Olimjon Haydarov
7.88K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Тармоқда тахминан Қозоғистонлик ҳарбийга тегишли бўлган аудио хабар тарқалди.
Унда айтилишича тиш-тирноғигача қуролланган ҳарбийлар, Россия ва Беларус ҳарбийлари ёрдамида, эрталабдан бошлаб намойишга чиққан фуқароларни отиб ташлашмоқчи.
Қирғин бўладиган шекилли...
Аллоҳ сақласин.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Тоқаев норози халқдан қўрқиб, Нур Султандаги қароргоҳини бир неча босқичли ҳарбий қўрғон билан ўраб олди.

Борган сари Президент ва Халқ орасидаги масофа узоқлашиб бормоқда.

1 кунда 30 йил ортга қайтди Қозоғистон.

Афсус.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Айни вақтда Олма-ота шаҳри яқинида катта миқдорда ҳарбийлар тўпланмоқда.

Шаҳарга ҳарбий колонналар кирмоқда.

Шунингдек яна интернет узиб қўйилган.

Бу ҳаракатлар катта эҳтимол билан шаҳарга штурм қилинишини англатади. Эрталаб уларга Россия, Беларусдан ҳам ёрдам келади.

Кўчага чиққан фуқарони отишлари мумкин.

Бу катта сиёсий хато. Айниқса ўз фуқароларини бостириш учун бошқа давлат махсус кучларини давлатга киритиш катта хато.

Тоқаевда эрталабгача, бир неча соат бор, вазиятни назоратга олиб, ўзи муаммони ҳал қилиши учун.

Манба: Военный обозреватель

👉 @OlimjonHaydarov 👈
ХАЛҚ

Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир.
Халқ исёндир, халқ оловдир, халқ ўчдир…
Халқ қўзғалса куч йўқдир, ким тўхтатсин.
Қувват йўқ, ким халқ истагин йўқ этсин.
Халқ исёни салтанатни йўқ қилди.
Халқ истади, тож ва тахтлар йиқилди…

Халқ истаги: озод бўлсин бу ўлка,
Кетсун унинг бошидаги кўланка.
Бир қўзғалур, бир кўпирар, бир қайнар,
Бир интилур, бир ховлиқар, бир ўйнар,
Йўқликни-да, очликни-да йўқ этар,
Ўз юртини ҳар нарсага тўқ этар…

Бутун кучни халқ ичидан олайлик,
Қучоқ очиб халқ ичига борайлик!

1921 йил.

©️ Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Марғилон(Фарғона)да 23 ёшли ёш М.А.бошқа 20 ёшли К.К.ни машинасини йўлдан олиб туришини сўрагани учун пичоқлабди.

Қозоғистондаги воқеалар фонида бу ҳодисани бироз эътибордан қолдирибмиз.
1 январь куни кечаси 3³⁰ ларда( Янги йил «шарофати» деса ҳам бўлади, бу воқеани ҳам) Марғилон шаҳри ички кўчаларидан бирида танишлари билан Cобалт машинасида ҳаракатланаётган 20 ёшли К.К., йўлни тўсиб қўйган машиналардан ўтиб олиш учун машиналарни олиб туришни сўраган. Тўхтаб турган машиналардан бирида бўлган 23 ёшли ёш М.А. билан даҳанаки жангга киришган.
Натижада М.А. К.К.ни пичоқлаб, шериклари қочиб кетган. Олган жароҳатлари сабаб 20 ёшли К.К вафот этган.

Эҳҳҳ, икки(балки кўпроқ) умр хазон бўлди.

20 ёшли К.К. вафот этди.
23 ёшли М.А. 15-20 йилга кетади қамоққа. Уни ҳаёти ҳам барбод, тугади деярли.

Ёшларга нима бўляпти?

Бировни қонини тўкиш шунчалик осон бўлиб қолдими?

Эркакка қурол ноҳақдан қон тўкиш учун эмас, зарурат бўлганда молини, жонини, шаънини, оиласини, аҳлини ҳимоя қилиш учун керак эмасми фақат?

Ёшлигимдан, 20 25 йилдан бери Вилоят миқёсида мана шундай пичоқланиш ҳолатларини энг кўп Қўқон ва Марғилон шаҳарларида бўлади. Вилоят маркази Фарғона шаҳрида ҳам бунчалик кўп эмас.

Дин бўйича вилоятда энг етакчи ҳудудларда нега бундай ҳолатлар энг кўп учрамоқда?

Ахир Исломда бир мусулмон қонини ноҳақдан тўкиш қанчалик катта гуноҳ эканлигини ҳаммамиз биламизку.

Ёшларни агрессивликка, бундай ваҳшийликка ким ёки нималар бошламоқда?

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Нур Султандаги халқаро аэропорт ҳукумат ҳарбийлари томонидан назоратга олинган. Бир неча ҳалқадан иборат назорат пункти ўрнатилган. Шунингдек бронотехникалардан иборат баррикадалар қилинган.

Манба: Военный обозреватель

👉 @OlimjonHaydarov 👈
23+
Видеода дилни хира қилувчи воқеалар тасвирланган. Ёш болалар, аёллар кўриши тавсия қилинмайди.

5 январдан 6 январга ўтар кечаси Олма-отада норасмий тарзда «тозалаш» қилинган. Ҳукумат расман 6 январь куни эрталаб шаҳарга штурм қилган бўлсада, норасмий тарзда тундаёқ штурм бошланган.

Шаҳар морги ўликлар билан тўлмоқда.
Видеодан кўриш мумкинки, профилар ишлаган. Асосан бош ва кўкрак қисмига отилган жасадлар.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Олма-отада аллақачон Россиядан келган, хусусий ҳарбий ташкилот ҳарбийлари ишламоқда...

Тоқаевдан ўз халқига нисбатан хоинона ҳаракат...

Аллоҳ қозоқ қардошларимизга омонлик берсин...

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

ТАСС ахборот агентлиги бугунги ҳарбийлар томонида ўтказилаётган «антитеррор операция»дан лавҳа берди.
Унда ҳарбийларни намойишчиларни тўхтовсиз ўққа тутаётганликларини кўриш мумкин.

Бугун эрталабдан бери Қозоғистондан ташқарига ахборот оқими кескин камайди.
Ҳатто ВПН билан хам интернет ишламай қолган.

Ҳарбий штурм бошланганидан кейин Олма-отада тўлиқ алоқа ўчирилган, Олма-отани бутун дунёда тўлиқ узиб, у ерда тозалаш қилишмоқда...

Таниш вазият...

Аллоҳ офият берсин.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Flightradar24 сайти маълумотларига кўра Россия Мудофаа вазирлигининг 224-парвоз бўлинмасига қарашли Ан-124-100 оғир транспорт самолёти Чкаловский аэродромида юклаш ишларини тугатиб, парвозга чиқди.

Катта эҳтимол билан Қозоғистонга йўл олди.

Россиядан Қозоғистонга, намойишчилар(бошқарувдан норози халқ)ни ўлдириш учун оғир техникалар келмоқда.

Тоқаев ҳокимиятни ушлаб қолиш учун ҳамма нарсага қўл урмоқда.
Сени тарих унутмайди, Януковичдан ҳам ўтиб кетдинг.

Яшавор.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
-#Live

Flightradar24 сайти маълумотларига кўра Россия Аэрокосмик кучларининг Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти Псков вилоятидан ҳавога кўтарилди ва ҳозирда Беларус Республикаси ҳаво ҳудудида.

Катта эҳтимол билан , ОДКБ ҳарбий ёрдами кўринишида Беларус ҳарбий контингенти хам Россия самолёти билан Қозоғистонга етказилади.

Манба: Военный обозреватель

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

ОДКБ «тинчликпарвар кучлари» бўлинмаларини Россия Мудофаа вазирлигининг 10 та Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти ва 3 та оғир Ан-124-100 самолётида Қозоғистонга ҳарбий кучларни ташланишида иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз аллақачон ОДКБ(Аниқроғи Россия)нинг норасмий ҳарбий бўлинмалари Олма-отада «ишлашмоқда».

Манба: Военный обозреватель

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live
Белорус, Минск тумани. Ҳарбий техникалар колоннаси Мачулиши ҳарбий аэродроми томон ҳаракат қилмоқда. У ердан Қозоғистонга, «тинчликпарвар» куч сифатида юборилади.

Манба: NextaLive

ОДКБ ёки Россия иштирокидаги ҳар қандай иттифоқ бизга нима беришини кўриб олинглар, Путинпараст ялоқилар.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Россия Мудофаа вазирлиги Қозоғистонга ташланган ҳарбийлар ҳақида видео эълон қилди.
Унда кўриниб турибдики, Россия ва Қозоқ давлат ахборот сайтлари маълумот берганидек Россия ҳарбийлари бугун эрталаб эмас, кеча кунда етиб келган.

Яъни, улар аввалдан келиб бўлишган.

Ё Элбаси, ё Тоқаев аллақачон сотиб бўлишган Путинга Қозоғистонни.

Хоинлар

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Токаев тунда ОДКБни ёрдамга чақириб, Олма-отада қонли тун ўтказгани қарамай одамлар яна кўчаларга, майдонларга чиқишмоқда. Энди нафақат Олма-ота, балки бошқа ҳудудларда ҳам тўқнашувлар кузатила бошлади.

 Россиядан келган ҳарбийлардан қўрқишмаяпти оддий халқ. 

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Sputnik Kazahkstanни хабар беришича кеча тунда Олма-отага қилинган штурмда Қозоғистон ҳарбийларидан 12 нафари ўлдирилган.
1 нафар ҳарбийни бошини узиб ташлашган...

Шунингдек 393 нафари жароҳатланган. 

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

ОДКБ(Россия, Беларус, Арманистон) ҳарбийлари Қозоғистонга етиб келиб, ҳарбий ҳаракатларга қўшилишди. Улар расман ҳозирча тўғридан тўғри тўқнашувларга киришмайди. Улар биринчи навбатда административ бинолар, стратегик ҳудудлар, саноат зоналарини ҳимоя қилишади. Яъни олигархларни, амалдорларни ўзларини ва мулкларини.
Тоқаев ўз халқидан қўрқиб, ОДКБ армиясини ҳимоя учун чақирди.

Шунингдек қўшни давлатлар Қозоғистон вақтинчалик алоқаларни узишни бошлади. Россия Челябинскдаги чегарани ёпди. Қирғизистон фуқароларини эвакувация қилишни бошлади.

👉 @OlimjonHaydarov 👈