамбук фалсафаси

Хитойда бир турдаги бамбук дарахти бор. Бу бамбук дарахти экилганидан кейин 5 йил давомида ҳеч қанақа ўсишсиз, бир хил сақланиб туради. Кўпчилик ташқаридан қараганда ўсиш бўлмаяпти деб ўйлайди. Лекин аслида шу 5 йил давомида пастга қараб илдиз отаётган бўлади ва 5 йилдан кейин шунақа даражада тез ўсиб кетади-ки, 60 кунда 50-60 метргача ўсиб кетадиган ҳолатлар бўлади.

Инсондаям шунақа, бирор ишни қилишга киришган пайт бошланишида ҳеч қанақа натижа кўрмайди. Бу дегани инсон ўсмаяпти дегани эмас. Ўсяпти, фақат ўзига шу даврда фундамент қураётган бўлади. Шу фундамент яхши қуриб олинса, кейин ўсиш тезлашиб кетади.

Шундай экан, фундаментни қуришдан тўхтаманг, бир кун келиб албатта баландга кўтариласиз!

@Olmaliqnews
⚡️⚡️⚡️

Меҳмон кўп ташриф буюрадиган хонадон – Аллоҳга суюкли хонадондир.

Каттаю, кичикларга бирдек эшиги очиқ уй нақадар гўзал. Бундай уйга осмондан раҳмат ва барака нозил бўлур.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ бир қавмга яхшиликни истаса, уларга ҳадя ато қилади", деганларида, саҳобалар: "Ўша ҳадя нима экан?" деб айтишди. Шунда у зот: "(Бир хонадонга) меҳмон ризқи билан кириб келиши, кетишида бўлса ўша хонадон аҳлининг гуноҳини олиб кетишидир", дедилар. (Абу Нуъайм ривояти).

Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Меҳмон жаннатга йўлловчидир", дедилар.
Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин", дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти

@Olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_холос

⚡️⚡️⚡️

4 йил инглиз тилини овора бўлиб ўрганиб юрган эканмиз

Мана, бир пастда мияга ўрнатиб бериш хизмати ҳам пайдо бўлибди 😅

@Olmaliqnews
#Байрам_муборак

12 май - Халқаро ҳамширалар куни!


Ҳурматли ҳамширалар, сизларни бугунги Халқаро ҳамширалар куни билан чин дилдан табриклаймиз!

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, шарафли ва машаққатли касбингизда сабр-тоқат ҳамда улкан зафарлар тилаймиз.

Байрамингиз муборак бўлсин

👉
@olmaliqnews
⚡️⚡️⚡️

Икки йигит суҳбатлашди:

- Қаерда ишлайсан?
- Фалон жойда.
- Ойлигинг қанча?
- 300 минг.
- Атиги 300 мингми? Оз-ку? Шунчани қандай етказасан?
Бу гапни эшитиб ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини сўраб, шикоят қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди.

Бир аёл бошқасидан сўради:

- Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди?
- Ҳеч нима.
- Шу тўғрими? Йўқ, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у арзимаган бўлса ҳам совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми?
Бу гаплар уни юрагини қиздирди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Ахири совға ўрнига талоққа эришди.

Бу муаммо қаердан пайдо бўлди ўзи? Танимаган, билмаган бир аёлнинг оғзини бир четидан осон чиққан гапларидан. У шунчаки айтди. Кетди.

Ота хотиржам яшарди. Ундан сўрашди:

- Нима ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди?
-Иши қийин. Буш вақти кам.
-Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми?
Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Лойқаланди.

Ибрат:

Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим.
«Нимага буни сотиб олмайсан?». «Нимага бунинг йўқ?». «Қандай қилиб эрингга чидайсан?». «Ҳайдавор уни, хотин бўлмайди, у». «Қандай қилиб шунга йўл қўйдинг?»..
Ҳам эшитамиз. Ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай таъсир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий сўз билан бир инсоннинг ҳаётини ағдарамиз...

@Olmaliqnews
#Диққат #Тарқатинг
❗️Телеграмда вирус тарқалмоқда
!

Фирибгарлар Сизга телеграм орқали «Telegram Premium» номли сохта ҳаволани юборишади. Уларнинг мақсади аккаунтингизни бошқариш ва эгаллаб олишдир.

Агар ҳаволага кириб, Сизга келган кодни киритсангиз, контактларингизга «MIB», «IIB» каби зарарли ҳаволалар тарқатилади ва аккаунтингиз фирибгар бошқарувига ўтади, ўзингизни эса аккаунтингиздан чиқариб юборади.

Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади:
- икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг;
- смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;
- мессенжернинг «Қурилмалар» бўлимидаги «Фаол сеансларни» текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.

@Olmaliqnews
#Диққат

⚡️Ерни ўта кучли G-5 даражада магнит бўрони қоплади

Сезяпсизми, эрталабдан бери бош оғриғи ёки ланчлик, қувватсизлик бор, сабаби, Ерни магнит бўрони қоплабди

Ярим тундан магнит кучая бошлайди ва 2 кун давом этади

Кўпроқ сув ичинг, ёғли овқатлар еманг, яқинларни огоҳлантиринг
👇

https://telegram.me/olmaliqnews
#сув

💧💧💧

Бугун, 12 май куни соат 12:00 дан Улуғбек кўчасида марказий ичимлик сув қувуридаги задвижкани таъмирлаш ва носозлигини бартараф этиш мақсадида Увайсий, "Ойдин", "Кўрпасой", Чўлпон, Ибн Сино МФЙларда вақтинча ичимлик сув таъминоти тўхтатилди.

Диспетчерлик хизмати: соат 24/7, 706152285, 706152170

@Olmaliqnews
⚡️⚡️⚡️

Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси 3-сонли Оилавий поликлиника ЭКГ ҳамшираси Шахноза Жалолова 12 май - Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан "Ҳамшира 2024" кўрик-танловида шаҳар миқёсида биринчи ўринни қўлга киритиб, вилоятда фахрли ўринни эгаллади.

Ёшларимизга омад тилаймиз, тиббиёт ходимлари, эл хизматидан чарчаманглар.

@Olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Энди ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга мавсумий ишга бориши мумкин

Бу бўйича икки томонлама келишувга эришилди.

Канал👉 @olmaliqnews
Энг оғир касб бу уй бекаси:

• Ойлик йўқ
• Дам олиш куни йўқ
• Отпуска йўқ
• Эртароқ кетолмайсан
• Иш умуман тугамайди

Энг ачинарлиси хамма сени, у ишламайди, у уйда ўтиради дейишидир

Уй бекаларига юбориб қўямиз, соғ бўлсинлар!

Канал манзили 👉@olmaliqnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Онамга 20 минг...😢

Жудаям таъсирли видео, охиригача кўринг, яқинларга юборинг, сабоқ олинг.

@Olmaliqnews
#огоҳ_бўлинг

⚡️⚡️⚡️

Телеграмдан МИБнинг номидан шунақа файллар келаяпти, зинҳор уни оча кўрманг.

Фирибгарлар шу йўл орқали пластик картангиздаги пулларни ечиб олмоқчи.

Яқинларингизни ҳам огоҳлантиринг!

@Olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

“Ҳаммасини кайф-сафога сарфладим” — 1,5 млрд сўмни ўзлаштирган андижонлик хакер надомати (видео)

“Дадам ички ишлар ходими, онам ўқитувчи. Ўзим жами 42 та пластик картадан 1,5 миллиард сўмни ўзлаштирганман. Ўғирланган пулларни беш ой давомида ўз эҳтиёжларим учун сарфлаганман. Радар сабаб ҳамма сирларим фош бўлган”, — дейди маҳкум.

Батафсил

@olmaliqnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Баъзида одамларда йўқ одамгарчилик ҳайвонларда бўлади…

@olmaliqnews