Olimjon Haydarov
6.88K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
Қўқондаги ёниб кетган бозорни фавқулодда чиқиш йўлакларига ҳам дўконлар қурилмоқдами?

Қўқондан келган хабарга кўра айнан фавқулодда ҳаракатланиш йўлак(пожарний ход)лари савдогарларга бериб юборилиши натижасида ёнғин ўчириш имкони бўлмай ёниб кетган бозорни қайта қуриш жараёнида яна шундай фавқулодда йўлга дўкон қурилмоқда. Қуйидаги расмда ёнғин содир бўлган бозор - "Мумтоз" бозоридан "Буюк ипак йўли" бозорига ўтиш(ва аксинча ҳаракатланиш учун мўлжалланган) йўлакка дўкон қурилаётгани тасвирланган.

Бу қурилишни бирор режа билан қилишяптими ўзи?
Кимдир лойиҳа қилиб, назорат қиляптими?

Бозорни камида 51 фоиз эгаси бўлган Қўқон шаҳар ҳокимлиги , шаҳар ҳокими Marufjon Usmonov , қурилиш бўлими, мутахассислар, бу ерни назорат қиласизларми?
Ёки битгач "энди қуриб қўйилибди, тураверсин савдогар" дейсизларми?

Бу қурилиш Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан ҳам назорат қилинмоқдами?

Расмдаги ҳолатга изоҳ кутиб қоламиз.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
Photo
Бироз аввал Қўқондаги бозорни фавқулодда чиқиш йўлига дўкон қуриб қўйилгани ҳақида ёзгандим.

Шахсан Қўқон шаҳар ҳокимининг топшириғи билан буздирилибди. Рахмат.

Аввалги постдаги савол ҳалиям актуал?
Бозор қурилиши лойиҳа-режа билан қурилмоқдами, ёки имкон қадар кўпроқ дўкон қуриш мақсадида қурилмоқдами? Бу бир савдогар томонидан кўриб қолиб, менга жўнатилгани. Шу нарса ёритилмаса, дўкон қолаверармиди? Умуман балки бозорни бошқа ҳудудларида ҳам шундай режа-лойиҳасиз дўконлар қурилаётгандир а?

Ўртоқлар, кимдир бу қурилишларни назорат қиляптими, йўқми?

Ёки "Ризқ барака савдо комплекси" мчж ва унинг раҳбари Жамол акага хоҳлаган жойига ва хоҳлаганча миқдорда дўкон қуриш рухсати берилганми?
Шундай "махсус рухсат" бўлса ким томонидан берилган?

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
Video
🔔O'QISHGA TAKLIF QILAMIZ
 Bunday imkoniyatni qo'ldan boy bermang
🇺🇿🇰🇷O'zbekiston-Koreya hamkorligi doirasida tashkil etilgan, vodiyda yagona bo'lgan Farg'ona shahridagi (KOICA) kasb-hunarga o'qitish markaziga o'qishga taklif etamiz. Imtixonlarsiz, ortiqcha xujjatlarsiz, 6+2 dastur asosida 8 oy davomida mutlaqo bepul professional darajada kasb egasi bo'lasiz. Bitirganingizdan so'ng MDX davlatlariga o'tadigan davlat namunasidagi DIPLOM beriladi.
                                                                                                                                                               🎓🎓🎓KASB YO'NALISHLARIMIZ:
💻 AXBOROT TEXNOLOGIYALARI (IT) - Web dasturlash, Grafik dizayn(AutoCAD, 3DMax), Tarmoq administratori, Kompyuter texnigi;
🚘 AVTOMOBIL SERVISI - Avtomobilni to'liq qismlar o'rgatiladi (Kuzov ishlari, Motor, Diagnostika, Xodovoy, Balansirovka, Elektrik);
🔌 ELEKTR VA ELEKTRONIKA -  Elektr montaj, Ketma-ketlik, Mikroelektronika, Sanoatni avtomatlashtirish;
🧶 TIKUVCHILIK  - Liboslar dizayni, eskizini chizish, loyihalash, bichish, tikish;
🫦 KOSMETOLIGYA - Soch turmaklash va modellashtirish, Yuz parvarishi, Pardoz(pedikyur, manikyur), Sartarosh stilistik ishi;
                                                                                                                                  ❇️❇️AFZALLIKLAR:❇️❇️
💵Stipendiya:
MAVJUD (xududiy bandlik bo'limidan);
🛏Yotoqxona: BEPUL (barcha sharoitlar mavjud);
📗Dars jarayoni:    
- Koreya ta'lim texnologiyasi;
- Professional o'qituvchilar;
- 70% amaliy + 30% nazariy;
- Dushanba - Juma;
- Har kuni 08:00-15:00 gacha;
📌O'quv talablari: 
- Maqsadingizni aniq qo'ying;
- 6 oylik vaqtingizni aniq taqsimlang;
- Darslarga muntazam qatnashing;
                              
🗣XUJJAT TOPSHIRISH TARTIBI:
1. Bizdagi kasb yo'nalishlardan birini tanlaysiz;
2. O'zingizni hududingizdagi bandlik bo'limi (mehnat birja)ga borib yo'llanma olasiz. (Masalan: Men Farg'ona shahridagi KOICA kasb-hunarga o'qitish markazini "Axborot texnologiyalari" yo'nalishida o'qimoqchiman deysiz);
3. Bandlik bo'limidan yo'llanma berilgan taqdirda pasportingizni asl nusxasi bilan markaz rahbariyatiga topshirasiz.

📱Murojaat uchun :
+998 (90) 584-88-83; +998 (99) 839-72-70

MANZILIMIZ: Farg'ona shahar, Al-Farg'oniy ko'chasi, 112-uy;
MO'LJALL: Farg'ona don maxsulotlari AJ ro'parasida;

Lokatsiya
🔔O'QISHGA TAKLIF QILAMIZ
 Bunday imkoniyatni qo'ldan boy bermang
🇺🇿🇰🇷O'zbekiston-Koreya hamkorligi doirasida tashkil etilgan, vodiyda yagona bo'lgan Farg'ona shahridagi (KOICA) kasb-hunarga o'qitish markaziga o'qishga taklif etamiz. Imtixonlarsiz, ortiqcha xujjatlarsiz, 6+2 dastur asosida 8 oy davomida mutlaqo bepul professional darajada kasb egasi bo'lasiz. Bitirganingizdan so'ng MDX davlatlariga o'tadigan davlat namunasidagi DIPLOM beriladi.
🎓🎓🎓KASB YO'NALISHLARIMIZ:
💻 AXBOROT TEXNOLOGIYALARI (IT) - Web dasturlash, Grafik dizayn(AutoCAD, 3DMax), Tarmoq administratori, Kompyuter texnigi;
🚘 AVTOMOBIL SERVISI - Avtomobilni to'liq qismlar o'rgatiladi (Kuzov ishlari, Motor, Diagnostika, Xodovoy, Balansirovka, Elektrik);
🔌 ELEKTR VA ELEKTRONIKA - Elektr montaj, Ketma-ketlik, Mikroelektronika, Sanoatni avtomatlashtirish;
🧶 TIKUVCHILIK - Liboslar dizayni, eskizini chizish, loyihalash, bichish, tikish;
🫦 KOSMETOLIGYA - Soch turmaklash va modellashtirish, Yuz parvarishi, Pardoz(pedikyur, manikyur), Sartarosh stilistik ishi;
❇️❇️AFZALLIKLAR:❇️❇️
💵Stipendiya:
MAVJUD (xududiy bandlik bo'limidan);
🛏Yotoqxona: BEPUL (barcha sharoitlar mavjud);
📗Dars jarayoni:    
- Koreya ta'lim texnologiyasi;
- Professional o'qituvchilar;
- 70% amaliy + 30% nazariy;
- Dushanba - Juma;
- Har kuni 08:00-15:00 gacha;
📌O'quv talablari: 
- Maqsadingizni aniq qo'ying;
- 6 oylik vaqtingizni aniq taqsimlang;
- Darslarga muntazam qatnashing;
                              
🗣XUJJAT TOPSHIRISH TARTIBI:
1. Bizdagi kasb yo'nalishlardan birini tanlaysiz;
2. O'zingizni hududingizdagi bandlik bo'limi (mehnat birja)ga borib yo'llanma olasiz. (Masalan: Men Farg'ona shahridagi KOICA kasb-hunarga o'qitish markazini "Axborot texnologiyalari" yo'nalishida o'qimoqchiman deysiz);
3. Bandlik bo'limidan yo'llanma berilgan taqdirda pasportingizni asl nusxasi bilan markaz rahbariyatiga topshirasiz.

📱Murojaat uchun :
+998 (90) 584-88-83; +998 (99) 839-72-70

MANZILIMIZ: Farg'ona shahar, Al-Farg'oniy ko'chasi, 112-uy;
MO'LJALL: Farg'ona don maxsulotlari AJ ro'parasida;

Lokatsiya
Қўқон шаҳар ҳокими алмашиши керакми?

1-қисм.

Аслида бу саволга фақат Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev жавоб бериши мумкин. Сабаби қонун бўйича одатда ҳудудлар ҳокимларини Президент таклиф қилади, маҳаллий кенгашлар номигагина тасдиқлайди(бундай дейишга сабаб бирор марта Президент таклиф қилган номзод рад этилмаган). Келинглар ҳозирги ҳоким қанчалик бу лавозимга лойиқ, ёки йўқлигини биргаликда таҳлил қиламиз.

Marufjon Usmonov аввал ҳам(2004-2006 йилларда) Қўқон шаҳрига ҳоким бўлган. 2018-йилда қайта шаҳарга ҳоким бўлганида одамлар икки сабаб билан унга симпатия билдиришган. Биринчиси, аввалги ҳокимлик давридаги мардлиги(ҳокимликдан бозоргача одамлар билан бирга юриб боргани), иккинчиси ҳокимни Қўқонлик бўлгани. Лекин афсуски ҳозирча M. Усмонов бошқаруви даврида шаҳарда деярли олдинга силжиш, ривожланиш кўзга ташланмаяпти. Айрим соҳалардаги ҳолатларни таҳлил қилиб чиқамиз.

1. Иқтисодий ҳолат.
Умуман олганда M.Усмонов ҳокимлик даврида иқтисодий ўсиш юқорилади. Ҳокимлик матбуот хизмати бу ўсишни ҳокимга боғлашга ҳаракат қилмоқда, зеро бундан бошқа арзирли ижобий ўзгаришни ўзи йўқ. Лекин бу ўзгаришни ҳам ҳокимни ҳаракатлари меваси дейиш қийин. Сабаби Қўқон тадбиркорлар шаҳри, шаҳардаги фуқароларнинг асосий фаолияти тадбиркорлик. Қўқонликларга иқтисодий ўсиш учун аслида ҳокимни кераги ҳам йўқ. Бу ўсиш аслида яхши, ишбилармон ҳоким бўлганида, каррасига юқори бўлар эди. Яъни, хулоса қилсак, тадбиркорлар шаҳрига яхши иқтисодчи ҳоким бўлганида, иқтисодий ўсиш ҳозиргидан каррасига юқори бўлар эди, ҳозирги "ютуқ" аслида етарли ўсиш эмас.

2. Ижтимоий ҳолат дабдала бўлган. Аслида маъмурий раҳбар бўлган хоким асосан ижтимоий масалаларни яхшилаши керак эди. Аксинча бўлди. Усмонов шаҳарга ҳоким бўлгач ижтимоий ҳолат ёмонлашди.

3. Таълим. Шаҳарда мактаб таълими бу даврга келиб "кўмилди". Шундай катта имкониятларга эга шаҳар, қачонлардир Туркистон ўлкасининг таълимига бешик бўлган шаҳар ҳозир вилоятда энг охирги ўринларга тушиб қолгани ачинарли. 2021-2022 ўқув йилида шаҳар бўйича жами 2862 нафар мактаб ўқувчисидан бор йўғи 558 нафари - 19.5 фоизи Олий таълимга ўқишга кирган. Қўқон шаҳри Фарғона вилоятидаги 19 та ҳудуддан 18-ўринни эгаллаган(Сўх тумани 19-ўрин).

4. Жиноятчилик. Шаҳарга М.Усмонов ҳоким бўлгач ўсган "соҳа"лардан бири жиноятчилик. Мактаб ёшидаги ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жиноятчилик бўйича Қўқон шаҳри Республикадаги 200 дан ортиқ туман/шаҳарлар ичида биринчи ўриндан жой олган! 2022-йил давомида Қўқонда мактаб ёшидаги ўсмирлар ва ёшлар томонидан 67 та ҳолатда жиноят содир этилган. Шунчаки даҳшат!
Катталар орасида жиноятчилик кўрсаткичи бўйича ҳам шаҳар Республикада олдинги ўринларда.

5. Экология. Охирги 5 йилда шаҳарда яшил ҳудудлар кескинлик билан камайиб, ўрнига турли қурилишлар қилинмоқда. Натижада шаҳар кундан кунга яшашга яроқсиз ҳолатга тушмоқда.

6. Тартибсиз ер ажратиш ва қурилишлар.
Бу Маъруфжон Усмонов даврининг энг ачинарли меваси. Айнан шу даврда шаҳарда тарихда бўлмаган даражада кўп ерлар қурилишлар учун ажратилди. Шаҳарда қурилишлар шу даражада бетартиб ва режасиз қилиндики, ҳозир шаҳарсозлик нормасига қараб, назоратга олинса, қурилишларни ярми ҳам қолмаса керак. Биргина "ақлли бекат"лар учун 500 дан ортиқ ҳоким қарори чиқарилди, лекин шундан лоақал бирортаси низом талаби бўйича қурилмаган. Шаҳарсозлик нормалари, архитектура қоидаларига риоя қилинмай, шаҳарни қаерида бўш жой бўлса, ҳаммасига қурилишлар, уйлар, дўконлар ва бошқа тартибсиз қурилишлар қилиб ташланди. На назорат, на режа бор. Натижада шаҳарда кўнгилочар ва яшил ҳудудлар кески камайди, ҳаракат қийинлашди. Энг ачинарлиси аксар ҳолатларда берилган рухсатлар ҳоким қарорлари билан амалга оширилган. Ҳатто мактаб ва боғчалар ҳудудлари, бинолари ҳам аввал ҳокимлик балансига қайтарилиб, кейин ҳоким қарори билан тадбиркорларга бериб юборилган. Бу ишлар ҳозир ҳам давом этмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Қўқон шаҳар ҳокими алмашиши керакми?

2-қисм.

7. Бозор.
Қўқон азалдан савдогарлар шаҳри бўлгани сабаб бозор муҳим ўрин тутган. М. Усмонов ҳоким бўлган вақтда унга қўйилган вазифалардан бири шаҳар марказида кун сайин катталашиб, тартибсизлашиб бораётган бозорни шаҳар ташқарисига олиб чиқиш ва тартибга солиш эди.

Лекин бунинг акси бўлди. Аввало бозор жойида қолди.
Бозор автотураргоҳлари савдо бозори қилинди. Бозорлар орасидаги фавқулодда ҳаракат йўлаклари айни Усмонов ҳокимлик вақтида сотувчиларга бериб юборилди(тахминан 2000 киши жойлашган автомобиль йўли). Юқори кучланишли электр ўтказиш ҳудудларига бозорлар қурилди. Бозор максимал тартибсиз ҳолатга келди, натижада кичиккина ёнғин сабаб бир нечта бозорлар, тахминан 4000 дан ортиқ тадбиркорми бозордаги бор мол-мулки ёниб кетди.

Шунингдек Тиббий хизмат кўрсатиш анча орқада, юқумли касалликлар бўйича шаҳар энг олдинги ўринларда, футбол ватанида футбол деярли ўлган, айнан Усмонов ҳокимлик даврида стадион фаолиятини тўхтатган, шаҳарда йўл белгилари сони кам, камида 7000 тага яқин йўл белгилари қўйилиши шарт, Қўқон вилоятдаги атига 3 та шаҳардан бири бўлишига қарамай шаҳарда истироҳат боғи мавжуд эмас, бошқа бир қанча санаб тугатиб бўлмас муаммолар бор.

Бу шаҳардаги вазиятлардан бир парча холос. Ҳаммасини ёзиб чиқиб бўлмайди.
Бу саналганларга балки ҳоким тўғридан тўғри жавобгар эмасдир.
Лекин шаҳар ҳокими шаҳарни "президенти". Унга бутун тузилмалар устидан мутлақ назорат ҳуқуқи берилган, шундай экан шаҳардаги ҳар қандай ҳолатга ҳокимлар жавобгар.

Қўқон халқи андишали халқ. Ҳокимни камчиликларига доим кўз юмишган. Улар ҳеч қачон ҳокимни камчиликларини айтишмайди.

Ҳозир Қўқонда текширувчилар иш олиб боришмоқда. Sardor Umurzakov , Sherzod Asadov акалар, вилоятдаги махсус гуруҳ юқоридаги ва бошқа ҳолатларни яхшилаб ўрганишса яхши бўларди. Текширув натижалари, реал вазият ҳақида Президентни огоҳлантиришларини, уларга қараб Президент муносиб қарор чиқаришидан умид қиламан.

M. Усмонов балки яхши инсон, яхши юристдир, лекин Қўқондек салоҳиятли шаҳарга, шахсий фикримча яхши ҳоким бўла олмаяпти, демак бунинг ўзи яхши ҳоким бўлишга камлик қилади.

Қўқондек салоҳиятли шаҳар бугунгидан яхшироқ бўлишга лойиқ. Умид қиламиз, эртагалик ташриф давомида Президент томонидан тўғри, муҳими Қўқонликлар учун манфаатли қарор қабул қилинади.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Facebookдаги шарафсиз тролларга қарши биргаликда курашиш учун фаол ёшлар Telegramда гуруҳ очишибди

Гуруҳ очишдан мақсад тармоқ фаолларини туҳмат ва асоссиз гаплар билан ҳақорат қилиб, обрўсизлантираётган шарафсиз тролларни биргаликда спамлаб, блоклаб, йўқотиш.

Гуруҳга қўшилиш 👉 https://t.me/+zC7nWdtwxktkMTE6

. Қўшилинг, дўстларингизни таклиф қилинг, постни улашинг.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Марғилон шаҳар ИИБ томонидан шаҳарда ақлли камералар ўрнатиш учун Опен Бюджетдан ютилган 500 млн сўм қани ?

Опен Бюджетни 2022-йил, иккинчи босқичида Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ИИБ раҳбари Ашуров Алишер Анваржонович томонидан шаҳарга ақлли камералар қўйиш бўйича қарийб 600 млн (572 млн) сўмлик таклиф киритилган ва 3513 та овоз билан ғолиб бўлган(фараз қилинг, шаҳарга ақлли камералар қўйилсин деб, 3513 нафар инсон шу лойиҳага овоз берган, кулмасдан ўқинглар).

Лойиҳа ғолиб бўлган, пул ажратилган, пулни қандайдир ЯТТга ўтказишган, номи "YaTT MIRZAEV MUXAMMADYUSUF MARIPJONOVICH", лекин бундай юридик ёки жисмоний шахс маълумотлар базасидан топилмади. Шунингдек бюджетдан ажратилган 572 млн сўм пул Марғилон ИИБ ҳисобига ўтказилган, лекин тадбиркорга ўтказиш ҳаракатлари, реквизитлари кўрсатилмаган. Орадан 1 йил ўтди. Бу лойиҳа ҳисоботлари ҳам, қилинган ишлар ҳам кўрсатилгани йўқ. Марғилон шаҳар ИИБ бюджетдан олган 572 млн сўм тақдири нима бўлди?

Масалани бошқа томони ҳам бор. Нега бюджет пуллари мактаб, боғча, тиббий бўлимлар, йўл, инфратузилма каби зарурий масалалар қолиб, ИИБ чўнтагини қаппайтирадиган (жарималардан тушадиган пулни бир қисми ИИВнинг алоҳида ҳисоб рақамига туширилади) камералар учун ишлатилмоқда? Камера керак бўлса, жарималардан тушган пуллардан олинглар, нима қиласизлар шундоқ ҳам халқдан бошқа ҳамма талаётган тешик бюджетдаги халқ пулига панжа солиб? Опен Бюджетга қўйибсизлар, қандай қилиб ютдинглар? Ўзбекистонда бирор аҳмоқ бўлмаса керак одамлар ихтиёрий ўзлари камера учун овоз берди деган гапга ишонадиган.
Шунингдек Марғилондаги катта кичик тадбиркорлар - асосан савдо дўконлари ва умумий овқатланиш жойларидан шаҳарни ҳамма жойига камера қиламиз деб йиғилган пулга олинган камералар қаерга қўйилди?
Ёки шу тадбиркорлардан йиғилган пулга камера қўйиб, бюджетдан олинган пул туя қилиндими?

Деярли 600 млн сўм пул қани ўртоқлар?

👉 @OlimjonHaydarov 👈
2 кун аввал Президентни Фарғона вилоятига бугун бўладиган ташрифи ҳақида ёзиб, унда эҳтимолий кадрлар алмашинуви ҳақида ёзгандим.
Ўша куни келган менга келган, лекин расман тасдиқланмаган хабарларга асосланиб Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров Президент томонидан юқорига - Солиқ қўмитасига олиб кетишини ёзгандим(Бозоров яхши иқтисодчи, солиқдан чиққан). Яъни Бозоров кетсин демагандим, уни Президент Тошкентга олиб кетаркан деб ёзгандим, хабар маъносида. Бир пасда кап катта одамлар постни тўлиқ ҳам ўқимасдан, худди мен ҳокимни кетишини хоҳлагандек ташланиб кетишди))

Умуман олганда, биринчидан бизни хоҳишимизга қараб хоким тайинланмайди, фақат Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev хоҳлаган кадр, у хоҳлаган ҳудудга хоким бўлади. Иккинчидан бизни хоҳишимиз инобатга олинганда ҳам, Хайрулло Бозоров вилоят учун энг яхши ҳокимлардан бири, у ҳоким бўлган даврда ҳар қандай кўрсатгич фақат юқорига ўсди. Тўғридан тўғри соҳамга алоқаси - ОАВ вакиллари билан муносабатда ҳам жуда очиқ, тоқатли, айнан унинг ҳокимлик даврида бирорта блогер ёки ОАВ вакили ҳокимлик томонидан босимга учрамади. Шундай экан бир фарғоналик сифатида мен ҳам Бозоровни Фарғонада ҳоким бўлиб қолиши тарафдориман. Лекин юқорида айтганимдек, биздаги ҳозирги бошқарув тизимига кўра, бизни хоҳишларимиз энг юқорида эмас. Шу сабаб Президент хоҳласа қолади, хоҳласа кетади.

Бугун ташриф бошланди. Эртага тугайди. Ташрифдан кейин кўрамиз, балки қолар, балки Тошкентга кетар вилоят ҳокими.
Қандай қарор қабул қилинишидан қатъий назар Хайрулло Бозоровни яхши ҳоким деб ҳисоблайман.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Сурхондарё вилоят ҳокимлигидаги танишим билан гаплашарканман, ҳозиргина эшитган бир хабаримдан даҳшатга тушдим.

Унинг айтишича, тез орада Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида қуриладиган автомобиль йўли сабаб умумий ҳисобда 70 мингга яқин дарахт илдизи билан кесилиши мумкин экан.

"Бунда жумладан, Бухорода 23 мингдан, Сурхондарё вилоятида эса 45 мингдан ортиқ дарахтни йўқ қилиш бўйича режа мавжуд ва лойиҳа аллақачон ҳукуматга топширилган.

"Ишлар августдан, тезлаштирилган тартибда бошланиши кутилмоқда", – деди манба.

Очиғини айтаман, ҳокимлик вакилидан эшитган хабаримни ҳозирча расмий бошқа идоралардан текшириш имкони бўлмади. Хабар шунчалик қўрқинчли бўлгани учун ҳам бу ҳақда тезроқ ёзишга қарор қилдим. Агар у ёлғон бўлса, тузатилган хабарни қайта эълон қилиш ёки бошқа тарзда жавоб беришга розиман. Аммо агар ҳукумат шундай лойиҳага эга бўлса ва ёки у амалга ошса, эслаб қолинг, бу Ўзбекистон учун чинакамига "Ўлим лойиҳаси" бўлади.

Биз шусиз ҳам дунёда экология муаммоларидан энг кўп азият чекаётган минтақага айланиб бормоқдамиз. Бир туп дарахтни ўстириб олиш минг азоб бўлган икки ҳудудда 70 минг дарахт кесилиши эса инқирозимизни янада тезлаштириб юборади.

Бундан бошқа юзлаб хавфли оқибатлар ҳақида ўйлаш ҳам қўрқинчли.

Мен жамоатчиликни вазиятга бефарқ бўлмасликка, уни диққат билан кузатиб боришга ва лойиҳа ҳақида қандайдир хабар пайдо бўлгудек бўлса, унга қарши бирлашишга чақираман.

Бизни ўлдиришларига рози бўлмайлик.

©️ Илёс Сафаров.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Ilyos Safarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qayerdan yo'l qurishsa qurishsin, lekin birorta daraxt kesilishi va yo ko'chirilishiga rozi bo'lmaymiz.

@haqiqatdaIlyos
Ўзбекистон, коррупцияга қарши курашиш борасида, Сингапур тажрибасини ўрганиш ниятида экан. Сингапур, коррупция пастлиги бўйича, дунёда 5-ўринда туради. Ундан олдин фақат Дания, Финландия, Янги Зеландия ва Норвегия. Ўзбекистон эса – 129-ўринда. Қўшни Қозоғистон ҳам 103-ўринда, яъни, биздан 26 ўрин олдинда. Одамларнинг ҳукуматга ишончи бўйича, Сингапур дунёда биринчи ўринда туради (Умумжаҳон иқтисодий форум). Ҳукуматнинг самарадорлиги бўйича ҳам, Сингапур 1-ўринда (Жаҳон Банки).
*
Дунёда коррупция билан курашишнинг, иккита қутблашган усули бор. Бири – очиқлик, шаффофлик ва ҳокимиятнинг легитимлиги. Яъни, демократик жараёнлар ва институтлар орқали курашиш. Иккинчиси – репрессив. Бунда марказлашган ҳукумат коррупция билан ашаддий курашади. Лекин шу ҳукуматнинг ўзини ҳеч ким назорат қила олмайди. Натижада, коррупция ҳукумат ичида ва у билан боғлиқ холатда бўлади. Бу – авторитар/тоталитар усул ҳисобланади.
*
Мени битта савол қийнайди: Ўзбекистонда коррупция билан курашиш учун нима ишлар қилиш кераклигини билмайдиган сиёсатчилар бормикин? Сингапурнинг ютуғи битта – шаффоф ва легитим ҳокимият. Бошқа сири йўқ. Буни амалга ошириш учун, сиёсий ирода ва ислохотлар, қатьиятлик керак бўлади холос.

©️ Камолиддин Раббимов

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
Марғилон шаҳар ИИБ томонидан шаҳарда ақлли камералар ўрнатиш учун Опен Бюджетдан ютилган 500 млн сўм қани ? Опен Бюджетни 2022-йил, иккинчи босқичида Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ИИБ раҳбари Ашуров Алишер Анваржонович томонидан шаҳарга ақлли камералар…
Эрталаб Ички ишлар вазирлиги, Марғилон шаҳар ИИБ раҳбари томонидан Опен Бюджет платформасига қўйилиб, ғолиб бўлган, лекин ҳалигача бажарилмаган лойиҳа ҳақида пост қолдиргандим.

Ҳолатдан(шахсдан эмас, Марғилонни бош мелисасини танимайман ҳатто) келиб чиқиб эътирозларимни билдиргандим. Улар қуйидагилар эди.
1. Шундай ҳам турли хил маъмурий амалиётлар билан фуқароларга катта-катта жарима солаётган ИИВ шахсий маблағи ҳисобидан камера олиши керак.
2. Майли, қонундаги рухсат сабаб лойиҳа ўтибди, қандай қилишган бўлса ҳам ғолиб бўлишибди. Лекин нега ҳаракатлар шаффоф эмас? Платформада пул(500 млн) Марғилон шаҳар ИИБнинг махсус ҳисобига тушган қисмигача маълумотлар бор. Лекин ундан кейинги ҳаракатлар йўқ, ҳеч қаерда. Таъминотчи сифатида кўрсатилган ЯТТ махсус базада йўқ. Таъминотчи реквизитлари кўрсатилмаган. Таъминотчига пул ўтказиш маълумотлари ҳам йўқ.

Энди Фарғонa вилояти ИИБ ахборот хизмати томонидан берилган расмий баёнотга тўхталамиз. Биринчидан, доимгидек жамоатчилик ва ОАВ вакилларига душмандек, "ишинг бўлмасин, биздан сўрамай ёзма, сенларни ёзганинг иғво" деган маънода мурожаат қилинган. Ваҳоланки мен ёзган постдаги Опен Бюджетга алоқадор маълумотлар платформада ҳалиям турибди.
Муносабатда айтилишича ажратилган 500 млн сўм пулга 11 та камера ва қўшимча жиҳозлар олингани айтилган. Мутахассислардан суриштирдим, расмда кўринган камера 5 млн сўм атрофида экан. 11 таси 50-60 млн сўм бўлади. Демак шунда 450 млн сўмга бошқа нарсалар олинганми?
Майли, яхши гумонда бўлайлик, 500 млн сўм тўлиқ сарфланган дейлик, қани шуни ҳисоб фактураси?
Нега Фарғона вилоят ИИБ ахборот хизмати мана шу ҳисоб фактурани тақдим қилмади? Марҳамат қилиб, аввало ўша ЯТТнинг ҳужжатлари(ростдан ҳам мавжуд бўлса), шартнома, пул ўтказилгани ҳақидаги ҳисоб фактурани тақдим қилинглар.

Шахсан Марғилон шаҳар ИИБ бошлиғини танимайман, унга бирор хусуматим йўқ, фақат бюджет пулини қандай сарфланаётгани устидан жамоатчилик назорати ўрнатиш мақсадида пост ёздим. Ёки бу ҳаракат(Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyevнинг шахсий ташаббуси) - ҳар қандай бюджет пуллари назоратини жамоатчилик вакиллари қилиши кераклигига ИИБ ходимлари қаршимисизлар? Президент сиёсатига қаршимисизлар, ўртоқлар?

Марҳамат қилиб шарафсиз тролларни ҳужумга ташламай камералар олиш учун қилинган шартнома, пул ўтказилганлиги ҳақидаги ҳисоб фактурани тақдим қилинглар, жамоатчиликка. Бошқа нарса, гап, ҳаракат керак эмас.

Шунингдек нега пул тушганига 9-10 ой бўлса-да, халигача лойиҳа тугатилмаётганига ҳам 2 қатор изоҳ берсангизлар.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Фарғона вилоятига амалий ташриф билан келган Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev Қўқон шаҳрида йиғилишни бошлади.
Ҳудудлар ҳокимлари "саваланмоқда". Йиғилиш фақат танқидий руҳда олиб борилмоқда. Кимларнидир бугун ҳоким сифатида охирги иш куни бўлиши мумкин. Кузатамиз.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Худудларда ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Уринбоев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А.Тиллаволдиев, Риштон тумани ҳокими С.Солиев, Марғилон шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов ва солиқ бошлиғи Т.Хусанов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг қурилиш ҳамда инвестиция бўйича ўринбосарлари, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

Фарғона шаҳри ҳокими ва сектор раҳбарларининг лавозими 3 ой синов муддати билан ўз вазифасини бажарувчи даражасига туширилди.

Манба: Президент матбуот хизмати

👉 @OlimjonHaydarov 👈