OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
2.27K subscribers
22.8K photos
1.29K videos
3 files
3.07K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ «ЁШЛАР КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ»ДА

Бугун Олтинкўл туман прокурори Т.Арсланов ва ИИБ бошлиғ Б.Нурматов тумандаги “Ёшлар” кичик саноат зонасида олиб борилаётган ишлар билан тнишди. 5 гектар ҳудудни эгаллаган мазкур кичик саноат зонасида 95та лойиҳа амалга оширилмоқда. Хозирда бу лойиҳалардан 19 та лойиҳа иш бошлаган.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Бугун Олтинкўл тумани сектор раҳбарлари ҳамда Олтинкўл туман Департамент бўлими бошлиғи И.Қўчқоров билан биргаликда Олтинкўл тумани марказий деҳқон бозорида бўлди.
Сектор раҳбари бозорда аҳолининг асосий истеъмол маҳсулотлари бўлган гўшт, картошка, сабзи, пиёзнинг туман бозорларида ўз нархида сотилиши юзасидан тадбиркорларга тушунтириш берди.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
БУГУН ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИДА "МАДАНЯТ ВА ЁШЛАР ОЙЛИГИ" ДОИРАСИДА ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Юртимизда илк маротаба ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 21 апрель куни ўз туман (шаҳар)ларида ғолибликни қўлга киритган 16 та мактаб жамоалари Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган вилоят босқичида 4 та йўналиш бўйича, яъни ўқиш, тинглаб тушуниш, лексик грамматик билимлар ва ёзиш шартларига кўра ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Танлов якунларига кўра, 1-ўринни Олтинкўл тумани 28-ИДУМИ, 2-ўринни Булоқбоши тумани 43-ИДУМИ ва 3-ўринни Балиқчи туманидаги 38-ДИМИлар эгалладилар.

Танлов низомига кўра вилоят босқичи ғолибларига эгаллаган ўринлари кетма-кетлигида 250, 200 ва 150 миллион сўм пул мукофотлари ажратилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok