Olimjon Haydarov
6.95K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
Дастлабки икки хил фикр келиб чиқди.

ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шохрух Гиясов ака марҳум ИИБ биносига кирмаган деб айтганди, шунингдек, Бухоро ИИБ берган расмий баёнотда ҳам шундай дейилган.

Лекин Бухоро вилоят Прокуратураси берган расмий маълумотда эса(мендаги маълумотлар ҳам шунга яқинроқ) марҳум ИИБ биносига 25-ноябрь куни тунда олиб келиниб, 26-ноябрь куни сўроқ қилингани, 28-ноябрь куни соат 15⁰⁰ларда ИИБ биносидан чиқиб кетгани ҳақида ёзибди.

Икки хил муносабат. Кимдир бизни алдаяпти.

Шохрух ака, қайси бир хабар тўғри?

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Ilyos Safarov
Bugun 3-dekabr — yil yakuniga 28 kun qolmoqda. Yangi yildan O'zbekistonda lotin yozuviga to'liq o'tishimiz kerak. Yangi yil O'zbekistonda ana shu katta islohot bilan boshlanishi kerak.

Har holda Vazirlar Mahkamasining mana bu qarorida shunday belgilangan.

Ammo qaror bilan tuzilgan "Yo'l xaritasi"ga qarasangiz, unda belgilangan qator rejalar, islohotdan avval qilinishi kerak bo'lgan o'nlab ishlar hali bajarilmaganini ko'rasiz.

Bularsiz lotin yozuvini qanday joriy qilishmoqchi, ochig'i, bilmadim. Masalan,

1. Alifbo belgilangani kabi hali takomillashmadi;

2. "O'zbek tilining imlo qoidalari" ishlab chiqilmadi;

3. Normativ huquqiy hujjatlar va ularning loyihalari lex.uz'da lotin yozuvida to'la joylanayotgani yo'q;

4. O‘zbek tili alifbosi va imlo qoidalari asosida transliteratsiyaga mo‘ljallangan axborot dasturiy ta'minotlar uchun yagona talab ishlab chiqilmadi va joriy qilinmadi;

5. Internet tarmog‘idagi O‘zbekiston Respublikasi rasmiy veb-saytlarining lotin yozuviga asoslangan o‘zbek alifbosiga to‘liq o‘tkazilishi ta'minlanmadi;

6. Mamlakatimizdagi joy, ko‘cha, atamalar, tashkilotlarning nomlari, peshlavhalar, ommaviy targ‘ibot vositalari, reklama va e'lonlarning to‘liq lotin yozuviga asoslangan o‘zbek alifbosida yozilishi ta'minlanmadi;

7. Markaziy, mahalliy bosma va elektron ommaviy axborot vositalari, internet saytlari, nashriyotlar, matbaa korxonalari faoliyati to‘liq lotin yozuviga asoslangan o‘zbek alifbosiga o‘tkazilmadi;

8. Vazirlik va idoralarning o'zi hali lotin yozuvida to'la ishlayotgani yo'q.

...

Bular qarorga bir qarashda ko'rganlarim, hali ijro etilmagan boshqa rejalar qancha.

Qiziq, Vazirlar Mahkamasi 28 kunda shu ishlarning hammasiga ulgurmoqchimikan? Nahotki? O'tgan ikki yilda qilinmagan ishlar a?

Xo'p, deylik shu vaqtda ulgurilmasa, bu ishlar uchun mas'ul davlat departamenti nima ish qildi? U yerdagi o'nlab xodimlar nima uchun oylik olyapti? Va nihoyat, ulgurilmasa, hujjat o'zi nega qabul qilingandi?!

Agar o'zimizgagina bog'liq bu islohot (Rossiya bu masalada ham peshonamizda turib olmagandir) shu safar ham amalga oshmay qolsa, shu safar ham irodasizlik qilsak va shu safar ham chala ish qilish odatimizga sodiq qolsak, LOTIN YOZUVI masalasida boshqa gapirmasak ham bo'ladi. Demak, bizning hukumatga emas ekan keng, izchil, xalqchil islohot degan tushunchalar. Demak, qo'shnilarimizda bor iroda, qat'iyat bizga berilmagan ekan.

28 kun qoldi...

P.S. Bir narsani tushuning, butun millat masalasi bo'lgan yozuv islohigaki shunchalik befarq qarayotgan ekansiz, boshqa ishlaringiz ham hech qachon muvaffaqiyatli bo'lmaydi. Oxiriga yetmay qolaveradi.

@haqiqatdaIlyos
Авваллари Ҳаж ва Умрага бориш учун йиллаб навбатда туриш керак эди.
Мана энди, йўллар очилиб халқимизга анча енгилликлар пайдо бўлди. Фақат имкониятдан фойдаланиб ибодат қилиш қолди холос

Ҳозирда, Хурмо Травел таклиф қилаётган пакетлар орқали ҳар сешанба куни Умрага бориш мумкин экан.

🛩 Ҳафтанинг ҳар сешанба куни учадиган Чимкент-Мадина-Чимкент
йўналишидаги тўғридан тўғри рейс!

Зиёратчиларимиз Тошкентдан Чимкентга ва Чимкентдан Тошкентга қайтишлари учун замонавий автобуслар ҳамда малакали кузатувчиларимиз хизматда бўлишади.

15 млн 850 минг сўм ёки $1400 эвазига 14 кун – ортиқча тўлов талаб этилмайди!

Пакет ўз ичига:
• 14 кунлик зиёрат;
• Бориш-келиш авиа чипталари;
• Ўзбекистон учун расмий виза;
• Махсус нимча ва сумкалар;
• Яқин ва қулай меҳмонхоналар;
• 2 маҳал иссиқ миллий таомлар;
• Макка ва Мадина зиёратлари;
• Тажрибали элликбоши хизмати;
• Сафардаги шифокор назорати;
• Қизил денгиз саёҳати;
• Қайтишда 5 л Зам Зам суви ва бошқаларни қамраб олади.

Орзуларингиз рўёбини ортга сурманг!
Ҳозироқ қўнғироқ қилинг:
📲 +998992961111
📲 +998992761111
📲 +998994631111
📩 @xurmo_muloqot


Ҳамкорлик бўйича:
📲+998902317375

🕋 @XurmoTravelишончли ҳамсафар!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аввалроқ Учкўприк туманидан бўлган, болалари учун алимент тўловларини вақтида тўлаб юрган, суд ҳукмига биноан ижро чиққан бўлсада, болаларини кўра олмаётгани ота ҳақида 1 2 та мақола ёзгандик. Судга боргандик, киритмаганди судья. Қўқондаги фуқаролик ишлари бўйича судья.
Мана ҳеч қандай асоссиз оталикдан чеклаш бўйича қарор чиқарибди.

Отага раҳмим келади. Ҳам пул берган уй олиш учун, алимент тўлайди, камига алоҳида пул ҳам беради. Энди уни оталикдан маҳрум қилишмоқда.

Нега?

Ота айтолмаётган, мен билган гап бор. Келин ҳам, унга хўжайинлик қилаётган(катта эҳтимол унинг турмуш ўртоғи, суд ишларини такиллаётган) "акахон" ҳам Қўқондан. Адвокатлари собиқ прокурор. Хуллас ростдан чигал, ачинарли, адолатсиз ҳолат.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Аввалроқ Ҳудудгаз Фарғона нинг собиқ ходимлари, хусусан раҳбари, раҳбар ўринбосари, 8 та ҳудуд раҳбари, бир неча операторлари йил давомида бир неча юз миллиард камомад қилгани ҳақида туркум мақолалар ёзгандик, уларни устидан суд жараёнлари бошлангани ҳақида хабар қилгандик.

Биринчи инстансия суд иши Фарғонада, Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судида кўриб чиқилиш бошланди.
Ҳолат жамоатчиликка қизиқ бўлгани, бюджет(халқ пули)га хиёнат бўлгани сабаб, суд жараёнини ёритган суд мажлисига боргандим. Дастлабки тергов хулосасига кўра улар томонидан давлатга етказилган зарар бир неча юзлаб млрд(деярли трлн)сўмни ташкил қилган. Мен қатнашган суд ишида қизиқ ҳолат юз берди. Давлат манфаатига шундай катта зарар ҳақида гап кетаётган вақтда давлат ҳимоячиси - прокурор судда иштирок этмади. Судда фақат судья, уни ёрдамчиси, судланувчилар(15-18 киши), уларни тахминан 10 нафар адвокати.
Судда судьядан бошқа фақат айбланувчи томон қатнашмоқда. Бирор айбланувчига сўз берилса, 10 та адвокат уни айбсизлигига заррача бўлсада йўналиш берадиган жавоб олгунча айлантириб савол бериб ўтиришибди.

Суддан жараённи видеотасвирга туширишга рухсат сўради. Қоидаси бўйича суд томонларни фикрини эшитиб, ажрим қилиши керак эди. Томонлардан ким бор?
Фақат айбланувчи томон! Албатта улар рози бўлмади. Судья қонун бўйича видеотасвирга олиш илтимосномамизни рад этди. Бу қонунан тўғри, лекин адолатсиз қарор бўлди.
Шундан кейин бу суд ишида қатнашмадим. Лекин билганим қадар суд ҳали ҳам давом этмоқда экан. Шуни натижаси нима бўлди? Билганлар бўлса, улашинглар хабарлардан.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Respublikamizning barcha hududlarida qon topshirish xayriya aksiyalari o‘tkaziladi

💜“Men donorman” qon topshirish xayriya aksiyasi bugundan boshlab start oldi. Ushbu aksiya orqali ko‘plab insonlar hayotini saqlab qolish imkoniyatiga egasiz!

Yoshlar ishlari agentligi jamoasi barcha yoshlarni ushbu aksiyada faol bo‘lishga chorlab qoladi!

Aksiya haqida batafsil

#yoshlaragentligi #mendonorman #bizbirsafdamiz #ezgulikalbattaqaytadi

Bizning sahifalarimiz:
🕊@yoshlaragentligi 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Президент истиқболига ишонган ИНСУЛИН заводи нега(нима ёки ким сабабли) фаолиятини тўхтатди?

Андижонда тадбиркор деярли 10 млн доллар сарфлаб Марказий Осиёда ягона, бутун Марказий Осиёни инсулин билан таъминлаши мумкин бўлган, жаҳон стандартларига мос сифатли, муҳими ҳалол, арзон(ҳозирда қора бозорда 1 та флакон 200 000 сўмгача чиқиб кетган, тадбиркор эса Соғлиқни Сақлаш Вазирлигига 29 500 сўмдан нарх таклиф қилган) Инсулин ишлаб чиқариш заводини қурган. Лекин негадир ССВ бу завод билан шартнома тузишни хоҳламаяпти? Нега?

Батафсил видео 👉 https://youtu.be/ONAhcTSc3eg

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича Ангренда газ йўқ, ўнлаб юк машиналари ичида юклари, ташиётган озиқ овқатлари билан ўчиб қолган, Қамчиққа чиқадиган йўл хам шу сабаб пробка бўлиб беркилиб қолган эмиш.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркаклар ички пасспорт(ИД карта) ёки четга чиқиш биометрик паспорти олиш учун соқол билан расмга тушишлари мумкинми?

Жавоб: Ҳа, мумкин.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил, 26-декабрдаги ПҚ-4079-сонли қарори.

https://t.me/OlimjonHaydarov/98

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада саноат зонаси аҳоли кайфияти, альтернатив тирикчилик манбасини суриштирмай, мониторинг қилмай, минглаб аҳоли тирикчилик манбасини узиб қўйилди. Саноат зонасини газдан узилиши аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда.

Батафсил видео 👉 https://youtu.be/rejf78wPQUs

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Наманганлик депутат ижтимоий тармоқда газ, свет(электр) билан боғлиқ муаммоларни олиб чиқаётганларни қамоқ билан "огоҳлантирди".

Наманган вилояти, Янги Наманган тумани(аввалроқ шу туман ҳокими тадбиркорни ҳақорат қилгани аудиоси тарқалганди)дан бўлган депутат, туман кенгаши котибият мудири Muzaffar Jamolitdinov ижтимоий тармоқда газ, свет (электр)билан боғлиқ муаммоларни ёзаётганларга қамоқ билан "таҳдид" қилди. Албатта у тўғридан тўғри таҳдид қилмади, лекин унинг ёзган постини ўқиган ҳар қандай ақли расо инсон постдан мақсадни тушунади.

Наманганда муаммолар билан мана шундай шуғулланиладими?

Шу депутатни ҳам халқ сайлаганда а, муаммойимизни олиб чиқиб, ҳал қилишга ёрдам беради деб.

Ҳолатни қаранг. Халқ муаммоларимизга ечиб берар, ёрдам берар деб биттасини депутат қилиб танлаяпти, кейин у депутат чиқиб, муаммони айтмаларинг, оғзингни очганни қаматаман деб дағдаға қиляпти.
Оббо шоввоз э.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонанинг чекка қишлоғида замонавий мактаб қурилди.

Бешариқ тумани вилоятнинг энг чекка, чегара олди ҳудуди ҳисобланади. Шундай бўлсада Бешариқда илмга чанқоқ ёшлар талайгина, буни ўқишга кириш кўрсатгичлари, олимпиадалардаги натижаларда кўрганман.

Бешариқ тумани Чимбой мфй Шўрқишлоқда аввал мактаб бўлмаган. Қишлоқдаги болалар 3,5 км масофадаги мактабга қатнаб ўқишган. Шу сабаб қишлоқни ўзига мактаб қуриш дастурга киритилиб, жами 220 ўринли, замонавий, шинам, ёруғ, иссиқ, қишки ва ёзги спорт машғулотлари учун ҳудудлар, ошхона, замонавий синф ва тўгарак хоналаридан иборат мактаб қуриб битказилди.

Мактаб ташқи томондан худди Президент мактабларини эслатиб юборади. Бундай спорт зал ва сунъий қопламали очиқ майдон Фарғона шаҳридаги унча мунча мактабларда ҳам йўқ.

Қурилиш ишлари "Фарғона Кристал Қурилиш" мчж томонидан 4 ой вақт давомида, деярли 8 млрд сўм маблағ сарфланиб, олиб борилган.

Синф хоналарини ёруғ ва иссиқлигини кўриб беихтиёр ўзимни ёшлигим эсимга келади. Бошланғич синфда ўқиганим эсимда - хира электр лампаси ёруғи, ойналар совуқ ўтмаслиги учун 2 қават целлофан қопланган, паст ва зах хонани иситиш учун ўтин ва кўмир ёқилган синф хоналарида ўқиганмиз(балки ўшанда шаҳарларда шароит яхши бўлгандир, қишлоқларда айнан тасвирлаганимдек эди).

Шу ҳолатлар билан таққослаб, қишлоқ ёшлари учун жудаям хурсанд бўлавераман. Аввал ёки эшитмаганман, ёки бундай кўп ижтимоий соҳа объектлари қурилмаган. Охирги вақтларда жуда кўп ижтимоий соҳа объектлари(мактаб, боғча, шифохона) қурилмоқда, таъмирланмоқда. Уларнинг аксари чекка қишлоқларда бўлаётгани одамни янада қувонтиради. Бардавом бўлаверсин.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Кимдир ҳал қиладими шу муаммони?
Масалан мен ҳал қилолмайман, бунга ваколатим етмайди.

Ростдан ҳам нега сайловлар вақтида ўчмайди?

👉 @OlimjonHaydarov 👈
"Фарғона сув таъминоти" мчжнинг бир неча ишчилари алоқага чиқиб, бир неча ойдан буён маош олмаётганликлари ҳақида мурожаат қилишди. Шунингдек ижтимоий тармоқда ҳам бу мавзуда бир, иккита мақолалар ҳам чиқарилди.

Вазиятни аниқлаш учун "Фарғона Сув таъминоти" мчж билан боғландим.
Улар тақдим қилган ҳужжатларга кўра маошларни вақтида тўланмаслиги бу ихтиёрий эмас, мажбурий ҳолат экан. Мчжнинг бир неча йил аввалдан йиғилиб қолган, электрдан бўлган қарздорлиги бўлган. Ҳақдор тараф - " Фарғона ҲЕТК" АЖ судга мурожаат қилган, суд ундирув бўйича қарор чиқарган. Суд ҳукмига асосан МИБ "Фарғона сув таъминоти" мчжнинг банклардаги барча ҳисоб рақамларига инкасса қўйган, натижада ишчиларга ойлик бериш имкони бўлмаган. Ҳозирда ишчилар олдида октябрь ойидаги қарздорлик 70 фоизга ёпилган, ноябрь ойи учун энди маош тарқатилади.
Шунингдек "Фарғона Сув таъминоти" мчж ва "Фарғона ҲЕТК" ўртасида келишувга эришилган, эндиликда "Фарғона сув таъминоти" мчж ҳисобларига инкасса қўйилмайди, қарздорлик секин аста тўлаб борилади, эндиликда мчж ишчиларига маош ўз вақтида берилади.

Умид қиламиз бошқа бундай ҳолатга йўл қўйилмайди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈