Одамлар орасида
10 members
Одамлар орасида кўрган-кечирганларимиз, эшитганларимиз ва ибратли воқеа-ҳодисалар.

Ушбу каналда кўнглингизга озгина бўлсада ёруғлик инса, юзингизга табассум юрса - биз бундан жудаям миннатдормиз.

Таклиф ва истаклар учун контакт кейинроқ...
Download Telegram
to view and join the conversation
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳу!
Саҳар чоғи тўкиламан сажжодага,
Бир пок ҳарфинг илинжида титрар қалам.
Оқиб кирар зикрларинг дил хонага
Оразингдан нур эммоққа маҳтал мен ҳам...

Аё Раббим!!! Қудратингга йўқдир тараф,
Йўқ тирик жон остонангга чўкмаган тиз,
Бир бор раҳмат нигоҳила боқсанг қараб,
Минг йил қуриб ётса, тирик яна илдиз...
Тафаккур

Бир камбағал деҳқон тўплаган пулларига эшак сотиб олади. Уни боғлаб қўяй деса арқон топа олмайди. Қўшнисини эшигини таққилатади. Қўшни чиқиб:
-Менда ҳам арқон йўқ эди. Бироқ бир маслаҳат бераман, деди.
-Майли, айтинг.
-Эшагингизни бўйнидан қўлингизни ўтказиб боғлагандек ҳаракат қилинг. Шунда у ҳеч қаерга силжимайди.
Деҳқон қўшни айтгандек қилди. Эртасига чиқиб қараса эшак жойида турган эмиш. Уни миниб, ишига бормоқчи эди. Эшакни жойидан бир қадам ҳам силжита олмади. Қанча ҳаракат қилди, лекин фойдаси бўлмади. Яна қўшнисини ёрдамга чорлади. Қўшнига бўлган ишларни айтиб берди. Қўшни деди:
-Боғлаган арқонингни ечдингми?
-Нима боғлабманки уни ечсам. У ерда ҳеч нарса йўқ-ку боғланган?!
-Сенингча йўқ. Аммо у бор деб ўйламоқда. Деҳқон бориб кўринмас арқонни ечган эди, эшак юра бошлади.

Хулоса

Одамлар одатларга шундай кўринмас арқон билан боғлангандир.