ОЛТИНКЎЛ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ |Matbuot xizmati
2.28K subscribers
21.8K photos
1.19K videos
3 files
2.7K links
Олтинкўл туманида рўй бераётган жамият, иқтисодиёт, илм-фан, маданият, спорт, технологияларга оид энг сўнгги хабарлар.
2021/©
Download Telegram
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ АСОСИЙ МАҚСАД ДАРОМАД МАНБАИНИ ОШИРИШ

Фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини бартараф этиш борасида амалий ишларни олиб бормоқда. Олтинкўл туманидаги Катта Оқтепа маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Э.Мирзайўлдашов қисқа вақт мобайнида маҳалладаги хар қандай масалаларга ечим топишга ҳамда уларга кўмак беришга ҳаракат қилмоқда. Ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро Ф.Мўминова ҳамда Ш.Йўлдашивага ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида тикув машинаси кредит асосида олиб берилган ҳозирги кунда ушбу фуқаролар 10 нафар хотин-қизни иш билан банд қилган. Бундан ташқари ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро С.Халимов чорвачилик билан шуғулланиши учун 7 бош қўй олиб берилишига кўмаклашилган хозирда бу қўйлар 15 бошга етган. Бугун тумандаги 56 та маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчилари ўз иш фаолиятларини бошлаган. Улар томонидан аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўрганиш бўйича тегишли хатловлар якунланган, “йўл ҳариталари” ва дастурлари тасдиқланган.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ «ЁШЛАР КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ»ДА

Бугун Олтинкўл туман прокурори Т.Арсланов ва ИИБ бошлиғ Б.Нурматов тумандаги “Ёшлар” кичик саноат зонасида олиб борилаётган ишлар билан тнишди. 5 гектар ҳудудни эгаллаган мазкур кичик саноат зонасида 95та лойиҳа амалга оширилмоқда. Хозирда бу лойиҳалардан 19 та лойиҳа иш бошлаган.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Бугун Олтинкўл тумани сектор раҳбарлари ҳамда Олтинкўл туман Департамент бўлими бошлиғи И.Қўчқоров билан биргаликда Олтинкўл тумани марказий деҳқон бозорида бўлди.
Сектор раҳбари бозорда аҳолининг асосий истеъмол маҳсулотлари бўлган гўшт, картошка, сабзи, пиёзнинг туман бозорларида ўз нархида сотилиши юзасидан тадбиркорларга тушунтириш берди.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
БУГУН ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИДА "МАДАНЯТ ВА ЁШЛАР ОЙЛИГИ" ДОИРАСИДА ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Юртимизда илк маротаба ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 21 апрель куни ўз туман (шаҳар)ларида ғолибликни қўлга киритган 16 та мактаб жамоалари Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган вилоят босқичида 4 та йўналиш бўйича, яъни ўқиш, тинглаб тушуниш, лексик грамматик билимлар ва ёзиш шартларига кўра ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Танлов якунларига кўра, 1-ўринни Олтинкўл тумани 28-ИДУМИ, 2-ўринни Булоқбоши тумани 43-ИДУМИ ва 3-ўринни Балиқчи туманидаги 38-ДИМИлар эгалладилар.

Танлов низомига кўра вилоят босқичи ғолибларига эгаллаган ўринлари кетма-кетлигида 250, 200 ва 150 миллион сўм пул мукофотлари ажратилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok