OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
2.26K subscribers
22.7K photos
1.28K videos
3 files
3.04K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
ОЛТИНКЎЛ ЙЎЛЛАРИ ГУЛЛАРГА БУРКАНАДИ

Маълумки, бир неча ойдан буён ҳудудларда ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Кўча ва йўл бўйлари тозаланиб, баҳорий гуллар экилмоқда. Ариқ-зовурлар суғориш ишлари учун соз ҳолга келтирилди. Дарахтларга шакл берилиб, оҳаклаш ишлари олиб борилди.
Туман маркази, ҳудудни кесиб ўтувчи халқаро йўлларни ҳамда ушбу йўллар бўйлари ва айланиб ҳаракатланиш белгиланган ҳудудларда, ландшафт тошли гулхоналарга Галланд птунияси ва бошқа гул кўчатлари экилмоқда. Маълумот учун бугун кунда тумандаги гулхоналарга 150 мингдан ортик хар-хил турдаги гул кўчатлари экиш режалаштирилган.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Andijon viloyatidagi (39) ta Davlat mulki obyektlari hamda aktivlari "E-AUKSION" elektron savdo maydonchasi orqali sotib olish TAVSIYA ETILADI!!!

▪️Andijon shahrida 2 ta - (ko'rish)
▪️Andijon tumanida 1 ta - (ko'rish)
▪️Asaka tumanida 7 ta - (ko'rish)
▪️Buloqboshi tumanida 2 ta - (ko'rish)
▪️Baliqchi tumanida 3 ta - (ko'rish)
▪️Bo'ston tumanida 2 ta - (ko'rish)
▪️Izboskan tumanida 3 ta - (ko'rish)
▪️Jalaquduq tumanida 4 ta - (ko'rish)
▪️Oltinko'l tumanida 2 ta - (ko'rish)
▪️Paxtaobod tumanida 4 ta - (ko'rish)
▪️Qo'rg'ontepa tumanida 2 ta - (ko'rish)
▪️Ulug'nor tumanida 4 ta - (ko'rish)
▪️Xo'jaobod tumanida 1 ta - (ko'rish)
▪️Xonobod shahrida 1 ta - (ko'rish)
▪️Shahrixon tumanida 2 ta - (ko'rish)

➡️E-AUKSION mobil ilovasini 👉yuklab olish 👈

(19.04.2022-yil)
☎️Bog'lanish uchun:
+998 (74) 223 21 34
+998 (74) 223 21 22

Бизнинг ижтимоий тармоқлар

Telegram | Facebook | Websitе | Instagram
19 апрель санаси билан боғлиқ муҳим воқеалар


1918 йил 19 апрелда Ўзбекистон Давлат санъат музейи ташкил этилди.

1955 йил 19 апрелда Сирдарё вилоятидаги Боёвут, Тошкент вилоятидаги Бўстонлиқ туманлари ташкил этилди.

1990 йил 19 апрелда Андижон давлат университетига Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди.

1995 йил 19 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ташкил этилди.

2005 йил 19 апрелда Берн Конвенцияси Ўзбекистонда кучга кирди.

2018 йил 19 апрелда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Илғор технологиялар маркази ташкил этилди.


Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам повышения результативности системы работы в разрезе махаллей и обеспечения занятости населения.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Хабарларингиз бор, тадбиркорликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар ва 2 триллион сўмдан зиёд маблағлар йўналтиришни белгилаб олган эдик.

Шунингдек, айни пайтда тадбиркорларни энг безовта қилаётган солиқ маъмурчилиги, текширувлар, рухсатномаларни соддалаштириш, бюрократия ва коррупцияга йўл қўймаслик каби чораларни ҳам белгилаб олдик.

Бугун эса Бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 2 та энг муҳим масала бўйича ҳисобот берадилар:

- ҳоким ёрдамчилари 3 ойлик фаолиятининг дастлабки натижалари;

- аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича биринчи чоракда амалга оширилган ишлар”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
Олтинкўл туманида мини-футбол бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги учун ўйинлар давом этмоқда.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
"KITOB SEVAR MILLAT" SHIORI OSTIDA TASHKIL ETILGAN “KITOBXONLIK HAFTALIGI”

"Китобсевар миллат" шиори остида ll Республика Китобхонлик хафталиги доирасида "Мен севган Муҳаммад Юсуф" мавзусида адабий кеча ташкил этилди. Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Ф. Парпиев очиб берди.
Шунингдек, А. Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори У. Тешабева ташриф буюриб, туман кутубхона учун 5 та компьютерлар 100 нусха бадиий-илмий китоблар топширди. Таниқли шоира З. Рўзиева Муҳаммад Юсуф ижоди хақида китобхонларга нутқ сўзлади. Олтинкўл АКМ директори М.Йигиталиевага "Кутубхона аълочиси" кўкрак нишони берилди.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.