Olimjon Haydarov
6.89K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
5-апрель санаси учун Украинадаги ҳарбий-оператив вазият.

Рус ҳарбийлари Киев атрофидан фаоллик билан чекиниб, асосий эътиборни Харков орқали Донбасни қамал қилишга қаратаётгани, шунингдек Николаевни қамал қолиб, Одесса ва Киев орасини тўсиш ҳаракатини кўриш мумкин.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Маълумот учун.

Покистоннинг 75 йиллик тарихида жами 22 бош вазир(ҳукумат раҳбари, Покистонда ҳукумат Президент томонидан эмас, бош вазир томонидан бошқарилади)дан бирортаси белгиланган 5 йиллик муддатни охиригача ҳукуматни бошқармаган. Кимдир ўлдирилган, кимдир истеъфога чиққан, кимдир ҳарбий йўл билан тўнтарилган, яна кимдир мажбуран вазифасидан озод этилган.

Охирги бош вазир Имрон Хон 2018-йилда ҳукумат тепасига келган, 4 йилдан бери ҳукуматни бошқармоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал уни ҳам Парламент бошқарувдан четлатишга уриниб кўрди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Европага кўмир импорти.

Европа энергоресурсларда тўлиқ Россияга қарам дейиш мумкин.

Европа нафақат газ ва нефтда, балки кўмир сотиб олишда ҳам деярли Россияга қарамлигини қуйидаги жадвалда кўриш мумкин.

Маълумот 2019-йил учун.
Россия Европа кўмир импортининг деярли ярмини таъминлайди( 46,7%). Ундан кейинги ўринларда АҚШ(17,7%), Австралия(13,7%).

Шунингдек эндиликда Украинанинг кўмирга энг бой ҳудуди бўлган Донбасс ҳам деярли Россия назоратида.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Журналист Герман Владиморовнинг хабар беришича Мариуполда қамалда қолган Украин ҳарбийлари билан бирга НАТО ҳарбий офицерлари, хусусан Франция, Германия, Британия, шунингдек НАТОга аъзо бўлмаган Швециядан ҳам офицерлар бўлиб, улар махсус канал орқали алоқага чиқиб, Мариуполдан чиқиб кетиш учун руслардан гуманитар коридор сўрашмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Киев яқинидаги Гостомел ҳарбий аэродромида Россия ракета зарбалари натижасида вайрон бўлган Ан-225 "Мрия" ҳарбий транспорт самолёти қолдиқлари.

Эслатиб ўтамиз бу самолёт дунёда энг катта ҳарбий транспорт самолёти бўлиб, дунёда ягона нусхада бўлган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рус ҳарбий техникаларидан иборат колонна Украина ҳарбийлари томонидан қўйилган пистирмага дуч келган.

Натижада деярли тўлиқ колонна, ҳамма ҳарбий техника вайрон қилинган.


👉 @OlimjonHaydarov 👈
Олимларнинг айтишича, феминизмэр топгунча, коммунизмпул топгунча, атеизмсамолёт парвоз пайти бир-икки марта қаттиқ силкингунча экан...

Феминизмбуржуазия тузуми шароитида аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлиши учун курашувчи хотин-қизлар ҳаракати.

КоммунизмПул ва бойликлар ҳамманики деб даъво қилувчи ижтимоий тузум.

АтеизмХудосизлик, даҳрийлик, диний эътиқодларни рад этиш.

©️Фейсбукдан

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиялик сиёсатчи, ЛДПР партияси асосчиси ва етакчиси, империалистик фикрлари билан танилган Владимир Жириновский узоқ муддатли касаллик(Covid билан касалланганди)дан кейин вафот этди.

Бу ҳақда Россия давлат думаси расмий вакили Вячеслав Володин хабар бермоқда

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Янги лойиҳа!!!

Илмнинг икки карра мукофоти:
1. Биз билан биргаликда китоб ўқийсиз ва илмингиз зиёда бўлади.
2. Савол-жавобларда қатнашасиз ва китоб ёки бошқа совғаларни қўлга киритасиз.

Батафсил: 👉 https://t.me/kitobxon_viktorina/7

Сўнги имтиҳонга тайёрланиш:
👉
https://t.me/kitobxon_viktorina/83

Каналимиз: @kitobxon_viktorina
#Ҳуқуқий_маслаҳат

Президентга қандай мурожаат қилиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Президентига фуқаролар 3 хил усулда мурожаат қилишлари мумкин.

1. Туман/шаҳарлардаги ҳудудий ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАларига шахсан ўзлари ташриф буюрган холда.

2. 1000 (0-800-210-00-00) қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, оғзаки мурожаат усулида, операторлар ёрдамида.

3. Интернет орқали, Президент виртуал қабулхонаси — www.pm.gov.uz сайти орқали(Сайт орқали Президентдан ташқари барча вазирликлар, қўмиталар, агентликларга ҳам мурожаат йўллаш мумкин).

Фойдали маълумотни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Ҳуқуқий_маслаҳат

Ҳақорат қилиш.

Ҳақорат қилганликшахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан 4 460 000 сўмдан 8 920 000 сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

Жиноят кодексига асосан ҳақорат қилган шахсга:

44 млн 600 минг сўмгача миқдорда жарима;

240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.

Ҳақорат қилиш нашр қилиш, бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ орқали амалга оширилса ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор:

44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача жарима;

240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан
жазоланиши мумкин.

Агарда ҳақорат қилиш:

жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;

•хавфли ретсидивист томонидан;

•туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса:


89 млн 200 минг сўмдан 133 млн 800 минг сўмгача миқдорда жарима;

2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

1 йилгача озодликни чеклаш;

1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланиши мумкин.

*
Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Яна Андижон...

Айни вақтда Андижон чет тиллар институтида(ИнЯз да) фақат(!) рўмол ўраган талаба қизларга диний экстримизм ва терроризм бўйича тадбир ўтказилмоқда.

Бу очиқчасига мусулмонларга туҳматда барака топгурлар(Яъни бу билан экстримизм ва терроризм фақат рўмолли қизлар ичидан чиқади демоқчи улар?!)!

Терроризм бўйича тадбир ўтказсанг рўмолли қизларни қўрқитмай ҳаммага ўтказ, қачонгача рўмол ўраган қиз-аёлларга мана шундай тазйиқ ўтқазишмоқчи булар а?

Оналар, сингиллари йўқми буларни?
Уруғ аймоғида рўмол ўраган аёл-қизлар йўқмикан?

Аллоҳдан қўрқинглар, Аллоҳдан қўрқинглар...

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Ҳуқуқий_маслаҳат

Туҳмат нима?

Била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш, шаъни, қадр-қимматини камситилишига олиб келувчи ёлғон маълумотлар бериш туҳмат ҳисобланади.


Туҳмат дея аташ учун қуйидаги уч белги бўлиши лозим:

•    туҳмат қилаётган шахс ўзининг тарқатаётган маълумоти ёлғон эканлигини олдиндан билади;
•    маълумот бошқа жисмоний ва юридик шахсга нисбатан қаратилган бўлади;
•    тарқатилаётган бу маълумотларда шахсни ёки ташкилотни шарманда қилиш эҳтимоли мавжуд бўлади. 

Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг пленум қарорига кўра, туҳмат деганда юридик ёки жисмоний шахсларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини пастга урувчи маълумотларни оммавий ахборот воситаларида, хизмат таърифномаларида, кўпчилик олдида сўзлаганда, мансабдор шахслар номига ёзилган аризаларда ёки бошқа, шу жумладан оғзаки бўлса ҳам бир неча шахсга ёхуд бир кишига хабар қилиш тушунилади.

Бундай маълумотларни шахснинг ўзига айтиш – маълумот тарқатиш дея ҳисобланмайди. Бадном этувчи дея, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини оёқости қилувчи, обрўни тўкувчи маълумотлар дея белгиланган. 

Ишдаги камчиликларни, жамоат ва иш жойларидаги, турмушдаги феъл-атворини танқид қилувчи, ҳақиқатга тўғри келадиган маълумотларга шахсни бадном қилувчи маълумотлар деб ҳисобланмайди. Тарқатилаётган маълумот рост бўлса, бу туҳмат ҳисобланмайди.

Туҳмат учун жавобгарлик қандай?

Амалдаги қонун ҳужжатларида туҳмат қилган шахсга нисбатан унинг оғирлик даражасига қараб икки хил – маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасига кўра, туҳмат қилганлик, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари(4.460.000 сўм)дан олтмиш баравари(13.380.000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Туҳматга оид ишлар бўйича суриштирув ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кўриб чиқилади. Туҳмат қилган шахсга нисбатан жазо эса тегишли маъмурий суднинг қарорига мувофиқ қўлланилади.

Маъмурий суднинг қарорига асосан туҳмат қилганликда ифодаланувчи маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган шахс бир йил ичида ушбу ҳаракатни такрор содир этса, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши мумкин. 

Жиноят кодексининг 139-моддаси биринчи қисмига кўра, туҳмат у учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, жиноий қилмиш дея баҳоланади. Бунинг учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан боғлиқ жазо қўлланилиши мумкин.

Агар туҳмат қилиш нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилган бўлса, бу қилмишни ва унинг учун жавобгарликни янада оғирлаштиради. Бундай ҳолатда  бир йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан қўлланилиши мумкин. 

Бордию, шахс оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб ёки оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда ёхуд хавфли ретсидивист томонидан ёки ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилинса, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. 

Агар шахс туҳматда айбланаётган бўлса, буни суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан айби исботланиши лозим ва бунга суд баҳо беради. Бажарилган хатти-ҳаракатнинг туҳмат эканлигини исботлаш эса маълум вақт талаб қилади.

*
Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9 цент учун кечирим сўраш жараёни.

Бу Япония.


Машхур AKAGI бренди остидаги музқаймоқ ишлаб чиқарувчи AKAGI NYUGYO компанияси охирги 25 йилда(воқеа, адашмасам 2016-йилда содир бўлган) биринчи марта маҳсулот нархини 60 иена(0.55 доллар)дан 70 иена(0.64 доллар)га, яъни 10 иена(9 цент)га оширгани учун компания бошлиғидан тортиб то энг қуйи ҳодимларгача биргаликда, оммавий тарзда истеъмолчилардан узр сўрашмоқда.

25 йилда бир марта, 9 цент учун оммавий узр.

Бу Япония.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_маслаҳат

Савол: Аёллар ички пасспорт( ИД карта) ёки четга чиқиш биометрик паспорти олиш учун рўмол билан расмга тушишлари мумкинми?

Жавоб: Йўқ, қонунан мумкин эмас.
Афсуски ҳозирча бош кийим билан на эркаклар, на аёллар пасспорт учун расмга туша олишмайди.


Асос
: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил, 26-декабрдаги ПҚ-4079-сонли қарори.

https://t.me/OlimjonHaydarov/99
https://t.me/OlimjonHaydarov/98

Фойдали маълумотни дўстларингиз билан ҳам улашишни унутманг.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркаклар ички пасспорт(ИД карта) ёки четга чиқиш биометрик паспорти олиш учун соқол билан расмга тушишлари мумкинми?

Жавоб: Ҳа, мумкин.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил, 26-декабрдаги ПҚ-4079-сонли қарори.

https://t.me/OlimjonHaydarov/98


👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путиннинг содиқ жангчиларидан бири Рамзан Қодировга генерал-лейтенант унвони берилди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
АҚШ ҳарбийлари Афғонистондан чиқиб кетганидан бери биринчи марта мамлакатнинг жанубида - Покистон билан чегарада жойлашган Гилменд вилоятидаги қурол яроғ омборига дронлар ёрдамида ракета зарбалари беришган.

Бу охирги ҳафталарда Покистонда бўлаётган АҚШга қаршиликлар фонида содир бўлмоқда.


👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШнинг Буча(Украина) шаҳридаги вазият бўйича тутган позиция(ҳозир давлатлар 2 гуруҳга ажралган; кимдир Бучадаги воқеаларни Россия уюштирган деяётган бўлса, яна айримлар бу провокация учун уюштирилган, Россияни алоқаси йўқ деган позициясида. АҚШ ҳам бу ишларни Россия қилган деган позицияда)га жавобан тармоқда 12 йил аввал Викилеакс сайти асосчиси Жулиан Ассандж томонидан эълон қилинган, Ироқда АҚШ ҳарбийлари дрон ёрдамида Ироқ кўчаларидаги ўзаро гаплашиб турган бир неча ўнлаб фуқаро шунчаки ўққа тутилган видеони тарқатишмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаластинда мусулмонлар томонидан Рамазон нишонламоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈