Olimjon Haydarov
8.03K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
Olimjon Haydarov
Фарғонада пули тўланганига 2 йил бўлган уйларга аҳоли ҳалигача кўчиб чиқа олмаяпти. Фарғона вилояти Фарғона тумани Ҳосилот(Саноат) МФЙ да қурилган янги, кўп қаватли уйларни сотиб олган, лекин яшай олмаётган фуқаролардан мурожаат келди. Уларни айтишларича…
Кеча Фарғона вилояти Фарғона туман маркази(Водил)да янги қурилган, кредит ажратилган, лекин яшашга яроқсиз холатда қолаётган уйлар ҳақида пост қолдиргандим.

Бу холат бўйича Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати бироз аввалроқ муносабат берган экан.

Муносабатда айтилишича уй қурилаётганда марказий эмас локал(шу уйни ёнини ковлаб, шу ерни канализация қилиб бериш) канализация эканлиги айтилган, лекин уй битгач аҳоли бунга рози бўлмаган, шу сабаб қўшимча тармоқ тортиш зарурати бор. Бунга вилоят ҳокими эътибор қаратган, вилоят кенгаши қарори билан шу уйларга марказий канализация тармоғи тортиш учун 1,6 млрд сўм ажратилгани, тармоқ 30-декабрда битиши ҳақида айтиб ўтилган. Лекин унда 1 йил аввалдан банк пул ажратган бўлса-да(демак уй 1 йил аввал битган), уйга сув, электр, газ ҳалигача нега уланмагани ҳақида айтиб ўтилмаган.

Мурожаатчилар эса бу хабарни рад этиб, ҳозирча ҳеч қандай канализация тармоғи тортилмаётгани ҳақида айтиб ўтишди.
Чалкаш вазият.

Шу сабаб бугун ҳолатни воқеа жойига бориб ўрганмоқчиман.
Ҳар икки томонга ҳам микрофон тутамиз, кимдир, нимадир демоқчи бўлса, соат 14⁰⁰да, иншаАллаҳ шу янги қурилган уйлар ёнида бўламиз.

Ҳолатни ўрганиш жараёнида яна бир қизиқ ҳолатга дуч келдик. 2020-йил, 21-майдаги туман ҳокимининг 370-сонли қарорида кўп қаватли уйларни қуриш учун 6 та қурилиш фирмасига қарор чиққан бўлса-да, негадир уйларни бир нечтасини(балки фақат 1 тасини, балки ҳаммасини) "Мухандис-96" мч қурган ва сотган. Қандай қилиб бир фирмага тегишли қарор бошқа фирмага ўтиб қолган?
Қизиқ ҳолат. Айни вазиятни ҳам ўрганишга ҳаракат қиламиз.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дорбозга боқ.

Қашқирлар маконида мана шу саҳна эътиборимни тортган.
Бу саҳнада жуда кўп давлатларда элементар классик ўғирлик тури кўрсатиб берилган.

Дор тикилади. Дорбоз чиқиб ўйин кўрсатади. Ўғрилар "дорбозга боқ, дорбозга қара" деб бақиришади. Одамлар дорбозга маҳлиё бўлишганида ўғрилар одамларни бор будини ўғирлаб, кўздан ғойиб бўлишмоқда.

Кеча Ортиқхўжаев ҳақида видео тарқалди. Бу вазиятда Ортиқхўжаевни "дорбоз" дейишимиз мумкин. Бизга "дорбозга боқ, дорбозга боқ" деб, ўғрилар киссамизга қўл солишмоқда. Тоқаев Путин унга Ўзбекистон иштирокида 3 томонлама иттифоқ тузиш таклифини бергани айтиб ўтди.

Дорбоз-ку, аниқ бўлди кимлиги.

Ўғри ким, Путинми? Ёки давлат ичида ҳам ўғрилар борми?

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда ҳоким тадбиркорни ҳақорат қилди.

Наманган вилояти Наманган шаҳри Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаев Президентга берган ваъдаси ортидан маҳалла биноси, болалар майдончаси, спорт майдончаси, маиший хизмат кўрсатиш дўконлари қуриб беришида кўп сарсонликлар сабаб Президент Администрациясига мурожаат қилган тадбиркор Анасхон Дедабаевни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган.

Жуда кўп ҳокимларни асл юзи аслида шу. Булар садоқатли бўлса, буйруқни бажарса бўлди, ишлайверади. Буни оғзидан чиққан сўкишларга илон пўст ташлаб юборади.

Айтишларича бу ҳоким вилоят ҳокими Ш.Абдураззақовни кадри экан. Бир неча марта ҳимоя қилган экан қовун туширганида. Бу сафар ҳам ҳимояси остига олармикан?
Кўрамиз.

Аввалроқ Администрация раҳбари Сардор Умрзоқов айнан мана шундай ҳокимларни бир нечтасини Президент қарорига асосан ишдан олганди.
Умид қиламиз, бу вазиятга ҳам эътибор қаратилади.

ака, мана шу тадбиркорни вазиятини назоратга олинса, яхши бўларди. Президентга берган ваъдасини бажараман деб қанча уринмасин, мана шу маҳаллий раҳбарлар томонидан доим қаршиликка учрамоқда.

Бу ёзув ҳозирча фақат ҳокимники(яна бор ҳокимники), шунингдек бошқа раҳбарларни ҳақоратлари ҳам бор.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Аллоҳ сақласин-у, мана шу юртда норозилик, уруш, тўнтариш бўлса, катта эҳтимол энергия(газ, электр) етишмовчилигидан келиб чиқса керак деб ўйлайвераман. Сабаби одамларни сабр косаси тўлиб, тоқатлари тоқ бўлмоқда, бир кун катта портлаш бўлади, ҳўл-у қуруқ тенгдан ёнади. Ё атайлаб мана шундай ҳолат бўлиши учун ҳаракат қилишмоқдамикан???

***

Одатда, газ етишмовчилигидан асосан аёллар кўчага чиқиши ва автомобиль йўлини тўсиб қўйишига кўп гувоҳ бўлганмиз. Чунки, эркаклар кўчага чиқмайди, ҳукумат ҳаққини талаб қилган миллат эркакларини йиллар давомида қўрқитиб, қамаб, қўрқоқ қилиб бўлди. Аллоҳ сақласин эртага ёв келса ҳам аёлларни кўчага чиқарамизми, ҳайронман...

****

Вазирлар маҳкамаси ҳеч қандай сўровсиз, ҳудудлардан ахборот олмай, экспорт қилувчилар рўйхатини тузиб, шулардан бошқа ҳаммани газдан узмоқда экан. Ваҳоланки ростдан ҳам экспорт қилаётган минглаб тадбиркорлар бошини чангаллаб қолди.
Рўйхат Тошкентдан келган, асосан Кластерлар киритилган. Демак лоббизм ҳиди бор бу ерда.
Газ узилидан мақсад аҳолига газ бериш эмиш. Ишонмадим. Сабаби метан заправкалар, ошхоналар, заводлар газдан узилди, лекин аҳоли гази на кўтарилди, на янги хонадонлар газга уланди. Аҳвол ёмонлашса ёмонлашда, яхшиланмади.
Балки биз газ экспорт қилаётган давлат аҳолиси учун газ кўпроқ керак бўлганидан, экспортни ошириб, маҳаллий аҳоли баҳона қилингандир???
Хуллас ўзимиздан чиққан соп билан сопланган болта ўзимизни чопмоқда.

***

Бугун Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги Шўрсув саноат зонаси(вилоятдаги асосий қурилиш моллари(цемент, гипс, гипсокартон)ишлаб чиқарувчи корхоналар жойлашган ҳудуд)ни газдан узиб қўйибди. Қарийб 10 000 дан ортиқ ишчилар кун кўрарди...
Бу ердаги заводларни деярли ҳаммаси қўшма корхона, ҳаммаси экспорт билан шуғулланади.
Лекин уларни бирортаси рўйхатга киритилмаган.

Рўйхатда ҳам йўқ, лекин газдан узилмаган ягона завод бор. KNAUF. Негадир рўйхатда бўлмаса хам, Тошкентдан келган газчи акалар уларга тегишмаган(балки тега олишмагандир). Маҳаллий тадбиркорларни айтишларича KNAUFни бир учи бош вазирга бориб тақалар эмиш, шунга уларни, ҳатто Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган рўйхатда бўлмаса-да, биров уза олмасмиш. Маълумот қанчалик тўғри билмайман.

Ишқилиб, тинчлик бўлаверсин-да.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Фарғонада йўл транспорт ҳодисаси натижасида 7 нафар киши шифохонага тушиб қолибди.

Фарғона вилояти Риштон туманида 28-ноябрь тонг саҳарда ЙПХ(ГАИ) ходими шахсий автомашина(спарк)сида қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, йўналиш бўйлаб ҳаракат қилиб келаётган дамас автомашинаси билан тўқнашиб кетган.

Натижада дамасда бўлган ҳайдовчи ва 5 нафар йўловчи, спарк ҳайдовчиси(ГАИ)тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ҳар икки машина ҳайдовчиларининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Туманда йўлларда эҳтиёт бўлишни, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни маслаҳат беринг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Тез ёрдам гуруҳлари билан қуролли ходимлари ҳам бўлиши керак.

Кеча Риштон тумани Пандигон мфйдан туман тез ёрдам бўлимига мурожаат тушган. Мурожаатчи отаси маст холда жанжал қилиб онасини урганлиги, онаси бошини орқа қисми билан йиқилганлиги, зудлик билан ёрдам кераклигини айтган. Тез ёрдам борган, беморни олиб кетмоқчи бўлишган, лекин ота фаол қаршилик кўрсатган. 1,5 соат шу можаро бўлган. Охири тез ёрдам ходимлари беморни шифохонага олиб кетишган.

1,5 соат тез ёрдамни вақтини ўғирлаган.

Шу каби ҳолатлар кўп бўлмоқда.

Таклиф: Тез ёрдам гуруҳларига ИИБ, Миллий Гвардия каби қуролли кучлардан ходим бириктириш керак. Ёки махсус текширув ва имтиҳондан ўтган ходимларни қўшимча штат сифатида ишга олиш керак. Махсус форма бериш керак. Шифокорларни ҳимоя қилиш тизимини ҳам йўлга қўйиш керак.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Россия ҳукумати раҳбари - Бош вазир Мишустин расмий ташриф билан Самарқандга учиб келмоқда. Уни Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Арипов кутиб олади.
Flightradar24 сайти маълумотларига кўра Мишустин ўтирган самолёт Москвадан йўлга чиққан.

Расмий маълумотларга кўра Мишустин Ўзбекистонга иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш ниятида келмоқда.
Бу шумқадамни тезда ортига қайтариш керак. Охирги кунларда жуда серқатнов бўлиб қолишди.

Шахсан мен Ўзбекистон империалист Путин бош бўлган Россия ҳукумати билан ҳар қандай алоқаларга қаршиман. Қаршилигимни қандай кўрсатсам бўларкан? Якка тартибда пикет қилибми, ё бирор жойга ёзибми? Билганлар маслаҳат беринглар.
Менга ўхшаган бундай иттифоққа қаршилар индамай тураверсак, эртага шартнома имзолаб бўлиб, эълон қилишаётганда биламиз, унда ҳам Россия матбуотида эшитсак керак, худди Қирғизларга 20 000 гектар ерни берганимизни Қирғиз парламентидан эшитганимиздек.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Бугун Қорақалпоқ тили куни.

1989-йил, 1-декабрь куни Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган. Эт ва тирноқдек бир бўлиб кетган ватандошларимиз - Қорақалпоқ халқини Қорақалпоқ тилининг 33 йиллиги билан табриклайман.
Дўстлигимиз абадий бўлсин.

*********

Бугин Қарақалпақ тили куни.

1989-жыл, 1-декабрь куни Қарақалпақ тилине мәмлекетлик тил бийлиги берилген.
Ет пенен тырнақтай бир болып кеткен ўатанласларымыз - Қарақалпақ халқын Қарақалпақ тилиниң 33 жыллығы менен қутлықлайман.
Дослығымыз мәңги болсын!

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада янги уйларга 1 йилдан бери пул тўлаб, лекин ҳалигача кира олмаётган фуқаролар бор.
Уй битмасидан қурувчилар кадастр қилиб, банкдан пулни олишган. Уй битган. Лекин уйда на канализация, на электр, на газ, на сув бор.

Маҳаллий ҳокимлик коммуникация билан таъминлашни негадир пайсалга солмоқда.

Вазиятни ижарама-ижара, қариндошларининг уйларида вақтинчалик яшаб юрган, уйга муҳтож бўлиб, 1 йилдан буён пулини тўлаётган бўлсада, уйларига киролмаётган аҳолини ўзидан эшитамиз.

Батафсил видео 👉 https://youtu.be/PIOMLLEhkQI

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Радикал фемкалар кимлигини билишингиз учун 5 та иқтибос:

1. «Барча эркаклар жинсий зўравондирлар ва уларни бўлгани шу.» (Мерлин Френч, ёзувчи, атоқли феминист).

2. «Эркакларни аҳоли сонидаги нисбати 10%га туширилиши керак ва шундай сақланиши керак.»(Селли Миллер Герҳарт, активист, феминист).

3. "Оилани бузиб ташламаганумизча, эркак ва аёллар ўртасидаги тенгликка эриша олмаймиз.» (Робин Морган, активист, шоира, журналист, феминист)

4. «Патриархат тизимда ҳар бир онанинг ўғил фарзанди ўзига потенциал душмандир ва муқаррар аёлларни зўрлайдиган бўлиб етишади.» (Андре Дворкин, активист, ёзувчи, феминист)

5. "Феминизм бу назария, лезбиянизм бу практика.» (Тигрейс Аткинсон, феминист)

Бир-икки кундан бери твиттерда радикал феминизм ғоялари яна урчий бошлади. Яхшилаб тингланг - улар тарғиб қилаётган ғоянинг оқибати юқоридаги гапларга дебоча бўла оладими? Чатларда, твитларда кўзингиз тушиб тургандир. Қайноналар форумини ҳам танқид қилиб чиқишди.

Олдин айтган гапимни қайтараман, феминизм бу бизнинг жамият тўқимасига умуман тушмайдиган пуч ғоя. Унинг бадалига оилаларни, фарзандларни ва охир оқибат қадрият ва жамиятни қурбон қиламиз. Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши туришимиз учун феминист бўлишимиз шарт эмас.

© Khurshidbek Muhammadroziqov

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Келган хабар, инсайд, сигналларни таҳлил қилиб кўрдим. Ўзбекистон ҳукумати Россия билан барибир 2(Россия, Ўзбекистон) ёки 3( Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон) томонлама (ҳозирча)иқтисодий иттифоқ тузади. Бунга сентябрда(балки 5-6 йил аввалдир) Президентлар( Путин ва Мирзиёев) учрашувида келишувга эришилган.

Шу мақсадда кеча Самарқандга Россия бош вазири Мишустин келган, бугун у Ўзбекистон ҳукумати раҳбари - Арипов билан учрашиб, ҳукуматлар ўртасида "кенг қамровли стратегик шерикчилик тўғрисида декларация" имзоланди(умид қиламиз бу фақат иқтисодий ҳамкорлик, ундан бошқасига имзо чекишмаган).

Нима ҳам дердик, чўкаётган кемага осиляпмиз, чўкамиз шекилли.

Тадбиркорлиги борлар, тайёр тураверасизлар, яқин орада Россия иқтисодига қўлланилаётган санкциялар бизни бозорларда ҳам катта силкинишларга сабаб бўлса керак.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Бухорода ИИБ биносида фуқаро вафот этган бўлиши мумкин.

Бухородан совуқ хабар келди. Бухоро вилоят Бухоро шаҳри ИИБ биносида, 1985-йилда Вобкент туманида туғилган фуқаро Ҳ.Қ вафот этган бўлиши мумкин, бу ҳақда марҳумнинг яқинлари хабар қилишмоқда.

Уларни айтишларича марҳум машина савдоси билан шуғулланган, харидорлар билан пул бўйича муаммо келиб чиққан, ИИБ ходимлари бўлимга чақиришган. 29- ноябрь куни марҳумнинг укасига телефон қилиб, акангни олиб кет дейишган. Марҳумнинг укаси ИИБ биносига келса, акангни тез ёрдам олиб кетди дейишган.
Марҳумнинг яқинлари тез ёрдам биносига боришса, марҳум аллақачон вафот этган бўлган. Унинг танасида қийноқ ва жароҳат излари, хусусан бош қисми қаттиқ шикастланганлигини кўришган.

Ҳолат бўйича расмийлардан, хусусан ИИВ( Шохрух Гиясов ) ва Прокуратурадан расмий муносабат кутамиз.

Кузатувчиларимиз орасида Бухороликлар бўлса, қўшимча маълумотларга муҳтожмиз.

Ps. Бухородаги вазиятга ИИВ ахборот хизмати раҳбари ака муносабат билдирди. Унда айтилишича Бухоролик йигит ростдан ҳам тергов учун ИИБ биносига қатнаётган бўлган, лекин ҳодиса рўй берган вақтда кўчада бўлган. Эпилепсиядан вафот этган, вафот этган вақтида ИИБ биносида эмас, кўчада бўлган. Такси ҳайдовчиси шифохонага олиб борган.

Расмий маълумотни кутамиз, Бухоролик кузатувчиларимиз бўлса, марҳумни яқинлари билан боғлансак, яхши бўларди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
Бухорода ИИБ биносида фуқаро вафот этган бўлиши мумкин. Бухородан совуқ хабар келди. Бухоро вилоят Бухоро шаҳри ИИБ биносида, 1985-йилда Вобкент туманида туғилган фуқаро Ҳ.Қ вафот этган бўлиши мумкин, бу ҳақда марҳумнинг яқинлари хабар қилишмоқда. Уларни…
Бухородаги вазиятга ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шохрух Гиясов ака муносабат билдирди. Унда айтилишича Бухоролик йигит ростдан ҳам тергов учун ИИБ биносига қатнаётган бўлган, лекин ҳодиса рўй берган вақтда кўчада бўлган. Эпилепсиядан вафот этган, вафот этган вақтида ИИБ биносида эмас, кўчада бўлган. Такси ҳайдовчиси шифохонага олиб борган.

Расмий маълумотни кутамиз, Бухоролик кузатувчиларимиз бўлса, марҳумни яқинлари билан боғлансак, яхши бўларди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
O'sha mashhur "Kalmar o'yini" serialidagi niqobli sodiq pushtirang askarchalar yodingizdami?

Huddi shu yo'nalishda faoliyat olib boradigan, kreativ kanal ochishibdi.

Pushti Soldat O'zbekiston va jahonda sodir bo'layotgan eng qiziqarli muhim voqea-hodisalarga tezkor munosabatini berib boradi.

Ular bilan dunyoga boshqa rakursdan qarang!

A'zo bo'ling👉🏻 @pushtisoldat