Оҳангарон воҳаси ижодкорлари
86 subscribers
1.65K photos
77 videos
68 files
599 links
@ohangаron_ijodkorlari
Эл нетиб топгай мениким, мен ўзимни топмасам.

Алишер Навоий

Ижодий фаолиятингизга оид янгиликлар ва асарларингизни юбориш учун: @ohang_ijodBOT.
Download Telegram
Ангренда болалар шоир ва ёзувчилари билан учрашув ўтказилмоқда

Эртага, 28 сентябрь куни соат 12:00 да Ангрен шаҳридаги -- Ёшлар маданият марказида ўзбек болалар адабиётининг таниқли вакиллари - Дилшод Ражаб, Набижон Эрмат, Шукурулло Абдуллаев, Сойиб Мирзо ҳамда Неъмат Душаев билан ижодий учрашув ўтказилади.

Учрашувга ёш ижодкорлар, адабиёт ўқитувчилари ҳамда барча қизиқувчи мухлисларини таклиф этамиз.

Ангрен шаҳар халқ таълими бўлими
Ангрен шаҳар маданият бўлими
“Ulug‘ yo‘l“ газетаси таҳририяти


@ohangaron_ijodkorlari
Forwarded from ANGRENMADANIYAT (Ilhom Mahkamov) via @like
"Ёшлар" маданият марказида таниқли болалар ёзувчилари ва шоирлари билан "Довон жилғалари" ёш ижодкорлар тўгараги аъзолари ўртасида ижодий учрашув ўтказилди. Учрашувда меҳмонлар томонидан ёш ижодкорларга керакли маслаҳатлар берилди.
# Учрашув

Болалар шоирлари болажонлар ҳузурида

Ўзбек болалар адабиётининг таниқли вакиллари - болалар шоир ва ёзувчилари мактабимизда азиз меҳмон бўлди

Болалар ажойиб шеъру ҳикоялар ёзаётган, айниқса, мактаб дарсликларидаги қувноқ асарларини мароқ билан ўқиётган севимли шоиру ёзувчилар билан учрашувни ҳамиша орзу қилишади. 28 сентябрь куни улар учун мактабимизда навбатдаги ана шундай имкониятни яратиб берганимиздан мамунмиз.

Аслида ушбу учрашув ўтган ўқув йили якунланаётганида режалаштирилган эди. Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббуснинг Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга қаратилган бешинчи ташаббуси ижроси доирасида уюштирилган учрашувда ўзбек болалар адабиётининг таниқли намоёндалари - Дилшод Ражаб, Шукурулло Абдуллаев, Зиёдулла Латипов, Набижон Эрмат, Сойиб Мирзо ҳамда Неъмат Душаев иштирок этди.

Мактабимиз директори Гулнора Шерматованинг қисқача кириш сўзи билан очилган тадбирда менинг раҳбарлигимдаги 4-«б» синф ўқувчилари ўзларининг «Ўзбекистон» деб номланган чиройли рақси, Муборак Миржалилова раҳбарлигидаги 2-«г» синф ўқувчилари «Ватан» қўшиғи билан қатнашдилар. Ёш китобхонларимиз азиз меҳмон - болалар ёзувчи ва шоирлари, айниқса, Дилшод Ражабнинг тиниқ ва равон шеърларини мароқ билан ифодали ўқиб, китобхонликда жуда фаол эканликларини намойиш қилдилар.

Таниқли ижодкорлар ўқувчиларга китобнинг, китобхонликнинг аҳамияти, инсонни камолотга етаклашда мутолаанинг муҳимлиги ҳамда ижодий ишлари ҳақида сўзлаб, янги асарларидан ўқиб бердилар. Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам атрофлича жавоб олишди.

Мактабимиз директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Умида Нурматова тадбир якунида сўзга чиқиб, ажойиб учрашув учун тадбир меҳмонларига миннатдорлик билдирди.

Зуҳра Тошпўлатова,
Ангрен шаҳридаги 12-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синфлар метод бирлашмаси раҳбари.

Манба:
"Ulug' yo'l" газетаси, 2019 йил 3 октябрь

@ohangaron_ijodkorlari
ОНА…
Эрталаб чой ичиб ўтиргандим. Аёлим келиб ёнимга ўтирди. Пиёлага чой қуйиб узатаркан, аста гап бошлади:
- Дадаси, бугун сиз бошқа бир аёлни кечки овқатга таклиф қилишингизни истайман.
Чайнаб турган ноним тиқилиб қолди.
-Тинчликми онаси? Қанақа аёл билан кечки овқатга бораман, кўрганлар нима дейди, эсингни едингми? - дедим ўзимни ўнглаб.
- Мен сизни қаттиқ севаман, хаммадан қизғонаман, лекин аниқ биламанки, у аёл сизни менданда ортиқ севади, ва сиз билан бир сония бўлсада бирга сухбат қуриб, дийдорингизга тўйишни истайди. Бу инсон сизнинг онангиз,- деди аёлим.
Чуқур ўйга толиб қолдим. “Мана 19 йилдирки, онам дадамсиз, биргина укам билан қишлоқда яшайди. Учта бола ва аёлимни яхши кийинтириб, яхши боқаман деб, бирор марта тузукроқ онамга эътибор бермабман. Ўле, эээ ўғил бўлмай, тур ўрнингдан”, дея ўзимни ўзим койиб ўрнимдан турдим. Телефонимни олиб онамга қўнғироқ қилдим. Гўшакни кўтарибоқ, “Тинчликми болам, нима бўлди, бунча барвақт телефон қилдинг”, деб қолдилар. - Онажон, хавотирланманг. Фақат ёмон нарса бўлиши керакми, сахарлаб қўнғироқ қилишим учун? Сизни соғиндим, - дедим нафасим қисилиб. Онам қулоқларига ишонмадилар шекилли. Чунки бу гапни анча йиллардан буён биринчи марта айтишим эди.
- Болам гапларинг ёқмаяпти. Худди ўлимидан олдин васият қиладиганларга ўхшаб гапирма! Нима бўлди? – дея яна сўрадилар. – Хеч нарса эмас онажон. Майлими, бугун кечга сизни бирор ресторанга кечки овқатга таклиф қилсам? Иккаламиз шу оқшомни бирга ўтказсак? – Бир оз жим қолдиларда, “Жон жон дейман болам” –дедиларда, пиқиллаб йиғлаб юбордилар. Кечқурун машинамни миниб, онамнинг уйи томон кетарканман, худди узоқ кутган севгилиси билан учрашув олдидан хаяжонга тушиб қоладиган ошиқдек, балки ундан хам баттар ҳолга тушиб, юрагим тез-тез ура бошлади. Етиб келиб тўхтаганимда, хаво совуқ бўлишига қарамай, онам дарвоза олдида кутиб турардилар. –Онажон, нега чиқиб олдингиз? Келиб ўзим олиб чиқардим, совуқда музлабсиз-ку... Онам келиб пешонамдан ўпиб сўрашдилар-да, –“Болам юрагим тоқат қилмай чиқиб олдим”, дедилар.Онам худди учрашувга чиққандек ясаниб олганлар. Ҳолатларини кўриб дам кулгим келарди, дам ўзимни ёмон кўрардим: “Нега шу пайтгача онангни бир марта бўлса-да шундай хурсанд қилмадинг”, деб.
Машинага ўтирар эканлар, “Дугоналаримга бугун ўғлим мени ресторанга таклиф қилди десам, хаммасининг менга хаваси келди”, - дедилар. Шахар марказидаги шинамгина ресторанга кирдик.Кирар эканмиз, онам қўлимдан ушлаб олиб, виқор билан, худди шахарнинг биринчи рақамли хонимидек юриб борардилар. Кўзларидаги қувончни яширишнинг имкони йўқ эди.Столга ўтирар эканмиз, менюни олиб ўқидим. Онам анча кўздан қолибдилар, фақат катта харфларни кўра олдилар холос. –Сен болалигингда ўқишни билмасдинг, менюни мен ўқирдим, сен эса эркаланиб бирор нарса танлагунингча анча вақт ўтарди, энди эса сенинг навбатинг келибди, - дедилар онам, узоқ ўтмишни эслаб. Сухбат қуриб узоқ ўтирдик. Вақт алламахал бўлганини хам сезмабмиз. Қалбимда қандайдир ширин хотиралар, нотаниш илиқлик жўш ура бошлади.Қанчалар ажойиб кеча бўлди.“Шундай аёлни нега шу пайтгача бир марта бўлса-да ресторанга таклиф қилмабман?Бу шунчалар ажойиб экан-ку”, дея ўзимни ўзим тергай бошладим. Онамни уйларига қўяр эканман, “Болам сен билан яна ўша ерга боришни истайман”, –дедилар. – Бажонидил онажон, унда келаётган хафтада борамиз, дедим. –Лекин бу сафар ман тўлайман рестораннинг пулини, - дедилар қайсарлик билан. - Майли онажон, сиз нима десангиз шу, – дедим.Уйга қайтганимда аёлимга рахмат айтдим, ахир у менга ажойиб бир оқшомни ўтказишда катта ёрдам бердида.Орадан 2 кун ўтмай сахарда укам телефон қилиб, “Ака тез келинг, онамнинг юраклари хуруж қилди”, деб қолди.Онамни тирик кўриш насиб қилмади. Боргунимча жонлари узилибди. Маъракалардан кейин укам бир конверт тутқазди, онам бериб қўйган эканлар. Очдим. У ерда бир парча қоғозга хат қолдирибдилар: “Болам, ваъда қилганимдек, аввалдан бориб ресторанга икки кишилик кечки овқатни хисоблатиб, пулини тўлаб келдим.Тўлов қоғози хам шу ерда. Балки ўша кунгача мен етиб бормасман. Лекин сен албатта аёлингни олиб ўша ерга боргин. Иккаламиз ўтирган жойда.
#эълон
Оҳангарон воҳаси ижодкорлари диққатига!

Бугун, 14 февраль куни соат 17:00да Оҳангарон шаҳридаги "Мажнунтол" тантаналар мажмуасида Оҳангарон воҳаси шаҳар ва қишлоқларида яшаб ижод қилаётган дўстларни навбатдаги учрашувга таклиф этамиз.

Ушбу учрашув шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига бағишланади.

Барча ижодкор дўстларни таклиф этамиз.

Мезбон: Икромали Холматов.

https://t.me/ohangaron_ijodkorlari
#Дўрмон_ҳангомалари

НАВОИЙНИ БОШЛАБ КЕЛДИ

Ғафур Ғуломнинг бир оғайниси фалакнинг гардиши билан водийдаги чекка бир колхозга раис бўлиб қолади. Янги раис ҳовлиқиб Ғафур Ғуломни бир неча шоирлар билан учрашувга таклиф қилади.
— Ундай бўлса устозимиз Алишер Навоийни ҳам олиб бораман, — дейди Ғафур ака жиддий алпозда. Умрида биронта китоб ўқимаган раис "Яхши бўларди олиб келавер" дейди.
Хуллас, ўша — айтилган куни дала шийпонида казо-казо шоирлар билан учрашув бўлади. Раис йиғилганларга мурожаат қилади.
— Бугун машҳур шоиримиз Ғафур Ғулом ўзининг устози Алишер Навоий билан ҳузуримизга ташриф буюрдилар. Хуш келибсизлар азиз меҳмонлар!
Раис сўзини мухтасар қилиб, Ғафур Ғуломнинг ёнидаги тўн кийган, иҳчамгина саллали, кичкинагина чолга ишора қилади. Шунда Ғафур Ғулом ўзини тутолмай қаҳ-қаҳ уриб кулиб юборади.
— Раис талмовсираб қолади.
— Эҳ, ўқимаган! — дейди шоир кулимсираб. — Ахир Навоий ҳазратлари бундан беш юз йил олдин яшаб ўтганлар-ку! Раис ҳангу манг бўлиб қолади. Йиғилганлар қийқириб роса қарсак чалишади. Ғафур ака тўн кийган меҳмонни йиғилганларга таништиради:
— Бу киши Навоий эмас, халқимизнинг суюкли шоири Хабибий домла бўладилар!
— Ана ҳолос! — дейди раис кекса шоирдан кўз узолмай.
— Туришлари, кўринишлари худди Навоийни ўзи-я! Тавбаа! Одам одамга шунчалик ўҳшайдими?!.

Шодмон Отабек

@ohangaron_ijodkorlari
#_УЧРАШУВ

Бугун 13 март куни соат 15:00да Ёзувчилар уюшмасида, Ёшлар бўлими томонидан Ўзбекистон халқ шоири УСМОН АЗИМ билан маҳорат сабоғи ташкил этилади.

📌Манзил:
"Миллий боғ" метроси. Адиблар хиёбони.

@ohangaron_ijodkorlari
#Дўрмон_ҳангомалари

Бир куни Мухтор Худойқулов

БЕМАҲАЛ ЙЎТАЛ

Мухтор ака Сурҳондарё тарафларга учрашувга борганида бошқа асарлари қатори "Илтимос" деган бир ҳажвий шеърини ҳам ўқийди. Олий мактабларга ўқишга кириш пайтидаги турли "илтимос" лару, таниш-билишчиликлар ҳажв қилинади бу шеърда, унда шундай сатрлар бор эди:

Ассалом... — Ваалейкум... Бормисиз,
Мен ахир эски қадрдон Эшниёз...


Шеър шу ерга келганда
учрашувни олиб бораётган район мутасаддиларидан бири қаттиқ йўталиб қўяди. Кейинги учрашув олдидан ҳалиги одам шоирга:
— Илтимос, "Илтимос" деган шеърингизни ўқимасангиз, дейди.
— Нега? — Мухтор ака ҳайрон бўлади.
— Шеърингизда "Эшниёз" деган жойи бор экан...
— Хўш, нима бўпти?
— Гап шундаки, каттамизнинг исмиям Эшниёз...
Мухтор ака индамайди, кейинги
учрашувда ҳам беихтиёр ўша шеърни ўқий бошлайди. Шеърнинг ўша жойига келганда қаттиқ йўталишга чоғланаётган ҳалиги одамга қараб қўйиб, "Мен ахир эски қадрдон... Тошниёз" дея ўқиб кетаверади.

© Шодмон Отабек

@ohangaron_ijodkorlari
#ижодкорлар_гурунгидан

Оҳангарон водийси (Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон) ижодкорлари бир пиёла чой устида яна дийдорлашдик. Даврабоши олим ва шоир, устоз Абдурашид Ҳасанов бу гал ҳам адабий гурунги билан даврага файз киритди.

Неъмат Душаевнинг фейсбукдаги саҳифасидан

P/S: Ҳа айтганча, ушбу учрашув асносида устоз ижодкорларимиз, Оҳангарон водийси ижодкорларининг асарларини жамлаб, махсус тўплам чоп этиш, хусусида ҳам келишиб олишган. Биз эса, ижодкорларимизнинг бу борадаги ишларига унум тилаб, янги тўпламни интизорлик билан кутиб қоламиз.

@ohangaron_ijodkorlari
#Асқад_Мухтор_100_ёшда

Бугун Ўзбекистон халқ ёзувчиси, носир, моҳир таржимон Асқад Мухтор таваллуд топган кун!

Асқад Мухтор 1920 йил 23 декабрда Фарғона шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1980). Ўрта Осиё университетининг филология факултетини тугатган (1942). 
Дастлабки достони — «Бизнинг авлодлар» (1939). «99 миниатюра» (1962), «Шеърлар» (1966), «Сирли нидо» (1984) ва бошқа шеърий тўпламлар муаллифи. «Бўронларда бордек ҳаловат» (1976) қиссаси ҳамда «Давр менинг тақдиримда» (1964), «Чинор» (1969), «Амударё» (1986) каби романлари бор. «Мардлик чўққиси» (1948), «Чин юракдан» (1956), «Дунё болалари» (1962), «Илдизлар», «Жар ёқасидаги чақмоқ» (1984), «Кумуш тола» (1988) сингари асарлари болаларга бағишланган. «Тонг билан учрашув» (1987) песалар тўплами нашр этилган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1972). «Дўстлик» ордени билан мукофотланган (1995). 
1997 йил 17 апрелда Тошкент шаҳрида вафот этган.

@ohangaron_ijodkorlari
Forwarded from ANGRENMADANIYAT (Ilhom Mahkamov) via @like
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Облиқ” МФЙ да жойлашган 29-умумтаълим мактабида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни маданият ва санъат йўналишидаги тўгаракларга кенг жалб этиш мақсадида “Шухрат” медали соҳиби, таниқли ўланчи Турдали Пардаев билан “Ижодий учрашув” ўтказилди.

@angrenmadaniyat
#тадбир
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Болалар ва ўсмирлар адабиёти кенгашининг сайёр йиғилиши 12 июнь куни Ангрен шаҳрида ўтказилди.

«Улуғ йўл» газетаси мезбонлик қилган тадбир Ангрен шаҳридаги 27-мактабда болалар адабиёти ихлосмандлари - ўқувчи ёшлар, ота-оналар, ўқитувчилар, тарғиботчилар, ёш ижодкорлар иштирокидаги учрашув билан бошланди.

Шу куни тадбир қатнашчилари болажонлврнинг севимли шоирлари Дилшод Ражаб, Ориф Тўхташ, Набижон Эрмат, Зикрилла Неъмат ҳамда шоир ва тележурналист Сойиб Мирзо билан учрашди. Тадбир меҳмонлари ўқувчиларнинг ёзги таътили китоб ўқишнинг айни вақти эканлигига алоҳида урғу бериб, китобхонлик ҳақидаги қизиқарли фикрлари, таклифлари билан ўртоқлашдилар, ўз асарларидан намуна ўқиб бердилар.

Тадбирда шаҳар мактабларида фаолият кўрсатаётган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилардан -шоир Фарруҳ Аҳмедов, Қурдош Одинаев, ижодкор ўқувчилар ўз шеърларини ўқиб бердилар.

Меҳмон ижодкорлар томонидан тадбирнинг фаол иштирокчилари ва 27-мактаб кутубхонасига китоблар совға қилинди.

Ангрен шаҳар Ахборот-кутубхона маркази вакили тадбирда сўз олиб, йиғилганларга шаҳар бош кутубхонаси ва ушбу зиё масканда яратилган шароитлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Ангрен шаҳар маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алижон Юсупов Президент қарори билан умумтаълим мактабларида янги иш бошлаган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар фаолиятини жонлантинишда шоир ва ёзувчилар билан яқин ҳамкорлик катта самара беришини алоҳида таъкидлади. Бу борада ташаббус кўрсатаётган 27-мактаб тарғиботчиси, таниқли болалар шоири Неъмат Душаевга Ангрен шаҳар ҳокимининг Ташаккурномаси ҳамда китоблар тўпламини тантанали равишда топширди.

Мактаб директори Гавҳар Ярашева тадбир якунида қизиқарли учрашув учун меҳмонлар ва ташкилотчиларга миннатдорлик билдирди.

Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Болалар ва ўсмирлар адабиёти кенгашининг Янгиобод туризм зонасида Ориф Тўхташев раислигида бўлиб ўтган сайёр йиғилишида болалар адабиётининг бугунги долзарб вазифалари муҳокамa қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.
@ulug_yul_online
#Ижодий_учрашув
12 март куни Ангрен шаҳридаги 18-умумтаълим мактабида «Навбаҳор илҳомлари» ижодий кечаси ўтказилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, болалар шоири Неъмат Душаев, «Адабиёт зиёси» газетаси муҳаррир ўринбосари Нигора Шофайзиева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлимига қарашли «Довон жилғалари» адабий маҳорат мактаби раҳбари Муҳаббат Абдуқодирова, ижодкор Атҳам Турсунқулов ҳамда Халқ таълими аълочиси кўкрак нишони соҳибаси Мунира Кимсановалар тадбир меҳмони бўлдилар.

Тадбир сўнгида мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Нозила Усмонова меҳмон ижодкорларга бадиий адабиётлар туҳфа этди.
@ohangaron_ijodkorlari
Буюк Навоий "Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас, Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас" деб ёзган эди.

Шанба куни Оҳангарон тумани Увак қишлоғидаги 6-, Олмалиқ шаҳридаги 2-ИДУМ‘да ўқувчилар билан учрашдик.

Эртага, насиб этса, Ангрен шаҳридаги марказий кутубхонада педагог-ижодкор дўстимиз Қурдош Одинаевнинг яп-янги "Эскирган миш-миш" китоби тақдимотида қатнашамиз.
👉https://t.me/Nemat_Abdull_Vahhob/1328
Бугун Ангренда мен билган ва ижодини қаттиқ ҳурмат қилган истеъдодли ёзувчи дўстимиз Шерзоджон Ортиқов билан учрашув ўтказилди. "Дунёни қутқармаган гўзаллик" номли янги китоби тақдимоти доирасида ёзувчи ва унинг ижоди ҳақида фикрларим билан ўртоқлашдим. Шерзоджон одатдан ташқари ёзади. Ёзганда ҳам ҳам ўзбек адабиётида сийқаси чиққан, тор, маиший мавзуларни эмас,бугунги замон кишисининг қалбида кечаётган глобал изтиробларни юқори дид ва савияда ёзади. Бу билан инсон энг аввало Инсон эканлигини эслатади, адабиёт, санъат дурдоналари бўлган асарлар ва уларнинг муаллифлари тимсолида ўз қарашларини дадил ва кескин билдириб, ўқувчига ойна тутади, ҳайратда қолдиради. Шу жиҳатдан, бир қарашда, Шерзоджонни ўқиш осон эмас. Биз Шерзоджонни қадрлаймиз. Шерзоджон ҳам ангренлик китобхонларни, уларнинг диди, китобхонлигини қадрлайди. Буни, яқинда Руминияда чоп этилган ва румин ноширлари почта орқали юборган саноқлигина китобидан бир нусҳасини ангренликларга илинганидан ҳам билса бўлади.. Ижодингизда омад, Шерзоджон!
ТАҚДИМОТ ТААССУРОТЛАРИ

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги 73-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ижодий кеча, адабий учрашув ҳамда маданий-маърифий уюштирилди.

Мазкур тадбирга ижодкор ўғил-қизларимизнинг кўнгилларини хушлаш мақсадида ҳамшаҳарларимиз ардоғидаги ижодкорлар Қурдош Одинаев ҳамда Башоратхон Бозорбоевалар ташриф буюрдилар.
Даставвал, мактаб-интернатнинг иқтидорли ўқувчилари ўз шеърий машқлари билан меҳмонлар қалбига завқ улашдилар. Шундан сўнг, меҳмон ижодкорларимиз ҳам ўз навбатида даврамизга файз киритдилар. Айниқса, Қ. Одинаевнинг “Эскирган миш-миш” ҳамда “Ориятли бола” номли шеърий тўпламлари тақдимоти барчада катта таассурот қолдирди. Устоз ижодкор мактаб-интернатнинг “Ижод юлдузлари” адабий тўгараги кутубхонасига китобларидан тақдим этди.
“Дўрмон” ижодкорлар клубининг фахрли аъзоси Б.Бозорбоева ҳам ўз ўрнида “Дўрмон” ижод уйида бўлиб ўтган тадбирлар, мушоиралар ҳақида сўз юритди ва йиғилганларни ижод намуналаридан баҳраманд этди.
Мактаб-интернат директори Эсонали Усмонов кўнгилларга хуш кайфият улашган ижодкор меҳмонларга раҳбарият номидан ташаккур билдирди ва келгусида ҳам ижодий ҳамкорликка чорлаб қолди.
Кузатиш жараёнида Маънавий ва маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосари Райҳоной Мамадалиева меҳмонлар ҳамда ўқувчиларни эсдалик учун фотосуратларга муҳрладилар.
Янги китоблар тақдимоти муносабати билан уюштирилган тантанали тадбирда кўнгиллар шод, диллар обод бўлди.

Муҳаббатой АБДИКАДИРОВА,
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи
#учрашув

АНГРЕНЛИК ИЖОДКОР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлимида шоир, журналист ва адиб Неъмат Душаев билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, "Маданият ва санъат фидокори" нишони соҳибаси, журналист Сайёра Рихсиева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Нигора Шофайзиева ҳамда ёшлар ижодкорнинг фазилатлари ҳамда ижодий ютуқлари ҳақида самимий фикрларини билдиришди.

Учрашув болаларга аталган шеърлар мушоирасига уланиб кетди. Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларига Неъмат Душаевдан жавоблар олди.

Маълумот учун, Неъмат Душаев 1962 йилда Ангрен шаҳрида туғилган. "Ким зўр?", "Ари чақди Набини", "Икки думли фил", "Умр дарахти" каби ўнга яқин китоблари чоп этилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Айни пайтда "Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизмати раҳбари.

https://t.me/Ulug_yul_online