Olimjon Haydarov
7.56K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
Россия-Украина ўртасида уруш бўлмаслиги учун Россияга борган, Путин билан 7 соат музокара олиб бориб, Путинни бир қанча шартларини бажаришга ҳаракат қилган Макронни устидан Европа нашрлари кулишмоқда. Уларнинг фикрича, уриш боса ҳам, Россия мағлуб бўлади, шунинг учун Путин билан келишиш шарт эмас. Макрон эса дунёдаги энг катта ядро арсеналига эга одам билан уришиш эмас, компромисга боришни маъқул кўрмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Бу шеърни ким ёзганини билмайман. Лекин бундай узурпаторликни ёқлайдиган кишиларни кўпайиши хайр эмас.

Андижонда мана шундайлар кўп. Бир сафар Андижонга иш билан бориб, 1 2 муаммоларни ёзсам, "Андижонни севмаган биздан эмас" деб узундан узун пост ёзибди))

Нафақат ҳокимлар, ҳатто Президент ҳам боқий бошқарувчи эмас, қонунан. Ўзи айтгандек халқ хизматкори. Халқни ўзаро келишуви билан маълум вақтга халқ номидан иш кўрувчи хизматчи. Ҳокимлар эса уларни ёрдамчилари. Шахсларга боғланган тизимлар доим вақтинчалик бўлади. Тизимни кўпроқ яшаши учун уни шахсларга эмас, ғояларга боғлаш яхшироқ натижа беради. Шахсларга боғланган тузимлар шахслар ўлиши билан ўлади. Ғояларга боғланган тизим эса ғоя ўлмагунча яшайверади.
Ўзингиз ўйлаб кўринг, шахслар кўпроқ яшайдими, ғояларми?

Пс. Айтганча, бунақа шеър ҳали Президент Мирзиёевда ҳам йўқ)
Бу борада Абдураҳмонов Президентдан ҳам 1 қадам олдинга ўтиб кетди. Ёки 2026-йилга тайёргарликмикан))

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
Бу шеърни ким ёзганини билмайман. Лекин бундай узурпаторликни ёқлайдиган кишиларни кўпайиши хайр эмас. Андижонда мана шундайлар кўп. Бир сафар Андижонга иш билан бориб, 1 2 муаммоларни ёзсам, "Андижонни севмаган биздан эмас" деб узундан узун пост ёзибди))…
Рост24 сайтида мана бу хабар чиқиб қолди.
Ишонмадим. Андижонлик устозлар бўлса, мана шу хабарни аниқлашга ёрдам бериб юборинглар, илтимос. Сиз ишлаётган мактабда юқоридаги топшириқ бўлдими, йўқми? Андижонлик устозларга тарқатиб юборинглар.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Самарқандни Булунғур туманида 200 туп 30 йиллик дарахтларни кесиб ташлашибди. Президентни шахсан ўзи топшириқ берганди битта дарахтни кессанг нима қилсам қиламан деб. Нимадир нотўғри. Ё бизни алдаб, номига бундай қарорларни чиқариб, орқа фонда хоҳлаганларини қилишяпти. Ёки Президентни ҳам назарига илмайдиган тоифалар бор.

Экология қўмитаси, партияси бор. Бюджетни пулини иссиққина офисда еб ётавермай, кетни кўтариб чиқинглар ташқарига, мораторийга қарамай дарахтларни чопиб ётишибди.

Пс. Қўшимча маълумотлар келмоқда. Батафсил сал кейинроқ. Катта иш, катта одамлар қўл солишган экан бу ерга.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
ИИВ тизимидаги юқори лавозимларда бир қатор ротациялар юз берган.

Хусусан Президентнинг катта куёви Ойбек Турсуновнинг акаси полковник Улуғбек Турсунов 2 йиллик танаффусдан кейин Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимига қайтарилган. Икки йил аввал унинг ўрнига Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимидан келган полковник Муҳиддин Жўраев(у ўз вақтида ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган) эса Фарғона вилоят ИИБга раҳбар қилиб жўнатилган. Шу вақтга қадар Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган полковник Дониёр Ташходжаев( ўз вақтида Д. Ташходжаев ҳам аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББда бошлиқ ўринбосари, кейинчалик вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган) эса Наманган вилоят ИИБ бошлиғи этиб тайинланган.

Бу маълумотларни тасдиқлашни ҳозирча имкони бўлмади. Тегишли бошқармаларнинг расмий веб саҳифаларида ўзгаришлар қилинмаган.

Кузатамиз.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live
Bloomberg агентлигининг АҚШ юқори лавозимли амалдорлари ичидаги хабарчиларидан олган хабарига қараганда, Россия Украинага ҳужум қилиши юзасидан қарор қабул қилган. 15-февралда ҳужум бошланади.
АҚШ давлат департаменти зудлик билан Украинадаги фуқаролари, дипломатик ходимларини эвакуация қилишни бошлади. Шунингдек Евроиттифоқ, ундан ташқари яна 15 та мамлакат фуқароларини зудлик билан Украинадан чиқиб кетиш ҳақида огоҳлантирди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Жо Байден(АҚШ президенти) агар Россия Украинага ҳужум қилса, у ерга ҳарбийларни жўнатмаслигини, Руслар билан очиқ жангга кирмаслигини маълум қилди. Шунингдек НАТО ҳам Россия билан уришмоқчи эмас. Ҳозирча АҚШ ва НАТО Украинага фақатгина қурол билан ёрдам бера олади холос.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Россия ҳужум қилиши аниқ бўлгани ҳақидаги хабарлар фонида Россия чегарасига энг яқин бўлган Харков шаҳридан Украина авиациялари олиб чиқилмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

АҚШ Россия Украинага ҳужум қилса, фақат НАТО чегараларида туриб ҳимояланмоқчи. Европа фронти Полша бўлиши кутилмоқда. Бугунги хабарлар фонида АҚШ Полшага яна 3000 нафар ҳарбий контингент жўнатишни бошлади.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#live

Украина хавфсизлик кучлари шарқий чегаралардан самолётларни, жумладан камида битта Байрактар ТБ2 , иккита Ҳ225 вертолёти, битта Ан-26 самолётини олиб чиқиб кетмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Украинадаги америкаликлар сони бўйича янги рақамлар: элчихонада рўйхатдан ўтган 7 000 киши, шунингдек, элчихонада рўйхатдан ўтмаган яна 25 000 нафар икки давлат  фуқаролигига эга Америкаликлар бор. 

Аввалроқ АҚШ давлат департаменти Америкаликларни Украинадан зудлик билан чиқиб кетишга чақирганди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

НАТО Украинани Россияга қарши қуроллантиришда давом этмоқда.

15 январдан бери Украинага қурол ва ўқ-дорилар ҳамда жиҳозлар билан 38 та транспорт парвози амалга оширилган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
#Live Украинадаги америкаликлар сони бўйича янги рақамлар: элчихонада рўйхатдан ўтган 7 000 киши, шунингдек, элчихонада рўйхатдан ўтмаган яна 25 000 нафар икки давлат  фуқаролигига эга Америкаликлар бор.  Аввалроқ АҚШ давлат департаменти Америкаликларни…
#Live

АҚШ Россия ҳужум қиладиган бўлса, Украинадаги фуқароларини эвакуация қилмоқчи эмас. Киевдаги АҚШ элчихонаси мамлакатдаги АҚШ фуқароларига ҳар қандай йўл билан бўлсада, ўзлари Украинани тарк этишлари кераклиги ҳақида хабар қилмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Қора денгиз акваториясидаги самолётлар йўналиши. Россия ҳарбий денгиз кучларининг огоҳлантирувига асосан бу ҳудуддан умуман самолётлар учмаяпти.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Украина чегарасига яқин ҳудудларга Россиянинг кўп миқдорда зирҳли ҳарбий техникалари, ракета комплекслари йиғилмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈