Olimjon Haydarov
6.89K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
Olimjon Haydarov
Photo
Жамоатчилик назорати.

Кеча "Олтин водий" гуруҳида Фарғона шахри марказидаги банкоматлардан бирида маст ҳолда уҳлаб ётган фуқаро ҳусусида пост қўйгандим.

Постда асосий эътироз мана шундай ҳолатдаги фуқароларни назорати билан шуғулланиши керак бўлган ҳудудий ҳокимлик вакиллари ва жамоатчилик тартибини сақлаши зарур бўлган ииб, миллий гвардия ҳодимларига эди.

Лекин эрталабдан биринчи бўлиб, бу ҳолатга жавобгар бўлмаган, банк ҳодимлари биринчи бўлим муносабат ва жавоб қайтаришди, барака топишсин. Эрталабдан банкаматни тозалаб, фуқаролар фойдаланиши учун тайёрлаб қўйишибди.
Қуйида расмлардан кўриш мумкин.

Лекин негадир бу ҳолатга тўғридан тўғри жавобгар бўлган Фарғона шахар ҳокимлиги, ҳуқуқ тартибот органлари муносабат билдиришмади. Аслида ҳар қандай ҳолатда бўлмасин Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ижтимоий ҳикояси билан шуғулланишга маҳаллий ҳокимлик(шахар ҳокимлиги), ҳар қандай ҳолатдаги жамоат тартибига ҳуқуқ тартибот органлари(ииб, миллий гвардия) жавобгар ҳисобланади.

Улардан ҳам муносабат кутиб қоламиз.
У фуқаро ким эди?
Қайси мфй да истиқомат қилади?
Бу ҳолатга қандай тушиб қолди?
Ҳозир қаерда ва қай ҳолатда?

Шу каби саволларга мутасаддилардан жавоб кутамиз.

Ҳамкорбанкка муносабат ва ҳаракат учун ташаккур, банк ҳодимларининг келгуси ишларига омад.

*

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
Эътироф.

Имкон қадар ҳолис бўлишга ҳаракат қиламан.

Асосан танқидий қарашларда пост ёзганимга, фақар танқидчи дейишади.

Аслида ундай эмас. Агар ижобий ҳолатларни кўрсам, уларни ҳам эътироф этиб кетаман.

5-феврал куни, Президентни Фарғона вилоятига ташрифидан кейин, Электр тизимида узилишлар бўлмаётгани, буни Президент ташрифига алоқаси йўқлиги, ИншаАллаҳ Президент кетганидан кейин ҳам электр узилишларсиз беришилишидан умид қиламан деган мазмунда пост қўйгандим.

Рости ўзим узилиш бўлмаслигига ишонмагандим, барибир узулишлар бўлса керак деб ўйлагандим.

Йўқ, 1-февралдан буён мана орадан 3 ҳафта ўтган бўлса, деярли умуман электрда узилишлар бўлмади, Алҳамдулиллаҳ.
Ҳарқалай энг камида ўзим яшаётган ҳудуд - Қўштепа туманида электр узилишлар кузатилмаяпти.
Кунлар исиб қолди, лекин орада 2 3 марта совуқ кунлар бўлди, шунда ҳам узилиш деярли кузатилмади.

Умид қиламанки, келаси йилдан бошлаб, шу мавзуга қайтмаймиз, қайтмайлик ҳам.

Электрдан бошқа зарур ишлар қолиб кетмоқда, шулар билан машғул бўлайлик.

Вилоят, туман Электр тармоқлари ҳодимларига ташаккур, барака топинглар, мана шундай ишлашда давом этинглар.

*

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тармоқда Тошкентдаги савдо дўконларининг бирида "Дизайн" жамоаси аъзолари - Саъдулла Фатҳуллаев ваАбдураҳмон Мавлонов хамда сотувчи ўртасида номалум сабаб билан даханаки жанжал видеоси тарқалди.
Жанжал сабаби ҳозирча аниқланмади.
Воқеалар ривожини кузатамиз.

***

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
Тилак.

Тилак Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин,
Ажин тушсин юзларига, доғ тушсин.
Ҳар кимнинг ҳам қувват кетиб белидан,
Қўлларига асо — бир таёқ тушсин.

Иймони соф, юзга кириб ёруғ юз,
Тўйлар кўриб елкасидан тоғ тушсин.
Жисмига сўнгги сафар олдидан,
Ўз боласин қўлидан тупроқ тушсин...

©️ Муҳаммад Юсуф.

*****

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
Фағона вилоятининг туман(шаҳар) ҳокимлари ҳақида қисқача маълумот.
Инфографика.

*****

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
#ҳуқуқий_тавсия

Сизни ички ишлар ходими тўхтатди: нима қилиш керак?

Ички ишлар ходимлари ҳужжатларни текшириш учун кўчада ҳар кимни тўхтатиши мумкин. Бу вазиятдан тезроқ ва иложи борича талафотларсиз чиқиб кетиш йўллари бор.

Бугунги кунда тез-тез учрайдиган ҳолат: ички ишлар ходими кўча ёки метрода ҳужжатларингизни текшириш учун сизни тўхтатди. Масалан, "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонунга мувофиқ ходим сизни қидирувдаги шахс деб гумон қилса, тўхтатиб ҳужжатларингизни текшириш ҳуқуқига эга.

Агар ёнингизда шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, ҳуқуқ-тартибот органи ходими шахсингизни аниқлаш мақсадида 3 соатгача ушлаб туриш ҳуқуқига эга. Ҳужжатларингиз борасида муаммо бўлмаса, сизни дарҳол қўйиб юбориши шарт. Бироқ ички ишлар ходими сизни узоқроқ ушлаб туриш учун ҳар доим сабаб топиши мумкин – масалан, у паспортингиз сохта эканлигига шубҳа билдириши мумкин. Шунда сизни туман ички ишлар бўлими ёки таянч пунктига олиб кетишади.

Ички ишлар ходими ҳужжатларингизни текшириш учун юзлаб сабаб топиши мумкин. Агар сизнинг паспортингиз ёки шахсингиз ходимга ёқмаса, унда ички ишлар бўлимига боришга мажбур бўласиз.

1. Кўчада ички ишлар ходими тўхтатганда ўзингизни қандай тутишингиз керак?

"Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонуннинг 8-моддасига мувофиқ ички ишлар ходими, энг аввало, унвони, лавозими, исм-фамилиясини айтиб, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини тақдим этиши шарт, шундан сўнг тўхтатиш сабаби ва мурожаат мақсадини айтади.

Агар сизни патруль-пост хизмати ходими тўхтатса, у хизмат нишонига эга бўлиши ва хизмат гувоҳномасини кўрсатиши шарт, сиз эса уни суратга олиш ёки маълумотларни ёзиб олиш ҳуқуқига эгасиз.

Агар ички ишлар ходими ўзини таништириш ва гувоҳномасини кўрсатишдан бош тортса, 102 рақамига қўнғироқ қилинг ва “номаълум шахс менинг ҳужжатларимни текширишга уринаяпти” деб хабар беринг.

Паспортингизни ички ишлар ходими қўлига берманг. Қонунга кўра сиз бегона шахсларга ҳужжатингизни беришингиз мумкин эмас. Агар сиз бошқа вилоятдан келган бўлсангиз, ёнингизда доимо поезд (самолёт) чиптаси ёки вақтинча рўйхатга қўйилганликни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак.

Ички ишлар ходими ўзини таништириши шарт. Агар бош тортса 102 рақамига қўнғироқ қилинг. Ҳужжатингизни ўзингизда сақланг ва уни ички ишлар ходими қўлига берманг.

2. Сизни қўйиб юборишмади. Нима қилиш керак?

Бақир-чақир қилманг, асабийлашманг ва ҳужжатингизни кўрсатишдан бош тортманг. Агар шундай қилсангиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-моддасига кўра сизни ички ишлар ходимига қаршилик кўрсатишда айблаб 15 суткага қамашлари мумкин.

Ички ишлар ходимининг ҳужжатни текшириш ва шахсни кўрикдан ўтказиш ҳуқуқи "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонуннинг 18-моддасида кўрсатилган. Агар сиз ушбу қонундан хабардор эканлигингизни кўрсатсангиз, ҳуқуқ-тартибот ходимлари сиз билан эҳтиёткор муносабатда бўлишади ёки ҳужжатларингизни текширмасликлари ҳам мумкин.

Ички ишлар ходимлари чўнтагингиз, сумка ва телефонингизни ҳам кўрикдан ўтказишни (текширишни) талаб қилишлари мумкин. Сиз рад этиш ҳуқуқига эгасиз. Адвокат билан боғланинг. Шахсни кўрикдан ўтказиш кўрикдан ўтказилаётган шахс билан бир жинсда бўлган шахслар томонидан ва шу жинсдаги иккита холис гувоҳ иштирок этган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

3. Агар иш тинтувгача борса...

Агар ходимлар бу кўрик (текширув) эмас, балки тинтув эканлигини айтаётган бўлса, улар тинтув учун ажримни кўрсатиши ва холисларни келтиришлари шарт.

Тинтув суриштирувчи ёки терговчининг қарори ёхуд суднинг ажримига кўра ўтказилади. Тинтув ўтказиш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда бу ҳаракатлар қаерда ва кимникида ўтказилиши зарурлиги, қайси нарса ёки ҳужжатларнинг қидириб топилиши ва олиб қўйилиши лозимлиги кўрсатилган бўлиши керак.

Навбатчи прокурорнинг ёки Бош прокуратуранинг ишонч телефони рақамлари доимо ёнингизда бўлсин. Агар сизни тўхтатган орган ходими қонунни бузаётганини пайқасангиз, прокурорга қўнғироқ қилишингиз мумкин. Баъзан қўнғироқ қилаётганингизнинг ўзи ҳуқуқ-тартибот ходимларига таъсир кўрсатиши ва улар сизни қўйиб юбориши мумкин.

Агар ички ишлар ходимлари маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида
баённома тузса, сиз ушбу баённомага илова қилинадиган тушунтириш ва мулоҳазаларни киритиш ҳуқуқига эгасиз.

Баённома тузишдан аввал сизга ўз ҳуқуқларингизни тушунтириб беришлари шарт. Агар сизга тушунтириб берилмаса, сиз ҳужжатга имзо қўйишдан бош тортиб, бунинг сабабларини баён этишга ҳақлисиз. Суд сиз тарафда бўлиши мумкин.

Энг муҳими, асабийлашманг, адвокат келгунча сукут сақланг ва тинтув қилинишингизга йўл қўйманг.

*

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори.

Эслатма: Мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

 

©️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати



*

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9 цент учун кечирим сўраш жараёни.

Бу Япония.

Машхур Акаги бренди остидаги музқаймоқ ишлаб чиқарувчи Акаги Нюгё компанияси охирги 25 йилда(воқеа, адашмасам 2016-йилда содир бўлган) биринчи марта маҳсулот нархини 60 иена(0.55 доллар)дан 70 иена(0.64 доллар)га, яъни 10 иена(9 цент)га оширгани учун компания бошлиғидан тортиб то энг қуйи ҳодимларгача биргаликда, оммавий тарзда истеъмолчилардан узр сўрашмоқда.

25 йилда бир марта, 9 цент учун оммавий узр.

Бу Япония.

*****

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эркаклар ички пасспорт(ИД карта) ёки четга чиқиш биометрик паспорти олиш учун соқол билан расмга тушишлари мумкинми?
Жавоб: Ҳа, мумкин.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил, 26-декабрдаги ПҚ-4079-сонли қарори.

https://t.me/OlimjonHaydarov/98


👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_маслаҳат
Савол: Аёллар ички пасспорт( ИД карта) ёки четга чиқиш биометрик паспорти олиш учун рўмол билан расмга тушишлари мумкинми?

Жавоб: Йўқ, қонунан мумкин эмас.
Афсуски ҳозирча бош кийим билан на эркаклар, на аёллар пасспорт учун расмга туша олишмайди.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил, 26-декабрдаги ПҚ-4079-сонли қарори.

https://t.me/OlimjonHaydarov/99
https://t.me/OlimjonHaydarov/98

Фойдали маълумотни дўстларингиз билан ҳам улашишни унутманг.


👉 @OlimjonHaydarov 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_маслаҳат

Савол: Машинадан чиқинди ташлаш қанча жаримага сабаб бўлиши мумкин?

Жавоб: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 %( 49.000 сўм) дан, 1 баробари(245.000 сўм) гача жаримага сабаб бўлиши мумкин.

Асос: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 123-моддаси.

Бизни ТикТокда ҳам кузатишингиз мумкин.

Фойдали маълумотни дўстларингиз билан ҳам улашишни унутманг.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_маслаҳат

Савол: Ўзаро телефон суҳбатлари, матнли ёзишмаларни сухбатдошнинг розилигисиз сақлаш, тарқатиш, фойдаланиш мумкинми?

Жавоб: Йўқ, мумкин эмас.

Асос:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 27-моддаси.
2. "Алоқа тўғрисидаги" қонуни, 10-моддаси.
3. "Ахборот эркинлиги принсиплари ва кафолатлари тўғрисидаги" қонуни, 13-модда.

Агар сизда юқоридаги ҳолат, яъни сиз билан бўлган телeфон суҳбатлари, матнли ёзишмалар сизнинг рухсатингизсиз бирор жойда тарқатилса, бирор жойда фойдаланилса, судга мурожаат қилиб, ҳаққингизни талаб қилишингиз, шаънингизни ҳимоя қилишингиз мумкин.

Бизни ТикТокда ҳам кузатишингиз мумкин.

Фойдали маълумотни дўстларингиз билан ҳам улашишни унутманг.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_маслаҳат

Савол: Президентни танқид қилиш, унга туҳмат, уни ҳақорат қилиш қандай ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлади. Президентга қўл кўтариш, жонига қасд қилишга қандай жазо олиш мумкин?

Жавоб: Ўзбекистон Президентига қарши ҳар қандай ҳаракат деярли давлатга ҳиёнат даражасидаги оғир жиноятлар қаторида таснифланади.

Жиноят кодекси, 158-моддаси биринчи бандига муофиқ Президент жонига қасд қилиш 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш(қамоқ) жазоси билан жазоланиши мумкин.
Шу модданинг иккинчи бандига муофиқ, Президентга қасддан тан жароҳати етказиш( 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш(қамоқ) жазоси билан жазоланиши мумкин.

158-модда, учинчи бандга кўра кимдир Президентни омма олдида ҳақорат қилса, унга туҳмат қилса, бу ишни ОАВ ёки интернетда қилса, уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш(қамоқ) жазолари билан жазоланиши мумкин.

Фойдали маълумотни дўстларингиз билан ҳам улашишни унутманг.