Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кулаётган фахрий қоравул аъзоси, журналистларга тақдим этилган соябон, ўлчанаётган президент креслолари, шимини тартибга келтираётган Макрон ва бошқалар ҳақида
«Севимли» телеканали Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифидан қувноқ лавҳалар тайёрлади.
Унда қуйидаги воқеалар ўзига хос ракурсда ёритилган:
➖ Ўзбекистон Президентининг Франция Миллий йиғини раиси Яэль Браун-Пиве билан учрашуви;
➖Париждаги анъанавий равишда расмий тадбирлар ўтказиладиган Фахрийлар уйида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими;
➖Франция президенти Эммануэл Макроннинг Париждаги Елисей саройида Ўзбекистон Президентини кутиб олиш жараёни.
👉 @OlimjonHaydarov 👈

Россияда армияга шартнома асосида жалб қилишни янги усули.
Путин нималар қилмаяпти русларни армияга жалб қилиш учун )))
Пс. Бизда ҳам қўллаш керак, яхши натижа берса керак))
👉 @OlimjonHaydarov 👈
Путин нималар қилмаяпти русларни армияга жалб қилиш учун )))
Пс. Бизда ҳам қўллаш керак, яхши натижа берса керак))
👉 @OlimjonHaydarov 👈
Фарғоналик ҳайдовчи акалардан мурожаат келмоқда. Гап Қўштепа ва Олтиариқ туманлари орқали ўтадиган йўллар ҳақида кетмоқда.
Ўзим юриб кўрганман, ростдан ҳам дала ва чўл ҳудудлар, йўл чироқлари йўқ. Йўл чизиқлари яхшилаб чизиб қўйилса, туманда ҳайдовчиларга бироз ёрдам бўларди.
Касални даволагандан олдини олган маъқул. Бирор йўл транспорт ҳодисаси бўлмасидан аввал йўл чизиқларини янгилаб қўйиш керак.
Умид қиламиз соҳага жавобгар мутасаддилар ҳолатни назоратга, эътиборга олишади.

Фарғона вилояти Фурқат тумани Навбаҳор шаҳарчаси Иттифоқ кўчасидан мурожаат келди.
Айрим суратларни изоҳлаш шарт эмас. Изоҳдан кўра кўриш кўпроқ маъно беради.
Мана шу йўллардан болалар боғчага, мактабга боради, ўсмирлар ва ёшлар ОТМга боради, катталар ишга боради.
Бу йўллардан оёқ кийим ивимасдан ўтиш амри маҳол.
Уйда газ йўқ, электр йўқ, шу ивиган оёқ кийимни эртасига ҳам кияди, касал бўлади, даволанай деса, дорилар қиммат, сифатсиз тиббиёт.
Қуйи ва ўрта табақа вакиллари мана шундай ҳаёт чархпалагида айланаверқди, айланаверади, айланаверади....
Мавзудан четлашиб кетдик. Ҳурматли мутасаддилар, имкони бўлса асфальт, бўлмаса бетон, бўлмаса шағал, жуда бўлмаса ахлатми, тупроқми тўкиб беринглар, анави кўлмакда юрганидан тупроқ устида юриш яхшироқ, назаримда...
Нимайди анави лозунг, ҳа эсладим, "Эл азиз, инсон азиз"...

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Манави видео 1 кундан буён УзНетда айланмоқда.
Ундаги маълумотларга ишониладиган бўлса, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани Армуғон МФЙ раиси Қодиров Азам Бегимович номаълум сабаб билан ногирон шахсни ортидан келиб, тепиб, таҳқирлаган.
Лекин орадан 1 сутка ўтса ҳамки, бу шахсга нисбатан бирор чора кўрилган ёки кўрилмагани ҳақида бирор хабарга кўзим тушмади(тергов сири, тергов ишлари кетяпти деб баҳона қилишса керак).
Шу ногирон ўрнида бирор ИИБ ходими ёки ҳокимлик вакили бўлганида 1 соатда қидириб, топиб, ушланиб, тергов олиб бориб, айбини бўйнига қўйиб, суд қилиб, узр сўратиб, видеосини эълон қилиб бўлишарди.
Нима демоқчиман бизни жамиятда ростдан ҳам ақлий ёки жисмоний ривожланишда нуқсони борлар одам ўрнида кўрилмайди, давлат идораси ходимлари томонидан ҳам, оддий аҳоли томонидан ҳам. Ҳамма айтилаётган гаплар ё ҳавода, ё қоғозда қолади.

Фарғонада пули тўланганига 2 йил бўлган уйларга аҳоли ҳалигача кўчиб чиқа олмаяпти.
Фарғона вилояти Фарғона тумани Ҳосилот(Саноат) МФЙ да қурилган янги, кўп қаватли уйларни сотиб олган, лекин яшай олмаётган фуқаролардан мурожаат келди. Уларни айтишларича уйлар учун тўлов 2020-2021-йилларда қилинган бўлса-да(назарий жиҳатдан уйлар учун тўлиқ тўлов қилинган, сабаби "Қишлоқ қурилиш банк"дан фуқаро учун ипотека кредити ажратилиб, қурувчига тўлаб берилган, демак пул тўлиқ тўланган), ҳалигача уйларга кўчиб чиқа олишмаяпти. Бунга маҳаллий ҳокимиятнинг ўйламай қилган лойиҳаси сабаб бўлмоқда.
Воқеа қуйидагича бўлган...

Olimjon Haydarov
Photo

Воқеа қуйидагича бўлган. 2020-йилда тегишли қарор билан туман марказига яқин жойдан инвестиция дастури доирасида замонавий 6 та кўп қаватли уй қурилиши учун 6 та қурувчи компанияга қарор чиқарилган(шу жойда бир нуқтага эътибор қаратиш керак. Инвестиция дастури доирасидаги уйлар чет элдан олинган ёрдам ёки паст фоизли кредит асосида қурилади. У ёрдам ёки кредитнинг шартлари бор, шулардан бири уйлар замонавий бўлиши). Туман(балки вилоят билан маслаҳат қилингандир)даги тегишли ташкилотлар ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, ҳамма шароитлари билан таъминланишга қулай ҳудуд Ҳосилот(Саноат) МФЙ деган хулосага келишади. Уй қурилиш бошланади. Реклама кетади. Замонавий, канализация, газ, электр, сув узилмайдиган кўп қаватли уй қурилмоқда деб, одамлар ҳали қурилиш бошланиб улгурмаган уйларга ҳам тўловни бошлашади. Ҳозир жами 6 та уй(180 хонадон)дан 3 та(90 та хонадон) битган. Лекин бу 90 та хонадон эгалари ҳалигача сарсон.
Уйлар битади. Лекин маҳаллий ҳокимлик таъминлаши керак бўлган коммуникациядан дарак бўлмайди. Одамлар аллақачон уйларга тўлаш учун банклардан ипотека кредити олиб, тўлашни бошлаб юборишган.
На сувдан, на канализациядан, на газдан, на электрдан дарак бўлмайди.
Ҳокимликка талаб қилиб борган аҳолига канализация қилиш 3 млрдга тушиши сабаб қила олмасликларини "тўғри тушунтириб юборишган".
Қандай қилиб канализация, сув, газсиз кўп қаватли уйда яшаш мумкин?
Аслида бизда ҳамма нарса тескаридан бошланади. Аввал коммуникацияни олиб келиб, кейин уй қурса бўлмайдими?
Одамлар 1 йилдан бери тўлаётган кредит нима бўлади?
Коммуникацияга ким жавобгар аслида?
Ҳокимликми, қурувчими?
Қайси бири жавобгар бўлса, шуларга тўлатиш керак, ўтган даврдаги тўловларни ва яна ҳамма коммуникация тайёр бўлгунча тўловларни. Бизга қишлоқ жойларда замонавий уйлар қуриш учун кредит бераётган Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки берган пуллари ҳавога совурилаётганини билишармикан?
Балки фаоллар мана шундай ҳолатларни йиғиб, альбом қилиб, уларга жўнатармиз, керакли каналлар орқали?
Зора шунда кредитлашни тўхтатиб туришса, аввал олган кредитларимизни бир ёқлик қилиб олардик.
Бу уйларни қуришга рухсат берилган вақтдан бошлаб, топширилгунча бўлган жараённи синчиклаб текшириш керак. Ким лойиҳа қилган, ким канализацияга улаш мумкин деган, ким уйни қурилишини, битганидан кейин қабул қилишни назорат қилган, нега қабул қилинган яшашга яроқсиз ҳолатда ҳам?
Саволлар кўп, умид қиламиз Вилоят Прокуратураси вазиятни назоратга олади, қонун бузилиши ҳолатлари бўлса, қаттиқ чоралар кўради.
Энг аввал анави уйларга канализация қилиш керак, ундан ташқари сув, газ, электрни таъминлаш керак, шарт, шунга мажбур ҳокимлик.
Ундан кейин, зудлик билан янги бошланаётган ҳамма кўп қаватли уйларни қурилишларини тўхтатиш керак. Аввал коммуникацияни олиб келиб, аниқ ҳисоб-китоб қилиб, етарли шароит бўлса, кейин қабул қилиш керак. Қабул қилиш жараёнини ҳам қаттиқроқ назоратга олиши керак Прокуратура.

Telegram
Olimjon Haydarov
Olimjon Haydarov
Фарғоналик ҳайдовчи акалардан мурожаат келмоқда. Гап Қўштепа ва Олтиариқ туманлари орқали ўтадиган йўллар ҳақида кетмоқда. Ўзим юриб кўрганман, ростдан ҳам дала ва чўл ҳудудлар, йўл чироқлари йўқ. Йўл чизиқлари яхшилаб чизиб қўйилса, туманда ҳайдовчиларга…
Аввалроқ Фарғона Тошкент йўналишида қатнайдиган ҳайдовчи акаларни мурожаатини эълон қилгандик. Параллель равишда мутасаддиларга ҳам мурожаатни жўнатгандик. Орадан 3 соат ўтди, мурожаатдаги йўлнинг бир қисми - Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтган қисмидаги йўл чизиқлари янгиланибди, Қўштепа туманидан ўтган қисмида чизиш ишлари давом этмоқда экан.
Вилоят катта, мутасаддилар доим ҳам муаммоларни тўлиқ кўра олишмайди. Биз - ОАВ вакиллари шунинг учун - орада кўприк бўлиш учун керакмиз. Муаммо бор, биз орқали мутасаддиларга етиб бормоқда, тез фурсатда ҳал қилинмоқда. Аслида жамоатчилик назорати шу деб ўйлайман.
Ҳолатга бефарқ қараб турмаган, муаммони тезликда бартараф этишда ҳисса қўшганлардан Аллоҳ рози бўлсин, раҳмат.

Манави видео 1 кундан буён УзНетда айланмоқда. Ундаги маълумотларга ишониладиган бўлса, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани Армуғон МФЙ раиси Қодиров Азам Бегимович номаълум сабаб билан ногирон шахсни ортидан келиб, тепиб, таҳқирлаган. Лекин орадан 1 сутка…
Ногирон фуқарони тепган маҳалла раиси ишдан бўшабди.
Узр ҳам сўрагандир.
Қонуний чора кўрилмайдими?
Бўлдими?
Узр маъзур қилиб, ариза ёзса, кетаверадими?
👉 @OlimjonHaydarov 👈
Узр ҳам сўрагандир.
Қонуний чора кўрилмайдими?
Бўлдими?
Узр маъзур қилиб, ариза ёзса, кетаверадими?
👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
Манави видео 1 кундан буён УзНетда айланмоқда. Ундаги маълумотларга ишониладиган бўлса, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани Армуғон МФЙ раиси Қодиров Азам Бегимович номаълум сабаб билан ногирон шахсни ортидан келиб, тепиб, таҳқирлаган. Лекин орадан 1 сутка…
Тошкент шаҳар ИИББни хабар беришича ногирон фуқарони тепган раисга МЖтКнинг 183-моддаси, Майда безорилик бўйича иш очилибди. Ё жарима тўлайди, ё 15 суткагача маъмурий қамоқ олади. Эси киради.
👉 @OlimjonHaydarov 👈
👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
Фарғоналик ҳайдовчи акалардан мурожаат келмоқда. Гап Қўштепа ва Олтиариқ туманлари орқали ўтадиган йўллар ҳақида кетмоқда. Ўзим юриб кўрганман, ростдан ҳам дала ва чўл ҳудудлар, йўл чироқлари йўқ. Йўл чизиқлари яхшилаб чизиб қўйилса, туманда ҳайдовчиларга…
Фарғона вилояти қурилишга, автойўлга алоқадор мутасаддилар барака топишсин.
Бугунги мурожаат ортидан чўл ҳудудлари орқали йўлларни ҳам йўл чизиқларини янгилашмоқда экан. Ҳайдовчи акалар жўнатишмоқда. Кеч бўлганда ҳам чизишмоқда экан. Барака топишсин. Қолган вилоятдагилар ўрнак олса арзийди.