Фарғонада Мажбурий Ижро бюроси ходими ундирилиши керак бўлган пулни шахсий манфаатларига ишлатиб юбордими?
Фарғона вилояти Учкўприк туманидан қизиқ бир мурожаат тушди.
Муддатли тўловга савдо қилувчи тадбиркор M.Ҳ.нинг дўконидан маҳсулот сотиб олган харидорлар карантин сабаб тўловларни вақтида қила олмаган, тадбиркор талаби билан 2021-йилда Қўқон шаҳар суди мажбурий ундирувга ҳукм чиқарган.
Орадан 2 йил ўтса-да, умуман тушим бўлмагач, тадбиркор туман МИБ бўлимига бориб сабабини сўраган. МИБ бўлимидагилар ижро ҳаракати СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТЎҒРИСИДАги ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИнинг 40-моддаси, 3-қисми билан тадбиркорни огоҳлантирмай тўхтатилганини айтишган(қарздорни тўлаш имкони йўқ деган важ билан). Тадбиркор аслида МИБ ходимлари вазифасини ўзи бажариш мақсадида ҳаракатни бошлаган. 2023-йилни июнь ойида қарздорлардан бирининг уйига борса, қизиқ ҳолатга дуч келади. Қарздор мижоз барча қарзини 2022-йилнинг 10-октябрида барча қарзини МИБ ходими, юрист Б.Собиров далолатнома асосида олиб кетганини айтиб, далолатнома ва расмларни тақдим этади. Яъни Учкўприк тумани МИБ бўлими ходими сохта далолатнома тузиб, жами 30 миллионга яқин пулни қарздордан олиб(шундан 2,2 миллиони тадбиркор M.Ҳ.га тегишли, қолгани кимга тегишли номаълум), ҳақдорларга етказмай, пулни маълум қисми ёки ҳаммасини шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юбориб, далолатномани йўқотиб, ижро ҳаракатларини худдики қарздорда тўлаш қобилияти йўқ деган важ билан тўхтатган. Тадбиркор M.Ҳ. ходим устидан ариза қилмаган, бунга 2 сабаб бўлган. Биринчидан, ходим ва бўлим тадбиркордан 1 ой вақт сўрашган, ҳамма пулларни қайтариш, қолган ижро ҳужжатлари бўйича йиғимларни тўлиқ йиғиб бериш учун. Иккинчидан тадбиркор МИБ ходимини жувонмарг бўлишини хоҳлашмаган.
Шунингдек тадбиркор МИБ бўлими назоратчиларига ҳам воқеани айтган, лекин ҳозирча ходимга бирор чора кўрилмаган.
Тушунмаганим, одамларни бузилган ҳуқуқларини таъминлаши керак бўлган тузилма, яъни уларни талаётгани.
Яна бир тушунарсиз ҳолат нега шу вақтгача Учкўприк туман МИБ раҳбарияти воқеадан тўлиқ хабардир бўлсада, ҳеч қандай чора кўрмаётгани? Нега? Ёки улар биргаликда бу ишларни қилишмоқдами?
Умид қиламиз ҳолатга аввало вилоят Прокуратураси, шунингдек Бош Прокуратура эътибор қаратиб, назоратга олишади.
👉 @OlimjonHaydarov 👈

Фарғонада катта кадрлар ўзгариши бўлиши мумкин.
27-июль, Пайшанба куни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи кутилмоқда.
Президент келишига тайёргарликлар бошланган, Тошкентдан аллақачон ташрифга тайёргарлик учун махсус гуруҳ(гуруҳ таркибида хавфсизлик ходимларидан тортиб, администрация ходимларигача, шунингдек муҳокама қилиниши мумкин бўлган соҳа вакиллари, раҳбарлари келиб, Президент келишига шароит ва ҳисоботлар тайёрлашади) келган.
Инсайдерларнинг айтишларича бу ташриф давомида вилоятда юқори ва ўрта даражадаги, бир неча соҳада кадрлар алмашинуви кутилмоқда.
Сизнингча қандай ўзгаришлар бўлади(ёки кимларни ўзгартириш керак деб ўйлайсиз)?
Фикрларингизни ёзиб қолдиринг.

Бугун соат 15⁰⁰ да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судида жиноят кодексининг 141¹(шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш, 165(товламачилик), 168(фирибгарлик), 189(хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 211(пора бериш) моддалари билан айбланаётган жамоатчилик фаоли, журналист, блогер Abduqodir Muminov нинг суд иши кўриб чиқиш бошланади.
Абдуқодирни таниганлар ва яқинларининг айтишича унга қўйилаётган айблар уйдирма бўлиб, айбловлардан мақсад унинг фаолияти, хусусан Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev ва унинг оила аъзоларини танқид қилиши ортидан уюштирилган. Яъни бу айбловлар унинг журналистик фаолияти билан боғлиқ. Қамоққа олинганига деярли 7 ой бўлган Абдуқодир шу кунгача яқинлари билан кўриша олмаган, адвокат хизматидан фойдалана олмаяпти. Шу кунгача яқинлари шартнома қилган 8 нафар адвокатдан "воз кечган". Яқинлари Абдуқодир адвокат хизматидан босимлар остида воз кечган бўлиши мумкин.
Бугун суд жараёни бошланади. Умид қиламиз суд жараёни адолатли ўтмаса ҳам очиқ бўлиб ўтади, унда жамоатчилик вакиллари ва ОАВ қатнашишига, жараён видеотасвирга олинишига рухсат берилади. Жараённи халқаро ҳуқуқ ташкилоти вакиллари ҳам диққат билан кузатишмоқда.
Пс. Шахсий сабаблар билан судга улгуриб боролмадим, Тошкентдаги ОАВ вакиллари бемалол қатнашишлари мумкин.

Фарғона вилоят ҳокими алмаштирилиши мумкин.
Инсайдерлардан келган(лекин расман тасдиқлашни имкони бўлмаган)хабарга кўра Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафта Фарғона вилоятига ташрифи якунига кўра деярли 3 йилдан буён вилоятни муваффақиятли бошқариб келаётган ҳокими Хайрулло Бозoров лавозимидан олиниб, ўрнига ҳозирда Иқтисодиёт ва молия вазири лавозимида ишлаётган Шерзод Қудбиев қўйилиши мумкин.
Хайрулло Бозoров йил бошидан буён вакант бўлган Давлат Солиқ қўмитаси раҳбарлигига тайинланиши кутилмоқда.
Ҳозирча хабар расман тасдиқланмаган, кутамиз, кузатамиз.

Фарғона вилоятидаги 4 та ҳудудий бирликларда ҳокимлар алмашиши мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафта Фарғона вилоятига ташрифи якуни бўйича 4 та ҳудуд - 2 та шаҳар(Марғилон ва Қўқон), 2 та туман(Данғара ва Олтиариқ)да ҳокимлар, умуман олганда "тўртлик"(ҳоким, ИИБ бошлиғи, Прокурор, солиқ раҳбари) алмашиши мумкин.
Президент ташрифи арафасида вилоятга келган махсус гуруҳ ҳозир юқоридаги 4 та ҳудуд - Қўқон ва Марғилон шаҳарлари, Данғара ва Олтиариқ туманларига "ташланган". Улар бу ҳудудларни ипидан-игнасигача ўрганишмоқда. Уларнинг хулосасига қараб ҳудуд раҳбариятининг, камида ҳокимларнинг, "тақдири ҳал бўлади".
Умид қиламиз бу салоҳиятли 4 ҳудудга салоҳиятли, лойиқ шахслар ҳоким сифатида танланади.
Воқеалар ривожини кузатамиз.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Zamonaviy kasblarni 100%gacha bepul o'rganing!
«Najot Ta'lim» markazi Yoshlar ishlari agentligi bilan dasturlash, grafik dizayn va SMM sohalarini o'rganmoqchi bo'lgan yigit-qizlar uchun «Kelajak kasblari» loyihasi orqali GRANT e'lon qiladi.
🇺🇿 Ta'lim grantida «Najot Ta'lim» Toshkent yoki Farg'ona filiallaridan birida o'qish niyati bo'lgan, "Kelajak kasblari" loyihasining talablariga mos yoshlar qatnashishi mumkin.
👉 Loyiha bilan tanishish va ID-raqam olish bo'yicha yo'riqnoma
Grant kim uchun: Kelajak kasblari loyihasiga kiruvchi barcha uchun
📆 Imtihon sanasi: 30-iyul va 6-avgust
📍 Imtihon manzili: «Najot Ta'lim» Chilonzor va Farg'ona filiallari
👉 Grant uchun ro'yxatdan o'tish
«Najot Ta'lim» markazi Yoshlar ishlari agentligi bilan dasturlash, grafik dizayn va SMM sohalarini o'rganmoqchi bo'lgan yigit-qizlar uchun «Kelajak kasblari» loyihasi orqali GRANT e'lon qiladi.
👉 Loyiha bilan tanishish va ID-raqam olish bo'yicha yo'riqnoma
Grant kim uchun: Kelajak kasblari loyihasiga kiruvchi barcha uchun
📆 Imtihon sanasi: 30-iyul va 6-avgust
👉 Grant uchun ro'yxatdan o'tish
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўқондаги ёниб кетган бозорни фавқулодда чиқиш йўлакларига ҳам дўконлар қурилмоқдами?
Қўқондан келган хабарга кўра айнан фавқулодда ҳаракатланиш йўлак(пожарний ход)лари савдогарларга бериб юборилиши натижасида ёнғин ўчириш имкони бўлмай ёниб кетган бозорни қайта қуриш жараёнида яна шундай фавқулодда йўлга дўкон қурилмоқда. Қуйидаги расмда ёнғин содир бўлган бозор - "Мумтоз" бозоридан "Буюк ипак йўли" бозорига ўтиш(ва аксинча ҳаракатланиш учун мўлжалланган) йўлакка дўкон қурилаётгани тасвирланган.
Бу қурилишни бирор режа билан қилишяптими ўзи?
Кимдир лойиҳа қилиб, назорат қиляптими?
Бозорни камида 51 фоиз эгаси бўлган Қўқон шаҳар ҳокимлиги , шаҳар ҳокими Marufjon Usmonov , қурилиш бўлими, мутахассислар, бу ерни назорат қиласизларми?
Ёки битгач "энди қуриб қўйилибди, тураверсин савдогар" дейсизларми?
Бу қурилиш Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан ҳам назорат қилинмоқдами?
Расмдаги ҳолатга изоҳ кутиб қоламиз.

Olimjon Haydarov
Photo
Бироз аввал Қўқондаги бозорни фавқулодда чиқиш йўлига дўкон қуриб қўйилгани ҳақида ёзгандим.
Шахсан Қўқон шаҳар ҳокимининг топшириғи билан буздирилибди. Рахмат.
Аввалги постдаги савол ҳалиям актуал?
Бозор қурилиши лойиҳа-режа билан қурилмоқдами, ёки имкон қадар кўпроқ дўкон қуриш мақсадида қурилмоқдами? Бу бир савдогар томонидан кўриб қолиб, менга жўнатилгани. Шу нарса ёритилмаса, дўкон қолаверармиди? Умуман балки бозорни бошқа ҳудудларида ҳам шундай режа-лойиҳасиз дўконлар қурилаётгандир а?
Ўртоқлар, кимдир бу қурилишларни назорат қиляптими, йўқми?
Ёки "Ризқ барака савдо комплекси" мчж ва унинг раҳбари Жамол акага хоҳлаган жойига ва хоҳлаганча миқдорда дўкон қуриш рухсати берилганми?
Шундай "махсус рухсат" бўлса ким томонидан берилган?

Video
🔔O'QISHGA TAKLIF QILAMIZ
Bunday imkoniyatni qo'ldan boy bermang
🇺🇿🇰🇷O'zbekiston-Koreya hamkorligi doirasida tashkil etilgan, vodiyda yagona bo'lgan Farg'ona shahridagi (KOICA) kasb-hunarga o'qitish markaziga o'qishga taklif etamiz. Imtixonlarsiz, ortiqcha xujjatlarsiz, 6+2 dastur asosida 8 oy davomida mutlaqo bepul professional darajada kasb egasi bo'lasiz. Bitirganingizdan so'ng MDX davlatlariga o'tadigan davlat namunasidagi DIPLOM beriladi.
🎓🎓🎓KASB YO'NALISHLARIMIZ:
💻 AXBOROT TEXNOLOGIYALARI (IT) - Web dasturlash, Grafik dizayn(AutoCAD, 3DMax), Tarmoq administratori, Kompyuter texnigi;
🚘 AVTOMOBIL SERVISI - Avtomobilni to'liq qismlar o'rgatiladi (Kuzov ishlari, Motor, Diagnostika, Xodovoy, Balansirovka, Elektrik);
🔌 ELEKTR VA ELEKTRONIKA - Elektr montaj, Ketma-ketlik, Mikroelektronika, Sanoatni avtomatlashtirish;
🧶 TIKUVCHILIK - Liboslar dizayni, eskizini chizish, loyihalash, bichish, tikish;
🫦 KOSMETOLIGYA - Soch turmaklash va modellashtirish, Yuz parvarishi, Pardoz(pedikyur, manikyur), Sartarosh stilistik ishi;
❇️❇️AFZALLIKLAR:❇️❇️
💵Stipendiya: MAVJUD (xududiy bandlik bo'limidan);
🛏Yotoqxona: BEPUL (barcha sharoitlar mavjud);
📗Dars jarayoni:
- Koreya ta'lim texnologiyasi;
- Professional o'qituvchilar;
- 70% amaliy + 30% nazariy;
- Dushanba - Juma;
- Har kuni 08:00-15:00 gacha;
📌O'quv talablari:
- Maqsadingizni aniq qo'ying;
- 6 oylik vaqtingizni aniq taqsimlang;
- Darslarga muntazam qatnashing;
🗣XUJJAT TOPSHIRISH TARTIBI:
1. Bizdagi kasb yo'nalishlardan birini tanlaysiz;
2. O'zingizni hududingizdagi bandlik bo'limi (mehnat birja)ga borib yo'llanma olasiz. (Masalan: Men Farg'ona shahridagi KOICA kasb-hunarga o'qitish markazini "Axborot texnologiyalari" yo'nalishida o'qimoqchiman deysiz);
3. Bandlik bo'limidan yo'llanma berilgan taqdirda pasportingizni asl nusxasi bilan markaz rahbariyatiga topshirasiz.
📱Murojaat uchun :
+998 (90) 584-88-83; +998 (99) 839-72-70
MANZILIMIZ: Farg'ona shahar, Al-Farg'oniy ko'chasi, 112-uy;
MO'LJALL: Farg'ona don maxsulotlari AJ ro'parasida;
Lokatsiya

Қўқон шаҳар ҳокими алмашиши керакми?
1-қисм.
Аслида бу саволга фақат Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev жавоб бериши мумкин. Сабаби қонун бўйича одатда ҳудудлар ҳокимларини Президент таклиф қилади, маҳаллий кенгашлар номигагина тасдиқлайди(бундай дейишга сабаб бирор марта Президент таклиф қилган номзод рад этилмаган). Келинглар ҳозирги ҳоким қанчалик бу лавозимга лойиқ, ёки йўқлигини биргаликда таҳлил қиламиз.
Marufjon Usmonov аввал ҳам(2004-2006 йилларда) Қўқон шаҳрига ҳоким бўлган. 2018-йилда қайта шаҳарга ҳоким бўлганида одамлар икки сабаб билан унга симпатия билдиришган. Биринчиси, аввалги ҳокимлик давридаги мардлиги(ҳокимликдан бозоргача одамлар билан бирга юриб боргани), иккинчиси ҳокимни Қўқонлик бўлгани. Лекин афсуски ҳозирча M. Усмонов бошқаруви даврида шаҳарда деярли олдинга силжиш, ривожланиш кўзга ташланмаяпти. Айрим соҳалардаги ҳолатларни таҳлил қилиб чиқамиз.
1. Иқтисодий ҳолат.
Умуман олганда M.Усмонов ҳокимлик даврида иқтисодий ўсиш юқорилади. Ҳокимлик матбуот хизмати бу ўсишни ҳокимга боғлашга ҳаракат қилмоқда, зеро бундан бошқа арзирли ижобий ўзгаришни ўзи йўқ. Лекин бу ўзгаришни ҳам ҳокимни ҳаракатлари меваси дейиш қийин. Сабаби Қўқон тадбиркорлар шаҳри, шаҳардаги фуқароларнинг асосий фаолияти тадбиркорлик. Қўқонликларга иқтисодий ўсиш учун аслида ҳокимни кераги ҳам йўқ. Бу ўсиш аслида яхши, ишбилармон ҳоким бўлганида, каррасига юқори бўлар эди. Яъни, хулоса қилсак, тадбиркорлар шаҳрига яхши иқтисодчи ҳоким бўлганида, иқтисодий ўсиш ҳозиргидан каррасига юқори бўлар эди, ҳозирги "ютуқ" аслида етарли ўсиш эмас.
2. Ижтимоий ҳолат дабдала бўлган. Аслида маъмурий раҳбар бўлган хоким асосан ижтимоий масалаларни яхшилаши керак эди. Аксинча бўлди. Усмонов шаҳарга ҳоким бўлгач ижтимоий ҳолат ёмонлашди.
3. Таълим. Шаҳарда мактаб таълими бу даврга келиб "кўмилди". Шундай катта имкониятларга эга шаҳар, қачонлардир Туркистон ўлкасининг таълимига бешик бўлган шаҳар ҳозир вилоятда энг охирги ўринларга тушиб қолгани ачинарли. 2021-2022 ўқув йилида шаҳар бўйича жами 2862 нафар мактаб ўқувчисидан бор йўғи 558 нафари - 19.5 фоизи Олий таълимга ўқишга кирган. Қўқон шаҳри Фарғона вилоятидаги 19 та ҳудуддан 18-ўринни эгаллаган(Сўх тумани 19-ўрин).
4. Жиноятчилик. Шаҳарга М.Усмонов ҳоким бўлгач ўсган "соҳа"лардан бири жиноятчилик. Мактаб ёшидаги ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жиноятчилик бўйича Қўқон шаҳри Республикадаги 200 дан ортиқ туман/шаҳарлар ичида биринчи ўриндан жой олган! 2022-йил давомида Қўқонда мактаб ёшидаги ўсмирлар ва ёшлар томонидан 67 та ҳолатда жиноят содир этилган. Шунчаки даҳшат!
Катталар орасида жиноятчилик кўрсаткичи бўйича ҳам шаҳар Республикада олдинги ўринларда.
5. Экология. Охирги 5 йилда шаҳарда яшил ҳудудлар кескинлик билан камайиб, ўрнига турли қурилишлар қилинмоқда. Натижада шаҳар кундан кунга яшашга яроқсиз ҳолатга тушмоқда.
6. Тартибсиз ер ажратиш ва қурилишлар.
Бу Маъруфжон Усмонов даврининг энг ачинарли меваси. Айнан шу даврда шаҳарда тарихда бўлмаган даражада кўп ерлар қурилишлар учун ажратилди. Шаҳарда қурилишлар шу даражада бетартиб ва режасиз қилиндики, ҳозир шаҳарсозлик нормасига қараб, назоратга олинса, қурилишларни ярми ҳам қолмаса керак. Биргина "ақлли бекат"лар учун 500 дан ортиқ ҳоким қарори чиқарилди, лекин шундан лоақал бирортаси низом талаби бўйича қурилмаган. Шаҳарсозлик нормалари, архитектура қоидаларига риоя қилинмай, шаҳарни қаерида бўш жой бўлса, ҳаммасига қурилишлар, уйлар, дўконлар ва бошқа тартибсиз қурилишлар қилиб ташланди. На назорат, на режа бор. Натижада шаҳарда кўнгилочар ва яшил ҳудудлар кески камайди, ҳаракат қийинлашди. Энг ачинарлиси аксар ҳолатларда берилган рухсатлар ҳоким қарорлари билан амалга оширилган. Ҳатто мактаб ва боғчалар ҳудудлари, бинолари ҳам аввал ҳокимлик балансига қайтарилиб, кейин ҳоким қарори билан тадбиркорларга бериб юборилган. Бу ишлар ҳозир ҳам давом этмоқда.

2-қисм.
7. Бозор.
Қўқон азалдан савдогарлар шаҳри бўлгани сабаб бозор муҳим ўрин тутган. М. Усмонов ҳоким бўлган вақтда унга қўйилган вазифалардан бири шаҳар марказида кун сайин катталашиб, тартибсизлашиб бораётган бозорни шаҳар ташқарисига олиб чиқиш ва тартибга солиш эди.
Лекин бунинг акси бўлди. Аввало бозор жойида қолди.
Бозор автотураргоҳлари савдо бозори қилинди. Бозорлар орасидаги фавқулодда ҳаракат йўлаклари айни Усмонов ҳокимлик вақтида сотувчиларга бериб юборилди(тахминан 2000 киши жойлашган автомобиль йўли). Юқори кучланишли электр ўтказиш ҳудудларига бозорлар қурилди. Бозор максимал тартибсиз ҳолатга келди, натижада кичиккина ёнғин сабаб бир нечта бозорлар, тахминан 4000 дан ортиқ тадбиркорми бозордаги бор мол-мулки ёниб кетди.
Шунингдек Тиббий хизмат кўрсатиш анча орқада, юқумли касалликлар бўйича шаҳар энг олдинги ўринларда, футбол ватанида футбол деярли ўлган, айнан Усмонов ҳокимлик даврида стадион фаолиятини тўхтатган, шаҳарда йўл белгилари сони кам, камида 7000 тага яқин йўл белгилари қўйилиши шарт, Қўқон вилоятдаги атига 3 та шаҳардан бири бўлишига қарамай шаҳарда истироҳат боғи мавжуд эмас, бошқа бир қанча санаб тугатиб бўлмас муаммолар бор.
Бу шаҳардаги вазиятлардан бир парча холос. Ҳаммасини ёзиб чиқиб бўлмайди.
Бу саналганларга балки ҳоким тўғридан тўғри жавобгар эмасдир.
Лекин шаҳар ҳокими шаҳарни "президенти". Унга бутун тузилмалар устидан мутлақ назорат ҳуқуқи берилган, шундай экан шаҳардаги ҳар қандай ҳолатга ҳокимлар жавобгар.
Қўқон халқи андишали халқ. Ҳокимни камчиликларига доим кўз юмишган. Улар ҳеч қачон ҳокимни камчиликларини айтишмайди.
Ҳозир Қўқонда текширувчилар иш олиб боришмоқда. Sardor Umurzakov , Sherzod Asadov акалар, вилоятдаги махсус гуруҳ юқоридаги ва бошқа ҳолатларни яхшилаб ўрганишса яхши бўларди. Текширув натижалари, реал вазият ҳақида Президентни огоҳлантиришларини, уларга қараб Президент муносиб қарор чиқаришидан умид қиламан.
M. Усмонов балки яхши инсон, яхши юристдир, лекин Қўқондек салоҳиятли шаҳарга, шахсий фикримча яхши ҳоким бўла олмаяпти, демак бунинг ўзи яхши ҳоким бўлишга камлик қилади.
Қўқондек салоҳиятли шаҳар бугунгидан яхшироқ бўлишга лойиқ. Умид қиламиз, эртагалик ташриф давомида Президент томонидан тўғри, муҳими Қўқонликлар учун манфаатли қарор қабул қилинади.

Facebookдаги шарафсиз тролларга қарши биргаликда курашиш учун фаол ёшлар Telegramда гуруҳ очишибди
Гуруҳ очишдан мақсад тармоқ фаолларини туҳмат ва асоссиз гаплар билан ҳақорат қилиб, обрўсизлантираётган шарафсиз тролларни биргаликда спамлаб, блоклаб, йўқотиш.
Гуруҳга қўшилиш 👉 https://t.me/+zC7nWdtwxktkMTE6
. Қўшилинг, дўстларингизни таклиф қилинг, постни улашинг.

Марғилон шаҳар ИИБ томонидан шаҳарда ақлли камералар ўрнатиш учун Опен Бюджетдан ютилган 500 млн сўм қани ?
Опен Бюджетни 2022-йил, иккинчи босқичида Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ИИБ раҳбари Ашуров Алишер Анваржонович томонидан шаҳарга ақлли камералар қўйиш бўйича қарийб 600 млн (572 млн) сўмлик таклиф киритилган ва 3513 та овоз билан ғолиб бўлган(фараз қилинг, шаҳарга ақлли камералар қўйилсин деб, 3513 нафар инсон шу лойиҳага овоз берган, кулмасдан ўқинглар).
Лойиҳа ғолиб бўлган, пул ажратилган, пулни қандайдир ЯТТга ўтказишган, номи "YaTT MIRZAEV MUXAMMADYUSUF MARIPJONOVICH", лекин бундай юридик ёки жисмоний шахс маълумотлар базасидан топилмади. Шунингдек бюджетдан ажратилган 572 млн сўм пул Марғилон ИИБ ҳисобига ўтказилган, лекин тадбиркорга ўтказиш ҳаракатлари, реквизитлари кўрсатилмаган. Орадан 1 йил ўтди. Бу лойиҳа ҳисоботлари ҳам, қилинган ишлар ҳам кўрсатилгани йўқ. Марғилон шаҳар ИИБ бюджетдан олган 572 млн сўм тақдири нима бўлди?
Масалани бошқа томони ҳам бор. Нега бюджет пуллари мактаб, боғча, тиббий бўлимлар, йўл, инфратузилма каби зарурий масалалар қолиб, ИИБ чўнтагини қаппайтирадиган (жарималардан тушадиган пулни бир қисми ИИВнинг алоҳида ҳисоб рақамига туширилади) камералар учун ишлатилмоқда? Камера керак бўлса, жарималардан тушган пуллардан олинглар, нима қиласизлар шундоқ ҳам халқдан бошқа ҳамма талаётган тешик бюджетдаги халқ пулига панжа солиб? Опен Бюджетга қўйибсизлар, қандай қилиб ютдинглар? Ўзбекистонда бирор аҳмоқ бўлмаса керак одамлар ихтиёрий ўзлари камера учун овоз берди деган гапга ишонадиган.
Шунингдек Марғилондаги катта кичик тадбиркорлар - асосан савдо дўконлари ва умумий овқатланиш жойларидан шаҳарни ҳамма жойига камера қиламиз деб йиғилган пулга олинган камералар қаерга қўйилди?
Ёки шу тадбиркорлардан йиғилган пулга камера қўйиб, бюджетдан олинган пул туя қилиндими?
Деярли 600 млн сўм пул қани ўртоқлар?

2 кун аввал Президентни Фарғона вилоятига бугун бўладиган ташрифи ҳақида ёзиб, унда эҳтимолий кадрлар алмашинуви ҳақида ёзгандим.
Ўша куни келган менга келган, лекин расман тасдиқланмаган хабарларга асосланиб Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров Президент томонидан юқорига - Солиқ қўмитасига олиб кетишини ёзгандим(Бозоров яхши иқтисодчи, солиқдан чиққан). Яъни Бозоров кетсин демагандим, уни Президент Тошкентга олиб кетаркан деб ёзгандим, хабар маъносида. Бир пасда кап катта одамлар постни тўлиқ ҳам ўқимасдан, худди мен ҳокимни кетишини хоҳлагандек ташланиб кетишди))
Умуман олганда, биринчидан бизни хоҳишимизга қараб хоким тайинланмайди, фақат Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev хоҳлаган кадр, у хоҳлаган ҳудудга хоким бўлади. Иккинчидан бизни хоҳишимиз инобатга олинганда ҳам, Хайрулло Бозоров вилоят учун энг яхши ҳокимлардан бири, у ҳоким бўлган даврда ҳар қандай кўрсатгич фақат юқорига ўсди. Тўғридан тўғри соҳамга алоқаси - ОАВ вакиллари билан муносабатда ҳам жуда очиқ, тоқатли, айнан унинг ҳокимлик даврида бирорта блогер ёки ОАВ вакили ҳокимлик томонидан босимга учрамади. Шундай экан бир фарғоналик сифатида мен ҳам Бозоровни Фарғонада ҳоким бўлиб қолиши тарафдориман. Лекин юқорида айтганимдек, биздаги ҳозирги бошқарув тизимига кўра, бизни хоҳишларимиз энг юқорида эмас. Шу сабаб Президент хоҳласа қолади, хоҳласа кетади.
Бугун ташриф бошланди. Эртага тугайди. Ташрифдан кейин кўрамиз, балки қолар, балки Тошкентга кетар вилоят ҳокими.
Қандай қарор қабул қилинишидан қатъий назар Хайрулло Бозоровни яхши ҳоким деб ҳисоблайман.