"Chilustun" jome masjidi
1.82K subscribers
3.56K photos
986 videos
7 files
1.73K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Нурата тумани "Чилустун" жоме масжидининг www.Nurato.uz сайти телеграм тармоғидаги расмий канал.

🌐https://t.me/joinchat/AAAAAEYjMaYdtEyBjEhsWQ
Download Telegram
СОТУВЧИ САВДОНИ ПУЛИДАН ЭҲСОН ҚИЛА ОЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Дўстим бизни дўконимизда ишлайди. Ҳар куни қилган савдосидан 100 дан 1ни эҳсон қилаётганини билиб қолдим. Шу иши ўғирликка кирмайдими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дўстингиз бу ишдан аслида яхшиликни қасд қилганликлари маълум, лекин улар томонидан эҳсон қилинаётган молда ўзгаларнинг ҳаққи ҳам бўлгани учун бу ишлари тўғри бўлмайди.

Сотувчи дўстингиз ўзига тегишли ҳаққини умумий молдан ажратиб олгандан кейин хоҳлаганча эҳсон қилишлари мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ФОЙДА ҚЎЙИБ СОТСАМ ГУНОҲ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен савдогарман. Дўконимга маҳсулот олиб келиб устига ўзим учун фойда қўйиб сотсам гуноҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар савдода ёлғон ишлатмасангиз гуноҳ бўлмайди. Зеро савдо фойда қилиш учун қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЙЛАНИШ УЧУН ҚАЙСИ ЖИҲАТЛАРИГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйланиш учун қиз боланинг аввало қайси жиҳатларига эътибор бериш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволга жанобимиз Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам гӯзал жавобни берганлар.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аёлни тўрт нарса учун никоҳланур; моли учун, ҳасаби (насаби) учун, жамоли учун ва дини учун. Бас, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур», дедилар" ({Муттафақун алайҳ).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ОМОНАТНИ ЭГАСИНИНГ ИЗНИСИЗ ИШЛАТИБ ТУРСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Акам Кореяга ишлагани кетган. Ҳар ой менга пул ташлайди. Ўша пулларини йиғиб, жамғариб боряпман. Акамга айтмасдан ўз эҳтиёжларим учун пулларидан ишлатиб, кейин жойига қўйсам бўладими? Бунинг учун гуноҳкор бўлмайманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу пуллар омонат ҳисобланади. Омонатни эса, эгасининг изнисиз ишлатиб бўлмайди. Гарчи акангиз бўлса ҳам, унинг сизга юбораётган пуллари омонат бўлиб, унинг рухсатисиз ишлатиш мумкин эмас. Шунинг учун сиз акангизга ҳолатингизни баён қилиб рухсат олинг ва шундан кейин ишлатинг. Шундай қилсангиз гуноҳкор бўлмайсиз ҳамда кейинчалик чиқадиган низоларни олдини олган ҳам бўласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АСР ВА ШОМ ОРАСИДА ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aср ва шом намози орасида Қуръони каримни тиловат қилиш жоизми ва ўрганаётганларга ҳам жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аср ва шом намози орасида Қуръон тиловати қилиш, ўрганиш жоиз, бунга бирор шаръий монелик йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ШУ ПУЛ АКАГА ҲАЛОЛМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ака-ука битта мебел дўконда савдо қилишади. Мебеллар укага тегишли. Ука мебелга 700 000 сўм нарх қўйган. Акаси 800 000 сўм деб сотиб юборган. Энди шу 100 000 сўм акага ҳалол бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ушбу 100 минг акага ҳалол бўлиши учун ука бу ишга рози бўлиши керак. Агар бу ҳолатга ука розилик билдирса, акасига 100 минг ҳалол бўлади. Аммо ука бу ишга рози бўлмаса, қилинган олди-соттини бекор қилинади ёки ортиқча юз минг сўмни харидорга қайтариш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
АЗОН ОВОЗИ ҚИСМАН УЗИЛИБ ЭШИТИЛАДИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менга масжид бир оз узоқ бўлгани учун Азон овози қисман узилиб эшитилади. Шу вазиятда намозни ўқишим учун алоҳида азон айтишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Доим масжидларида азон айтилиб турадиган шаҳар ва маҳаллаларда яшовчилар, уйларида азон ва такбирсиз намоз ўқишлари жоиз, макруҳ бўлмайди. Лекин шунда ҳам азон ва такбир айтиб намоз ўқишлари афзал бўлади, савобга эришадилар.

Демак, сизни шароитингизда ҳам азон ва такбир айтиб намоз ўқишингиз афзал бўлади, савобга эришасиз. Зеро, ҳадиси шарифда шундай дейилади:

إِذَا كَانَ الرَّجُلُ بِأَرْضِ قِيٍّ ـ أي فلاة ـ فَحَانَتِ الصَّلَاةُ، فَلْيَتَوَضَّأْ، فَإِنْ لَمْ يَجِدْ مَاءً، فَلْيَتَيَمَّمْ، فَإِنْ أَقَامَ صَلَّى مَعَهُ مَلَكَاهُ، وَإِنْ أَذَّنَ وَأَقَامَ، صَلَّى خَلْفَهُ مِنْ جُنُودِ اللهِ مَا لَا يُرَى طَرَفَاهُ.

“Бир киши саҳро жойда бўлганда намоз вақти кирса, таҳорат қилсин, сув тополмаса, таяммум қилсин. Иқомат такбири билан намоз ўқиса, у билан икки фаришта намоз ўқийди. Агар азон ва иқомат айтиб намоз ўқиса, унинг орқасида икки чети кўринмайдиган Аллоҳнинг қўшинлари намоз ўқийди” (Салмон Форсий разияллоҳу анҳудан Имом Табароний Имом Абдурраззоқ ривоятлари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ГАЗГА НАСОС ҚЎЙИБ ИШЛАТИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Газга насос қўйиб ишлатса бировни ҳаққи бўлмайдими? Гуноҳ бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қилиш мумкин эмас, бу бошқаларга зулм қилиш ҳисобланади. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қуйидаги сўзлари Исломнинг асос қоидаларидан биридир:

لَا ضَرَرَ وَلَا ضِرَارَ رواه الامام ابن ماجه عن أبي سعيد الخدري رضي الله عنه

яъни: “Зарар кўриш ҳам зарар бериш ҳам йўқ” (Имом Ибн Можа ривояти).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАЗО НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШДАГИ ТАРТИБ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ўтган қазо намозларини ўқишда тартибга қандай риоя қилинади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уламоларимиз бу борада жуда ҳам осон йўлини тавсия этганлар. Унга кўра "Охирги қазо қилган бомдод намозини ўқишни ният қилдим", деб ният қилинади. Бу ҳолатда энг охирги қазо бўлган бомдод намози соқит бўлиб, ундан аввал қазо бўлган бомдод намози охирги бўлади. Унда ҳам шу тарзда ният қилиб ўқиб бораверилади. Бошқа намозларда ҳам шу тарзда ният қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЗОНДАН ОЛДИНГИ НАМОЗ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фарз намозини азондан олдин ўқиб олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир фарз намозининг ўз вақти бор. Вақтидан аввал ўқилса намоз адо бўлмайди. Намоз вақти кирган бўлиб, ҳали фарз намозга азон айтилмаган бўлса, бирор юмуш билан шошиб турган киши азондан аввал ўзи учун азон айтиб, ўша намозни ўқиб олиши дуруст. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ГУНОҲ ИШ ҚИЛСА ЮЗИГА АЖИН ТУШАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда бир қўшним “Юзимга ажин тушяпти, табиий пардоз қилиш йўлларини ўргатинглар”, деб маслаҳат сўради. Шунда бошқа бир қўшнимиз “Одам қанча кўп гуноҳ қилса, шунча унинг ҳусни хунуклашиб, юзига ажин тушади. Сиз тавба қилинг”, деб айтди. Шу гап ростми? Киши гуноҳ иш қилса юзига ажин тушадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон билмаган нарсасини, айниқса, дин борасида билмаган нарсасини умуман гапирмаслик керак. Қўшнингиз бу гапини қаердан олибди?! Унинг бу гапи бирорта ҳам шаръий асосга эга эмас. Инсоннинг юзига ажин тушиши бу табиий ҳолат-ку. Инсон қариган сари ажин тушиб бораверади. Агар ўша одамнинг гапига қаралса, ёши кекса барча инсонлар кўп гуноҳ қилиб юрган бўлиб чиқади.

Истиғфор айтиш масаласига келсак, ҳеч ким хатодан холи эмас. Шундай экан ҳар доим истиғфор айтиб юришимиз керак бўлади.

Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир одам боласи хато қилувчидир, хатокорларнинг энг яхшиси тавба қилувчиларидир", деганлар. (Имом Термизий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ФИТР САДАҚАСИНИ АЁЛЛАР ҲАМ БЕРИШИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рамазон ойининг садақасини аёллар ҳам бериши керакми? Шундай бўлса уни ўз онасига ёки синглисига берса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бой (85 гр тилла ёки унинг қийматига эга бўлган) аёллар фақат ўзи учун фитр садақасини беради. Фитр садақасини опа-сингил ва ака-укаларига бериши дуруст. Ота-онаси, ўзининг фарзандлари ва эрига бера олмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

@hodiy_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ШОМ НАМОЗИДАН СЎНГ ҚУРЪОН ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шом намозидан кейин Қуръон ўқиб бу́лмайдими? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шом намозидан сўнг Қуръон ўқиш мумкин. Умуман олганда 24 соат давомида Қуръон тиловати учун таъқиқланган вақт йўқ. Баъзи ҳудудларда шом намозидан сўнг одамлар турли юмушлари билан ёки нафл ибодатлари билан машғул бўлганлари сабабли тиловат қилиш урф бўлмаган. Бу билан ушбу вақтда Қуръон ўқиб бўлмаслиги келиб чиқмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar