Olimjon Haydarov
6.89K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кореялик тарихчи Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга КОРОНАВИРУС ҳақида ЎЗБЕК тилида мурожаат қилди

Манба: Озодлик радиоси.
Paradoks.

O'zbekiston Respublikasi vazirlar mahkamasining 2021-yil, 10-fevral kuni qabul qilgan, N:61 sonli "Lotin yozuviga asoslangan o'zbek alifbosiga bosqichma-bosqich to'liq o'tishni ta'minlash chora-tadbirlari to'g'risidagi" qarori kirill alifbosida taqdim qilinibdi)))

Ps. Majlisbozlikni kamaytirish uchun majlis qilgandek gapda bu ham))

*****

Парадокс.

Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 2021-йил, 10-феврал куни қабул қилган, N:61 сонли "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги" қарори кирилл алифбосида тақдим қилинибди)))

Пс. Мажлисбозликни камайтириш учун мажлис қилгандек гапда бу ҳам))

****

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
Паспорт(ёки янги кўринишдаги ID карта) олиш учун соқол билан расмга тушиш мумкинми?

Савол:
- Хозирги кунда Республиканинг айрим ҳудудларида паспорт(ID карта) олишда соқол билан расмга туширмаслик ҳолатлари кузатилмоқда, бу қонунан тўғрими?
Жавоб:
- Йўқ. Бундай талаб ноқонуний талаб ҳисобланади.

Сабаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил, 26-декабрдаги ПҚ-4079 сонли "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОСИНИНГ ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИОМЕТРИК ПАСПОРТ ТИЗИМИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" қарори иловасининг 2-боб 26-бандида қандай ҳолатларда ИИВ ҳодими биометрик паспорт ва ID карталарни расмийлаштиришдан воз кечиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

Иловада жумладан шундай дейилган:
"26. Қўл бармоқларининг изларини олиш тартиб-таомилидан бош тортилган ва кўзойнак тақиб ёки бош кийим билан суратга тушиш истаги қатъий билдирилган ҳолатларда маълумотларни йиғиш пункти фуқарога хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришни рад этиш ҳуқуқига эга."
Қарорда фуқаро расмийлаштириш вақтида соқоли билан ёки соқолсиз бўлиши ҳақида бирор талаб кўрсатилмаган, шундай экан, бундай талаб ИИВ ҳодими томонидан қилинса, бу ноқонуний талаб ҳисобланиб, ҳодим устидан тегишли тартибда юқори турувчи раҳбарларга ёки судга мурожаат қилиш мумкин, Президент қарорига қарши чиқаётганлик, Президенти ҳурматсизлантираётганлик важлари билан.

Ҳақ олинур берилмас, ҳаққингизни талаб қилинг.

Пс. Афсуски, ҳозирча аёл-қизлар рўмол билан расмга тушишлари юқоридаги қарорга асосан рад этилади.

Умид қиламиз, яқин кунларда, бу таъқиқ ҳам олиб ташланади.
Зеро ташқарида 21-аср, одамни юзи тўлиқ кўринмаса ҳам, биометрик маълумотлар паспорт( ID карта)да мавжуд бўлгани боис рўмолда расмга тушиш шахсни таниб олишга ҳалақит қилмайди.

****

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
ПҚ-4079.pdf
387.9 KB
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил, 26-декабрдаги ПҚ-4079 сонли "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОСИНИНГ ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИОМЕТРИК ПАСПОРТ ТИЗИМИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" қарори.

****

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
Ҳақ олинур, берилмас.
©️ Маҳмудҳўжа Беҳбудий.

2 кун аввал Фарғона вилояти Тошлоқ тумани мактабларидан бирида ўқиётган ўқувчи қиз(вояга етган, юқори синф ўқувчиси)нинг онаси мурожаат қилиб, мактабга қизини рўмолда боришига мактаб маъмурияти қаршилик қилаётгани юзасидан мурожаат қилди.
Мурожаатчига бундай қилиш қонунан нотўғри эканлигини, ҳуқуқини талаб қилишини, мактаб маъмуриятидан бундай талаб қилишга қонуний асос кўрсатишларини сўрашини, агар шунда ҳам рухсат беришмаса, ўрганиш учун боришимни айтдим.

Эртасига мактабга бориб, қонуний асос сўрашса, оғзаки буйруқ бор дейишибди. Шунда ўқувчи қизнинг онаси бизга мурожаат қилганлигини, агар қонуний асос кўрсатмаса, блогерларни бошлаб келишини айтишибди.

Блогерлар ҳақида эшитиб(агар ҳаракати қонуний бўлса ҳеч кимдан қўрқмасди албатта), ўқитувчи ва директор узр сўрашибди, бемалол рўмолда келаверсин қизлар дейишибди.

****

Нафақат рўмол масаласида, қолган ҳар қандай масалада ўз ҳуқуқингизми ўрганинг ва талаб қилинг.

Йиллар давомида бизни ҳуқуқларимизни талаб қилмаслигимиздан манфаатдор элита томонидам бошқарилдик, тарбияландик.

Ҳозир ҳам бундай эски авлод вакилларидан бир қанчалари амалдорлар сифатида ишлашмоқда.
Бундай тиранияларга қарши курашнинг энг самарали йўли - ҳуқуқингизни билиш ва уни талаб қилиш.
Бугун мен, эртага сиз, 10 кундан кейин бир туман, 1 йилдан кейин бутун Республика ҳаққини талаб қилса, Халқ билан мажбуран бўлсада ҳисоблашишади.

****

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
Қарамлик ҳақида: ким кимга қарам ўзи?

Янги даврда, айниқса ўзини турли номлардаги марказлар деб атаб олганлар ва айрим идораларга жойлашиб олган Кремлнинг ғоявий малайлари меҳнат мигрантлари масаласида Россияга боғлиқ эканимиз ва бу орқали гўёки ЕОИИга киришдан ўзга чора йўқлиги борасидаги ёлғон ва манфур пропаганда нағмаларини тўхтатаётгани йўқ.

Аслида ҳам шундайми? Биз меҳнат мигрантлари борасида Россияга боғлиқлигимиз хавотирли даражадами? Ё раҳматли Каримов сингари Кремлнинг тайзиқи ва ўйинларига кўндаланг қўйиб қўйсак бўладими?

Учинчи йилдирки, Россия аҳолиси қисқариб бормоқда. Қримнинг босиб олиниши, Донбасснинг эгаллаб олинган қисмларида рус паспортини тарқатилиши, собиқ совет ўлкалари ватандошларини Россия фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш ҳам ёрдам бераётгани йўқ. Аҳоли ортидан иш кучи ҳам қисқариб бораётгани Кремлнинг талвасага солмаслиги мумкин эмас. Агар тренд давом этса, ҳар йили Россия аҳолиси камида беш юз мингга қисқариб боради ва ҳар йили Россия камида шунча мигрантларни қўшимча тарзда жалб қилишга мажбур.

Россияда қандай танловлар бор? Агрессияга учраган Украина ва Молдова Европа иттифоқи билан ассоциацияланган. Украин ва молдованлар тобора чириб бораётган Россияга боришдан кўра визасиз тарзда эркин Европа маршрутини танлаётгани ҳозир ҳеч кимга сир эмас.

Болтиқбўйи, Озарбойжон, Грузия, Қозоғистонда турмуш даражаси ва меҳнатга ҳақ тўлаш Россиядан баландроқ. Тарихий, сиёсий ва ижтимоий сабабларга кўра Хитойдан ишчи кучи жалб қилишга Россия қўрқади. Чунки хитой ишчиси қайтиб ватанига кетмайди, хитой етиб борган жой унинг янги ватани.

Кимлар қолаяпти? Марказий осиёдаги истонлар. Туркманистон ҳаммага маълум ёпиқ давлат, у ерга чиқиш ҳам, кириш ҳам йўқ. Тожикистон ва Қирғизистон қўшимча меҳнат ресурсларини тақдим этиш имкониятлари чекланган.

Ягона танлов Ўзбекистон ва унинг ўсишдан тўхтамаётган ишчи кучи билан боғлиқ имкониятлари.

Энди ўйланг, ким кимга қарам ўзи? Ўзбекистондан бошқа танлови йўқ Россиями ё биз?

Ҳадеб тугаб битаётган Россиянинг чотига киришни бас қилиб, қатъийроқ, принципли ва позициялироқ сиёсат юритиш вақти етмадими? Ё қўрқадиган жойимиз борми? Ё еб қўйганмизми ниманидир? Намунча қалтироқ бу сиёсатимиз?

Балки ўзгарармиз, ўзгартирармиз? Бўйни эгикнинг нархиям, қийматиям, инобатга олинар сўзиям бўлмайди.

Ўйланг бу ҳақда ва қолганларга еткариб қўйинг:
Биз Россияга қарам эмас, Россия Ўзбекистонга қарам!

©️ Отабек Бакиров

****

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
Фарғона вилояти Қўштепа тумани Тиббиёт бирлашмасида ғалати ишлар бўляпти.

Бир бўлим катта ҳамшираси узоқ йиллардан бери ишга қабул қилиш, қўшимча иш соатлари қўшиб бериш баҳонасида яхшигина коррупсион схема тузиб, бемалол ишламоқда.
Бундан, билганим қадар раҳбариятни ҳам ҳабари бор.

Бир муддат аввал айни ҳолатдан жабр чеккан бир ҳамшира туман Прокуротурасига мурожаат қилган, телефонидаги сўзлашувлар записини берган, лекин негадир бу далилларни етарли ҳисоблашмаган. Ҳамшира қўлига диктафон бериб, сўзлашувни ёзиб олишни айтишган. Лекин махсус дориланган пул йўқлиги сабаб, махсус операция ўтказишмаган.
Ҳамшира диктафонга ёзиб олган ёзувларни тақдим этган бўлсада, Прокуротура ҳодимлари ҳалигача далилларни етарли деб ҳисоблашмаган, ёзма ариза қабул қилишмаган.
Записларни эшитдим, очиқ ойдин ишга киритиб қўйиш учун 500 АҚШ доллари пул сўралган. Катта ҳамшира бир неча марта юқоридаги танишлари орқали ишни ҳал қилишини айтиб ўтган. Запислар қўлимда. Шундай очиқ-ойдин далиллар билан нега иш очилмаётгани бироз ғалати.

Хозирча айбсизлик презумпсиясига амал қилган ҳолда, 15-феврал, Душанба кунигача аудиозаписларни эълон қилмай тураман.
Шу муддат ичида ҳуқуқ-тартибот органлари ва туман(вилоят) соғликни сақлаш раҳбарияти юқоридаги ҳодимга(ҳодимни ҳаракатлари ҳақида раҳбариятга ҳабар берилган) қонуний чора кўрилмаса, аудиозаписларни эълон қилишга мажбур бўламан.

Туман, вилоят Прокуротураси, ИИВ, ДХХ, Соғликни сақлаш бошқармаси ҳодимлари бўлса, тег қилиб қўйинглар, ҳабардор бўлиб қолишсин.

*****

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
#латифа

Эшак катта ўрмонга нозир этиб тайинланибди. У типратиканни “Тиканларинг жамоат жойида хавфли”, деб қамаб қўйибди. Қамоқхона камерасига кирса, лайлак ўтирганмиш.

Типратикан унга ҳасрат қилибди:
– Қара, тиканим учун қамашди. Бу табиатдан шунақа бўлсам, мен нима қилишим керак?

Лайлак:
– Э, бу ҳеч нарса эмас! Мени “Ҳар йили қишда қайси даромад ҳисобига жанубга дам олгани учиб кетасан?”, деб қамашди... – деямуш.

P.S.: Мансабга эшаклар келар экан, жабрланувчилар кўпайяди!

©️ Фейсбукдан.

*****

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
#Китоб

Болаларни китобхон қилиш учун 10 та тавсия

1. Ўзингиз китоб ўқиб ўрнак бўлинг.
2. Болангизга китоб ўқиб беринг.
3. Уйқуга ётишидан олдин эртак ёки ҳикоя ўқиб беринг.
4. Китоб ўқишнинг фойдалари ҳақида унга сўзлаб беринг.
5. Китоб ўқийдиган болалар билан дўстлаштиринг.
6. Китобдан чалғитиши мумкин бўлган нарсалар – ТВ, телефон, компьютер, планшетлардан меъёрида фойдаланишига рухсат беринг. Шунингдек, бу жиҳозлардан меъёрида фойдаланиш билан ўзингиз ҳам ўрнак бўлинг.
7. Унга суратли, қизиқарли китоблар ҳадя қилинг.
8. Китоб ўқигани учун мукофотланг. Масалан, битта китобни ўқиб бўлсанг, фалон нарса олиб бераман ёки фалон жойга сайрга олиб бораман деб унга хуш келадиган ваъдаларни беринг ва шартни бажарганда буни дарҳол, мамнуният ила амалга оширинг.
9. Кўп китоб ўқиб, илм ўрганиб муваффақиятга эришган кишилар ҳақида фарзандингизга сўзлаб беринг.
10. Фарзандингиз билан китоб дўкон ва кутубхоналарга боринг. Ўзи истаган китобларни олиб беринг.

©️ Ғиёсиддин Юсуф
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Порахўрни сотган одам савобни тагида қолиб кетади" Порахўр бор жойда халқ хам кўкармайди, давлат хам.....

©️ Рустамжон домла

*****

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳад Қаюм 1 та реклама ролигига қанчага тушишини биласизми?

- Оддий, янги иш бошлаган компанияларга 200 млн сўмга, катта брендларга 1 млрд сўмга рекламага тушаман.

- Мен реклама қилиб бермасам, катта компаниялар синиб кетади.

Аҳад Қаюмдан яна бир шедевр видеомурожаат.

*

Дўстларингиз билан ҳам улашинг.

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
t.me/OlimjonHaydarov
#Ҳуқуқий_маслаҳат

Туҳмат нима?

Била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш, шаъни, қадр-қимматини камситилишига олиб келувчи ёлғон маълумотлар бериш туҳмат ҳисобланади.

Туҳмат дея аташ учун қуйидаги уч белги бўлиши лозим:

•    туҳмат қилаётган шахс ўзининг тарқатаётган маълумоти ёлғон эканлигини олдиндан билади;
•    маълумот бошқа жисмоний ва юридик шахсга нисбатан қаратилган бўлади;
•    тарқатилаётган бу маълумотларда шахсни ёки ташкилотни шарманда қилиш эҳтимоли мавжуд бўлади. 

Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг пленум қарорига кўра, туҳмат деганда юридик ёки жисмоний шахсларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини пастга урувчи маълумотларни оммавий ахборот воситаларида, хизмат таърифномаларида, кўпчилик олдида сўзлаганда, мансабдор шахслар номига ёзилган аризаларда ёки бошқа, шу жумладан оғзаки бўлса ҳам бир неча шахсга ёхуд бир кишига хабар қилиш тушунилади.

Бундай маълумотларни шахснинг ўзига айтиш – маълумот тарқатиш дея ҳисобланмайди. Бадном этувчи дея, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини оёқости қилувчи, обрўни тўкувчи маълумотлар дея белгиланган. 

Ишдаги камчиликларни, жамоат ва иш жойларидаги, турмушдаги феъл-атворини танқид қилувчи, ҳақиқатга тўғри келадиган маълумотларга шахсни бадном қилувчи маълумотлар деб ҳисобланмайди. Тарқатилаётган маълумот рост бўлса, бу туҳмат ҳисобланмайди.

Туҳмат учун жавобгарлик қандай?

Амалдаги қонун ҳужжатларида туҳмат қилган шахсга нисбатан унинг оғирлик даражасига қараб икки хил – маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасига кўра, туҳмат қилганлик, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари(4.460.000 сўм)дан олтмиш баравари(13.380.000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Туҳматга оид ишлар бўйича суриштирув ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кўриб чиқилади. Туҳмат қилган шахсга нисбатан жазо эса тегишли маъмурий суднинг қарорига мувофиқ қўлланилади.

Маъмурий суднинг қарорига асосан туҳмат қилганликда ифодаланувчи маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган шахс бир йил ичида ушбу ҳаракатни такрор содир этса, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши мумкин. 

Жиноят кодексининг 139-моддаси биринчи қисмига кўра, туҳмат у учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, жиноий қилмиш дея баҳоланади. Бунинг учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан боғлиқ жазо қўлланилиши мумкин.

Агар туҳмат қилиш нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилган бўлса, бу қилмишни ва унинг учун жавобгарликни янада оғирлаштиради. Бундай ҳолатда  бир йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан қўлланилиши мумкин. 

Бордию, шахс оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб ёки оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда ёхуд хавфли ретсидивист томонидан ёки ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилинса, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. 

Агар шахс туҳматда айбланаётган бўлса, буни суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан айби исботланиши лозим ва бунга суд баҳо беради. Бажарилган хатти-ҳаракатнинг туҳмат эканлигини исботлаш эса маълум вақт талаб қилади.

*
Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Ҳуқуқий_маслаҳат

Ҳақорат қилиш.

Ҳақорат қилганлик – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан 4 460 000 сўмдан 8 920 000 сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

Жиноят кодексига асосан ҳақорат қилган шахсга:

44 млн 600 минг сўмгача миқдорда жарима;

240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.

Ҳақорат қилиш нашр қилиш, бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ орқали амалга оширилса ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор:

44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача жарима;

240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

Агарда ҳақорат қилиш:

•жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;

•хавфли ретсидивист томонидан;

•туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса:

89 млн 200 минг сўмдан 133 млн 800 минг сўмгача миқдорда жарима;

2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

1 йилгача озодликни чеклаш;

1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

*
Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Юз йилдирки, вазият ўша-ўша: “Товуқ ўғирлаган - жиноятчи, миллиард ўғирлаган - уддабурон”.

Бир иш юзасидан “Сайёр суд“да қатнашишга тўғри келди. Хожибой Тожибоев таъбири билан айтганда: “Одам - ундан ҳам кўп“. Ит эгасини танимайди. Бир кичкинагина хонага (эринмай санадим) қирқ бешта одам кириб олган (суд, маслаҳатчилар ва котибдан ташқари).

Жаноб судья тез-тез ишларни кўриб чиқяпти. Энг кўп судланувчилар таксистлар экан. Лицензиясиз одам ташигани учун жаримага тортилган, машинаси жарима майдончасига олиб кириб қўйилган “жиноятчилар“. Судья ҳар бири билан савол жавоб қиляпти:

Судья: “Нима учун лицензия олмадингиз?”

Судланувчи: “Шароитим йўқ эди. Оилада ёлғиз боқувчиман. Машина аренда. Ҳам арендага, ҳам лицензияга пул орттира олмайман”.

Судья: “Яхши. Сизга қонун бўйича энг кам иш ҳақини йигирма баробаридан юз баробаригача жарима қўйишим керак. Сизга ЭКИҲни ўн баробари миқдорида жарима қўллайман. Эътирозлар борми?”

Судланувчи: “Шароитим...”

Судья: “Шароитингизни ҳисобга олган ҳолда шу жаримани айтдим. Кейингиси”.

Навбат кейинги “жиноятчига“ етди.

Судья: “Нимага лицензиясиз одам ташидингиз?”

Судланувчи: “Россияга кетмаслик учун”.

Судья: “Саволимга буни нима дахли бор?”

Судланувчи: “Дахли бор. Россияда кўп йил умрим ўтди. Синглимни чиқардим. Уй олдим. Уйландим. Бировдан бир тийин ёрдам олганим йўқ. Энди Россияга кетишдан безор бўлиб, арендага машина олиб, такси қилиб оиламни боқмоқчи эдим. Бошқа иш йўқ, нима қилай?”

Судья: “Яхши. Сизга ЭКИҲни ўн баробари миқдорида жарима қўллайман”.

Судланувчи: “Сизга вазиятни тушунтирсам ҳам, сиз менга жарима қўллайсизми?”

Судья: “Сиз қонунни бузгансиз. Мен сизни тушуняпман. Лекин қонун доирасидан ташқари чиқа олмайман”.

Судланувчи: “Қонунлар оддий халқни қақшатиш учун чиқарилганми? Менинг уйимда ногирон укам бор. Уни боқиш менинг зиммамда. Отам етти ёшлигимдаёқ ўтиб кетган. Шу ёшимгача ўғирлик қилмадим, ҳаром емадим, бировнинг мулкини тортиб олмадим. Шуми сенларни қонунларинг? Қонунларинг жиноят қилмай, ўз аравасини ўзи тортиб юрган одамни жиноят қилишга, ўғирликка ва Ватандан ҳайдашга хизмат қиладими?”

Йигитни охирги сўзлари бўғиқ овозда, йиғи аралаш чиқаётган эди. Залга бироз сукунат чўмди. Жимликни судья бузди: “Ука, мен сизни яхши тушуниб турибман. Бу гаплардан фойда йўқ. Қонунда йигирма баробардан юқори деб белгиланган. Мен шунда ҳам таксистларни ҳолатини билганим учун ўн баробар қилиб белгилаяпман. Бу ҳукмимни ҳар бири учун мен ҳам ҳали жавоб бераман.”

Жабрланувчи йигит бир оз жим турди-да, “Билганингизни қилинг. Ҳаммасини Аллоҳ кўриб турибди. Ҳаммангни Аллоҳга солдим” деб, чиқиб кетди.

Давом этишга на менинг, на атрофдагиларнинг, на судьянинг ҳоли қолган эди. Судья “Ўн беш дақиқа танаффус” деб чиқиб кетди.

Суд залида арзимаган “жинояти“ сабаб қон-қақшаётган йигитларни кўриб, ичим эзилиб ташқарига чиқаман. Осмон мусаффо, келажак буюк. Порахўр порасини оляпти. Амалдор қонунни хоҳлаган кўйига солиб ўйнаяпти. Ҳоким бува ўзига мослаб қонунлар чиқартиряпти. Курсиларда амалдор “тилтопдиевлар” айшини суряпти.

Юз йилдирки, вазият ўша-ўша: “Товуқ ўғирлаган - жиноятчи, миллиард ўғирлаган - уддабурон”.

© Фейсбукдан

*****

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
Уй-жой қуриш учун ерларнинг эгаси бўлган ХАЛҚ учун ер йўқ, лекин тадбиркорлар учун эса бор.

Нега ўзимизга тегишли бўлган ерни ўзимизга пуллашмоқда?

Энди уй-жой қуриш учун ер ололмаймиз шекилли...

15 йил аввал Тошкентнинг ўртача жойлари(М.Горкий)да ер участкаларини 1 сотиҳ учун нархи 10.000 $ атрофида эканлигини эшитиб, ёқамни тишлагандим. Қуруқ ер учун ҳам одам шунча пул сарфлайдими деб ўйлардим.
Шу вақтларда Фарғона шахрида 1 сотиҳ учун 1000 $ атрофида, биз яшайдиган қишлоқлар(Фарғона вилояти, Қўштепа тумани)да ер бепул эди. Давлат томонидан эҳтиёжи бўлганларга бепул бериларди, уй-жой қуриш учун.

Орадан вақтлар ўтди.
Жисмоний шахсларга уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тўхтатилди.
Шу сабаб аввал ер-участка олиб қўйганлар нархларни кўтариб юборишмоқда, мулк уларники, нархни ихтиёрий белгилашади.

Ҳозир Тошкентда нарх қандай билмайман, Фарғона ва Марғилон шахарларида 1 сотиҳ учун 10.000$ дан камига ер сотиб олиб бўлмайди.

Бизни қишлоқларда ҳам 1 сотиҳ учун қишлоқ четида бўлса, камида 2.000 $, маҳалла ичида бўлса, 4.000 $ долларгача кўтарилиб кетди.
Қишлоқ жойларида бу жуда катта пул.
Агар оилада Ғарбда ёки Кореада ишлайдиганлар бўлмаса, бир уй қуриш учунгина 5-6 сотиҳ ерни 150-200 млн сўмга ер сотиб ололмайди, бундайлар афсуски қишлоқларда саноқли.

Бизнику ховлимиз ўртача катталикда, озгина-озгина қилиб бўлиб олишимиз мумкин ака-укалар, лекин ҳовлиси кичкина, бир нечта оила бир хонадонда яшайдиганлар нима қилишади?

Бир хонадонда 7-8 оила ўтирадиганлар ҳам жуда кўп.

Нега энди юридик шахсларга давлат ерни бепул ёки жуда арзон нархларда бермоқда, коттежлар қуриш учун?

Коттежлар нормадан камида 2 баробар қиммат. Нега деса ер нархи ҳам қўшилган дейди.

Шу ерни аҳолини ўзига берса бўлмасмикан давлат?

Масалан биз 4 сотиҳлик ҳовлига, Меҳмонхона, ётоқхона, болалар хонаси, ҳожатхона, ҳаммом, кичикроқ залдан иборат 3 хоналик коттеж кўришида уй қуриш учун ҳисоб қилиб кўрдик. Жами ҳаражатларимиз 100 млн сўм атрофида бўлди. Бу ўртача ҳисоб. Бундан ҳам арзонроқ сарф қилиш мумкин, имкониятга қараб.

Тадбиркорлар қуриб, сотаётган ҳудди шундай уй эса 250 млн сўмдан бошланади( 20 йиллик ипотекага 700 млн сўмдан ошиб кетар экан).
2.5 баробар қиммат.

Шу ерни одамларга берса, ўзлари уй қуриб олишади, бемалол.

Ҳеч бўлмаса 4 сотиҳдан якка тартибда уй-жой қуриш учун оилада кўп болалар бўлган ҳонадонларга ер ажратишни қайтариш керак.

*

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Бизнинг #амалдорлар

“АСЛ ВАТАНПАРВАРЛАР”

Бизнинг амалдорлар алиииф, лааам, мииимга-
Тиши ўтмас, аммо қонун тўқийди!
Боласи Лондонга истаса Римга,
Истаса Парижга бориб ўқийди!

Бемор бўлса элтар “темир қуш”лар хам,
Эринмай осмонга хаволангани.
Хохласа Хитойга, хохласа Ҳиндга,
Хохласа Тибетга даволангани!

Харид айлар кўп-кўп ва қўша-қўша,
Ахир не деган гап қиммат туради?
Кўзласа Амриқо кўзласа Польша,
Кўзласа Берлинда қаср қуради!

Биздан сўрамайди, бир муштумзўрга-
Қўяр бўлса агар дилдан ихлосин.
Харид айлар уни чиқариб тўрга,
Миллион долларга кийган либосин!

Истаса Бельгия, истаса Москов,
Истаса Кавказда ўтар ёшлиги.
Истаса масжидмас борадир черков,
Истаса олур ҳинд ватандошлигин!

То айланмас экан тулпорга қўйлар,
Итнинг тижорати қандоқ синади?
Биз эшак минган чоғ сурганча ўйлар,
Бизнинг амалдорлар туя минади!

Асло қилманг шубҳа, айламанг гумон,
Бизнинг амалдорлар қудратига сиз.
Истаса судьяни, истаса посбон,
Хохласа қонунни чўктиради тиз!

Кўрмаганман бизнинг амалдорлар ҳеч,
Исрофдан харомдан қочганлигини.
Бахтдан ўлсам керак эртами ё кеч,
Кўрсам мадрасалар очганлигини.

Истаса Мадонна улар-чун сайрар,
Истаса Юлдузхон, истаса “Ялла”.
Керак бўлса улар хизматин айлар,
Бир ёнда Шакира бир ёнда Алла!

Истаган режасин қўрқмасдан тузар,
Хақдан қўрқмай бериб халққа озорни.
Истаса бозорни кечаси бузар,
Истаса хайдатиб ташлар мозорни.

Гарчи амалдорга халқ қадри бир пул,
Гарчанд Ватан учун тикмаслар жонни.
Улар хожа бўлгач бизлар эса қул,
Улар жуда севар Ўзбекистонни!

Асли халқдан кўра итлари тўқдир,
Балки ишонмасдир бу гапга кўплар.
Хорижда уй қуриб, хорижда ўқир,
Аммо бор бойлигин Ватанда тўплар!

©️ Абдураҳмон Мешаян.

*

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Томлар бўялди қизил,
Киссамиз ҳам тўлсайди.
Яйрар эдик, беҳазил,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Қирқ йиллик тошлоқ кўча,
Асфалт килинди кеча.
Йиғлаб деди бир чеча:
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Яқин бўлиб йироқлар,
Тугармиди қийноқлар.
Ўчмас эди чироқлар,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Қоларди ширин сўзлаб,
Президент “овоз” кўзлаб.
Юрмас эдикда бўзлаб,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Қўполлик қилиб доим,
Бузган мудом авзоин.
Ҳоким тортур мулойим,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Сайлов олдидан кўп-кўп,
Ваъда берарлар хўп-хўп.
Хар ён йиғилиш тўп-тўп,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Сайловдан кейин бироқ,
Ўча бошлайди чироқ.
Хақиқатданку йироқ,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Умринг қилганлар хазон,
Ўйин бошлайди арзон.
Шоҳга хуш келур азон,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Хон тилидан нутқ оқар,
Хамма оғзига боқар.
Бу халққа эртак ёқар,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Дардлари топиб якун,
Ғамлари бўлиб кукун.
Ўзбек кўрармиди кун,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Султонлар кўзбойлоғич,
Аъёнлари пойлоғич.
Ўйин кўрсатар босқич,
Ҳар йил сайлов бўлсайди.

Қирқ йиллик тошлоқ кўча,
Асфалт қилинди кеча,
Дедим шляпам еча:
Ҳар йил сайлов бўлсайди.


©️ Абдураҳмон Мешаян

***

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq