Olimjon Haydarov
6.89K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Олмаота полиция департаментига бостириб кириши эпизодларидан бири. 
Видеода бир гуруҳ қуролланган намойишчиларни бинога қарата ўқ узаётганини кўриш мумкин. 

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Жиззахлик журналист Қозоғистон воқеаларини ёритгани ортидан ҳибсга олинган бўлиши мумкин. 

Фейсбук ижтимоий тармоғида Қозоғистондаги воқеаларни фаол ёритаётган Жиззахлик журналист(Жаҳон тиллари университети, халқаро журналистика факультети битирувчиси) ака 6 январдан бери алоқага чиқмаяпти, пост ёзмаяпти.

Охирги марта 6 январь куни 16⁰⁰да пост қўйган, шундан бери офлайн. 

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
Photo
Жиззахлик журналист Қозоғистон воқеаларини ёритгани ортидан ҳибсга олинган бўлиши мумкин.

Фейсбук ижтимоий тармоғида Қозоғистондаги воқеаларни фаол ёритаётган Жиззахлик журналист(Жаҳон тиллари университети, халқаро журналистика факультети битирувчиси) Мухаммад Матжон ака 6 январдан бери алоқага чиқмаяпти, пост ёзмаяпти.

Охирги марта 6 январь куни 16⁰⁰да пост қўйган, шундан бери офлайн.

У охирги постларида аввалига уйига участка нозири келиб, Қозоғистон воқеаларини ёзаётгани учун Ички ишлар бўлимига бориши кераклигини айтган. Ундан кейинроқ туман ИИБ терроризмга қарши кураш бўлимидагилар билан кўришиб олишга келишганини ёзган. Кўришиб, тафсилотларини айтаман деб пост қўйган, шу билан йўқ.

Шу акани танийдиганлар борми?

Уйидан хабар олишни имкони борми?

Наҳотки энди ҳатто журналистларга ҳам воқеаларни ёритишда тақиқ қўйилса?

Журналист ҳибсга олингани ҳақида на прокуратура, на ииб расмий хабар тарқатмади. Балки ҳибсга олинмагандир, балки олингандир, аниқ билмаймиз.

Лекин унинг охирги постларига қараб, шундай тахмин қилиш мумкин. Ҳатто унга Қозоғистон воқеалари ҳақида ёзмаслик айтилганида ҳам(бошқаларга айтилганидек) Қозоғистон бўлмаса ҳам, бошқа мавзуларда ёзаётган бўларди.

Демакки катта эҳтимол билан, “опкириб” қўйишган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Olimjon Haydarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозирда актуал бўлган ҳолатлардан — соқол билан паспорт олиш мумкинми, ёки йўқки?

Бу видеода шу саволга жавоб олиш мумкин.



👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Olimjon Haydarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_маслаҳат
Савол: Аёллар ички пасспорт( ИД карта) ёки четга чиқиш биометрик паспорти олиш учун рўмол билан расмга тушишлари мумкинми?

Жавоб: Йўқ, қонунан мумкин эмас.
Афсуски ҳозирча бош кийим билан на эркаклар, на аёллар пасспорт учун расмга туша олишмайди.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил, 26-декабрдаги ПҚ-4079-сонли қарори.

https://t.me/OlimjonHaydarov/99
https://t.me/OlimjonHaydarov/98

Фойдали маълумотни дўстларингиз билан ҳам улашишни унутманг.


👉 @OlimjonHaydarov 👈
#латифа

Эшак катта ўрмонга нозир этиб тайинланибди. У типратиканни “Тиканларинг жамоат жойида хавфли”, деб қамаб қўйибди. Қамоқхона камерасига кирса, лайлак ўтирганмиш.

Типратикан унга ҳасрат қилибди:
– Қара, тиканим учун қамашди. Бу табиатдан шунақа бўлсам, мен нима қилишим керак?

Лайлак:
– Э, бу ҳеч нарса эмас! Мени “Ҳар йили қишда қайси даромад ҳисобига жанубга дам олгани учиб кетасан?”, деб қамашди... – деямуш.

P.S. Мансабга эшаклар келар экан, жабрланувчилар кўпаяверади!

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

КХШТ(ОДКБ)нинг Қозоғистондаги тинчликпарвар миссияси ҳақида кенг қамровли инфографика.

П.с. Бу расмий, ҳукумат томонидан тақдим қилинган маълумот. Норасмий маълумотларга кўра Россияда келган ҳарбий контингент бундан бир неча марта кўпроқни ташкил қилади

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Кутилганидек, Олма-Ота аэропортида фаолият олиб бораётган  Россия контингенти аэропорт периметрларини назорат қилишда «Бургут-10» учувчисиз қурилмаларидан фойдаланмоқда. 

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Қозоғистоннинг бир қатор вилоятларида интернет ишлай бошлади.

Орда.кз  хабар беришича, Нур-Султон, Олмаота, Павлодар, Семей, Тараз, Қўстанай ва Қизилўрдада интернет бир ҳафталик узилишлардан сўнг ишлай бошлаган. 

Шунингдек  интернет ВКО, Атирау, Ақтўбе, Чимкент, Талдиқўрғон ва Қарағанда вилоятида ҳам «ёқилган». 

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Олма-Ота кўчалари ёниб кетган машиналардан тозаланмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Намойишлар бошланганидан буён ҳибсга олинганлар сони 10 000 нафардан ошди.

Манба: Orda.kz

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Қозоғистонда кун хабарлари: 

- Тоқаев икки кундан кейин КХШТ қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқиш бошланишини айтди. Тўлиқ чиқиб кетишга 10 кундан ортиқ вақт талаб қилинмайди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистондаги давлат тўнтаришига уриниш барбод бўлган 

— Тоқаев намойишлар бошланганидан кейин биринчи марта Назарбоевни тилга олди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда унинг қўл остида жуда даромадли компаниялар гуруҳи ва ҳатто халқаро стандартларга кўра бой одамлар қатлами пайдо бўлган.

- Тоқаев иқтисодиёт ва тараққиёт ҳақида кўп гапирди: ҳуқуқ-тартибот тизимини ислоҳ қилиш, мансабдор шахсларнинг маошларини оширишга беш йиллик мораторий жорий этиш, Ғарбий ва жанубий минтақалар учун таълим дастурларини такомиллаштириш, янги университетлар очилиб, кераксиз бюрократиядан қутулиш керак. 

- Қатор шаҳарларда МХҚ раҳбарлари намойишчиларга биноларни қаршиликсиз топширдилар. Лекин объектларда қуроллар ва махфий ҳужжатлар сақланиб қолган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Олмаота шаҳар ҳокимлиги ёнида ёниб кетган машиналардан иборат "автопарк".

Қизиғи шундаки, ёниб кетган машиналар орасида Россиядан келган машиналар ҳам бор.


Пс. Ёқиб юборилган машиналар орасида Cobalt, Gentra каби УзАвтоМоторснинг машиналари ҳам бор экан. Уларни шу ўзимизни ўзбеклар ёқиб юборган бўлса керак)))

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Олмаота мери Бакытжан Сагинтаев.

Уни қандай қилиб ўлдиришга ҳаракат қилишгани ҳақида айтиб берди.

Намойишлар вақтида унинг ҳаётига МХҚнинг махсус тайёрланган кучлари томонида суиқасд уюштирилган.
Лекин у бунда омон қолди.

Айнан шу ҳаракатни бошида турган деган гумон билан МХҚ раҳбари Масимов давлатга хиёнат моддаси билан айбланиб, қамоққа олинган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Тоқаев парламентга янги бош вазирни таклиф этди.

 Янги бош вазири Алихан Смоилов Токаевнинг ишончли одами ҳисобланади. 

Токаев ТИВ раҳбари бўлганида у ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб ишлаган. 

👉 @OlimjonHaydarov 👈