OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
2.26K subscribers
22.9K photos
1.31K videos
3 files
3.11K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ТОЗАЛИК ИШЛАРИ МАВСУМ ТАНЛАМАЙДИ

Орасталик, ободлик бор жойда кўнгиллар равшан тортиб, ишлар ривож топади. Олтинкўл туманида бошланган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари барча ҳудудларда кенг кўламда давом эттирилмоқда. Бу ҳаракатларнинг барчаси маҳаллаларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб, аҳоли турмуш даражасини янада юксалтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятли. Шунингдек, маҳалладаги саранжомлик шу ерда яшаётган аҳолининг юз-кўзи, қиёфаси эканлиги таъкидланди.Туманида тозалаш ва ободонлаштириш ишлара жадал суратларда давом этмокда.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
ҲАР ДАҚИҚА ҒАНИМАТ

Бу йил табиат ўз инжиқликларини намоён этмоқда. Шундай бўлсада қишлоқ хўжалиги экинларини агротехника талаблари асосида парваришлаб мўл ҳосил олиш пайида бўлиш керак. Бунинг учун ҳар бир фермер вақтни қўлдан бой бермай экинларни ўз вақтида ишловини бериши керак.Бугун Олтинкўл туман ҳокими Муҳаммадмусо Обидов Оқ-тепа массивидаги “Нурзиё кўрки” фермер хўжалигида бўлди.Фермер хўжалиги раҳбарига мутахассислар томонидан ғўзани сифатли, ҳозирги кун талаблари асосида культивация қилиш, чуқур юмшатиш, минерал ўғит солиш ва суғориш ишлари вақтида бажариш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
КEЧА МУРОЖААТ БУГУН ИЖРО

Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш – бугуннинг долзарб вазифаларидан бири.Куни кеча Далварзин маҳалласи яшовчи Н.Мамадалиев Олтинкўл туман ҳокими Муҳаммадмусо Обидов қабулида бўлиб, яшаш учун уй-жой сўраб мурожаат қилган эди. Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган Н.Мамадалиевнинг ишлаётган жойига бориб туман раҳбари учрашди. Учрашув давомида фуқаро қилган мурожаат ўрганилиб унга вақтинча яшаш учун хонадон топширилди.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
ТУМАНДОШЛАРИМИЗНИНГ ТАШАББУСИ ОРТИДАН БЎСТОН, ИТТИФОК, АЙРОНЧИ ХАМДА САРОЙ-1 МФЙЛАРНИНГ ИЧКИ ЙЎЛЛАРИГА АСФАЛЬТ ҚОПЛАМАСИ ЁТҚИЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали 2022 йил 1 мавсумда жамоатчилик фикри асосида ғолиб бўлган Бўстон МФЙ Ёғду кўчасининг 2 км қисмига, Иттифоқ МФЙ Саховат ҳамда Нурли хаёт кўчаларининг 1.7 км қисмига, Айрончи МФЙ Обод кўчасининг 0.3 км қисмига ва Сарой-1 МФЙ Мустақиллик кўчасининг 2 км қисмига сифатли асфальт қопламаси ётқизиб бўлинди.
Маълумот учун, Олтинкўл туманида "Ташаббусли бюджет" жараёниниг 1 мавсумида билдирилган таклифларга нисбатан энг кўп овоз тўплаган 9 та ташаббус ғолиб деб топилиб, ҳозирги кунда ташаббуслар молиялаштирилган ҳолда қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.