OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
2.27K subscribers
22.9K photos
1.31K videos
3 files
3.11K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
КEЧА МУРОЖААТ БУГУН ИЖРО

Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш – бугуннинг долзарб вазифаларидан бири.Куни кеча Далварзин маҳалласи яшовчи Н.Мамадалиев Олтинкўл туман ҳокими Муҳаммадмусо Обидов қабулида бўлиб, яшаш учун уй-жой сўраб мурожаат қилган эди. Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган Н.Мамадалиевнинг ишлаётган жойига бориб туман раҳбари учрашди. Учрашув давомида фуқаро қилган мурожаат ўрганилиб унга вақтинча яшаш учун хонадон топширилди.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
ТУМАНДОШЛАРИМИЗНИНГ ТАШАББУСИ ОРТИДАН БЎСТОН, ИТТИФОК, АЙРОНЧИ ХАМДА САРОЙ-1 МФЙЛАРНИНГ ИЧКИ ЙЎЛЛАРИГА АСФАЛЬТ ҚОПЛАМАСИ ЁТҚИЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали 2022 йил 1 мавсумда жамоатчилик фикри асосида ғолиб бўлган Бўстон МФЙ Ёғду кўчасининг 2 км қисмига, Иттифоқ МФЙ Саховат ҳамда Нурли хаёт кўчаларининг 1.7 км қисмига, Айрончи МФЙ Обод кўчасининг 0.3 км қисмига ва Сарой-1 МФЙ Мустақиллик кўчасининг 2 км қисмига сифатли асфальт қопламаси ётқизиб бўлинди.
Маълумот учун, Олтинкўл туманида "Ташаббусли бюджет" жараёниниг 1 мавсумида билдирилган таклифларга нисбатан энг кўп овоз тўплаган 9 та ташаббус ғолиб деб топилиб, ҳозирги кунда ташаббуслар молиялаштирилган ҳолда қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, Олтинкўл тумани ҳокими "Кўшкўприк" маҳалласи фуқароларнинг мурожаатлари бўйича сайёр қабул бўлиб ўтди. Олтинкўл тумани ҳокими Муҳаммадмусо Обидов қабул давомида бўш турган бинони таъмирлаш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши ва такрори экиндан 10-сотих ер ажратиб бериш каби мурожаатларини тинглади. Муаммолари ўз вақтида бартараф этиш ва ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Хабар берганимиздек вилоят ҳокими айни кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаётган «25-Евросиё иқтисодий саммити»да иштирок этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мазкур саммитга дунёнинг 67 та давлатларидан ташриф буюрган давлат раҳбарлари, мартабали меҳмонлар, дунёнинг нуфузли компанияларининг раҳбарлари иштирок этмоқда.

Мана шундай нуфузли халқаро саммитнинг бугунги кун тадбирлари давомида, яъни куннинг биринчи ярмида Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов нутқ сўзлади.

Вилоят раҳбари ўз нутқида сўнги йилларда мамлакатимиз, хусусан Андижон вилоятининг инвестицион салоҳияти тобора ижобий натижалар бериб бораётганлиги, шунингдек, Хонобод шаҳрида турк инвесторлар билан ҳамкорликда бунёд этилаётган сунъий кўл ҳамда Янги Андижон массивида барпо этилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Бу эса мартабали меҳмонлар ва хорижлик мутахассисларда катта таассурот қолдирди.

#Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Саммит давомида вилоят раҳбари Туркиянинг "Soliter Peyzaj" каби икки йирик компания вакиллари билан мулоқотда бўлди.

#Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok