Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
РОССИЯДА НАМОЗЛАРНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Устозлар дин йўлида қилаётган ишингизга Aллоҳ барака берсин, ажр мукофотини ўзи кўпайтириб берсин. Менинг саволим шундан иборатки биз Россияда ишлаймиз, мусофир бўлиб намозларни қаср қилиб ўқиймизми ёки тўлиқлигичами?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Россияга бориб 15 кундан ортиқ туришни ният қилсангиз, муқим ҳисобланасиз. Намозларни тўлиқ ўқийсиз.
Одамлар орасида Россия ва бошқа чет давлатларда 15 кундан ортиқ юрган ватандошларни мусофир дейиш, "ватанидан узоқда юрган киши", маъносидадир. Лекин бу шаръий рухсатлар берилган "мусофир" маъносида эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollarForwarded from Mehrob.uz
101. «Эй Роббим, ҳақиқатан, менга мулк бердинг ва менга тушларнинг таъбирини ўргатдинг. Эй осмонлару ерни яратган Зот! Сен дунёю охиратда менинг валийимсан. Мени мусулмон ҳолимда вафот эттиргин ва солиҳларга қўшгин».
Ушбу оятда Юсуф алайҳиссалом, Аллоҳ таолога неъматларини бергани учун шукрлар айтиш билан бирга, охиратнинг неъматини ҳам беришини сўрамоқдалар.
«Роббим, дарҳақиқат, менга мулк бердинг...»
Мисрга бош вазир бўлдим. Ҳукмга, обрў-мартабага, молу мулкка эга қилдинг.
«...ва менга тушларнинг таъбирини ўргатдинг».
Буниси илм неъмати эди.
«Эй осмонлару ерни яратган Зот! Сен дунёю охиратда менинг валийимсан».
Эгамсан, дўстимсан. Бу дунёда менга эгалик ва дўстлик қилиб, улкан неъматларингни бердинг, энди охиратда ҳам эгалик ва дўстлик қилиб, менга неъматлар бергин.
«Мени мусулмон ҳолимда вафот эттиргин ва солиҳларга қўшгин».
Менинг асосий мақсадим шу. Чунки молу мулк, ҳукму мансаб – ҳаммаси ўткинчи нарсалар. Боқийси эса мусулмон бўлиб ўлиш ва охиратда аҳли солиҳларга қўшилишдир.
Шу билан Юсуф алайҳиссаломнинг қиссалари тамом бўлди. Энди бу қиссага шарҳлар келади, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоблар қилинади.
@Mehrob_uz

Forwarded from Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
Jidda shahrida qadimiy qo'lyozmalarimiz namoyish etiladi
Joriy yilning 23-yanvaridan 23-apreliga qadar Saudiya Arabistonining Jidda shahrida Islom san’ati bo‘yicha birinchi ko‘rgazma bo‘lib o‘tadi.
Batafsil: https://bit.ly/3XgWVNv
religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook

Forwarded from bukhari.uz
#Янгиликлар
“САҲИҲИ БУХОРИЙ” ШАРҲИ – ХОРИЖИЙ НАШРЛАР ЭЪТИРОФИДА
Малайзия Миллий университети қошидаги Ислом цивилизацияси институтининг Интернет тармоғидаги веб-сайтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Камола Ҳасанованинг “Муқаддас китобга муфассал шарҳ” номли мақоласи эълон қилинди.
Мақола Имом Бухорийнинг яқинда ўзбек тилида чоп этилган “Саҳиҳи Бухорий” асари шарҳи китоби ҳақида бўлиб, Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадис илми мактаби ҳамда пойтахтда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилиши тарихи, улар фаолиятининг мақсад ва вазифалари баёни билан бошланган. Шунингдек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан буюк муҳаддис Имом Бухорий мақбарасини ободонлаштириш ҳамда зиёратгоҳини қайта тиклаш борасида амалга оширилаётган ишлар тилга олинган.
Батафсил:👉 https://www.bukhari.uz/?p=26316
📝 Lotin alifbosida o‘qing
Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬 Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK

Батафсил:
Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Zunnurayn.uz | Rasmiy kanal (Muhammadamin Abdullayev)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ko'kaldosh madrasasi
#Ғафлатда_қолманг!
🌙 РАЖАБ ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ
🔸“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?
– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.
🔸Ражаб ойи қандай ой?
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.
🔸Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?
– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.
🔸Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?
– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).
🔸Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.
🔸– Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана ва баллиғна рамазона” (Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).
Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган.
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!
Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт ғанимат, умр бевафо!
⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/kukaldoshuz

Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади.Muslim.uz
⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/kukaldoshuz
Taplink
Kukaldoshuz at Taplink
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ЎЗИНИ ЭРИГА ҚАЙТА НИКОҲЛАНИШ УЧУН ИДДА ЎТИРИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир талоқ қилинган аёл ўзини эрига никоҳ қилиниши учун ҳам идда муддатини ўтказадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши ўзини эрига қайта никоҳланиши учун идда ўтириши шарт эмас. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир талоқ қилинган аёл ўзини эрига никоҳ қилиниши учун ҳам идда муддатини ўтказадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши ўзини эрига қайта никоҳланиши учун идда ўтириши шарт эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollarForwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ЖАНОЗА НАМОЗИГА КЕЧИККАН КИШИ
#жаноза
❓1024-CАВОЛ: Жанозага кеч келдим, менинг учинчи такбиримда домла тугатди. Тўртинчи такбирни нима қиламан?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жаноза намозига киришдаги такбир (“Аллоҳу акбар”) ва ундан кейинги уч такбирни айтиш имомга фарз бўлгани каби, иқтидо қилувчиларга ҳам фарздир. Агар иқтидо қилувчи такбирлардан бирини айтмаса, жаноза намози дуруст бўлмайди. Чунки ундаги ҳар бир такбир тўрт ракатли намознинг ҳар бир ракаатига ўхшайди.
Киши жаноза намозида неча ракатга кеч қолган бўлса, имом салом берганда салом бермай туради ва нечта такбир қолиб кетган бўлса, шуларни айтиб сўнг салом беради.
وَإِذَا جَاءَ رَجُلٌ وَقَدْ كَبَّرَ الْإِمَامُ التَّكْبِيرَةَ الْأُولَى وَلَمْ يَكُنْ حَاضِرًا انْتَظَرَهُ حَتَّى يُكَبِّرَ الثَّانِيَةَ وَيُكَبِّرَ مَعَهُ فَإِذَا فَرَغَ الْإِمَامُ كَبَّرَ الْمَسْبُوقُ التَّكْبِيرَةَ الَّتِي فَاتَتْهُ قَبْلَ أَنْ تُرْفَعَ الْجِنَازَةُ وَهَذَا قَوْلُ أَبِي حَنِيفَةَ وَمُحَمَّدٍ - رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى - وَكَذَا إنْ جَاءَ وَقَدْ كَبَّرَ الْإِمَامُ تَكْبِيرَتَيْنِ أَوْ ثَلَاثًا، كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ
“Киши жаноза намози келгандан имом биринчи такбирни айтиб бўлган бўлса, имом иккинчи такбирни айтишини кутиб туради ва (имом иккинчи такбирни айтганда) имом билан бирга такбир айтади. Қачон имом жаноза намозини тугатса, (муқтади салом бермайди) тобут кўтарилишидан аввал қолиб кетган такбирни айтиб қўяди. Бу ҳукмни имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳлар айтганлар. Худди шунингдек (жаноза намозига) келганда имом икки ёки уч такбир айтиб бўлган бўлса ҳам (қолган такбирларни имом жаноза намозидан фориғ бўлганидан сўнг кеч қолган такбирларни айтиб қўяди). “Сирожул ваҳҳож” китобида шундай келган (“Фатовои Ҳиндия”).

YouTube | Instagram | Facebook | TelegramНурота шаҳри учун намознинг такбир вақтлари
4-Ражаб 1444 й.
27-январ 2023й.
жума куни тақвими
Тонг - ⏰ 06:28
Қуёш - ⏰ 07:51
бомдод масжидда 07:00
Пешин - ⏰ 13:05
Аср - ⏰ 16:25
Шом - ⏰ 18:00
Хуфтон - ⏰ 19:25
Азон вакти: пешин,аср,хуфтонда икоматдан 10 дакика олдин айтилади.
Нурота туманидаги масжидларда жамоат намозлари ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@Nurato_uz

Forwarded from AHNAFUZ | HANAFIYLAR
Forwarded from OTABEK ATOYEV
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Саттор Гаффоров
Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Муовия розияллоҳу анҳунинг ҳузурига Оиша исмли қизчаси билан кирди.
Муовия: Бу ким? – деди.
Шунда Амр: Бу қалбимнинг меваси.
Аллоҳга қасамки, ҳеч ким
бемор бўлганингда парвариш қилишда, ўлганингда ортингдан яхшиликлар билан эслашда, махзун вақтингда юпатишда қизларчалик бўлмайди, деди.
Кишининг гарчи юзта ўғли бўлса-да, то қиз фарзанд кўрмагунича бефарзанд ҳисобланади.
(c) Араб мақоли
✅ Албатта яқинларга улашинг
🇺🇿Навоийликларга қўшилинг👇
➥https://t.me/joinchat/RWeqIuBQ9V0K63_4

Forwarded from Islom.uz
Тошкент шаҳридаги масжидларга имом-хатиблар тайинланди
Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган бир нечта масжидларда янги имом-хатиб ва имом ноиблари иш бошладилар. Бу ҳақда Vakillikuz телеграм канали хабар берди.
Жумладан, Шайхонтоҳур тумани «Ҳувайдо» жомеъ масжидига «Оқилон» жомеъ масжиди имом-хатиби Собиржон домла Рустамов, Чилонзор тумани «Бўта Бува» жомеъ масжидига Шайхонтоҳур тумани «Ҳувайдо» жомеъ масжидининг имом-хатиби Аброр домла Алимов, Сергели тумани «Маъруф ота» жомеъ масжидига Янгиҳаёт тумани «Қуддуси Шариф» жомеъ масжиди имом ноиби Сарвар домла Муҳаммадиев, Шайхонтоҳур тумани «Оқилон» жомеъ масжидига мазкур жомеъ масжиднинг имом ноиби Неъматулла домла Исмоилов имом-хатиб этиб тайинландилар.
Роббимиз Аллоҳ таолодан янги иш бошлаган имом-хатиб ва ноибларга улкан муваффақият ҳамда халқимизга кўрсатаётган хизматлари эвазига беҳисоб ажрлар ато этишини сўраймиз.
@islomuz

Forwarded from Mehrob.uz
ТАВАККУЛ:
Аллоҳ таоло айтади:
وَعَلَى ٱللَّهِ فَتَوَكَّلُوٓاْ إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِينَ (٢٣)
“Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккул қилингиз!”.
(Моида сураси, 23-оят).
إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُتَوَكِّلِينَ (١٥٩)
“Аллоҳга таваккул қилинг! Аллоҳ таваккул қилувчиларни севар”.
(Оли-имрон сураси, 159-оят).
Таваккул ўзи нима? Унинг ҳақиқати қандай? Аллоҳ таоло Ўзи яратган нарсалар ичида фойда берадигани ҳам, зарар келтирадигани ҳам бор. У зот табиат қонунларини фойда учун ҳам, зарар учун ҳам сабаб қилиб қўйган. Аллоҳга бўлган таваккул табиатдаги сабабларни тарк қилишми?
Баъзи сўфийлар, таваккулни сабабларни тарк қилиш деб тушунишади. Ризқ талаби учун ҳеч қандай амал қилишмайди, балки, ризқ уларга ҳеч қандай ҳатти-ҳаракатсиз етиб келишини орзу қилишади. Касални даволашни тарк қилишади, шифо даволашсиз келади, деб ҳаёл қилишади. Сахрога чиқишда ҳам, ўзлари билан озиқ-овқат заҳираси олиб олишмайди, балки, уларнинг озиқ-овқати ғайритабиий йўл билан келади, деб гумон қилишади. Ҳаттоки, илм талаб қилишни ҳам тарк этишади. Улар илм талаб қилмаса ҳам илм пайдо бўлишига эътиқод қилишади. Бу шариъатга хилофдир.
Шариъат айтадики:
فَٱنتَشِرُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَٱبۡتَغُواْ مِن فَضۡلِ ٱللَّهِ
“Ер юзида тарқалиб, Аллоҳ фазли (ризқи)дан истайверингизлар!”.
(Жумъа сураси, 10-оят).
Яна: “Аллоҳнинг бандалари, даволанингиз!”, “Заҳира тўплангиз!”, “Илм талаб қилиш фарздир”, дейди. Энди ким илм талаб қилишни тарк қилиб, унинг таҳсилини гумон қиладиган бўлса, шариъатга ҳам, табиатга ҳам хилоф иш қилган бўлади.
Яна бир тоифа кишилар фақатгина моддийлик билан, моддапарастлик руҳида яшайдилар. Улар сабабларни ўша сабаблар пайдо қилувчиларнинг ўзи деб эътиқод қилишади. Шифо даволанишнинг ўзида, муваффақиятга эришишда саъй-ҳаракатнинг ўзи етарли деб билишади. Бу эса воқеъликка хилофдир. Чунки, баъзан сабаб топилса ҳам, уни пайдо қилувчиси топилмайди. Даволанса ҳам шифо топмайди. Бир касалхонанинг битта хонасида иккита бемор бор. Уларнинг касали бир хил. Табиб бир киши. Даволаш йўли ҳам бир хил. Биринчиси ўлиб қолди, иккинчиси эса, тузалиб кетти. Деҳқон энг яхши асбобларни ишга солиб, ерга энг яхши уруғлардан қадади. Унга энг қимматбаҳо ўғитлардан солди. Шунда бирдан қаттиқ совуқ ёки қаттиқ иссиқ, қурғоқчилик ёки сув тошқини келиб, ҳалиги қилинган уринишларнинг (сабабларнинг) ҳаммасини ҳавога совуриб юборди.
Демак сабабларнинг ёлғиз ўзи ҳам етарли эмас экан. Аммо ақл бу сабабларга бепарво қараб туролмайди. Ақл ундайдиган ва шариъат буюрадиган амал шуки, киши сабабларнинг барчасини қилсин, сўнгра уларни амалга оширишни Аллоҳдан сўрасин. Туяни аввал боғлаб қўйсин, сўнгра Аллоҳга уни ҳимоя қилишида таваккул қилсин. Дарсларингни ҳаммасини тайёрла, ана ундан кейин Аллоҳга таваккул қилиб, Ундан имтиҳондан муваффақиятли ўтишни сўра!
Манашу ҳақиқий таваккулдир. Таваккул сабабларни эътиборсиз қолдириб, Аллоҳ яратиб қўйган табиат қонунлари билан ҳисоблашмаслик ҳам эмас, ҳақиқий фойда ва зарар берувчи Аллоҳ эканлигини унутиб, фойдани Ундан ўзгадан исташ ҳам эмас экан.
Сабабларни қилишда шариъат буйруғига итоат қилиб, Аллоҳнинг яратиб қўйган табиат қонунларига мувофиқ ҳолда иш тутиш керак. Лекин, сабабларинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки, натижалар Аллоҳнинг қўлидадир. Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилувчи, бир ишни амалга оширишида керакли бўлган барча шаръий сабабларни ишга солади, бор кучини сарф этади, шу билан бирга унга эришиш Аллоҳнинг қўлида эканлигига эътиқод қилади. Унга таваккул қилиб, ўзи ирода қилган нарсасини сўрайди.
Шайх Али Тантовий
📚“Исломни умумий таништириш” китобидан.
@mehrob_uz

#ЯНГИ_НАШР #СОТУВДА
📚 Китоб номи: «ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН» 27-28 ЖУЗЛАР
👤 Муаллиф: Абу Мансур Мотуридий
✅️ Ушбу китоб буюк ватандошимиз Абу Мансур Мотуридийнинг «Таъвилот ал-Қуръон» асарининг илк бор ўзбек тилига қилинган таржимасидир. Китоб кенг жамоатчилик, тадқиқотчи олимлар ва диний билим юртлари талабалари учун мўлжалланган.
📝 Ҳажми: 736 бет
📏 Бичими: 70х100 1/16
📚 Муқоваси: Қаттиқ
🖨 Нашриёт: «Hilol-Nashr»
💡 Нарх: 140 000 сўм
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл
📖 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси асосида нашрга тайёрланди.
☎️ Мурожаат учун: +998712175999
Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬 Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK
📚 Китоб номи: «ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН» 27-28 ЖУЗЛАР
📏 Бичими: 70х100 1/16
Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from bukhari.uz
#NEWS
📢 ATTENTION, ANNOUNCEMENT!
✅ We invite you to an online seminar organized by the Imam Bukhari International Scientific Research Center in cooperation with the center for research of Ahui Sunnah wal jama’ah. Islamic University College for Religious Education. Brunei, Darussalam.
👤 Dr. Muhammad Yusuf Khalid, an Associate professor in the center for research of Ahui Sunnah wal jama’ah. Islamic University College for Religious Education. Brunei, Darussalam
🫥 Time: Thursday, February 2, 14:00 a.m. Malaysian Time
✍️ Topic: «The role of the Naqshbandi tariqa in promoting the essence of Islam in Southeast Asia»
⌨️ You can take part in the online conference with the following link of video platform of ZOOM.
👉 https://us02web.zoom.us/j/5258436902?pwd=bGJEODVUWTRJVnpIUG9Jeit1UHhpZz09
ID: 525 843 6902
Pasword: 12345
MORE: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=26435&lang=en
♻️ Share with your friends!