Olimjon Haydarov
7.06K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
Жиззахда дўл ёғмоқда.

Кузатувчиларимизни хабар беришларича бугун соат 19⁰⁰дан кейин Жиззах вилоятида кучли дўл ёққан.

Айрим жойларда дўл музининг катталиги 3-4 см гача борган.

Жиззахлик, жонингизни, молингизни эҳтиёт қилинг.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Жиззахда катталиги тахминан 3-4 см келадиган дўл ёғмоқда.

Машинангизни панароқ жойга олиб қўйиш эсингиздан чиқмасин.

Жиззахлик деҳқонларга Аллоҳ сабр берсин, дўл унча-мунча деҳқончиликни расво қилади...

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Бир нарсага ҳайрон қоламанда)

Агар тадбиркор четга маҳсулот сотиб, четдан валюта олиб келса, уни ҳамма мақтайди.

Агар деҳқон четга мева олиб чиқиб, сотиб, валюта олиб кирса, ҳамма уни мақтайди.

Агар киночи киносини четга олиб чиқиб, намойиш қилиб, валюта олиб кирса ҳамма уни олқишлайди.

Ҳамма четга маҳсулот/хизмат сотиб валюта олиб келса, бу муваффақият сифатида қаралади.

Лекин, нега журналист/блогерлар(умуман ОАВ ёки ННТлар) четдан валюта олиб кирса, "халқ душмани"га айланади?)))

Нега?))

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Андижонни яқин ўтмишдаги қонли тарихи...

Бугун 13-май. Бундан 17 йил аввал, 2005-йилнинг айни санасида Андижон шаҳри кўчалари қонга тўлганди.

Воқеа, ҳодисалар ҳақида турли фаразлар, қарашлар, тахминлар билдирилган. Ҳар икки томон бир бирини айблаган. Воқеа хроникаси ҳақида ҳозиргача аниқ бир ишончли манбадан шаҳсан эшитмаганман.

Лекин...(давоми)

👉 @OlimjonHaydarov 👈.
Olimjon Haydarov
Андижонни яқин ўтмишдаги қонли тарихи... Бугун 13-май. Бундан 17 йил аввал, 2005-йилнинг айни санасида Андижон шаҳри кўчалари қонга тўлганди. Воқеа, ҳодисалар ҳақида турли фаразлар, қарашлар, тахминлар билдирилган. Ҳар икки томон бир бирини айблаган. Воқеа…
Андижонни яқин ўтмишдаги қонли тарихи...

Бугун 13-май. Бундан 17 йил аввал, 2005-йилнинг айни санасида Андижон шаҳри кўчалари қонга тўлганди.

Воқеа, ҳодисалар ҳақида турли фаразлар, қарашлар, тахминлар билдирилган. Ҳар икки томон бир бирини айблаган. Воқеа хроникаси ҳақида ҳозиргача аниқ бир ишончли манбадан шаҳсан эшитмаганман.

Лекин факт шуки, минглаб Андижонликларни қони оққан шу куни.

Эсимда, 10-синфда ўқир эдим, воқеаларни қисқа ва ҳукумат позицияси томондан эшитганмиз, унда деярли интернет йўқ, ахборотни фақат давлат каналларидан олар эдик. Ҳукумат позициясидан берилган хабарларни ўзиёқ ваҳимали эди...

Орадан йиллар ўтди. Негадир шу воқеа бўйича ҳалигача жамоатчиликка аниқ, тўлиқ маълумот берилмаган. Агар ўша вақтда ҳукуматдаги қайсидир амалдорларни айби билан тинч аҳоли ўққа тутилган бўлса, улар жазоланмади, ёки ростдан тинч аҳоли қуролли қаршилик кўрсатган бўлса, буни тасдиқлайдиган далиллар берилмади. Мавҳумлик.

Ҳар қандай мавҳумлик шубҳа, гумонларни болалашига сабаб бўлади.

Ният қилдим, шу воқеаларни тирик, жонли гувоҳи бўлганлардан ўша кунги воқеалар бўйича интервью қилиб, кичик видеоролик ёки ҳужжатли фильм қилсамми деб турибман.

Андижон воқеаларини ўз кўзи билан кўрган, у воқеаларга бевосита ёки билвосита алоқадор/гувоҳ/жабрланувчи бўлганлар борми дўстларимиз орасида? Шу лойиҳада қатнашиш истаги бўлганлар бўлса, ҳаракатни бошлардим.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
ҚОРА” ЖУМА

Қарийб ўн йил бўлдики, жума кунлари кўнглимиз ғаш бўлади. Уйдан яхши кайфиятда чиқмаймиз. Ичимизни нимадир тирнайверади. Шу куни кимнидир алдаш, кимгадир ёлғон гапиришга тўғри келади.

Йигирманчи асрнинг бошида туғилганлар ўша “қора сиёсат”нинг энг охирги гувоҳлари, энг охирги англаган, тушунган, ҳис қилган болалари бўлдик. Ким учундир ота, ким учундир золим бўлган Каримов ўлганида йиғламаган болалар ичида биз ҳам бор эдик.

Мактабда 5-6 синф бўлиб ўқиб юрган кезларимизда ёшимиз 12 дан ўтганини, энди намоз бизга ҳам фарз бўлганини тушундик. Шундай деб уқтиришди, шундай тарбия олдик.

Очиғини айтганда, 12 ёш атрофида бўлганлар ўйинқароқ бўлади. Болаликнинг энг мазза гаштларини суради. Худди шу пайтларда 5 маҳал намозни эмас, ҳафтада бир марта бўлса ҳам жума намозига боришни мажбурият деб билардик, шуни бўлса ҳам қолдирмасликка ҳаракат қилардик.

Ва тўсқинликлар бошланди. Шу куни мактабда жума вақтига маънавият соатлари тиркалди. Масжидларда азон янграётган пайтларда биз сариқ чақага арзимайдиган мавзуларни тингладик. Илм ибодатдан устун эканини айтишдию, улар бизга бераётган таълим, улар бизга валдираётган гаплар илм бўла олмаслигини айтишмади. Биз кейинроқ тушундик.

Бир илож топиб дарсдан қочган тақдиримиздаям масжид остоналарига мактабдаги эркак ўқитувчилар “қоровул”, “назоратчи” этиб қўйилди. “Участка” нозирлари бир чеккага тортиб, суратга туширди. Русча қилиб айтганда “издевация” қилди. Биз учун жумани “қора”га айлантирди.

Бир саф болани масжидда ўтирган еридан йиғиштириб, мактабга олиб келиб сўроқ қилишганини кўрдик.

“Гороно” мудири келиб, соат 13:00 гача мажлис қилганини, ўз оғзи билан ойим(фохиша)возликка, ичкиликка тарғиб қилганини кўрдик.

Охири, мактабни битирсак ҳаммаси изига тушиб кетишини, биров ибодатимизга ҳалал бермайди, деб ўйладик ва қаттиқ адашдик.

Бу нарса олий таълимда ҳам давом этяпти ва ҳалиям исломофобия қурбонлари бўляпмиз. Мана, уч ойдирки, жума кунига 4 пара дарс қўйилган. Булар атай қиляптими, йўқми, билмайман. Лекин жумага борадиган талабаларнинг ҳолати уларни қизиқтирмаётгани аниқ. Енгил қарашаётгани кундек равшан.

Ислом кийим ёки ибодат қилишда эмас, одамнинг ичида бўлади деб юрган иштонсизлар ва таҳоратсизларнинг буйруғига бўйсуняпмиз. Бу даҳшат.

Бу сиёсатнинг узоқ давом этишини нафақат бизни, балки ўзини мусулмон деб билган барчани хавотирга солади. Бугун ҳужра ва жумага, эртага соқолимизга, индинга аёлларимизнинг ҳижобига, фарзандларимизнинг дунёқарашига раҳна сезар эканмиз, демак, “бошқача замон” орзу қилишда давом этамиз.

Халқ орасида “Онангни қози зўрласа, додингни кимга айтасан”, деган саволли ибора бор. Ҳозир оналаримизни эмас, ўзимизни, яъни миллат болаларини “зўрлашяпти”. Хўш, додимизни кимга айтамиз, бизни ким эшитади?!


Май, 2022. Фарғона

©️ ФАТҲУЛЛОҲ ЭРКЧИ

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Фарғонада ҳоким Президентни алдади(ми?).

Кеча, 12-май куни давлат раҳбари Фарғона вилоятига ташриф чоғида Фурқат туманидаги "Уста Юсуфжон наққош" оилавий корхонасига ташриф буюрган.

Ташриф чоғида қизиқ бир ҳолат кузатилган, корхона ҳудудида бўлган "уста"ларнинг барчалари ростдан ҳам уста бўлмаган бўлишлари мумкин.

Сабаби тармоқда тарқалган хабарларга кўра расмлардан бирида кўринган "уста" аслида туман ҳокими Жаҳонгир Жумановнинг шахсий ҳайдовчиси эканлиги айтилмоқда.


Балки бошқа усталарни ҳам текшириб кўриш керакдир?

Президентни алдашга ким, қаердан бундай жасорат олди экан?

Умуман бу хабар ҳақиқатга қанчалик тўғри?

Мутасаддилардан расмий муносабат кутиб қоламиз.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
Фарғонада ҳоким Президентни алдади(ми?). Кеча, 12-май куни давлат раҳбари Фарғона вилоятига ташриф чоғида Фурқат туманидаги "Уста Юсуфжон наққош" оилавий корхонасига ташриф буюрган. Ташриф чоғида қизиқ бир ҳолат кузатилган, корхона ҳудудида бўлган "уста"ларнинг…
Қизиқ ишлар давом этмоқда.

Бироз аввал Президентни Фарғонага ташрифи чоғида Фурқат туманидаги оилавий корхонага боргани, у ерда "уста" деб кўрсатилганларни бири аслида туман ҳокимининг ҳайдовчиси эканлиги ҳақида ёзгандик.

Ҳозир кузатувчилардан хабар келди.
Бу корхонадаги "уста"лардан яна бири аслида бу касбга алоқаси йўқлигини айтиб қолишди.

Бу суратдаги "уста" аслида уста Муҳаммадали Юнусовнинг маҳалласидан бўлиб, у маҳаллий 21-мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди(тахминан ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ҳам бўлиши мумкин), гапга уста бўлгани учун "уста" образига кирган.

Мени ҳайрон қолдиргани қайси юрак, қайси жасорат билан Президентни алдашмоқда булар.

Ўртоқлар, бирор муносабат билдиринглар, нега бундай қилинмоқда?

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
Қизиқ ишлар давом этмоқда. Бироз аввал Президентни Фарғонага ташрифи чоғида Фурқат туманидаги оилавий корхонага боргани, у ерда "уста" деб кўрсатилганларни бири аслида туман ҳокимининг ҳайдовчиси эканлиги ҳақида ёзгандик. Ҳозир кузатувчилардан хабар келди.…
Фурқат туманидан расмий муносабат берилди.

Ўқитувчи домла 0,75 ставкада мактабда, 0,25 фоиз шу наққошлик мактабида устоз сифатида дарс берар эканлар.

Бу устоз масаласида керакли ҳужжатларни беришди, ҳам мактабда ҳам устахонада устоз-шогирд ананаси бўйича устозлик, усталик қилмоқда экан.
Бу тушунарли.

Ҳайдовчи масаласида ҳозирча тўлиқ маълумот олмадик, кутамиз.

"Илҳомжон Сулаймонов, меҳнат фанидан ўқитувчи бўлган, ҳозирда тумандаги 21-мактабда маънавий-маърифий ишлар бўйича 0,75 ставкада директор ўринбосар бўлиб ишлаб келади. Узоқ йиллардан бери ўймакорлик билан шуғулланади, “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида тушдан кейин уста-ўргатувчи лавозимида ишлайди. 10 нафар шогирд бириктирилган."

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Наманган вилояти аҳолиси диққатига!


Давлат раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳи шу йилнинг 14-16 май кунлари Наманган вилоятида оммавий қабуллар ўтказади.

Президент Администрацияси масъуллари, 20 дан зиёд вазирликлар, қўмиталар ва идоралар раҳбарларидан таркиб топган Республика ишчи гуруҳи Наманган шаҳри, Чортоқ ва Чуст туманларида аҳоли билан очиқ-жонли мулоқотлар олиб боради.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Наманган(Чуст)да қулаб тушадиган даражада ҳароб шифохона.

Наманган вилояти Чуст туманидан мурожаат келди.
Унда айтилишича туманнинг Хўжаобод, Деҳқонобод, Бибиона маҳаллаларига хизмат кўрсатаётган 3-сонли поликлиника жуда хароб аҳволда бўлиб, ҳатто беморларни ҳамширалар бино ташқарисида рўйхатга олишмоқда.

Тиббиёт сифатида ҳақида гапирилганда аввало сифатли тиббий бино ва сифатли тиббий ашёлар ҳам керакли бўлади.

Ҳукумат, маҳаллий ҳокимлик асосий эътиборни тадбиркорликка, Sityлар, янги уй-жойлар қуришга қаратавермай, ижтимоий соҳа объектларини ҳам янгилашга қаратиши керак деб ўйлайман.

Мутасадди ташкилотлар ўрганиб чиқиб, зарурат бўлса бинони таъмирлаш ёки қайта қуриш орқали фуқароларни оғирини енгил қилиш керак.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада Наманганлик тадбиркор 3 йиллик сарсонликлардан сўнг оқланди!

Наманганлик тадбиркор, Ш.Юсупов 3 йил аввал аукцион орқали ер сотиб олиб, мулкидан фойдалана олмаётганди. Мулкни эски эгалари турли қинғир йўллар билан Ш.Юсуповдан мулкни тортиб олмоқчи бўлган.

3 йил давомида тадбиркорни калтаклашган, уйига ўт қўйишга ҳаракат бўлган, ноҳақ қамаб қўйилган, туҳмат ва ҳақорат, қўйингки нима пасткашлик бўлса, ҳаммасини қилиб кўришган.

3 йил давомида жами 6 та суд бўлган. Судлардан норози бўлиб Ш.Юсупов жами 116(!)та ариза ёзган.

Ва ниҳоят Фарғонада бу тадбиркор акамиз оқланди.
Аллоҳ хайрли қилсин. Суд жараёнида тўлиқ иштирок этдим, суд адолатли бўлди. Балки бошқа судьялар нохолис, адолатсиздир, лекин булар ундай эмас экан, энг камида биз қатнашган суд жараёнида.
Яхшини яхшилигини ҳам эътироф этиш зарур. Хурсанд бўлдим.

Батафсил кўриш учун 👇
https://youtu.be/9IDYaNeb044


👉 @OlimjonHaydarov 👈
⚽️Ўзбек миллий футболининг 110 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида бўлиб ўтадиган 🇺🇿 Ўзбекистон ва
🇮🇹 Италия футбол афсоналари учрашувига 4 кун қолди.❗️

Ушбу тадбирга томошабинлар учун кириш мутлақо БЕПУЛ.
Қадрли юртдошлар, Сиз ҳам афсоналар беллашувини ўтказиб юборманг❗️

Тарихий учрашув 18 май куни соат 19:00 да "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтади.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Туркманистонда қўл ушлашиб юрган севишганларни ҳибсга олиш бошланди

Мери шаҳрида ўнлаб жуфтликлар жамоат жойларида қўл ушлашиб юргани учун қўлга олинди.

Полиция ҳибсга олинганларни “анъанавий ижтимоий меъёрларни” бузганликда айбламоқда.

Улар бўлимга кишанланган ҳолда олиб келиниб, у eрда ҳибсга олинган аёлларга "эркаклар билан қўл ушлашганда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганликлари" ҳақида маъруза қилинган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хабарларга кўра Россия армияси фойдаланиш тақиқланган фосфор бомбалар ёрдамида "Азовстал" ҳудудига ракета зарбалари берган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Финляндия ҳукумати мамлакатни НАТОга киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Финляндиянинг Россия билан қуруқликдаги чегараси деярли 1300 км.

Агар Финляндиянинг НАТОга қўшилса, НАТО чегараларидан Санкт-Петербурггача бўлган масофа 200 км га тенг бўлади.

👉 @OlimjonHaydarov 👈