Olimjon Haydarov
6.89K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
#Ҳуқуқий_маслаҳат

Туҳмат нима?

Била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш, шаъни, қадр-қимматини камситилишига олиб келувчи ёлғон маълумотлар бериш туҳмат ҳисобланади.

Туҳмат дея аташ учун қуйидаги уч белги бўлиши лозим:

•    туҳмат қилаётган шахс ўзининг тарқатаётган маълумоти ёлғон эканлигини олдиндан билади;
•    маълумот бошқа жисмоний ва юридик шахсга нисбатан қаратилган бўлади;
•    тарқатилаётган бу маълумотларда шахсни ёки ташкилотни шарманда қилиш эҳтимоли мавжуд бўлади. 

Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг пленум қарорига кўра, туҳмат деганда юридик ёки жисмоний шахсларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини пастга урувчи маълумотларни оммавий ахборот воситаларида, хизмат таърифномаларида, кўпчилик олдида сўзлаганда, мансабдор шахслар номига ёзилган аризаларда ёки бошқа, шу жумладан оғзаки бўлса ҳам бир неча шахсга ёхуд бир кишига хабар қилиш тушунилади.

Бундай маълумотларни шахснинг ўзига айтиш – маълумот тарқатиш дея ҳисобланмайди. Бадном этувчи дея, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини оёқости қилувчи, обрўни тўкувчи маълумотлар дея белгиланган. 

Ишдаги камчиликларни, жамоат ва иш жойларидаги, турмушдаги феъл-атворини танқид қилувчи, ҳақиқатга тўғри келадиган маълумотларга шахсни бадном қилувчи маълумотлар деб ҳисобланмайди. Тарқатилаётган маълумот рост бўлса, бу туҳмат ҳисобланмайди.

Туҳмат учун жавобгарлик қандай?

Амалдаги қонун ҳужжатларида туҳмат қилган шахсга нисбатан унинг оғирлик даражасига қараб икки хил – маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасига кўра, туҳмат қилганлик, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари(4.460.000 сўм)дан олтмиш баравари(13.380.000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Туҳматга оид ишлар бўйича суриштирув ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кўриб чиқилади. Туҳмат қилган шахсга нисбатан жазо эса тегишли маъмурий суднинг қарорига мувофиқ қўлланилади.

Маъмурий суднинг қарорига асосан туҳмат қилганликда ифодаланувчи маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган шахс бир йил ичида ушбу ҳаракатни такрор содир этса, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши мумкин. 

Жиноят кодексининг 139-моддаси биринчи қисмига кўра, туҳмат у учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, жиноий қилмиш дея баҳоланади. Бунинг учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан боғлиқ жазо қўлланилиши мумкин.

Агар туҳмат қилиш нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилган бўлса, бу қилмишни ва унинг учун жавобгарликни янада оғирлаштиради. Бундай ҳолатда  бир йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан қўлланилиши мумкин. 

Бордию, шахс оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб ёки оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда ёхуд хавфли ретсидивист томонидан ёки ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилинса, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. 

Агар шахс туҳматда айбланаётган бўлса, буни суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан айби исботланиши лозим ва бунга суд баҳо беради. Бажарилган хатти-ҳаракатнинг туҳмат эканлигини исботлаш эса маълум вақт талаб қилади.

*
Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Ҳуқуқий_маслаҳат

Ҳақорат қилиш.

Ҳақорат қилганлик – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан 4 460 000 сўмдан 8 920 000 сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

Жиноят кодексига асосан ҳақорат қилган шахсга:

44 млн 600 минг сўмгача миқдорда жарима;

240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.

Ҳақорат қилиш нашр қилиш, бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ орқали амалга оширилса ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор:

44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача жарима;

240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

Агарда ҳақорат қилиш:

•жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;

•хавфли ретсидивист томонидан;

•туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса:

89 млн 200 минг сўмдан 133 млн 800 минг сўмгача миқдорда жарима;

2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

1 йилгача озодликни чеклаш;

1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

*
Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Юз йилдирки, вазият ўша-ўша: “Товуқ ўғирлаган - жиноятчи, миллиард ўғирлаган - уддабурон”.

Бир иш юзасидан “Сайёр суд“да қатнашишга тўғри келди. Хожибой Тожибоев таъбири билан айтганда: “Одам - ундан ҳам кўп“. Ит эгасини танимайди. Бир кичкинагина хонага (эринмай санадим) қирқ бешта одам кириб олган (суд, маслаҳатчилар ва котибдан ташқари).

Жаноб судья тез-тез ишларни кўриб чиқяпти. Энг кўп судланувчилар таксистлар экан. Лицензиясиз одам ташигани учун жаримага тортилган, машинаси жарима майдончасига олиб кириб қўйилган “жиноятчилар“. Судья ҳар бири билан савол жавоб қиляпти:

Судья: “Нима учун лицензия олмадингиз?”

Судланувчи: “Шароитим йўқ эди. Оилада ёлғиз боқувчиман. Машина аренда. Ҳам арендага, ҳам лицензияга пул орттира олмайман”.

Судья: “Яхши. Сизга қонун бўйича энг кам иш ҳақини йигирма баробаридан юз баробаригача жарима қўйишим керак. Сизга ЭКИҲни ўн баробари миқдорида жарима қўллайман. Эътирозлар борми?”

Судланувчи: “Шароитим...”

Судья: “Шароитингизни ҳисобга олган ҳолда шу жаримани айтдим. Кейингиси”.

Навбат кейинги “жиноятчига“ етди.

Судья: “Нимага лицензиясиз одам ташидингиз?”

Судланувчи: “Россияга кетмаслик учун”.

Судья: “Саволимга буни нима дахли бор?”

Судланувчи: “Дахли бор. Россияда кўп йил умрим ўтди. Синглимни чиқардим. Уй олдим. Уйландим. Бировдан бир тийин ёрдам олганим йўқ. Энди Россияга кетишдан безор бўлиб, арендага машина олиб, такси қилиб оиламни боқмоқчи эдим. Бошқа иш йўқ, нима қилай?”

Судья: “Яхши. Сизга ЭКИҲни ўн баробари миқдорида жарима қўллайман”.

Судланувчи: “Сизга вазиятни тушунтирсам ҳам, сиз менга жарима қўллайсизми?”

Судья: “Сиз қонунни бузгансиз. Мен сизни тушуняпман. Лекин қонун доирасидан ташқари чиқа олмайман”.

Судланувчи: “Қонунлар оддий халқни қақшатиш учун чиқарилганми? Менинг уйимда ногирон укам бор. Уни боқиш менинг зиммамда. Отам етти ёшлигимдаёқ ўтиб кетган. Шу ёшимгача ўғирлик қилмадим, ҳаром емадим, бировнинг мулкини тортиб олмадим. Шуми сенларни қонунларинг? Қонунларинг жиноят қилмай, ўз аравасини ўзи тортиб юрган одамни жиноят қилишга, ўғирликка ва Ватандан ҳайдашга хизмат қиладими?”

Йигитни охирги сўзлари бўғиқ овозда, йиғи аралаш чиқаётган эди. Залга бироз сукунат чўмди. Жимликни судья бузди: “Ука, мен сизни яхши тушуниб турибман. Бу гаплардан фойда йўқ. Қонунда йигирма баробардан юқори деб белгиланган. Мен шунда ҳам таксистларни ҳолатини билганим учун ўн баробар қилиб белгилаяпман. Бу ҳукмимни ҳар бири учун мен ҳам ҳали жавоб бераман.”

Жабрланувчи йигит бир оз жим турди-да, “Билганингизни қилинг. Ҳаммасини Аллоҳ кўриб турибди. Ҳаммангни Аллоҳга солдим” деб, чиқиб кетди.

Давом этишга на менинг, на атрофдагиларнинг, на судьянинг ҳоли қолган эди. Судья “Ўн беш дақиқа танаффус” деб чиқиб кетди.

Суд залида арзимаган “жинояти“ сабаб қон-қақшаётган йигитларни кўриб, ичим эзилиб ташқарига чиқаман. Осмон мусаффо, келажак буюк. Порахўр порасини оляпти. Амалдор қонунни хоҳлаган кўйига солиб ўйнаяпти. Ҳоким бува ўзига мослаб қонунлар чиқартиряпти. Курсиларда амалдор “тилтопдиевлар” айшини суряпти.

Юз йилдирки, вазият ўша-ўша: “Товуқ ўғирлаган - жиноятчи, миллиард ўғирлаган - уддабурон”.

© Фейсбукдан

*****

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
Уй-жой қуриш учун ерларнинг эгаси бўлган ХАЛҚ учун ер йўқ, лекин тадбиркорлар учун эса бор.

Нега ўзимизга тегишли бўлган ерни ўзимизга пуллашмоқда?

Энди уй-жой қуриш учун ер ололмаймиз шекилли...

15 йил аввал Тошкентнинг ўртача жойлари(М.Горкий)да ер участкаларини 1 сотиҳ учун нархи 10.000 $ атрофида эканлигини эшитиб, ёқамни тишлагандим. Қуруқ ер учун ҳам одам шунча пул сарфлайдими деб ўйлардим.
Шу вақтларда Фарғона шахрида 1 сотиҳ учун 1000 $ атрофида, биз яшайдиган қишлоқлар(Фарғона вилояти, Қўштепа тумани)да ер бепул эди. Давлат томонидан эҳтиёжи бўлганларга бепул бериларди, уй-жой қуриш учун.

Орадан вақтлар ўтди.
Жисмоний шахсларга уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тўхтатилди.
Шу сабаб аввал ер-участка олиб қўйганлар нархларни кўтариб юборишмоқда, мулк уларники, нархни ихтиёрий белгилашади.

Ҳозир Тошкентда нарх қандай билмайман, Фарғона ва Марғилон шахарларида 1 сотиҳ учун 10.000$ дан камига ер сотиб олиб бўлмайди.

Бизни қишлоқларда ҳам 1 сотиҳ учун қишлоқ четида бўлса, камида 2.000 $, маҳалла ичида бўлса, 4.000 $ долларгача кўтарилиб кетди.
Қишлоқ жойларида бу жуда катта пул.
Агар оилада Ғарбда ёки Кореада ишлайдиганлар бўлмаса, бир уй қуриш учунгина 5-6 сотиҳ ерни 150-200 млн сўмга ер сотиб ололмайди, бундайлар афсуски қишлоқларда саноқли.

Бизнику ховлимиз ўртача катталикда, озгина-озгина қилиб бўлиб олишимиз мумкин ака-укалар, лекин ҳовлиси кичкина, бир нечта оила бир хонадонда яшайдиганлар нима қилишади?

Бир хонадонда 7-8 оила ўтирадиганлар ҳам жуда кўп.

Нега энди юридик шахсларга давлат ерни бепул ёки жуда арзон нархларда бермоқда, коттежлар қуриш учун?

Коттежлар нормадан камида 2 баробар қиммат. Нега деса ер нархи ҳам қўшилган дейди.

Шу ерни аҳолини ўзига берса бўлмасмикан давлат?

Масалан биз 4 сотиҳлик ҳовлига, Меҳмонхона, ётоқхона, болалар хонаси, ҳожатхона, ҳаммом, кичикроқ залдан иборат 3 хоналик коттеж кўришида уй қуриш учун ҳисоб қилиб кўрдик. Жами ҳаражатларимиз 100 млн сўм атрофида бўлди. Бу ўртача ҳисоб. Бундан ҳам арзонроқ сарф қилиш мумкин, имкониятга қараб.

Тадбиркорлар қуриб, сотаётган ҳудди шундай уй эса 250 млн сўмдан бошланади( 20 йиллик ипотекага 700 млн сўмдан ошиб кетар экан).
2.5 баробар қиммат.

Шу ерни одамларга берса, ўзлари уй қуриб олишади, бемалол.

Ҳеч бўлмаса 4 сотиҳдан якка тартибда уй-жой қуриш учун оилада кўп болалар бўлган ҳонадонларга ер ажратишни қайтариш керак.

*

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Бизнинг #амалдорлар

“АСЛ ВАТАНПАРВАРЛАР”

Бизнинг амалдорлар алиииф, лааам, мииимга-
Тиши ўтмас, аммо қонун тўқийди!
Боласи Лондонга истаса Римга,
Истаса Парижга бориб ўқийди!

Бемор бўлса элтар “темир қуш”лар хам,
Эринмай осмонга хаволангани.
Хохласа Хитойга, хохласа Ҳиндга,
Хохласа Тибетга даволангани!

Харид айлар кўп-кўп ва қўша-қўша,
Ахир не деган гап қиммат туради?
Кўзласа Амриқо кўзласа Польша,
Кўзласа Берлинда қаср қуради!

Биздан сўрамайди, бир муштумзўрга-
Қўяр бўлса агар дилдан ихлосин.
Харид айлар уни чиқариб тўрга,
Миллион долларга кийган либосин!

Истаса Бельгия, истаса Москов,
Истаса Кавказда ўтар ёшлиги.
Истаса масжидмас борадир черков,
Истаса олур ҳинд ватандошлигин!

То айланмас экан тулпорга қўйлар,
Итнинг тижорати қандоқ синади?
Биз эшак минган чоғ сурганча ўйлар,
Бизнинг амалдорлар туя минади!

Асло қилманг шубҳа, айламанг гумон,
Бизнинг амалдорлар қудратига сиз.
Истаса судьяни, истаса посбон,
Хохласа қонунни чўктиради тиз!

Кўрмаганман бизнинг амалдорлар ҳеч,
Исрофдан харомдан қочганлигини.
Бахтдан ўлсам керак эртами ё кеч,
Кўрсам мадрасалар очганлигини.

Истаса Мадонна улар-чун сайрар,
Истаса Юлдузхон, истаса “Ялла”.
Керак бўлса улар хизматин айлар,
Бир ёнда Шакира бир ёнда Алла!

Истаган режасин қўрқмасдан тузар,
Хақдан қўрқмай бериб халққа озорни.
Истаса бозорни кечаси бузар,
Истаса хайдатиб ташлар мозорни.

Гарчи амалдорга халқ қадри бир пул,
Гарчанд Ватан учун тикмаслар жонни.
Улар хожа бўлгач бизлар эса қул,
Улар жуда севар Ўзбекистонни!

Асли халқдан кўра итлари тўқдир,
Балки ишонмасдир бу гапга кўплар.
Хорижда уй қуриб, хорижда ўқир,
Аммо бор бойлигин Ватанда тўплар!

©️ Абдураҳмон Мешаян.

*

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Томлар бўялди қизил,
Киссамиз ҳам тўлсайди.
Яйрар эдик, беҳазил,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Қирқ йиллик тошлоқ кўча,
Асфалт килинди кеча.
Йиғлаб деди бир чеча:
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Яқин бўлиб йироқлар,
Тугармиди қийноқлар.
Ўчмас эди чироқлар,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Қоларди ширин сўзлаб,
Президент “овоз” кўзлаб.
Юрмас эдикда бўзлаб,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Қўполлик қилиб доим,
Бузган мудом авзоин.
Ҳоким тортур мулойим,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Сайлов олдидан кўп-кўп,
Ваъда берарлар хўп-хўп.
Хар ён йиғилиш тўп-тўп,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Сайловдан кейин бироқ,
Ўча бошлайди чироқ.
Хақиқатданку йироқ,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Умринг қилганлар хазон,
Ўйин бошлайди арзон.
Шоҳга хуш келур азон,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Хон тилидан нутқ оқар,
Хамма оғзига боқар.
Бу халққа эртак ёқар,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Дардлари топиб якун,
Ғамлари бўлиб кукун.
Ўзбек кўрармиди кун,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Султонлар кўзбойлоғич,
Аъёнлари пойлоғич.
Ўйин кўрсатар босқич,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Қирқ йиллик тошлоқ кўча,
Асфалт қилинди кеча,
Дедим шляпам еча:
Ҳар йил сайлов бўлсайди.


©️ Абдураҳмон Мешаян

***

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
Olimjon Haydarov
Photo
Жамоатчилик назорати.

Кеча "Олтин водий" гуруҳида Фарғона шахри марказидаги банкоматлардан бирида маст ҳолда уҳлаб ётган фуқаро ҳусусида пост қўйгандим.

Постда асосий эътироз мана шундай ҳолатдаги фуқароларни назорати билан шуғулланиши керак бўлган ҳудудий ҳокимлик вакиллари ва жамоатчилик тартибини сақлаши зарур бўлган ииб, миллий гвардия ҳодимларига эди.

Лекин эрталабдан биринчи бўлиб, бу ҳолатга жавобгар бўлмаган, банк ҳодимлари биринчи бўлим муносабат ва жавоб қайтаришди, барака топишсин. Эрталабдан банкаматни тозалаб, фуқаролар фойдаланиши учун тайёрлаб қўйишибди.
Қуйида расмлардан кўриш мумкин.

Лекин негадир бу ҳолатга тўғридан тўғри жавобгар бўлган Фарғона шахар ҳокимлиги, ҳуқуқ тартибот органлари муносабат билдиришмади. Аслида ҳар қандай ҳолатда бўлмасин Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ижтимоий ҳикояси билан шуғулланишга маҳаллий ҳокимлик(шахар ҳокимлиги), ҳар қандай ҳолатдаги жамоат тартибига ҳуқуқ тартибот органлари(ииб, миллий гвардия) жавобгар ҳисобланади.

Улардан ҳам муносабат кутиб қоламиз.
У фуқаро ким эди?
Қайси мфй да истиқомат қилади?
Бу ҳолатга қандай тушиб қолди?
Ҳозир қаерда ва қай ҳолатда?

Шу каби саволларга мутасаддилардан жавоб кутамиз.

Ҳамкорбанкка муносабат ва ҳаракат учун ташаккур, банк ҳодимларининг келгуси ишларига омад.

*

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
Эътироф.

Имкон қадар ҳолис бўлишга ҳаракат қиламан.

Асосан танқидий қарашларда пост ёзганимга, фақар танқидчи дейишади.

Аслида ундай эмас. Агар ижобий ҳолатларни кўрсам, уларни ҳам эътироф этиб кетаман.

5-феврал куни, Президентни Фарғона вилоятига ташрифидан кейин, Электр тизимида узилишлар бўлмаётгани, буни Президент ташрифига алоқаси йўқлиги, ИншаАллаҳ Президент кетганидан кейин ҳам электр узилишларсиз беришилишидан умид қиламан деган мазмунда пост қўйгандим.

Рости ўзим узилиш бўлмаслигига ишонмагандим, барибир узулишлар бўлса керак деб ўйлагандим.

Йўқ, 1-февралдан буён мана орадан 3 ҳафта ўтган бўлса, деярли умуман электрда узилишлар бўлмади, Алҳамдулиллаҳ.
Ҳарқалай энг камида ўзим яшаётган ҳудуд - Қўштепа туманида электр узилишлар кузатилмаяпти.
Кунлар исиб қолди, лекин орада 2 3 марта совуқ кунлар бўлди, шунда ҳам узилиш деярли кузатилмади.

Умид қиламанки, келаси йилдан бошлаб, шу мавзуга қайтмаймиз, қайтмайлик ҳам.

Электрдан бошқа зарур ишлар қолиб кетмоқда, шулар билан машғул бўлайлик.

Вилоят, туман Электр тармоқлари ҳодимларига ташаккур, барака топинглар, мана шундай ишлашда давом этинглар.

*

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тармоқда Тошкентдаги савдо дўконларининг бирида "Дизайн" жамоаси аъзолари - Саъдулла Фатҳуллаев ваАбдураҳмон Мавлонов хамда сотувчи ўртасида номалум сабаб билан даханаки жанжал видеоси тарқалди.
Жанжал сабаби ҳозирча аниқланмади.
Воқеалар ривожини кузатамиз.

***

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
Тилак.

Тилак Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин,
Ажин тушсин юзларига, доғ тушсин.
Ҳар кимнинг ҳам қувват кетиб белидан,
Қўлларига асо — бир таёқ тушсин.

Иймони соф, юзга кириб ёруғ юз,
Тўйлар кўриб елкасидан тоғ тушсин.
Жисмига сўнгги сафар олдидан,
Ўз боласин қўлидан тупроқ тушсин...

©️ Муҳаммад Юсуф.

*****

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
Фағона вилоятининг туман(шаҳар) ҳокимлари ҳақида қисқача маълумот.
Инфографика.

*****

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
#ҳуқуқий_тавсия

Сизни ички ишлар ходими тўхтатди: нима қилиш керак?

Ички ишлар ходимлари ҳужжатларни текшириш учун кўчада ҳар кимни тўхтатиши мумкин. Бу вазиятдан тезроқ ва иложи борича талафотларсиз чиқиб кетиш йўллари бор.

Бугунги кунда тез-тез учрайдиган ҳолат: ички ишлар ходими кўча ёки метрода ҳужжатларингизни текшириш учун сизни тўхтатди. Масалан, "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонунга мувофиқ ходим сизни қидирувдаги шахс деб гумон қилса, тўхтатиб ҳужжатларингизни текшириш ҳуқуқига эга.

Агар ёнингизда шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, ҳуқуқ-тартибот органи ходими шахсингизни аниқлаш мақсадида 3 соатгача ушлаб туриш ҳуқуқига эга. Ҳужжатларингиз борасида муаммо бўлмаса, сизни дарҳол қўйиб юбориши шарт. Бироқ ички ишлар ходими сизни узоқроқ ушлаб туриш учун ҳар доим сабаб топиши мумкин – масалан, у паспортингиз сохта эканлигига шубҳа билдириши мумкин. Шунда сизни туман ички ишлар бўлими ёки таянч пунктига олиб кетишади.

Ички ишлар ходими ҳужжатларингизни текшириш учун юзлаб сабаб топиши мумкин. Агар сизнинг паспортингиз ёки шахсингиз ходимга ёқмаса, унда ички ишлар бўлимига боришга мажбур бўласиз.

1. Кўчада ички ишлар ходими тўхтатганда ўзингизни қандай тутишингиз керак?

"Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонуннинг 8-моддасига мувофиқ ички ишлар ходими, энг аввало, унвони, лавозими, исм-фамилиясини айтиб, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини тақдим этиши шарт, шундан сўнг тўхтатиш сабаби ва мурожаат мақсадини айтади.

Агар сизни патруль-пост хизмати ходими тўхтатса, у хизмат нишонига эга бўлиши ва хизмат гувоҳномасини кўрсатиши шарт, сиз эса уни суратга олиш ёки маълумотларни ёзиб олиш ҳуқуқига эгасиз.

Агар ички ишлар ходими ўзини таништириш ва гувоҳномасини кўрсатишдан бош тортса, 102 рақамига қўнғироқ қилинг ва “номаълум шахс менинг ҳужжатларимни текширишга уринаяпти” деб хабар беринг.

Паспортингизни ички ишлар ходими қўлига берманг. Қонунга кўра сиз бегона шахсларга ҳужжатингизни беришингиз мумкин эмас. Агар сиз бошқа вилоятдан келган бўлсангиз, ёнингизда доимо поезд (самолёт) чиптаси ёки вақтинча рўйхатга қўйилганликни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак.

Ички ишлар ходими ўзини таништириши шарт. Агар бош тортса 102 рақамига қўнғироқ қилинг. Ҳужжатингизни ўзингизда сақланг ва уни ички ишлар ходими қўлига берманг.

2. Сизни қўйиб юборишмади. Нима қилиш керак?

Бақир-чақир қилманг, асабийлашманг ва ҳужжатингизни кўрсатишдан бош тортманг. Агар шундай қилсангиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-моддасига кўра сизни ички ишлар ходимига қаршилик кўрсатишда айблаб 15 суткага қамашлари мумкин.

Ички ишлар ходимининг ҳужжатни текшириш ва шахсни кўрикдан ўтказиш ҳуқуқи "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонуннинг 18-моддасида кўрсатилган. Агар сиз ушбу қонундан хабардор эканлигингизни кўрсатсангиз, ҳуқуқ-тартибот ходимлари сиз билан эҳтиёткор муносабатда бўлишади ёки ҳужжатларингизни текширмасликлари ҳам мумкин.

Ички ишлар ходимлари чўнтагингиз, сумка ва телефонингизни ҳам кўрикдан ўтказишни (текширишни) талаб қилишлари мумкин. Сиз рад этиш ҳуқуқига эгасиз. Адвокат билан боғланинг. Шахсни кўрикдан ўтказиш кўрикдан ўтказилаётган шахс билан бир жинсда бўлган шахслар томонидан ва шу жинсдаги иккита холис гувоҳ иштирок этган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

3. Агар иш тинтувгача борса...

Агар ходимлар бу кўрик (текширув) эмас, балки тинтув эканлигини айтаётган бўлса, улар тинтув учун ажримни кўрсатиши ва холисларни келтиришлари шарт.

Тинтув суриштирувчи ёки терговчининг қарори ёхуд суднинг ажримига кўра ўтказилади. Тинтув ўтказиш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда бу ҳаракатлар қаерда ва кимникида ўтказилиши зарурлиги, қайси нарса ёки ҳужжатларнинг қидириб топилиши ва олиб қўйилиши лозимлиги кўрсатилган бўлиши керак.

Навбатчи прокурорнинг ёки Бош прокуратуранинг ишонч телефони рақамлари доимо ёнингизда бўлсин. Агар сизни тўхтатган орган ходими қонунни бузаётганини пайқасангиз, прокурорга қўнғироқ қилишингиз мумкин. Баъзан қўнғироқ қилаётганингизнинг ўзи ҳуқуқ-тартибот ходимларига таъсир кўрсатиши ва улар сизни қўйиб юбориши мумкин.

Агар ички ишлар ходимлари маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида
баённома тузса, сиз ушбу баённомага илова қилинадиган тушунтириш ва мулоҳазаларни киритиш ҳуқуқига эгасиз.

Баённома тузишдан аввал сизга ўз ҳуқуқларингизни тушунтириб беришлари шарт. Агар сизга тушунтириб берилмаса, сиз ҳужжатга имзо қўйишдан бош тортиб, бунинг сабабларини баён этишга ҳақлисиз. Суд сиз тарафда бўлиши мумкин.

Энг муҳими, асабийлашманг, адвокат келгунча сукут сақланг ва тинтув қилинишингизга йўл қўйманг.

*

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори.

Эслатма: Мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

 

©️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати



*

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9 цент учун кечирим сўраш жараёни.

Бу Япония.

Машхур Акаги бренди остидаги музқаймоқ ишлаб чиқарувчи Акаги Нюгё компанияси охирги 25 йилда(воқеа, адашмасам 2016-йилда содир бўлган) биринчи марта маҳсулот нархини 60 иена(0.55 доллар)дан 70 иена(0.64 доллар)га, яъни 10 иена(9 цент)га оширгани учун компания бошлиғидан тортиб то энг қуйи ҳодимларгача биргаликда, оммавий тарзда истеъмолчилардан узр сўрашмоқда.

25 йилда бир марта, 9 цент учун оммавий узр.

Бу Япония.

*****

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq