Olimjon Haydarov
6.88K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
Олимжон Ҳайдаровнинг учинчи марта ўтказилган бугунги судида "Марғилондон"дан ариза ёзган сохта жабрланувчининг 3 та гувоҳи тингланган. Гувоҳларнинг учаласи ҳам Олимжоннинг фойдасига кўрсатма бериб, "жабрланувчи"ни ўзини ёмонлаб ташлаган. Иш тескарисига айланиб кетган. Суд ҳам ҳайрон бўлиб, "ия, судланувчи сенлармисанлар Олимжонми?" -деб юборибди.

Аллоҳ ҳаммангни тилингни мана шундай тескари айлантириб, хақни гапиртириб қўяди керак бўлса.

Бобикчалар! Сенларам ўз эгангни талашни бошлайсан ҳадемай. 😁
Олимжон Ҳайдаровнинг кейинги суди келаётган хафтанинг сешанба кунига белгиланибди.
Навбатдаги судда халқаро ташкилотлардан ҳам кузатувчилар бориши кутилмоқда.

Farukh Samarkandi
Олимжон Хайдаровнинг иши бўйича навбатдаги 4-суд мажлиси 2023 йил 14 ноябр, сешанба соат 11:00 да Фарғона вилояти, Фарғона туман Жиноий ишлар судида (Водил шаҳарчасида) бўлиб ўтади
Olimjon Xaydarov ni doʻstlari ko'p boʻlgan ekan! Rasmdagi doʻstlaridan kimlar uning sudiga bordi?

Siyosiy mahbus, Olimjon Haydarovning navbatdagi sud ishi 2023 yil 14 noyabr, seshanba soat 11:00 da Farg‘ona viloyati, Farg‘ona tuman, jinoiy ishlar sudida bo‘lib o‘tadi.

Shu vaqtgacha Olimjonning uchta sud majlisi oʻtdi. Toshkent va voha tomonlardan kishilar borib, sud majlisida ishtirok etishdi. Lekin vodiylik biror bloger, jurnalist yoʻqlab bormadi. Vodiyda bitta ham bloger, jurnalist yoʻqmi yoki hammasi daraxt ekish bilan bandmi?

P.s: Dima Qayum endi uzurli. Menimcha qishga tappi gʻamlash bilan band boʻlsa kerak...



Asliddin Kamol
Olimjon Haydarov sudi noma'lum kunga qoldirildi.
Sabablari ma'lum emas.
Олимжон Ҳайдаровнинг суди номаълум кунга қолдирилибди.

Халқаро кузатувчилар яна бир ҳафта Фарғонада меҳмонхонада кутадиган бўлишди. Уларга бу вақтда Фарғона, Андижон ва Наманганнинг гўзал гўшаларини кўрсатадиган ишончли кўнгилли борми?

Шарифа Мурод опа бўшмасмисиз мободо?
Оз моз инглизча, оз моз ўрисча билсангиз бўлди экан.

©️ Farukh Samarkandi
Siyosiy mahbus, Olimjon Xaydarov ning navbatdagi sud ishi nomaʼlum sabablarga koʻra, nomaʼlum muddatga qoldirildi.

Menimcha, Olimjonga qoʻyilgan ayblovlarning hech biri sudda oʻz tasdigʻini topmayotganligi sababli, sud nomaʼlum muddatga qoldirilgan. Ungacha yangi ayblovlar, yangi arizachilar izlashsa kerak. Olimjon Haydarov ishi tushunarli boʻldi. U fikr politsiyasi tomonidan soxta ayblovlar bilan xibsga olingan. Lekin, hozirgi kunda Olimjonga nisbatan qamoqqa olish tarzidagi ehtiyot chorasi nega bekor qilinmayotgani gʻalati? Axir, sud majlisida unga nisbatan bu jazo turini qoʻllash uchun yetarli asoslar chiqmadiku? Ya'ni Olimjonni qamoqda saqlash uchun hech qanday huquqiy asos mavjud emas. Lekin uni hanuzgacha panjara ortida saqlashmoqda. Nega? Qaysi asosga koʻra?


@AsliddinKamol
Олимжон Ҳайдаровнинг очиқ судига қатнашгани учун бир акамиз бугун телефон орқали чақиртирилиб, "суҳбат"дан ўтказилди.

Олимжоннинг исми бевосита айтилмаган. Аммо судларда нега қатнашасиз деб сўралган.
Кимнинг судига қатнашгани аниқ албатта.

Суд Фарғонада бўлди, акамиз Наманганлик, ижарада Сергилида яшайди ва "суҳбат" Тошкент шаҳрининг ўша машҳур "суҳбатдош" туманида бўлган негадир. 😁

Шу акамиз билан бирга судга борган ва суддан кейин видеоролик чиқарган яна бир укамизга эса ишхонаси орқали босим қилинди.

Суд Фарғонада бўлди, укамиз Зоминлик, ижарада Чилонзорда яшайди ва у билан ҳам Тошкент шаҳрининг яна ўша машҳур "суҳбатдош" тумани шуғулланаяпти негадир. 😁

Хуллас тушундингиз. 😁

Олимжон Ҳайдаров иши билан Тошкент наминча қаттиқ қизиқаяпти экана? 🤔

Farukh Samarkandi
Товламачиликда айбланаётган, лекин ўтган 3 суд мажлисида бу айбни тасдиқлайдиган бирон далил тақдим этилмаган Olimjon Xaydarov нинг навбатдаги суди эртага, 2023 йил 17 ноябр, жума куни бўлиб ўтади.

Суд мажлиси одатдагидек Фарғона вилояти, Фарғона тумани Жиноий ишлар суди – Водил шаҳарчасида, соат 11:00 да бошланади.

Musannif Adham
ERTAGA Yaqinimiz Sudi ekan...

Ertaga Olimjon Xaydarov Sudi ekan...
Kimni vaqti bölsa borsin...
Sud ochiq böladi...

Adolatli bölishini kutib qolamiz...
Nima bölsada Adolat qaror topsin...

Суд мажлиси одатдагидек Фарғона вилояти, Фарғона тумани Жиноий ишлар суди – Водил шаҳарчасида, соат 11:00 да бошланади.

Abdulloh Nig'mon
Siyosiy mahbus, Olimjon Xaydarov ning bugungi sud majlisi ham komediya tarzida oʻtgan va hech bir qoʻyilayotgan ayblovlar tasdigʻini topmagan. Sudda, Amerika elchixonasi vakillari, jurnalist Шарифа Мурод opamiz va boshqa OAV vakillari ishtirok etishgan. Sud binosi atrofida daydi koʻppaklar har doimgidan ko'p boʻlgan, sud majlisida ishtirok etuvchilarning hatto soatlarigacha yechib olingan (Abduqodir Moʻminovning apellyasiya sudidagi audioyozuvlar chiqib ketganidan keyin ancha tadbirli boʻlishibdi🙃)

Bugungi sudda asosan, olti nafar guvohlarning koʻrsatmalari tinglangan. Eng qizigʻi guvohlar sudga majburiy tarzda ushlab keltirilgan😁

Olimjon Haydarovga uyushtirilgan tadbirda xolis sifatida ishtirok etgan ikki guvoh, maktab qorovullari ekanini, oʻsha kuni direktorlari chaqirib, hech nima demay, ularni Milliy Gvardiya binosiga joʻnatganini. U yerdan xodimlar bilan Olimjonga tadbir uyushtirilgan joyga borishganini, borishganda Olimjon Haydarovni ikki xodim qoʻliga kishan urib ushlab turganini koʻrishganini va kompyuterda chiqarilgan qogʻozlarga xolislar degan joyiga qoʻl qoʻyib berishganini. Aslida, u yerda nima boʻlganini bilishmasligini va Olimjon pul olgan holatni koʻrishmaganini aytib koʻrsatuv berishgan.

Yana ikki guvoh ham xuddi shunday, suv xoʻjaligida ishlashlarini, kompyuterda chiqarilgan hujjatlarga oʻqib ham koʻrmay qoʻl qoʻyishganini aytishgan. Qoʻqon bozori ta'sischilaridan biri deya chaqirilgan guvoh ham Olimjon bilan bogʻliq masalada deyarli hech nima bilmasligini bildirgan. Xullas guvohlarning suddagi koʻrsatuvlari, tergovdagi koʻrsatuvlari bilan teskari kelgan😎

Nega sud majlisini tasvirga olishga ruxsat berishmasliklarini tushungandirsiz? 😁

Asliddin Kamol
Товламачиликда айбланиб ҳибсга олинган Olimjon Xaydarovнинг товламачилик қилганини исботлаб бўлмаяпти.

Шу кунгача 4 та суд мажлиси ўтди. Навбатдаги 5-мажлис эртага, 2023 йил 21 ноябр, сешанба куни, соат 11:00 да доимгидек Фарғона вилояти Фарғона туман Жиноий ишлар судида (Водил шаҳарчасида) бўлиб ўтади.

***

4-суд мажлиси қандай ўтди?

Олимжон Ҳайдаровнинг бугунги суд мажлиси ҳам комедия тарзида ўтган ва ҳеч бир қўйилаётган айбловлар тасдиғини топмаган. Судда АҚШ элчихонаси вакиллари, журналист Шарифа Мурод опамиз ва бошқа ОАВ вакиллари иштирок этишган. Суд мажлисида иштирок этувчиларнинг ҳатто соатларигача ечиб олинган.

Бугунги судда асосан, олти нафар гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланган. Энг қизиғи, гувоҳлар судга мажбурий тарзда ушлаб келтирилган.

Олимжон Ҳайдаровга қарши 2023 йил 29 июлда уюштирилган тадбирда холис сифатида иштирок этган икки гувоҳ мактаб қоровуллари эканини; ўша куни уларни директорлари чақириб, ҳеч нима демай, Миллий Гвардия биносига жўнатганини; у ердан ходимлар билан Олимжонга тадбир уюштирилган жойга боришганини; боришганда икки ходим Олимжон Ҳайдаровнинг қўлига кишан уриб, ушлаб турганини кўришганини ва компютерда чиқарилган қоғозлардаги "холислар" деган жойига қўл қўйиб беришганини; аслида, у ерда нима бўлганини билишмаслигини ва Олимжон пул олган ҳолатни кўришмаганини айтиб, кўрсатув беришган.

Яна икки гувоҳ ҳам худди шундай – сув хўжалигида ишлашларини, компютерда чиқарилган ҳужжатларга ўқиб ҳам кўрмай қўл қўйишганини айтишган.

Қўқон бозори таъсисчиларидан бири дея чақирилган гувоҳ ҳам Олимжон билан боғлиқ масалада деярли ҳеч нима билмаслигини билдирган.

Хуллас, гувоҳларнинг суддаги кўрсатувлари, терговдаги кўрсатувлари билан тескари келган.

Нега Олимжон суд қилинаётган суд мажлисларини тасвирга олишга рухсат беришмаётганликларини тушунгандирсиз?

Musannif Adham
Олимжон Ҳайдаровнинг навбатдаги 5-суд мажлиси эртага, 2023 йил 21 ноябр, сешанба куни, соат 11:00 да доимгидек Фарғона вилояти Фарғона туман Жиноий ишлар судида (Водил шаҳарчасида) бўлиб ўтади.
Олимжон Ҳайдаровнинг навбатдаги 6-суд мажлиси эртага, 2023 йил 22 ноябр, чоршанба куни, соат 11:00 да доимгидек Фарғона вилояти Фарғона туман Жиноий ишлар судида (Водил шаҳарчасида) бўлиб ўтади.
Олимжон Хайдаровнинг навбатдаги 7-суд мажлиси 2023-йил 24 ноябр Жума куни соат 11:00 да доимгидек Фарғона вилояти Фарғона тумани Жиноий ишлар судида (Водил шахарчасида ) давом этар экан
Товламачиликда айбланаётган Olimjon Xaydarov иши бўйича кеча 7-суд мажлиси ўтди.

Судда қатнашганлардан бири айтади:

"Бу мажлисда Олимжон ҳибсга олинган "тадбир" бўйича видео ва аудиолар кўриб, эшитилди. Ёзиб олинган аудиоларнинг биронтаси ҳам далилликка ярамайди, буни ҳимоячи ва Олимжон ўз сўзида таъкидлаб ўтди.

Кейин навбат "тадбир"даги видеога келди. Бунда ҳам хато ва камчиликлар очиқ-равшан кўриниб турарди. Видеоларни фақат судя, адвокатлар ва Олимжон ноутбук экрани орқали кўрди, катта мониторга улашнинг имкони бўлмади, залдагилар фақат овозларни эшитиб туришди: видеода Олимжон Ҳайдаров пулни қўли билан ушламагани, унга бу тадбирни уюштиришганини айтди. Олимжон доим таъкидлаб келганидек кимёвий модда Олимжоннинг қўлига суртиб қўйилган, буни Олимжон ўша видео давомида ҳам айтган экан, лекин уни қўлга олган ходимлар бу гапларга эътибор бермай, видеога олаверган. Натижада ўзларининг шармандалигини фош этувчи гаплар видеога тушиб қолган.

Олимжонни ҳибсга олиш учун махсус ниқобли ходимлар жалб қилинган. Бундан ташқари, терговчи Қўқонбоев Аббосхон ишни олиб бораётган бўлса ҳам уни Фарғона вилоят тергов бошқармаси ёрдамчиси Аҳмаджонов Ҳожиакбар деган киши назорат қилган. Айнан шу Аҳмаджонов терговнинг биринчи кунидаёқ Олимжонга таҳдид қилган ва бу ҳолат ҳам видеога тушган.

Кейин Олимжонга адвокат тақдим қилишмаган, уни ҳибсга олинган жойидан тўғри ички ишлар идорасигача олиб боришган. Олимжон ўзининг ҳуқуқлари таъминланишини талаб қилган вақтида Аҳмаджонов ва Қўқонбоев унга руҳий босим ўтказишган. Бу ҳолат ҳам ўша видеода мавжуд".

Хуллас, ҳаммаси видеода яққол кўриниб турибди: сохта товламачилик иши ўта нўноқ ва болаларча уюштирилган. Аммо судя қандай қарор қабул қилади, гап шунда...

Суднинг навбатдаги 8-мажлиси бугун, жума куни, 2023 йил 24 ноябр, соат 11:00 га белгиланган. Манзил: Водил шаҳарчасидаги Фарғона вилоят Фарғона туманидаги Жиноий ишлар суди.

Судя шу кунларда судни тезроқ тугатиб, ҳукмни ўқишга ҳаракат қиляпти.

Мусаннаф Адхам
Товламачиликда айбланаётган Olimjon Xaydarov иши бўйича кеча навбатдаги, 8-суд мажлиси бўлиб ўтди. Ўзбекистон тарихида судялар бирон товламачининг айбини исботлашга бунчалик кўп уринмагандир.

Судда қатнашганлардан бири айтади:

"Олимжон Ҳайдаров суд бошланганидан бери "Махсус кукунни қўлимга қасддан суркашди, пулни ушлаганим ҳам йўқ", деб айтиб келади. Барча "холис" гувоҳлар ҳам "Айбланувчи пулни олганини кўзимиз билан кўрмадик. Биз борган пайтимизда унинг қўлига кишан тақилган экан", деб гувоҳлик бериб, терговга бошчилик қилган Аббосхон Қўқонбоев машина "бардачок"идан пулни олган ҳолатнигина кўришганини таъкидлашди. Уларга ўша ҳолатда расмиятчилик учун имзо қўйдириб олинган.

Кечаги судда ниҳоят Олимжон ҳибсга олинган 2023 йил 29 июлдаги тадбир видеосини оммага қўйиб беришди (бир кун олдин у видеони фақат айбланувчи, судя ва адвокатларгина кўрган эди). Видеода аниқ бўлган холат: Олимжон Ҳайдаров қайта-қайта айтиб келаётганидек ўша куни ҳеч қандай пулни кўрмаган ҳам, ушламаган ҳам.

Қизиқ томони, терговчи пулни машинадан олиши тасвирланган кадр йўқ ва унинг пул олиш жараёнини "холис" гувоҳлар ҳам кўрмагани маълум бўлди.

Шунда Олимжон Ҳайдаров қўлга олиш тадбирида унинг пул олгани ҳам, унинг машинасидан пулни топиб олиш ҳам тасвирга тушмагани, яъни, мантиқан қараганда бундай иш бўлмагани юзага чиқяпти..."

Олимжон Ҳайдаров суддан ўзининг терговини ўтказган Фарғона вилоят ИИБ тергов бошқармасидан Аҳмаджонов Ҳожиакбар ва Қўқонбоев Аббосхонни чақиртиришни сўраганида судя ҳам, прокурор ҳам бу талабни рад этган. Шунда Олимжоннинг ота-онасининг жаҳли чиқиб кетиб, судяга "Нега ўғлимизнинг талабларини қайта-қайта рад этяпсиз? Бунга асосингиз борми?" – деб гапиришганида индамай суд залидан қочиб чиқиб кетган. Кейин прокурор ҳам саволларга жавоб бермай, судянинг орқасидан шошиб-пишиб чиқиб кетган.

Охири кўринмаётган ва Олимжоннинг айбдорлигини исботлай олмаётган суднинг навбатдаги, ҳисоб бўйича 9-мажлиси душанба куни, 2023 йил 27 ноябр, соат 11:00 га белгиланган.

Musannif Adham
2023 -yil 27- noyabr Dushanba kuni soat 10:00 da Olimjon Haydarovning navbatdagi 9 - sud majlisi bo'lib o'tadi. Sud tergovi nihoyasiga yetib Navbat Muzokaralarga keldi. Sud xar doimgidek  Farg'ona viloyati Farg'ona tumani  Jinoiy ishlar sudida ( Vodil shaxarchasi) da bo'ladi

©
Эртага 1 декабрь куни Олимжон Ҳайдаровнинг навбатдаги ўн нечинчидир суди.

Эртага соат 15:00 атрофида ҳукм ўқилиши кутилмоқда.

Эслатаман, бугунгача Olimjon Xaydarovга қўйилган айбловларнинг биронтасиям исботланмади ва шунга қарамасдан ёш прокурор Мирзоҳид Эрматов уни барча айбловлар бўйича айбдор деб топиб, 9.5 йил қамашни сўраганди.

Эртага Янги Ўзбекистон судларининг қанчалик мустақил ва адолатли эканлигига яна бир марта хулоса қиламиз.

Қани, одамлар айтганидек суд тизими чиққан жойига кириб кетганмикан ёки Президент Шавкат Мирзиёев юқори минбарлардан туриб айтадиган АДОЛАТ уларга етиб борганмикан.

Ҳукм қандай бўлишидан қатъий назар, бу президент сиёсатининг меваси бўлади.

Farukh Samarkandi