Olimjon Haydarov
7.88K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
#Live

Янгиланган харита.

Спутникдан олинган тасвирларда, Украина атрофида жойлашган Россия ҳарбий контингенти.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

АҚШнинг Киевдаги элчихонасига яқин бир неча соат ичида эвакуация жараёнларини бошлаш, жумладан муҳим ҳужжатлар, қаттиқ дисклар ва қайта тиклаб бўлмайдиган бошқа муҳим маълумотларни йўқ қилиш буюрилди. Яқин бир неча соат ичида АҚШнинг барча дипломатлари ҳам эвакуация қилинади.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Россия Украина билан чегара яқинига дала госпиталларини қура бошлади. Бундай ҳолат одатда уруш вақтидагина содир бўлади.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

АҚШ разведкаси Россиянинг Украинага ҳужум қилиши аниқ эканлиги ҳақида хабар бермоқда.

Разведка маълумотларига кўра Россия 9 йўналишда 2 хил сценарий асосида ҳужум қилиши мумкин

1. Жанубий — шарқий йўналиш бўйича — Днепр дарёси бўйлаб ҳужум уюштириб, Украинани тенг иккига бўлиб ташлаш.

2. Нафақат жанубий-шарқий йўналиш, балки шимолий-ғарбий йўналиш бўйлаб ҳужум уюштириб, Киев ва Одессани ҳам эгаллаб, мамлакатни тўлиқ босиб олиш.

Иккинчи сценарий бўйича ҳаракат қилинса, Россия узоғи билан 2 кунда Украинани тўлиқ эгаллаб олиши мумкин, разведка маълумотлари бўйича.

Разведка маълумотлари бўйича, ҳозирда Украина чегараларида ҳар бирида 800-900 кишидан иборат 100 та батальон, шунингдек энг сара ҳарбийлардан ташкил топган, ҳар бирида 200-300 ҳарбий мавжуд бўлган 6 та спетс батальон ҳужумга тайёр турибди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Россиянинг Белгород вилояти Украина билан чегара яқинида йиғилган ҳарбий калонна. Кўринишидан улар чегарани кесиб ўтишга тайёрланишмоқда.

Бу жойдан Харков(Украина) вилояти марказига 40 км масофа.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

11 февраль ҳолатига кўра Россия ҳарбий-денгиз кучлари кемаларининг Ўрта эр денгизи ва Қора денгиздаги жойлашуви.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Охирги суткада Полша(НАТОнинг шарқий чегараси)да НАТО хусусан АҚШ ҳарбийларининг фаоллиги кескин ошди.

Полша осмонида бир вақтнинг ўзида 5 та АҚШ ҳарбий вертолётлари.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Киевдаги Америка элчихонаси ходимлари ўз буюмлари билан дипломатик бинони тарк этишмоқда. 

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Украина ҳукумати расман тан олмаса-да Россия ҳужумини, хусусан Киевга ҳужум қилинишини истисно қилмаяпти.

Шаҳарда фавқулодда эвакуация режаси ишлаб чиқилган. Унда одамлар қаерда тўпланиши, қаерга олиб борилиши, транспортлар ҳаракати, озиқ-овқат захираси каби маълумотлар белгиланган. Бу ҳақда шаҳар мери Виталий Кличко айтиб ўтди. У фавқулодда эвакуация режасини тасдиқлади.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Ҳозиргача ўз фуқароларини Украинани тарк этишлари кераклигини эълон қилган мамлакатларнинг тўлиқ рўйхати: АҚШ, Япония, Латвия, Норвегия, Жанубий Корея, Исроил, Шимолий Македония, Нидерландия, Черногория, Дания, Греция, Эстония, Буюк Британия, Бельгия, Финляндия, Канада , Янги Зеландия , Қувайт, Германия, БАА, Литва.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

АҚШнинг UH-60 Black Hawk ва CH-47 Chinook ҳарбий транспорт вертолётлари (стандарт эвакуация тўплами) Полшанинг Рзешов шаҳрига келтирилди, у эрда аллақачон АҚшнинг минглаб десантчилари жойлаштирилган. Бу ҳарбий техника, десантчилар уруш бошланса, Украинадан чиқиб кетаётган АҚШ фуқароларини кутиб олиш, уларни АҚШга жўнатиш билан шуғулланиши кўзда тутилган. Пентагон, ҳар қандай ҳолатда ҳам АҚШ қўшинлари Украинага кирмаслигини эълон қилган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Бир биридан мустақил манбаларнинг хабар беришича Донбассда, Украина назоратида бўлган ҳудудлардан бирида кучли портлаш юз берган. Бу ҳақда расман бирор маълумот берилмади. Портлаш шу даражада кучли бўлганки, ҳатто Донескда ҳам тасири билинган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
❗️ 2022 йил 12 февраль куни соат 10.40 да (Москва вақти билан) Уруп ороли (Курил) яқинида Россия Федерацияси ҳудудий сувларида Тинч океан флоти кучларининг режалаштирилган машқлари ҳудудида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Виржиния тоифасидаги сув ости кемаси ҳаракати кузатилган. Овозли сув ости алоқаси режимида хорижий сув ости кемаси экипажига рус ва инглиз тилларида «Сиз Россиянинг ҳудудий сувларидасиз. Дарҳол худудни тарк этинг!» деб хабар берилган. Лекин Америка сув ости кемаси экипажи Россия томонининг талабини эътиборсиз қолдирди.

«Маршал Шапошников” фрегати экипажи тегишли тартибда огоҳлантирувчи воситалардан фойдаланган. Америка сув ости кемаси радар ва акустик назорат воситаларида нишонни икки баравар ошириш учун ўзиюрар симулятордан фойдаланган ва Россия Федерацияси ҳудудий сувларини максимал тезликда тарк этган.

Россия Мудофаа вазирлиги

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Европанинг энг катта авиакомпанияларидан бири Нидерландиянинг KLM авиакомпанияси зиддиятлар фонида Украинага барча парвозларни бекор қилди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Киевдаги АҚШ элчихонаси яқинида одамлар митингга тўпланишди. Россия агрессияга қарши АҚШ ёрдам беришини кутган, лекин оғир вақтда Украинани ташлаб қочаётган Америкаликлардан одамлар ғазабда. Уларни ушлаб олган баннерларига «Вашингтонга йўқолинг ва ҳеч қачон қайтманг!» деб ёзилган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Киевдаги Британия ва АҚШ элчихоналари тўлиқ иш фаолиятини тўхтатди.
Британия элчихонасидан байроқ туширилиб, бино бўшатилди. Бинода хоналар электри ўчирилган, дипломатик ходимлар бинони тарк этишган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Хабарларга кўра Путин ва Байден ўртасида телефон суҳбати бошланган. Мана шу суҳбат Россия ва Украина(НАТО) ўртасидаги муносабатларни аниқ бир тўхтамга келишига сабаб бўлиши мумкин.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Россия осмонида ҳарбий вертолётларнинг юқори фаоллиги кузатилмоқда.

Видеода: кўп мақсадли Ми-8, Ми-24, Ка-52 «Аллигатор».

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Оқ уй: «Путин ва Байден ўртасидаги суҳбат якунланди, у 35 дақиқа давом этди»

Ҳозирча суҳбат тафсилотлари очиқланмади

Кутамиз.

👉 @OlimjonHaydarov 👈