Olimjon Haydarov
6.88K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
Forwarded from Ilyos Safarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qayerdan yo'l qurishsa qurishsin, lekin birorta daraxt kesilishi va yo ko'chirilishiga rozi bo'lmaymiz.

@haqiqatdaIlyos
Ўзбекистон, коррупцияга қарши курашиш борасида, Сингапур тажрибасини ўрганиш ниятида экан. Сингапур, коррупция пастлиги бўйича, дунёда 5-ўринда туради. Ундан олдин фақат Дания, Финландия, Янги Зеландия ва Норвегия. Ўзбекистон эса – 129-ўринда. Қўшни Қозоғистон ҳам 103-ўринда, яъни, биздан 26 ўрин олдинда. Одамларнинг ҳукуматга ишончи бўйича, Сингапур дунёда биринчи ўринда туради (Умумжаҳон иқтисодий форум). Ҳукуматнинг самарадорлиги бўйича ҳам, Сингапур 1-ўринда (Жаҳон Банки).
*
Дунёда коррупция билан курашишнинг, иккита қутблашган усули бор. Бири – очиқлик, шаффофлик ва ҳокимиятнинг легитимлиги. Яъни, демократик жараёнлар ва институтлар орқали курашиш. Иккинчиси – репрессив. Бунда марказлашган ҳукумат коррупция билан ашаддий курашади. Лекин шу ҳукуматнинг ўзини ҳеч ким назорат қила олмайди. Натижада, коррупция ҳукумат ичида ва у билан боғлиқ холатда бўлади. Бу – авторитар/тоталитар усул ҳисобланади.
*
Мени битта савол қийнайди: Ўзбекистонда коррупция билан курашиш учун нима ишлар қилиш кераклигини билмайдиган сиёсатчилар бормикин? Сингапурнинг ютуғи битта – шаффоф ва легитим ҳокимият. Бошқа сири йўқ. Буни амалга ошириш учун, сиёсий ирода ва ислохотлар, қатьиятлик керак бўлади холос.

©️ Камолиддин Раббимов

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
Марғилон шаҳар ИИБ томонидан шаҳарда ақлли камералар ўрнатиш учун Опен Бюджетдан ютилган 500 млн сўм қани ? Опен Бюджетни 2022-йил, иккинчи босқичида Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ИИБ раҳбари Ашуров Алишер Анваржонович томонидан шаҳарга ақлли камералар…
Эрталаб Ички ишлар вазирлиги, Марғилон шаҳар ИИБ раҳбари томонидан Опен Бюджет платформасига қўйилиб, ғолиб бўлган, лекин ҳалигача бажарилмаган лойиҳа ҳақида пост қолдиргандим.

Ҳолатдан(шахсдан эмас, Марғилонни бош мелисасини танимайман ҳатто) келиб чиқиб эътирозларимни билдиргандим. Улар қуйидагилар эди.
1. Шундай ҳам турли хил маъмурий амалиётлар билан фуқароларга катта-катта жарима солаётган ИИВ шахсий маблағи ҳисобидан камера олиши керак.
2. Майли, қонундаги рухсат сабаб лойиҳа ўтибди, қандай қилишган бўлса ҳам ғолиб бўлишибди. Лекин нега ҳаракатлар шаффоф эмас? Платформада пул(500 млн) Марғилон шаҳар ИИБнинг махсус ҳисобига тушган қисмигача маълумотлар бор. Лекин ундан кейинги ҳаракатлар йўқ, ҳеч қаерда. Таъминотчи сифатида кўрсатилган ЯТТ махсус базада йўқ. Таъминотчи реквизитлари кўрсатилмаган. Таъминотчига пул ўтказиш маълумотлари ҳам йўқ.

Энди Фарғонa вилояти ИИБ ахборот хизмати томонидан берилган расмий баёнотга тўхталамиз. Биринчидан, доимгидек жамоатчилик ва ОАВ вакилларига душмандек, "ишинг бўлмасин, биздан сўрамай ёзма, сенларни ёзганинг иғво" деган маънода мурожаат қилинган. Ваҳоланки мен ёзган постдаги Опен Бюджетга алоқадор маълумотлар платформада ҳалиям турибди.
Муносабатда айтилишича ажратилган 500 млн сўм пулга 11 та камера ва қўшимча жиҳозлар олингани айтилган. Мутахассислардан суриштирдим, расмда кўринган камера 5 млн сўм атрофида экан. 11 таси 50-60 млн сўм бўлади. Демак шунда 450 млн сўмга бошқа нарсалар олинганми?
Майли, яхши гумонда бўлайлик, 500 млн сўм тўлиқ сарфланган дейлик, қани шуни ҳисоб фактураси?
Нега Фарғона вилоят ИИБ ахборот хизмати мана шу ҳисоб фактурани тақдим қилмади? Марҳамат қилиб, аввало ўша ЯТТнинг ҳужжатлари(ростдан ҳам мавжуд бўлса), шартнома, пул ўтказилгани ҳақидаги ҳисоб фактурани тақдим қилинглар.

Шахсан Марғилон шаҳар ИИБ бошлиғини танимайман, унга бирор хусуматим йўқ, фақат бюджет пулини қандай сарфланаётгани устидан жамоатчилик назорати ўрнатиш мақсадида пост ёздим. Ёки бу ҳаракат(Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyevнинг шахсий ташаббуси) - ҳар қандай бюджет пуллари назоратини жамоатчилик вакиллари қилиши кераклигига ИИБ ходимлари қаршимисизлар? Президент сиёсатига қаршимисизлар, ўртоқлар?

Марҳамат қилиб шарафсиз тролларни ҳужумга ташламай камералар олиш учун қилинган шартнома, пул ўтказилганлиги ҳақидаги ҳисоб фактурани тақдим қилинглар, жамоатчиликка. Бошқа нарса, гап, ҳаракат керак эмас.

Шунингдек нега пул тушганига 9-10 ой бўлса-да, халигача лойиҳа тугатилмаётганига ҳам 2 қатор изоҳ берсангизлар.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Фарғона вилоятига амалий ташриф билан келган Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev Қўқон шаҳрида йиғилишни бошлади.
Ҳудудлар ҳокимлари "саваланмоқда". Йиғилиш фақат танқидий руҳда олиб борилмоқда. Кимларнидир бугун ҳоким сифатида охирги иш куни бўлиши мумкин. Кузатамиз.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Худудларда ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Уринбоев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А.Тиллаволдиев, Риштон тумани ҳокими С.Солиев, Марғилон шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов ва солиқ бошлиғи Т.Хусанов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг қурилиш ҳамда инвестиция бўйича ўринбосарлари, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

Фарғона шаҳри ҳокими ва сектор раҳбарларининг лавозими 3 ой синов муддати билан ўз вазифасини бажарувчи даражасига туширилди.

Манба: Президент матбуот хизмати

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Шунингдек, давлат раҳбари вилоятда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш масаласига алоҳида тўхталиб, бу борадаги ишлар аҳволи қониқарсизлигини танқид қилди. Фаолиятида йўл қўйган камчиликлар учун Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи М.Жўраев лавозимидан озод этилди

Манба: Президент матбуот хизмати

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Хабарларга кўра Фарғона вилояти ИИБ раҳбари лавозимига Ички Ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган, генерал-майор Азизбек Исроилович Икромов тайинланган.


👉 @OlimjonHaydarov 👈
Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати Президент гапларини нотўғри талқин қилмоқда.

Ҳозирда Фарғона вилояти ИИБ биносида Республика ҳуқуқ тартибот органлари иштирокида йиғилиш селектор ўтказилмоқда. Унда давлат раҳбари ёшлар ўртасидаги жиноятчилик ўсиб бораётгани, айниқса Қўқон шаҳри бу борада Республикада биринчи эканини айтиб ўтган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев матбуот хизмати раҳбари Sherzod Asadov ака хабар жойлади(чапда). Бироз ўтиб айни хабарни ўз саҳифасига жойлаган Қўқон шаҳар матбуот хизмати эса хабардан Қўқон шаҳар ҳақидаги маълумотларни ўчириб ташлади(ўнгдаги расм).

Қизиқ анекдот.

- Қўқондаги жиноятчиликка қарши қандай курашяпсизлар?
- Хабардаги "Қўқон шаҳри" деган жумлани олиб ташлаяпмиз))

Бозингизлар, сизларга нима қилсангиз ҳам қонунга ҳам, шариатга ҳам тўғри келаверади.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Яна бир хабардан Қўқон шаҳри чиқариб ташланди. 😅😅😅

Ўзи йиғилишда энг кўп эътироз Қўқон шаҳрига бўлди, вилоят миқёсида. Лекин Қўқон шаҳри матбуот хизмати қасдданми, билмасданми, хабарлардан Қўқон шаҳрига оид хабарларни ўчириб ташламоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Жаҳонгир қамоқдан чиқди, Алҳамдулиллаҳ.

Жаҳонгир Улуғмуродовга қўйилган жазо енгиллаштирилди. Унга нисбатан қўлланган қамоқ жазоси озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди. Бугун Олий судда иш кассация тартибида кўриб чиқилган ва аввалги инстансиялар қўллаган жазо - қамоқ енгилроқ жазо озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар бермоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Жаҳонгир қамоқдан чиқди.

Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин, Жаҳонгир қамоқдан чиқди, иншаАллаҳ бугун кечки овқатни улар билан қилади.

Она... Уларни руҳий ҳолатини ифодалай олмайман.

Жаҳонгирга қўйилган айб ўзгармади, лекин Олий Суд жазони бироз енгиллатди. Жаҳонгирга аввалги инстансиялар қўйган қамоқ жазосини енгилроқ, озодликни чеклаш(кечки 22⁰⁰дан эрталаб соат 6⁰⁰ гача уйда бўлиш мажбурияти) жазосига алмаштирди.

Бу ишда қўли, ҳаракати, гапи, нияти қўйинки қандай ҳаракати билан бўлсада ёрдам берган барчадан Аллоҳ рози бўлсин.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳонгир Улуғмуродов озодликка чиқди.

Бугун Олий Судда Кассация тартибида кўриб чиқилган ишда, Жаҳонгир Улуғмуродовга аввалги инстансиялар белгилаган жазо ўзгартирилиб, енгилроғи - озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди.

Шу йилнинг 24-февраль куни Жаҳонгир жиноят кодексининг 244¹-моддаси билан айбдор деб топилиб, қамоққа олинганди, ЖИБ Тошкент вилояти Оққўрғон суди томонидан юқоридаги тергов тақдим қилган модда билан айбдор деб топиб, 3-йилга қамоқ жазосини берганди. Бу жамоатчилик ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Кейинроқ иш ЖИБ Тошкент вилоят судида кўрилиб, ҳукм ўзгаришсиз қолдирилганди. Бугун Олий Суд кассация ҳайъати ишни кўриб чиқди. Олий Суд Жаҳонгирга қўйилган модда бўйича айбдорликни ўзгартирмади, фақат жазо турини ўзгартирди. Аввалги икки инстансия қилган ҳукмдаги қамоқ жазоси озодликни чеклаш(куннинг маълум қисми - кечки 22⁰⁰дан эрталабки 06⁰⁰гача яшаш жойида бўлиш мажбурияти, бу мажбуриятни ҳудудий ИИБ пробация бўлими назорат қилади) жазосига алмаштирди. Айблов ўзгармаган бўлсада, Жаҳонгир энди уйида, ота-онасининг бағрида бўлади.

Батафсил видео 👉
https://youtube.com/watch?v=PfmXjfjJflE&feature=sharea

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда тартиб борми, ҳурматли Marufjon Usmonov ?

Ҳозиргина Фарғона вилояти Қўқон шаҳридан мурожаат келди.
Унда айтилишича шаҳарнинг 54-Ширин мфй(Навоий массив)да жойлашган 22-23-кўп қаватли уйларнинг орқа томонида, эски бозорча ўрнида кечаси билан қурилиш ишлари давом этмоқда.

Мурожаатчи аввало шовқиндан безор бўлиб 102 рақамига қўнғироқ қилсада, чора кўрилмаганидан норози. Ундан ташқари бу қурилиш ишлари қонуний бўлаётганидан шубҳаланмоқда. Бунга сабаб аввало қурилиш 22 ва 23-уйлар ҳимоя ҳудудида қурилмоқда. Шунингдек жуда тезлик билан, кун-тун иш кетмоқда, тезроқ битириб юбориш учун. Шу ҳолатлар сабаб қурилиш ишларидан маҳаллий аҳоли норозилик билдиришмоқда. Аҳолида қурувчи компания ҳақида батафсил маълумот йўқ, фақат "MARRAKESH HOUSE" қурилиш фирмаси бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги , имкони бўлса, шу қурилиш ҳужжатларини жамоатчилик билан бўлишсангиз. Жамоатчилик қурилиш кимни қайси рухсати, қарори билан олиб борилмоқда.

Шунингдек вазиятни вилоятдаги қурилиш бўйича мутасаддилар ҳам назоратга олишларини сўраб қоламиз. Биринчидан қурилиш ҳужжатлари масаласида, иккинчидан қурилиш қилиш тартиби масаласида(яъни куннинг қайси қисмида қурилиш қилиш, ёки қилмаслик масаласида).

Насиб қилса, эртага жамоамиз билан бориб, аҳоли, қурувчи, ҳокимлик мутасаддилари билан биргаликда вазиятни ўрганамиз.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Кеча Жаҳонгир Улуғмуродовга тайинланган жазонинг енгиллаштирилгани бу шунчаки бир ёш боланинг нашид эшитиб жиноятга қўл уриши-ю, унга давлат қилган кечиримлилик эмас. Бу – секин-аста уйғона бошлаган ўзбек жамоатчилиги ва мамлакат мустақилликка эришибдики, уни назоратда, қўрқувда ушлаб келаётган кучлар курашида янги бир босқич.

Мен ишонаман, ўша кучларга қолса, кеча Жаҳонгир қамоқда қолиши ва бу жамият онгига навбатдаги қўрқув музи бўлиб ўрнашиши керак эди. Аммо жамоатчилик ортга қайтмади, курашдан тўхтамади ва оқибатда ўша кучларнинг бироз ён беришига эриша олди. Аммо бу ён бериш ҳам ҳали жуда катта ютуқ эмас, ўртоқлар.

Биринчидан, Жаҳонгирдан айблов тўла олиб ташланмади, шунчаки унга қўйилган жазо бошқасига ўзгартирилди. Бу юқорида айтганим, кўринмас кучларга жамоатчиликни тонусда, хавотирда ушлаб қолиш учун ҳам зарур.

Иккинчидан, жамоатчилик олдида ҳали янгидан-янги синовлар, яна неча-неча “Улуғмуродовлар иши” турганига ишонаман. Кураш узоқ давом этади. Демакки, ҳеч кимнинг бўшашишга, тин олишга ҳақи йўқ. Чорамиз фақат бирлашиш, ортга қайтмаслик.

Бугун эса “Жаҳонгир Улуғмуродов иши”нинг энг қийин, умидсиз пайтларида ҳам ортга қайтмаган, курашда давом этган фаолларга, турли босимлар пайтида ҳам ёзишда давом этган ОАВ ва блогерларга миннатдорчилик билдирайлик.

©️ Ilyos Safarov

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Жаҳонгир Улуғмуродовнинг иши тизимли ва ҳуқуқий доирада эмас, механик ва сиёсий шаклда нисбий ечим топти. Ҳуқуқий тизимда ўзгариш бўлмади. Жамоатчилик билмаган шу каби ишлар, олдинги шаклда – репрессив қамоқ шаклида ҳал қилинаверади. Ёшларнинг онги, уларнинг нашидни тушуниш даражаси, ва бу нашидларнинг жамият хавфсизлигига реал таҳдиди инобатга олинмаганидек, ҳозир ҳам инобатга олинмай қолаверади.
*
Ҳуқуқий прецидент бўлмади. Қонунчилик ва суд амалиёти ҳуқуқий шаклда ўзгармади. Фақат масалага сиёсий аралашув бўлди, ва шундай қарорга келинди. Қолаверса, шу сиёсий аралашув ҳам жуда кеч бўлди. Жамиятдаги маълум зўриқиш, норозиликдан кейин аралашув бўлди. Қонунчилик ташаббуси ва сиёсий масъулияти бўлган институтлар, шу масалага тизимли ва ҳуқуқий ечим берса – яхши бўларди. Келажакда бу каби холатлар кўп бўлади. Вазмин, совуққон ва ҳуқуқий ечим бўлмас экан, бу вазиятга ўта салби таъсир қилаверади.

©️ Камолиддин Раббимов

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Шу йил 29 июл куни товламачиликда айбланиб ҳибсга олинган Olimjon Xaydarovнинг тергови якунланган.

Укасининг хабар беришича, суд келаётган ҳафтада – 2023 йил 31 октябр, сешанба куни, Фарғона вилояти, Фарғона тумани Жиноий судида бўлиб ўтади.

©️ Musannif Adham