Olimjon Haydarov
8.18K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
Olimjon Haydarov
Фарғоналик ҳайдовчи акалардан мурожаат келмоқда. Гап Қўштепа ва Олтиариқ туманлари орқали ўтадиган йўллар ҳақида кетмоқда. Ўзим юриб кўрганман, ростдан ҳам дала ва чўл ҳудудлар, йўл чироқлари йўқ. Йўл чизиқлари яхшилаб чизиб қўйилса, туманда ҳайдовчиларга…
Фарғона вилояти қурилишга, автойўлга алоқадор мутасаддилар барака топишсин.
Бугунги мурожаат ортидан чўл ҳудудлари орқали йўлларни ҳам йўл чизиқларини янгилашмоқда экан. Ҳайдовчи акалар жўнатишмоқда. Кеч бўлганда ҳам чизишмоқда экан. Барака топишсин. Қолган вилоятдагилар ўрнак олса арзийди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
🔥Erkaklikka qarshi urush

Dard propagandasi, yetishilmagan sevgi va erkaklar maqsadi.

👉 @abdusattor
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл чизиқлари масаласида Наманган вилояти Поп туманидан мурожаат келди. Ростдан ҳам Поп туманида йўллар ачинарли аҳволда. Деярли 1 йил бомбаланган Украина йўллари ҳам бунчалик бўлмади ҳали.
Мурожаатни ўзгаришсиз қолдираман.
________

Яна ўша ўзимизнинг неча йиллардан бери эскирмайдиган мавзуйимиз...

Ором-Санг йўли ҳақ
ида! Бизда йўлларга чизиқ чизиш деган тушинча йўқ нафақат Поп туманида бутун вилоятимизда!

Наманган вилояти ўта камбағал. Фақат ҳокимлари бой ҳолос! Йўлга вақтида бюджетдан пул ажратилмайди. Ажратилса хам тўлиқ сарфланмайди. Қашшоқ Наманганнинг, қашшоқ Поп туманида бунақа йўллар бисёр...

Яшасин «New Uzbekistan»

👉
@OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Анчадан бери Фарғонадаги янги қурилган ёки таъмирдан чиқарилаётган ижтимоий соҳа объектларини ёритмаётгандик.
Давом этамиз.

Навбатдаги объектимиз Тошлоқ тумани Қўрғонча МФЙда жойлашган 7-умумтаълим мактабидир.
Мактаб жами 1010-ўринга мўлжалланган бўлиб, 330 ўринли янги бино қурилган, шунингдек мавжуд 680 ўринли ўқув биноси мукаммал таъмирдан чиқарилган.
Шунингдек мактаб иситиш тизими тўлиқ замонавий иситиш тизими билан алмаштирилган, спорт зали қайта таъмирдан чиқарилган.
Қурилиш, таъмирлаш ишлари "426-ХИКМК" МЧЖ томонида 4 ой давомида, жами 7,3 млрд сўм сарфлаб, амалга оширилган.

Мактаб замонавий, ҳавас қиларлик даражада, ҳавас қилдим.

Мактабларга қилинаётган инвестицияни ёқлайман, қўллайман. Таълимга қилинаётган инвестициянинг бир қисми бу ҳам. Бардавом бўлсин.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Титанлар жанги.

Спойлер: Пост Ортиқхўжаевни ёнини олиш учун ёзилмади, умуман гап шахслар ҳақида эмас, вазият ҳақида.

Бугун тахминан 2 соатдан бери УзНет "портлади".
Кун.узга интервью берган ҳиндни Ортиқхўжаев унга шарт қўйгани, ё 100 миллион доллар берасан, ё лойиҳалардан қуруқ қоласан деган суҳбатини ҳамма тарқатяпти, улашяпти, муҳокама қиляпти. Ҳамма Ортиқхўжаевни тадбиркордан 100 миллион доллар пора сўраганликда айбламоқда.

Жуда кўпчилик ахборот манипуляцияси қурбони бўлмоқда. Шу хабарни ўқиётганлар, муҳокама қилаётганларни деярли 90 фоизи мақолани тўлиқ ўқимаган.

У ерда ёзилишича Ортиқхўжаев пулни ўзи учун талаб қилмаган. Инвестор бўйнига олган инвестицион мажбурият - 100 миллион долларни банкка махсус ҳисоб рақамга қўй деган, яъни ваъда қилган пулингни Ўзбекистонга олиб кел деган. Анави Ҳинд инвестор ваъда қилинган пулни эмас, озроқ пул билан келиб, Ўзбекистонликларни ўзидан пул йиғиб, шу пулга қурилиш қилишни бошлаган, камига гектарлаб ер сўраган, бу ҳокимга ёқмаган. Кейин инвестицион шартларни бажармаяпсан деб, лойиҳаларига чанг солган(бу ишлари нотўғри). Қисқача вазият шундай.

Энди вазиятга қайтайлик. Ҳоким бу ишни биринчи марта қиляптими?
Йўқ, ҳоким бўлган кунидан бошлаб қилаётган бўлиши мумкин, буни ҳар куни эшитамиз. Лекин айнан нега ҳозир мана шу инвестор масаласи, айнан Ортиқхўжаев масаласи, 100 миллион масаласи кун тартибига чиқмоқда?

Аввал билишмаганми ҳокимни мана шундай гаплари, ҳаракатларини? Билишган.

Энди куч марказлари ўзгармоқда. Ортиқхўжаевдан ё воз кечишмоқчи, ё уни ўйин майдонидан суриб қўйишмоқчи. Лекин бу энди қийин масала. Ортиқхўжаевни бори ўйинга тикилган, ё ўйинда давом этади, ё йўқ бўлади, бошқа йўли йўқ.

Айтганча бу иккинчи катта зарба унинг учун. Биринчиси, яқинда бўлганди. Китоб бизнесини монопол қилиб олган Ортиқхўжаевдан "фин таълими тарафдорлари" шунчаки битта ахборот хуружи қилиб, бу ўйиндан чиқариб ташлашди. Энди навбат ҳокимликка. Қани кузатайликчи, ҳокимликдан ҳам осонликча четлатиб юбориш қўлларидан келармикан?

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Наманганда яна бозорларда соқол ва рўмол "овчилари" пайдо бўлишибди.

Бугун Наманган вилояти Чортоқ тумани марказий буюм бозорига ўзларини Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита ходимлари деб таништирган 4 киши бозорқўм Абдураҳим акани хонасига бозордаги соқоли бор эркакларни битта битта чақириб, бир қанча бўлмағур гаплар билан соқолларини мажбурлаб олдиришган.
Шунингдек рўмол, ҳижоб сотадиган магазинларга кириб, рўмол, ҳижоб сотмасликни "маслаҳат" беришган, келаси сафар яна кўрса, яхшигина чора кўрилиши билан таҳдид қилишган.

Бўлди-да энди эээ. Қачон мана шу соқол ва рўмолга осилишни тўхтатасизлар. Уят ҳам бўлиб кетди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Президентликка сайланиши билан Россияга учиб борган Тоқаев Путин унга Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия иштирокида иттифоқ тузмоқчи экани, шуни муҳокама қилиш учун Мирзиёевга қўнғироқ қилмоқчи экани ҳақида айтганини айтиб ўтди.

Бу жуда хавфли сигнал. Бошқарувда империалистик фикри билан яшаётган шизофреник Президент бўлган давлат билан иттифоқ тузиб бўлмайди.

Россия ҳамма томондан чўкиб бораётган мамлакат. Унга шерик бўлиш - чўкиш демакдир. Бундай қарор мамлакат тақдирини ҳал қиладиган қарор. Бундай масалада мамлакат номидан фақат бир шахс қарор қабул қилиши тўғри эмас, энг камида референдум қилиши керак. Ўзбекистон Республикасининг 1 та овозга эга фуқароси сифатида айнан ҳозир, айнан Путин бош бўлган Россия ҳукумати билан ҳар қандай( хоҳ ҳарбий, хоҳ иқтисодий) иттифоқ тузилишига қаршиман.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов яна матбуотдан "қочмоқда".

Охирги воқеалар - Самарқандда вафот этган "алиментчи", Фарғонада ИИВга қарашли муассасадан ўлиги чиққан 15 ёшли ўсмир воқеасидан кейин ички ишлар вазири истеъфосини кўпчилик талаб қила бошлади.

Ҳатто блогер Мухаммад Шакур ака вазир истеъфосини сўраб якка тартибда норозилик намойиши ҳам ўтказди.

Натижада ИИВ матбуот билан хар ҳафтанинг пайшанба куни ОАВ учун махсус тадбирлар, брифинг, матбуот анжумани ўтказишини эълон қилди.

Биринчиси 1-декабрь, пайшанба куни, соат 12:00 да АОКАда бўлар экан. Афсуски бу сафар ҳам вазир Бобожонов матбуот билан кўришишдан қочмоқда. Нафақат вазир, ҳатто ўринбосарлари ҳам келмас экан.

Нега вазир матбуот билан гаплашмайди?
Бирор сабаби борми? Ёки ички низомларда бундай учрашувга тақиқ борми?

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
Фарғона вилояти Фурқат тумани Навбаҳор шаҳарчаси Иттифоқ кўчасидан мурожаат келди. Айрим суратларни изоҳлаш шарт эмас. Изоҳдан кўра кўриш кўпроқ маъно беради. Мана шу йўллардан болалар боғчага, мактабга боради, ўсмирлар ва ёшлар ОТМга боради, катталар ишга…
Кеча Фарғона вилояти Фурқат туманидаги абгор йўл ҳақида келган мурожаатни эълон қилгандим. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати зудлик билан муносабат тайёрлаб, бу йўл яқинда асфальт бўлгани, фақат ёмғирда мана шундай кўлмак бўлгани ҳақида маълумот берибди. Мурожаатчига жўнатсам, бу бизни кўча эмас, бизни маҳаллага келиш йўли, лекин бизни маҳалла эмас, бизни маҳалла 20 йилдан бери асфальт бўлмаган деди.
Икки хил гап.
Бориб ўрганиб келаман шекилли.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
Фарғонада пули тўланганига 2 йил бўлган уйларга аҳоли ҳалигача кўчиб чиқа олмаяпти. Фарғона вилояти Фарғона тумани Ҳосилот(Саноат) МФЙ да қурилган янги, кўп қаватли уйларни сотиб олган, лекин яшай олмаётган фуқаролардан мурожаат келди. Уларни айтишларича…
Кеча Фарғона вилояти Фарғона туман маркази(Водил)да янги қурилган, кредит ажратилган, лекин яшашга яроқсиз холатда қолаётган уйлар ҳақида пост қолдиргандим.

Бу холат бўйича Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати бироз аввалроқ муносабат берган экан.

Муносабатда айтилишича уй қурилаётганда марказий эмас локал(шу уйни ёнини ковлаб, шу ерни канализация қилиб бериш) канализация эканлиги айтилган, лекин уй битгач аҳоли бунга рози бўлмаган, шу сабаб қўшимча тармоқ тортиш зарурати бор. Бунга вилоят ҳокими эътибор қаратган, вилоят кенгаши қарори билан шу уйларга марказий канализация тармоғи тортиш учун 1,6 млрд сўм ажратилгани, тармоқ 30-декабрда битиши ҳақида айтиб ўтилган. Лекин унда 1 йил аввалдан банк пул ажратган бўлса-да(демак уй 1 йил аввал битган), уйга сув, электр, газ ҳалигача нега уланмагани ҳақида айтиб ўтилмаган.

Мурожаатчилар эса бу хабарни рад этиб, ҳозирча ҳеч қандай канализация тармоғи тортилмаётгани ҳақида айтиб ўтишди.
Чалкаш вазият.

Шу сабаб бугун ҳолатни воқеа жойига бориб ўрганмоқчиман.
Ҳар икки томонга ҳам микрофон тутамиз, кимдир, нимадир демоқчи бўлса, соат 14⁰⁰да, иншаАллаҳ шу янги қурилган уйлар ёнида бўламиз.

Ҳолатни ўрганиш жараёнида яна бир қизиқ ҳолатга дуч келдик. 2020-йил, 21-майдаги туман ҳокимининг 370-сонли қарорида кўп қаватли уйларни қуриш учун 6 та қурилиш фирмасига қарор чиққан бўлса-да, негадир уйларни бир нечтасини(балки фақат 1 тасини, балки ҳаммасини) "Мухандис-96" мч қурган ва сотган. Қандай қилиб бир фирмага тегишли қарор бошқа фирмага ўтиб қолган?
Қизиқ ҳолат. Айни вазиятни ҳам ўрганишга ҳаракат қиламиз.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дорбозга боқ.

Қашқирлар маконида мана шу саҳна эътиборимни тортган.
Бу саҳнада жуда кўп давлатларда элементар классик ўғирлик тури кўрсатиб берилган.

Дор тикилади. Дорбоз чиқиб ўйин кўрсатади. Ўғрилар "дорбозга боқ, дорбозга қара" деб бақиришади. Одамлар дорбозга маҳлиё бўлишганида ўғрилар одамларни бор будини ўғирлаб, кўздан ғойиб бўлишмоқда.

Кеча Ортиқхўжаев ҳақида видео тарқалди. Бу вазиятда Ортиқхўжаевни "дорбоз" дейишимиз мумкин. Бизга "дорбозга боқ, дорбозга боқ" деб, ўғрилар киссамизга қўл солишмоқда. Тоқаев Путин унга Ўзбекистон иштирокида 3 томонлама иттифоқ тузиш таклифини бергани айтиб ўтди.

Дорбоз-ку, аниқ бўлди кимлиги.

Ўғри ким, Путинми? Ёки давлат ичида ҳам ўғрилар борми?

👉 @OlimjonHaydarov 👈