"Chilustun" jome masjidi
1.75K subscribers
3.36K photos
917 videos
7 files
1.63K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Нурата тумани "Чилустун" жоме масжидининг www.Nurato.uz сайти телеграм тармоғидаги расмий канал.

🌐https://t.me/joinchat/AAAAAEYjMaYdtEyBjEhsWQ
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ МАСЖИДЛАРИДА ДОЛЗАРБ МАВЗУЛАРДА СУҲБАТЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

🕌Кейинги 5-6 йилда масжидларимиз чин маънода маърифат масканига айланди. Олдинлари имом-хатибларга ҳафтада бир марта жума куни маълум мавзу асосида мавъиза қилишга рухсат берилар эди.

🌙 Ҳозирда ҳар куни 5 маҳал намознинг исталган вақтида ваъз-насиҳат қилиш имкони бор. Бундан унумли фойдаланган имом-хатибларимиз вақтли намозларда жамоатга илмий суҳбатлар қилиб, аҳолининг диний-маърифий билимларини мустаҳкамлашга ва уларнинг барча саволларига жавоб беришга ҳаракат қилмоқда. Бу жараёнда юртимиз бўйлаб таниқли уламо ва воиз имом-хатиблар иштирокида кечаётган маърифий суҳбатлар ниҳоятда самарали кечаётир...

Батафсил:
http://old.muslim.uz/administrator/index.php?option=com_k2&view=item&cid=33368

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Forwarded from QURAN.UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Собитхонҳожи» жомеъ масжиди аҳли билан савол-жавоблар | Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани «Собитхонҳожи» жомеъ масжиди аҳли билан бўлиб ўтган илмий суҳбат. «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

👉 YouTube орқали кўриш учун 

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
ФОЛГА БОРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фолга бориш гуноҳми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фолбинга бориш энг катта гуноҳларни биридир. Мусулмон инсон фолбинни тасдиқлаш куфр бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
АСР НАМОЗИНИ ҚАЙТА ЎҚИЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Агар одам бирор жойга учишидан олдин аср намозини ўқиган бўлса ва борган жойида яна аср вақти бўлиб қолса намозни қайта ўқийдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир намоз бир марта ўқилади. Иккинчи марта ўқиса, иккинчиси нафл бўлади. Аср намозини ўқиган киши, иккинчи марта аср намозини ўқиши мумкин эмас. Чунки, асрдан кейин нафл намоз ўқиш макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
KIRISHDA PUL TALAB QILINMAYDIGAN JOY

“Shayx Zayniddin” jome masjidi imom xatibi
Ustoz Yahyo Ubaydulloh oʻgʻli

Ehson qilish uchun ustiga bosing
:
PAYME | CLICK | APELSIN | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
ФАРЗ НАМОЗИДАН КЕЙИН СУННАТ НАМОЗИ БЎЛСА
#намоз

966-CАВОЛ: Агар фарз намоздан кейин суннат намози бўлса, фарз намоздан кейин "Аллоҳумма антассалам ва минкассалам табарокта я зал жалали вал икром" деган дуони ва яна бошқа зикрлар, "оятул-курси" ва тасбеҳларни ўқиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларидан кейин суннат намозлари бўлса, масалан: пешин, шом, ҳуфтон намозлари каби, фарз намоздан кейин "Аллоҳумма антассалам ва минкассалам табарокта я зал жалали вал икром" дейиш миқдорича ўтириб, ушбу дуони ўқиш мустаҳабдир. Лекин ундан ортиқ зикрларга машғул бўлиб, суннатни кечиктиришни кўпчилик уламоларимиз макруҳ, деганлар.

ويكره القعود عقب كل فريضة بعدها سنة مؤكدة حتى يؤدي السنة ثم يشتغل بالأذكار إلا أنه يستحب الفصل بينهما بمقدار ما يقول: "اللهم أنت السلام ومنك السلام وإليك يعود السلام تباركت يا ذا الجلال والإكرام "(فقه العبادات)

"Орқасида суннати бўлган фарз намозини ўқигандан кейин, ҳали суннатини адо қилмасдан, "Аллоҳумма антассалам ва минкассалам ва илайка яудус-салам табарокта я зал жалали вал икром" деган дуо миқдоридан зиёда, зикр ва дуолар билан машғул бўлиб ўтиришлик макрух" ("Фиқҳул-ибодот" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Нурота шаҳри учун намознинг такбир вақтлари
13-сафар 1444 й.
9-сентабр 2022й.
жума куни тақвими

Тонг - 04:49
Қуёш - 06:11
бомдод масжидда 05:40
Пешин - 13:05
Аср - 17:15
Шом - 19:00
Хуфтон - 20:30

Азон вакти: пешин,аср,хуфтонда икоматдан 10 дакика олдин айтилади.


Нурота туманидаги масжидларда жамоат намозлари ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@Nurato_uz
«Ваҳҳобийликни нима учун тарк этдим?

Шайх Одил Шуъайбий такфирчи Ваҳҳобийлар фикридан тавба қилиб, аҳли сунна мазҳабига қайтгандан сўнг шундай дейдилар:
Шайхларимиз бизга: "Биз салафи солиҳлар йўлидамиз", дейишганди. Билсам, биз хаворижлар тариқатида бўлиб чиқдик.
Бизга: "Суфийлар мушрик", деб айтишди. Билсам, улар Аллоҳнинг энг ихлосли мўмин бандали эканлар.
Бизга: "Солиҳлар ила ёрдам сўраш ширк" деб айтишди. Фош бўлдики бу амални қилиш мустҳаб эканига уламолар ижмоъ қилган эканлар.
Бизга: "Табаррук ширк", дейишди. Билсам, уламолар мустаҳаблигига иттифоқ қилган бўлиб чиқди.
Бизга: "Солиҳларни васила қилиш ширк", дейишди. Фош бўлдики барча уламолар жоиз дейишган экан.
Бизга: "Қабрларда дуо қилишни аҳли сунна иттифоқи билан қайтарилган", деб айтишди.
Билсам, бундан фақат ибн Таймия қайтарган экан. Ундан аввалги аҳли ҳадис уламоларнинг бу амал мустаҳаб эканига иттифоқи бор экан.
Бизга: "Мавлид қилиш мункар бидъат", дейишди. Билдимки барча аср уламолари бу амални ҳам мустаҳаб деб айтишган экан.
Бизга: "Ашьарийлар бидъатчи фирқа", дейишганди. Фош бўлдики Аллоҳ таоло китоблари илмини сақлаган барча муҳаққиқ уламолар Ашъарийлар бўлиб чиқди.
Бизга: "Аҳли сунна бизлармиз", дейишганди.
Билсам, улар карромийлар тариқатидаги мужассима хаворижларни айни ўзи экан.

Аллоҳ тавбаларини қабул этсин!
-----------------
Диний саводга бўлган эҳтиёжини ижтимоъий тармоқ билан қондиришга ҳаракат қилаётган ёш бирдарларимизга тавсия!
Уларни ижтимоъий тармоқда:
"Биз фақат Аллоҳ ва Росулига, Қурон ва суннатга эргашамиз. Ҳукм фақат Аллоҳники, Аллоҳу акбар", дея кишини қонини жумбушга келтирадиган, аслида юзаки ва саёз даъволарига алданиб қолманг. Аллоҳ ва Росулига, Қурон ва суннатга эргашиш улар даъво қилганидек мустақил амалга оширилмайди. Қурон ва суннатга эргашиш салафи солиҳлар, муҳаққиқ мужтаҳидлар мафҳумини чуқурроқ англаш, улар асос солган кўплаб усуллар асосида бўлади.
Тўғри йўлдан адашмаслик учун бирон устозни ўзингизга лозим тутиб, вақтингизни кўпроқ қисмини матн кўришга ажратинг. Ҳозирча ижтимоъий тармоқдан илм олишдан сақланганингиз маъқул. Бироз матн кўриб таълим олгач, ютубдан ҳам фойдаланаверасиз.
"Нега ижтимоъий тармоқни таълим олишни зиддига қўйяпсиз, тармоқдан ҳам ўрганиш мумкин-ку?" дейилса, билингки, мен бу гапни диний саводи мутлақо йўқ бўлган ёшларга қарата хоссатан айтдим. Кўз ўнгимда улғайиб, салафийлик билан касалланган ўттизга яқин ҳамқишлоқ йигитларни биламан. Бирорталари умрида на устоз ва на матн кўрмаган. Севикли ишлари мусулмонларни мушрикликда айблаш. Озроқ бўш келинса, одам ўлдириши ҳеч гап мас. Уларни ўзаро боғлаб турган ягона жиҳати ижтимоъий тармоқда салафийларнинг маърузаларига муккасидан кетганида.
Демак, аввал тўғри таълим олинг, сўнг ижтимоъий тармоқдан ҳам фойдаланаверасиз.»

©Диёрбек Курбонов
Forwarded from Hazratnavoi.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОДОБНИНГ МИҚДОРИ
Вилоят бош имом хатиби Тоҳир Рўзиев.

@hazratnavoi_uz
Forwarded from Mehrob.uz
АБУ ЮСУФ РОҲИМАҲУЛЛОҲНИНГ ҲОМИЙСИ

Ҳанафий мазҳабининг буюк мужтаҳиди, мазҳаб тарқалишида беқиёс хизмат қилган Яъкуб ибн Иброҳим Ансорий (Абу Юсуф) роҳимаҳуллоҳ шундай ривоят қиладилар:
“Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан ўн олти йил илм ўргандим. Ҳадис ва фикҳга астойдил эдим. Оиламиз камбағал, отам илм халқасида кун ўтказишимга у қадар рўйхушлик бермасди. Бир куни у менга: “Абу Ҳанифанинг илм билан машғул бўлишига имкони етарли, мол-дунёси кўп. Аммо бизда имкониятлар тор, сен дарсга бормай менга қараш!”,- деди. Мен отамнинг айтганини қилиб, кўп дарсларга боролмай қолдим. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ мени халқада камнамо бўлиб колганимни сезиб, сўраб-суриштирибди.
Имкон топиб бир дарсга борганимда: “Нега бизнинг халқага келмай қўйдинг?!”,- деди. Мен отам шуни истаганини, оилавий қийинчилик туфайли отамга қарашаётганимни айтдим. Дарс тугаб, ҳамма кетаётганда Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ мени қолишимни айтди. Ёлғиз ўзим қолгач менга бир ҳамён берди ва: “Буни оилангга ишлат, қачон тугаса менга билдириб қўй, аммо дарсни қолдирма!”, - деди. Қарасам, ҳамёнда юз дирҳам бор экан. Кейин дарсларга қатнашиб турдим, орада яна сўрамасам ҳам юз дирҳам берди. Шу тарзда мендан хабар олиб турди, мен бирор марта пул сўрамадим, аммо у зот гўё сезгандек пулимиз тугаш арафасида ўзи пул берарди. Бу ҳолат мен бой бўлиб кетгунимча давом этди...”

Ибрат: илм ва унинг аҳлига яхшилик қилиш улуғларнинг одатларидандир. Бир боланинг эҳтиёжини қондириб, унинг бутун умматга хизмат қилишига сабабчи бўлиш ҳақиқий раббоний уламоларнинг иши хисобланади. Биз ҳам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллохдан ибрат олиб, у зот каби илм ҳомийлари бўлсак, жамият ривожланади, олимлар кўпаяди, ин шаа Аллоҳ.

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
@mehrob_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Нурота ҳақида чет эл сайёҳларининг фикри

🇷🇺Мнение туристов о Нуроте

🇺🇸Tourists' opinion about Nurota

Нурота тумани ҳокимлиги
ахборот хизмати

Расмий сайт|Facebook|Instagram|Twitter |Youtube|TikTok
Forwarded from Mehrob.uz
📨 Жавоб: Таяммум қилиш лозим бўлган сабаблар:
1. Ярим соатли ёки ундан кўпроқ йўл орасида сувнинг йўқлиги; бу тахминан икки чақиримни ёки тўрт минг қадамни (1848 метрни) ташкил этади.
2. Сув ишлатса, касалликка чалинишдан ёки унинг кучайишидан ёки давонинг секинлашишидан ташвиш бўлса.
3. Сув олдига боришда бирор хавф-хатар (масалан, душман, ваҳший ҳайвон, вабо каби) бўлса.
4. Сув инсонга азият етказиб қўядиган даражада ўта совуқ бўлса ва уни иситишга шароит бўлмаса.
5. Агар сувда таҳорат қилса-ю, ўзи ёки шериги ва ҳатто ҳайвони чанқаб, ҳалокатга учраши хавфи бўлса.
6. Ҳамма шароитлар бор-у, лекин таҳорат қилиб келгунча ҳайит ёки жаноза намозлари ўқиб қўйилиши эҳтимоли бўлса ҳам, таяммум қилинади, чунки бу намозларнинг қазоси йўқ. Аммо жума намозига ета олмаслигини билса ҳам, таҳорат қилади, чунки агар жума намози қазо бўлса, унинг ўрнига пешин ўқилиши мумкин.

ЎМИ Фатво ҳайъати.
@mehrob_uz
Forwarded from Mehrob.uz
БАРЧА НАРСАДА ШАЙТОННИНГ ИШТИРОКИНИ МАН ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Нубайшатул хойр ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким лаганда еб, сўнг уни ялаб қўйса, лаган унга истиғфор ва салавот айтади», дедилар.

Термизий, Ибн Можа, Аҳмад, Доримий, Табароний, Байҳақий ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.
Абу Абдуллоҳ деди: Мўмин ҳар бир ишга Аллоҳ таолонинг исмини айтса, шайтоннинг ўзининг таомида, ичимлигида, кийимида ва барча ишларида иштирок этишини ман қилган бўлади. Қачон у «Бисмиллаҳ»ни айтишни тарк қилса, (лаънати) қулай фурсат топиб ҳатто аҳлига яқинликда ҳам шерик бўлади.

♻️ Аллоҳ учун сизга илиндим!
t.me/mehrob_uz
#Мақолалар #ШҲТ_саммити

Самарқанд саммити мақсадлар муштараклиги

Шу кунларда Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган ШҲТнинг навбатдаги саммити бутун дунё жамоатчилигининг диққат марказида турибди. Унда ШҲТнинг доимий аъзолари бўлмиш еттита давлат ва учта кузатувчи, шунингдек, бешта шерикчилик асосида қатнашадиган мамлакатларнинг давлат раҳбарлари, турли тоифадаги вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Айтиш жоизки, бундай олиймақом халқаро анжуманга мезбонлик қилиш давлатимиз зиммасига улкан масъулият юклайди...
👇
https://muhaddis.uz/site/inner?id=1316

➥Muhaddisuz
#Янгиликлар

ҚОЗОҒИСТОНДА ДИН ЕТАКЧИЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО ҚУРУЛТОЙИ БОШЛАНДИ

Бугун, 14 куни Қозоғистонда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари VII-Қурултойи бошланди. Унда дунёдаги турли дин вакилларининг раҳбарлари, таниқли уламолар билан бир қаторда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳам иштирок этмоқда.

Нуфузли халқаро анжуман давомида иштирокчилар томонидан дин соҳасидаги амалга оширилаётган ишлар, динга боғлиқ бўлган глобал ва минтақавий масалалар муҳокама этилади. Тадбир ниҳоясида Қурултой декларацияси қабул қилинади.

Батафсил

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal

t.me/muhaddisuz